Аллоҳ суйган бандалар


Исрофгарчиликнинг қораланиши



Pdf көрінісі
бет44/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Исрофгарчиликнинг қораланиши
Аллоҳ таоло бахиллик ва қизғанчиқликдан қайтаргани 
каби, исрофгарчиликдан ҳам қайтаргандир. Аллоҳ таоло 
деди: “
Ўзингга ҳам, аҳли оилангга ҳам, муҳтожларга 
ҳам қисиб-қимтима, яхши ишларга пул сарфлашдан 
қўлингни тортма. Шунингдек, инфоқ-эҳсонда исроф 
қилиб, куч-тоқатингдан ташқари нарсаларни берма. 
Акс ҳолда, одамларнинг маломати остида ва молингни 
исроф билан йўқ қилганингга ҳасрат-надоматда қола-
сан” (Исро, 29).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ таоло ҳаёт-
да тежаб яшашга буюриб, бахилликни қоралаб ва исроф-
гарчиликдан қайтариб бундай дейди: «Ўзингдан ҳам, аҳли 
оилангдан ҳам, муҳтожлардан ҳам қисиб-қимтима, яхши 
128
«Иҳёу улуми ал-дин» китобидан (10/1805) қисқатриб олинди.


Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
91
ишларга пул сарфлашдан қўлингни тортма», яъни, биров-
га ҳеч нарса бермайдиган бахиллардан бўлма; «Инфоқ-эҳ-
сонда исроф қилиб, куч-тоқатингдан ташқари нарсаларни 
берма», яъни, инфоқ қилишда ортиқча сарфлаб, киримдан 
чиқимни кўпайтириб юбориб тоқатингдан ташқари дара-
жада ҳам берма; «Акс ҳолда, одамларнинг маломати остида 
ва молингни исроф билан йўқ қилганингга ҳасрат-надомат-
да қоласан», яъни, бахиллик қилсанг, одамлар сени маломат 
қилиб айблайдилар, тоқатингдан ортиқ кўп бериб юборсанг, 
кейин инфоқ қилишга қодир бўлмай қоласан — бошида тез 
югуриб, сўнг кучи кетиб толиқиб юролмай қолган улов каби, 
ҳеч вақосиз ўтириб қоласан”
129
.
Раббимиз Аллоҳ азза ва жалла яна бундай дейди: “
Мо-
лингни Аллоҳнинг тоатидан бошқа ўринларга ёки 
исрофгарчилик билан сарфлама. Исроф қилувчилар 
фисқ-фасод ва гуноҳда шайтоннинг дўстларидир. Шай-
тон эса Раббининг неъматини инкор қилувчи ва Унга 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет