Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет45/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

куфр келтирувчидир” (Исро, 26-27).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: “Исрофгарчи-
лик — молни ноўрин сарфлаш”, деб айтган.
Қатода раҳимаҳуллоҳ: “Исроф — гуноҳ ва маъсиятга пул 
сарфлаш”, деган.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Одам агар барча мол-дунё-
сини ҳақ йўлда сарфлаб юборса, исроф қилувчи бўлмайди. 
Лекин бир ҳовуч нарсани ноўрин сарфласа, исроф қилувчи 
бўлади”, деб айтган.
Исроф еб-ичишда бўладими, кийим-кечак, ҳовли-жой, 
уй-анжом, гапириш, гапирмаслик, ухлаш, ухламаслик, оч-
лик, тўқлик ва булардан бошқа ишларда бўладими, қора-
лангандир. Биз шу ўринда исрофнинг бир турига батафсил 
тўхталиб ўтамиз:
129
Тафсир Ибн Касир, 3/37.


Аллоҳ суйган бандалар
92
Таомланишдаги исроф
Аллоҳ таоло деди: “
Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган 
ҳалол нарсаларни еб-ичаверинглар ва бунда мўътадил-
лик чегарасидан ўтиб кетманглар! Албатта, Аллоҳ тао-
ло емак-ичмак ва бошқа нарсаларда ҳаддидан ошувчи 
исрофгарларни ёқтирмайди” (Аъроф, 31).
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам айтдилар: “Одамзот қорнидан кўра ёмонроқ бирон идиш-
ни тўлдирмаган. Одам боласига белини (яъни, жасадини) тик 
ушлаб туриши учун бир икки луқма етарлидир. Жуда бўлмаса 
(бир икки луқмадан кўпроқ ейдиган бўлса), учдан бири таоми 
учун, учдан бири ичимлиги учун ва яна учдан бири нафасига 
(қолсин)”
130
.
Мўмин киши таом еганда қорнининг учдан бирига ейди, 
қолганини ичимлиги ва нафасига қолдиради. Чунки мўмин 
қаноатлидир, озгина таом билан ҳам кифояланиб кетаве-
ради, еб тўймайдиган, берилганига қаноатланмайдиган ко-
фирдан тамоман фарқ қилади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: “Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам бир кофир кишини меҳмон қилди-
лар. Қўйни соғиб сутидан меҳмонга олиб келишни буюрди-
лар. Янги соғилган сутдан олиб келинди. Меҳмон сутнинг 
ҳаммасини ичиб қўйди. Сўнг яна соғиб келинди, уни ҳам 
ичди. Сўнг яна соғиб келинди, уни ҳам ичиб юборди. Шу 
ҳолат етти бор такрор бўлиб, еттита қўйдан соғилган сут-
ни бир кечада ичиб қўйди. Тонг отгач, бу кофир меҳмон 
Исломни қабул қилиб мусулмон бўлди. Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам меҳмон учун қўйни соғиб сутидан 
олиб келишга амр этдилар. Меҳмон сутни ичди. Сўнг яна 
130
Аҳмад ва «Сунан» асҳоблари ривоят қилган. Термизий «ҳасан ҳадис» 
деган.


Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
93
олиб келишни буюрган эдилар, меҳмон уни охиригача ича 
олмади. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
«Мўмин киши бир ичакка ичади, кофир эса еттита ичакка 
ичади», дедилар”
131
.
Бу гап ичишнинг ўзигагина хос эмас, албатта, балки 
емакнинг ҳамма турига тегишлидир. Шунинг учун Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон битта ичакка 
ейди, кофир эса еттита ичакка ейди”, деб айтганлар
132
.
Бундан чиқиб келадики, мусулмон киши бу дунёда тў-
йиб емасин, бу дунё унинг ҳақиқий маскани-ҳовлиси эмас, 
роҳат-фароғат, ҳузур-ҳаловатни у охиратга, кенглиги ос-
монлару ерча бўлган, Аллоҳ таоло уни тақводор бандалари 
учун ҳозирлаб қўйган жаннатга олиб қўйсин.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилган 
ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай де-
ганлар: “Бу дунёда доим қорни тўқ юрганлар эртага охират-
да оч бўладилар”
133
.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бир 
қоида тузиб берганлар, биз ҳаётдаги ишларимизни ана шу 
қоида асосида олиб боришимиз лозимдир. Ҳабибимиз сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Исроф ва манманлик-
ни аралаштирмай енглар, ичинглар ва садақа қилинглар”
134
.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу деди: “Қорин қўйиш-
дан сақланинглар, чунки қоринни кўтариб юриш дунёда 
оғир, ўлганда сассиқ бўлади”.
Луқмон Ҳаким ўғлига: “Эй ўғилчам, ошқозон тўла бўл-
са, фикрлаш ухлайди, ҳикмат соқов бўлиб қолади ва аъзолар 
ҳам ибодат қилишдан ўтириб қолади”, деб насиҳат қилган.
131
Муслим (Нававий шарҳи, 14/25) ривояти.
132
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 9/536), Муслим (Нававий шарҳи, 4/24) 
ривояти.
133
Мунзирий «Ат-тарғиб»да (4/199) айтишича, бу ҳадисни Табароний 
ҳасан санад билан ривоят қилган.
134
Ҳасан ҳадис. Насоий ва Ибн Можа (2/1192) ривоят қилган.


Аллоҳ суйган бандалар
94
Абу Сулаймон Дороний айтади: “Кимнинг қорни тўқ 
бўлса, унга олти офат етади: Аллоҳга илтижо қилиш ҳа-
ловати йўқолади, ҳадис ёдлаш қийинлашади, одамларга 
меҳр-шафқат кўрсатишдан маҳрум бўлади, чунки тўқ одам 
бошқаларни ҳам тўқ деб ўйлайди, ибодат унга оғирлик қила-
ди, шаҳвоний ҳирс ортади; мўмин-мусулмонлар масжидлар 
атрофида бўлса, қорни тўқлар ҳожатхона атрофида бўлади”.
Нофеъ раҳимаҳуллоҳ деди: “Бир киши Ибн Умар разиял-
лоҳу анҳумога ширинлик олиб келди. Ибн Умар: «Нима бу?» 
деб сўради. У: «Ҳазми таом», деди. Ибн Умар: «Нима қила-
ман буни, шундоқ ҳам ойлаб қорним тўймай юраман», деб 
жавоб берди”.
Муҳаммад ибн Восеъ раҳимаҳуллоҳ деди: “Кам овқат 
еган киши ўзи ҳам фаҳм-идрокли бўлади, бировларга ҳам 
тушунтира олади. Овқатни кўп ейиш кишини оғирлашти-
риб, қилмоқчи бўлган кўпгина ишларидан тўсиб қўяди”.
Абу Убайда Ҳаввос айтади: “Ўлиминг тўқлигингда, 
омонлигинг эса очлигингдадир. Чунки тўқ бўлсанг, оғир-
лашасан, оғирлашгач, ухлаб қоласан, ухлаганингда душман 
сени босиб олиб маҳв эта олади”.
Амр ибн Қайс деди: “Қорин қўйишдан сақланинглар. 
Қорин қўйиш қалбни қотиради”.
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтади: “Отангиз Одам алайҳис-
саломнинг кўргулиги ейиш бўлган эди. Айни шу ейиш қиё-
матга қадар сизнинг ҳам мусибатингиз бўлади”.
“Баданинг соғ, уйқинг оз бўлишини хоҳласанг, оз е!” 
(Ҳик матли сўз).
Бишр раҳимаҳуллоҳ деди: “Киши ҳалолдан қорнини 
тўйдирмаслиги лозим, негаки гарчи ҳалолдан тўйган бўлса 
ҳам, кейин унинг нафси ҳаромга чорлайди”.
Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким қорни-
ни (нафсини) ушлай олса, динини ушлайди. Ким очлигини 
бошқара олса, гўзал хулқларга эга бўлади. Чунки маъсият 
очдан узоқ, тўққа яқиндир. Тўқлик қалбни ўлдиради. Шўх-


Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
95
лик, ўйин-кулги ва мазахнинг бари тўқликдан келиб чиқа-
ди”.
Ривоят қилинишича, Иблис лаъин Яҳё алайҳисса-
ломга: “Қорнинг тўқ бўлганида намозни сенга оғирлаштир-
дик”, деганида Яҳё алайҳиссалом: “Аллоҳга қасам, энди ҳеч 
қачон қорнимни тўқ қилмайман!” деб жавоб қилганлар. 
Иблис: “Аллоҳга қасам, мен ҳам бундан буён мусулмонга 
насиҳат қилмайман”, деди.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Тўқлик баданни 
оғирлаштириб, уйқуни келтиради ва ибодатдан заифлашти-
ради”.
Демак, мусулмон киши ҳар бир ишда ўртача бўлиши — 
исрофга ҳам йўл қўймаслиги, бахиллик ҳам қилмаслиги 
лозим: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет