Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
81
Яна деди: “
Ким бахиллигидан ва ортиқча молига
қизғанчиқликдан сақлана олса, ана ўшалар нажот то-
пувчидир” (Тағобун, 16).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу
ривоят қилган
ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай де-
дилар:
“Икки кишига ҳавас қилса бўлади: Аллоҳ таоло бойлик
берган ва шу бойликни яхши ишларга сарфлайдиган қилиб қўй-
ган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат (Қуръон ва суннат) берган ва
ушбу ҳикмат билан ҳукм қиладиган, бу ҳикматни бошқаларга
ҳам ўргатадиган кишига”
109
.
Яна ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қай бирингизга ўзининг
молидан кўра ворисининг моли севимлироқ?” деб сўради-
лар. Саҳобалар: “Ҳар биримизга ўз мол-дунёмиз севимли,
ё Расулуллоҳ”, деб жавоб қилишди. Шунда Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ҳар кимнинг Аллоҳ йўлида сарф-
лаган моли ўзининг моли, сақлаб қўйгани эса ворисининг мо-
лидир”,
дедилар
110
.
Адий ибн Ҳотим разияллоҳу анҳу айтишича, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сизлардан ҳар бирингиз-
га (қиёмат куни) Парвардигори гапиради, ўртада таржимон
бўлмайди. Банда ўнг томонига қараса ҳам, чап томонига қа-
раса ҳам, ўзи қилган амалдан бошқа нарсани кўрмайди. Олд
томонига қараса, қаршисида дўзахни кўради. Яримта хурмо
бериб бўлса ҳам, дўзахдан сақланинглар”, дедилар
111
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу
қилган ривоятда Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Бан-
далар тонг оттирган ҳар бир кунда икки фаришта тушиб,
109
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 1/165), Муслим (Нававий шарҳи, 6/98)
ривояти.
110
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 11/260) ривояти.
111
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 10/448), Муслим (Нававий шарҳи, 7/101)
ривояти.
Аллоҳ суйган бандалар
82
бири: «Эй Аллоҳ, инфоқ-эҳсон қилган бандангга ўрнини тўл-
дириб қўй», деб дуо қилса, бошқаси: «Эй Аллоҳ, бермай бахил-
лик қилган кимсанинг молига талофат етказ», деб ёмон дуо
қилади”
112
.
Яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоят-
да Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ таоло
деди: “Эй одам боласи, берсанг, сенга ҳам берилади”», деди-
лар
113
.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ривоят қи-
лади: “Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам-
дан: «Исломда қайси (хислатлар) афзал?» деб сўради. Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Таом едиришинг ва хоҳ
Достарыңызбен бөлісу: