Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет41/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

таниш бўлсин, хоҳ бегона — мусулмон биродарингга салом бе-
ришинг», дедилар”
114
.
Абу Умома разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: 
“Эй одам боласи, эҳтиёжингдан ортиғини Аллоҳ йўлида сарф-
лашинг сен учун яхши, уни ўзингда ушлаб қолишинг ўзингга 
ёмон. Эҳтиёжингга етарли нарсани ушлаб турсанг, маломат 
қилинмайсан. Беришни муҳтож бўлган яқинларингдан бошла. 
Тепадаги (берувчи) қўл пастдаги (олувчи) қўлдан яхшидир”
115
.
Анас разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва салламдан кимдир Ислом учун бирон нарса сўраса, 
албатта берар эдилар. Бир киши у зотнинг ҳузурларига кел-
ганида, унга икки тоғ орасидаги бир пода қўйни бердилар. 
У қавмига қайтиб: «Эй қавмим, Исломга киринглар, чунки 
Муҳаммад камбағалликдан қўрқмайдиган кишидек берар 
112
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 3/304), Муслим (Нававий шарҳи, 7/9) 
ривояти.
113
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 11/352), Муслим (Нававий шарҳи, 7/79) 
ривояти.
114
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 1/55), Муслим (Нававий шарҳи, 2/9) 
ривояти.
115
Муслим (Нававий шарҳи, 7/126) ривояти.


Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
83
экан», деди. Бирон киши мол-дунё илинжида Исломга кир-
ган бўлса ҳам, оз фурсат ўтмай Ислом у учун дунё ва ундаги 
нарсалардан ҳам суюклироқ бўлиб қолар эди”
116
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: 
“Садақа мол-дунёни камайтирмайди. Кечиримли бўлган бан-
дасига Аллоҳ таоло иззатни кўпайтириб беради ва Аллоҳ Ўзи 
учун тавозе қилган кишининг мартабасини кўтаради”
117
.
Амр ибн Саъд Анморий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай сўзларини эшитган: 
“Уч нарсага қасам ичаман ва сизларга бир сўз сўзлайман, ях-
шилаб ёдлаб олинглар: ҳеч қайси банданинг моли садақа қилиш 
билан камаймайди, банда бирон зулмга йўлиқса ва сабр қилса, 
Аллоҳ таоло уни янада азиз қилади. Тиланчилик эшигини оч-
ган кишига эса Аллоҳ қашшоқлик эшигини очиб қўяди. Энди 
сизларга бир сўз айтаман, уни яхшилаб ёдлаб олинглар: «Дунё 
тўрт киши учундир: бири — Аллоҳ таоло унга илм ва мол- 
дунё берган, бу мол (тасарруфи)да у Парвардигоридан қўрқа-
ди, қариндошлари билан борди-келдини узмайди ва бу молда 
Аллоҳнинг ҳаққини билади. Мана шу энг афзал ўриндадир; яна 
бири — Аллоҳ таоло унга илм берган, мол-дунё бермаган, би-
роқ унинг нияти тўғри: “Менда ҳам мол-дунё бўлганида фа-
лончи каби иш қилардим”, деб айтади, мана шу нияти билан 
иккаласининг ажри тенг бўлади; учинчи киши — Аллоҳ таоло 
унга мол-дунё берган, лекин илм бермаган, илмсиз бўлганидан 
молини пала-партиш ишлатади, Раббидан тақво қилмайди, 
қариндош-уруғлари билан алоқа боғламайди, молида Аллоҳ-
нинг ҳаққини билмайди — бу одам энг ёмон манзилатдадир; 
тўртинчиси — Аллоҳ таоло унга мол ҳам, илм ҳам бермаган, 
“Менда ҳам мол-дунё бўлганида, фалончи (ёмон манзилатда-
ги одамнинг) ишини қилган бўлар эдим”, деб айтади — у ҳам 
116
Муслим (Нававий шарҳи, 15/72) ривояти.
117
Муслим (Нававий шарҳи, 16/141) ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
84
ниятига яраша олиб иккисининг гуноҳлари теппа-тенг бўла-
ди»
118
.
Ойша разияллоҳу анҳо қилган ривоятда айтилишича
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтлари 
қўй сўйди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қўйдан 
бирон нима қолдими?” деб сўраган эдилар, Ойша разиял-
лоҳу анҳо: “Қўйнинг қўлидан бошқа ҳеч ери қолмади”, деб жа-
воб қилди. “Қўйнинг қўлигина кетибди, қолгани қолибди”, де-
дилар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам
119
.
Ҳадис маъноси: улар сўйилган қўйнинг қўлидан бошқа 
ҳамма қисмини садақа қилиб юборишди ва Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам қўйнинг эҳсон этиб тарқатилган 
қисми охиратга ажр бўлганига, ўзларига олиб қолганлари 
ейиш билан шу дунёда битганига ишора этяптилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: 
“Ким ҳалол-пок касб орқали топган молидан хурмочалик бўл-
са ҳам бирон нима садақа қилса — зеро, Аллоҳ таоло фақат 
ҳалол-пок нарсаларнигина қабул қилади — унинг садақасини 
Аллоҳ таоло ўнг қўли билан қабул қилади, сўнг сизлардан би-
рортангиз тойчоғини парваришлаб катта қилганидек, са-
дақа соҳибига уни кўпайтириб бераверади, ҳатто тоғдек бў-
либ кетади”
120
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган яна бир ҳа-
дисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деди-
лар: “Бир киши саҳрода кетаётганида, бир булутдан: «Фалон-
чининг боғини суғор!» деган товуш эшитди. Шунда булут бир 
тарафга бурилиб, тошлоқ ерга сувини қуйди, сув тошлоқдаги 
ирмоқдан тўлиб оқа бошлади. Сув ортидан юриб бориб қара-
118
Термизий ривоят қилиб: «ҳасан, саҳиҳ» деган.
119
Термизий ривоят қилиб: «ҳасан, саҳиҳ» деган.
120
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 3/287), Муслим (Нававий шарҳи, Закот 
китоби «Ҳалол ризқдан садақа қилиш» боби) ривояти.


Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
85
са, бир киши боғида туриб, кетмони билан сувни тараётган 
экан. Ундан: «Эй Аллоҳнинг бандаси, исминг нима?» деб сўра-
ган эди, у булутдан эшитилган ҳалиги исмни айтди. Сўнгра: 
«Эй Аллоҳнинг бандаси, отимни нимага сўрадинг?» деб сўра-
ди. «Мана шу ёмғирни устингдан қуйган булут сенинг отин-
гни айтиб: «Фалончининг боғини суғор!» деганини эшитдим. 
Сен бу боғингда нима ишлар қиласан?» деб сўради. «Мен бу 
боғдан чиққан ҳосилнинг учдан бирини фақир ва мискинларга 
садақа қиламан, учдан бирини ўзим оилам билан ейман, қол-
ган учдан бирини боғнинг ўзига қайтараман (уруғликка олиб 
қўяман)», деди”
121
.
Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Зулмдан сақланинглар! 
Чунки зулм қиёмат кунидаги кўп зулматлардир. Бахилликдан 
сақланинглар! Чунки сизлардан олдин ўтган қавмларни ба-
хиллик ҳалок этди, уларни қон тўкишга ва ҳаромларни ҳалол 
санашга олиб борди”, дедилар
122
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол разияллоҳу анҳуни 
кўргани бордилар. Билол разияллоҳу анҳу улуғ меҳмонга бир 
ҳовуч хурмо олиб чиқиб қўйди. Пайғамбар саллаллоҳу алай-
ҳи ва саллам: «Нима бу, эй Билол?» деб сўраган эдилар, Билол 
разияллоҳу анҳу: «Сиз учун сақлаб қўйган эдим, эй Расулул-
лоҳ», деб жавоб қилди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алай-
ҳи ва саллам: «Сен учун жаҳаннам ўтидан бир тутун қилиб 
қўйилишидан қўрқмайсанми?! Эй Билол, бу хурмоларни эҳсон 
қил, арш эгаси Аллоҳ сени камбағал қилиб қўйишидан қўрқ-
ма», дедилар”
123
.
121
Муслим (Нававий шарҳи, 18/114) ривояти.
122
Муслим (Нававий шарҳи, 16/134) ривояти.
123
Мунзирий «Ат-тарғиб»да (2/183) айтишича, бу ҳадисни Абу Яъло 
ҳамда Табароний «Ал-Кабир» ва «Ал-Авсат»да ҳасан санад билан 
ривоят қилган.


Аллоҳ суйган бандалар
86
Яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимга 
Аллоҳ таоло мол-дунё берса-ю, у унинг закотини бермаса, 
(шу бойлиги) қиёмат кунида ялтирбош, икки қора холи бўл-
ган катта илонга айлантирилади ва бўйнига ўралиб олиб, уни 
тиш лайди-да: «Мен сенинг бойлигинг ва хазинангман», дей-
ди”. Сўнгра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу 
оятни ўқидилар: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет