Аллоҳ суйган бандалар


Саҳобалар разияллоҳу анҳумнинг қўрқувлари



Pdf көрінісі
бет38/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Саҳобалар разияллоҳу анҳумнинг қўрқувлари
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб разияллоҳу 
100
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 8/250), Муслим (Нававий шарҳи, 6/87) 
ривояти.
101
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 8/280), Муслим (Нававий шарҳи, 15/111) 
ривояти.
102
Абу Довуд (1/338) ва Термизий («Шамоил»да) ривояти, Нававий: 
«санади саҳиҳ» деган.


Аллоҳ суйган бандалар
78
анҳуга бундай дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла мени сенга 
ушбу оятни ўқиб беришимга амр этди: «
Яҳуд, насоро ва 
мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ 
ҳужжат келгунича ўз куфрларини тарк қилувчи бўл-
мадилар» (Баййина, 1). Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу: 
«Аллоҳ таоло менинг исмимни зикр қилдими?» деганида, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», деб жавоб 
қилдилар. Буни эшитган Убай ибн Каъб роса йиғлади”
103
.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо деди: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламда оғриқ зўрайиб кетгани-
да, у зотга намоз вақти бўлгани айтилди. Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам: «Абу Бакрга айтинглар, одамларга 
имом бўлиб намоз ўқиб берсин», дедилар. Ойша разияллоҳу 
анҳо: «Абу Бакр кўнгли бўш одам, Қуръон ўқиса, йиғи устун 
келиб (ўқиёлмай) қолади» деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам: «Абу Бакрга айтинглар, одамларга имом 
бўлиб намоз ўқиб берсин», дедилар”
104
.
Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф айтади: “Абдураҳ-
мон ибн Авф разияллоҳу анҳу рўза тутган эдилар, ифтор 
қилишлари учун у кишига таом олиб келинди. Шунда улуғ 
саҳобий: «Мусъаб ибн Умайр разияллоҳу анҳу қатл қилин-
ди, ҳолбуки, у мендан яхши эди. Кафанлашга эгнидаги як-
тагидан бошқа нарса топилмади. Боши ёпилса, оёғи очилиб 
қолди, оёғи ёпилса, боши очилиб қолди. Сўнг мўл-кўлчилик 
бўлди, биз кўп мол-дунёга эга бўлдик. Яхшиликларимиз шу 
дунёда берилган бўлишидан қўрқамиз», деб йиғлаб юборди 
ва таомни ҳам емай туриб кетди”
105
.
103
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 7/127), Муслим (Нававий шарҳи, 6/85) 
ривояти.
104
Бухорий ва Муслим ривояти.
105
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 3/141) ривояти.


Бешинчи сифат


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет