Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет43/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Бахиллик муолажаси
Бахилликнинг асл сабаби мол-дунёни яхши кўришдир. Одам 
асосан икки сабаб билан мол-дунёни яхши кўради:
Биринчи сабаб — орзу-ҳавас ва нафс истаклари. Булар-
га эса мол-дунё билангина эришилади. Одам эртага ўлиши-
ни билганида эди, мол-дунёсини бунчалик қизғанмаган, 
бахиллик қилмаган бўлар эди. Чунки бойлиги ёнида бир 
кунлик эҳтиёжига етарли бўлса бўлди-да! Боринг ана бир 
ойлик ёки бир йиллик эҳтиёжига етарли бўлсин. Бахиллик 
қилиб ўтиришидан нима манфаат топади? Албатта, агар 
орзу-ҳавасга муккасидан кетмаган бўлса... Лекин болалари 
кўп бўлса-чи? Унда у фарзандларини орзу-ҳавас мақоми-
га қўйиб олади-да, уларнинг яшашларини ўзининг яшаши 
каби ҳисоблаб, фарзандларим учун деб мол-дунёсини ўзида 
сақлаб қолади. Шу боис ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи 
ва саллам: “Фарзанд бахиллик, қўрқоқлик ва маҳзунлик (са-
баби)дир”, деб айтганлар
127
. Энди бунга камбағалликдан 
қўрқиш ва ризқ кафолатланганлигига ишончнинг озлиги 
қўшилса, бахиллик янада ортади.
125
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 13/393), Муслим (Нававий шарҳи, 7/80) 
ривояти.
126
Абу Довуд (3/12) ҳасан санад билан ривоят қилган.
127
“Асна ал-матолиб”да (268) бундай дейилган: «Ҳадис заиф, санадида 
Атийя Авфий бор. Ибн Можа ривоят қилган».


Аллоҳ суйган бандалар
88
Иккинчи сабаб — кўз тўймаслик, қаноатланмаслик.
Одамлар орасида бойлиги ошиб-тошиб ётган шундай 
бойлар бор, уларнинг мол-дунёси бутун бир умрга етади, 
ўлгунига қадар ишламасдан сарфлаб борса ҳам тугамай-
ди ва яна қанчадан-қанча пули ортиб қолади, буларнинг 
устига, ўзи ёши катта қария, фарзанд йўқ! Лекин бахилли-
ги, дунёга бўлган муҳаббати уни закот чиқаришдан тўсади, 
ҳатто касал бўлса, даволанишга ҳам сарфламайди. Динор 
ва дирҳамга ҳирс қўйган ошиқ пуллари қўлида турганидан, 
шунча мол-дунёга эга эканининг ўзиданоқ лаззат туяди
роҳатланади. Хазина қилиб ер тагига кўмиб қўяди. Йўқса, 
яқинда вафот этишини жуда яхши билади, бойлиги қўлдан 
кетиб зое бўлиши ёки душманлари олиб қўйиши мумкинли-
гини ҳам билади, шунга қарамай, бахиллиги уни еб-ичиш-
дан ёки бир сўм бўлса ҳам садақа қилишдан тўсади.
Бахилликнинг бу тури ўта оғир қалб касаллиги бўлиб, 
унинг давоси жуда қийин кечади. Хоссатан, одам ёши кат-
та бўлганида. Баъзида эса тузалмас-давосиз даражага ҳам 
чиқиши мумкин. Динор ва дирҳам (доллар, евро ва уму-
ман пул бирликлари) хоҳиш-истакларга етказадиган воси-
тачи, улов ўрнида бўлганидан одамлар уни яхши кўради. 
Зеро, лаззатга элтувчи ҳам лаззатли бўлади. Бориб-бориб 
нафснинг хоҳиш-истаклари ҳам унут бўлиб, пулнинг ўзи 
энг яхши кўрган севгилисига айланиб қолади. Залолатнинг 
охирги чегараси ҳам шу аслида! Балки пул билан тошнинг 
фарқи бор деб билишнинг ўзи ҳам бир нав жоҳилликдир. 
Чунки эҳтиёжларни ўташ жиҳатидангина пулнинг эътибори 
бор, йўқса эҳтиёждан ортиқча бекор ётган пул нимаю оддий 
тош нима — бир даражададир.
Булар мол-дунёни яхши кўриш сабаблари эди. Ҳар қан-
дай касаллик унга олиб келган сабабларни ўртадан кўтариш 
билан тузалади. Нафс истакларига муҳаббат қўйиш хаста-
лигининг давоси оз нарсага қаноат қилиш ва сабр билан 
бўлади.


Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
89
Орзу-ҳавасга берилиш хасталигининг давоси ўлим-
ни эслаш, тенгқурларнинг бирма-бир вафот этаётганини, 
мол-дунё тўплашда улар чеккан машаққатларнию дунёдан 
ўтгач бутун умри бўйи йиққан бойлиги қолиб кетганини 
кўриш ва идрок этиш билан бўлади.
Фарзандлар ҳақида ҳаддан зиёд қайғуришнинг муо-
лажаси шу фарзандни берган Аллоҳ таоло у билан қўшиб 
ризқини ҳам яратиб қўйганини фикр қилиш билан бўлади. 
Отасидан мерос олмаган, лекин мерос олганлардан кўра ҳа-
ёти яхши кечаётган неча-неча фарзандлар бор.
Яна, ота: “Болаларим мендан кейин яхши ҳолатда ҳаёт 
кечирсин деб мол-дунё тўпласам, улар бу мол-дунё сабаби-
дан ёмон кўчаларга кириб кетиши мумкин”, деб ўйлаши 
ҳам мол-дунё тўплаш ҳирсини даволаш йўлларидан бири-
дир. Фарзанд агар тақводор, солиҳ бўлса, Аллоҳнинг Ўзи 
етарлидир. Аллоҳ сақласин, агар фосиқ бўлса-чи? Унда қол-
дирган мол-дунёси билан болаларининг маъсиятига кўмак-
лашган бўлади, сўнгида жабрини ҳам ўзи тортади.
Бахиллик мазаммат қилиниб, саховат мадҳ этилган, 
шунингдек, бахилликка ҳозирлаб қўйилган аламли азоблар 
ҳақидаги оят ва ҳадислар борасида мушоҳада юритиш ҳам 
қалбдаги бахилликни муолажа қилиш йўлларидан биридир.
Бахиллик дардига фойдали даволардан яна бири бахил-
ларнинг ҳолига назар солишдир. Одам табиатан бахиллар-
дан нафратланади, бахилликни ёқтирмайди. Бахил борки, 
бахиллиги уни бошқаларга хунук қилиб кўрсатади, ҳатто 
дўстлари ҳам уни яхши кўрмайди. Ҳатто бахилнинг ўзи 
ҳам ичдан бошқа бахиллардан ғижиниб юради. Модомики 
шундай экан, демак, одамлар юзада сездирмасдан уни-да 
ёқтирмаслигини ўзи ҳам билади.
Қалбни бахилликдан тозалаш йўлларидан яна бири 
мол-дунё инсонга нима учун кераклигини ва умуман мол-
нинг нима учун яратилганини тафаккур қилишдир. Ана 
шунда мол-дунёдан эҳтиёжига етарлисини олиб қолиб, 


Аллоҳ суйган бандалар
90
қолганини савоб умидида охирати учун ўзига захира бўла-
диган ўринларга сарфлайди.
Бу даволар илм-маърифат жиҳатидандир. Мол-дунёни 
яхшилик йўлида сарфлаш бахиллик қилиб ўзида олиб қо-
лишдан кўра дунёю охиратда ўзи учун фойдали эканини 
очиқ кўз билан кўрса-билса, одам агар шу дамгача ғофил 
бўлган бўлса ҳам, бундан бу ёғига унда инфоқ-эҳсон қи-
лишга рағбат уйғонади. Бордию шундан кейин яна нафс 
истаклари жунбушга келиб, қалбига бахиллик ораласа, ха-
ёлига олдин келган “мол-дунёни сарфлаган яхши” деган 
фикрга қулоқ солиши лозим бўлади. Муҳими — тўхтаб қол-
маслик керак. Чунки шайтон уни камбағал бўлиб қолиш-
дан қўрқитиб, бахилликка ундайди, эҳсон қилишига ғов 
бўлади
128
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет