Тўртинчи сифат | Дўзахдан қўрқиш
77
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мен Қуръонни
ўзимдан бошқадан эшитишни яхши кўраман», дедилар. Мен у
зотга Нисо сурасидан ўқий бошладим. “
Қиёмат куни Аллоҳ
таоло ҳар бир умматнинг пайғамбарини ўз уммати қил-
ган амалларга гувоҳ қилиш учун олиб келганида ва сиз-
ни — эй Пайғамбар — ўз умматингиз устида уларга Раб-
бингизнинг рисолатини етказганингиз борасида гувоҳ
бўлишингиз учун олиб келганида, одамларнинг ҳоли
не кечаркин?!” оятига етганимда:
«Бўлди, етади», дедилар.
Қарасам, кўзларидан дув-дув ёш қуйилаётган экан”
100
.
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилдилар. Мен бун-
дай хутбани илгари ҳеч эшитмаган эдим.
«Агар мен билган
нарсани сизлар ҳам билганингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлаган
бўлар эдингиз», дедилар. Анас айтади: “Шунда юзларини
ёпиб олган саҳобаларнинг йиғидан ҳўнграган товушлари
эшитилиб турди”
101
.
Абдуллоҳ ибн Шиххир разияллоҳу анҳу айтади: “Мен
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурлари-
га келганимда у зот намоз ўқиётган эдилар, ичларидан эса
худди биқиллаб қайнаётган қозон каби йиғи товуши эшити-
либ турарди”
102
.
Достарыңызбен бөлісу: