“Раҳмоннинг (солиҳ) бандалари ерда камтаро-
на, тавозе билан юрадилар. Ақлсиз кимсалар
уларга азият етказувчи сўзлар билан хитоб қил-
са, уларга яхши сўзлар билан жавоб қайтариб:
«Сизларга саломатлик бўлсин», дейдилар.
Улар кечалари Раббиларига ихлос билан,
сажда ва қиёмларда хокисорлик билан туриб
кўп намоз ўқийдиган кишилардир.
Улар жаҳаннам азобидан нажот бериши-
ни илтижо этиб Аллоҳга дуо қиладилар. Зеро,
жаҳаннам азоби дўзахийлардан ҳеч қачон
ажралмагай. Албатта, жаҳаннам энг ёмон қа-
роргоҳ ва энг ёмон ўриндир.
Улар молларидан эҳсон қилганларида исро-
фга йўл қўймайдиган ва зиқналик қилмайдиган
зотлардир. Уларнинг эҳсонлари исроф билан ба-
хиллик орасида ўртача ҳолда бўлади.
Улар Аллоҳни ягона ҳақ илоҳ деб эътиқод қи-
ладиган, Аллоҳдан бошқа бирон илоҳга дуо ва
ибодат қилмайдиган, Аллоҳ ўлдиришни ҳаром
қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдиган, зино қил-
майдиган кишилардир. Энди ким бу айтилган
гуноҳи кабиралардан биронтасини қилса, охи-
ратда жазога йўлиқади. Қиёмат куни унга азоб
бир неча баробар қилиб берилади, азоб ичра хор
ва ҳақир ҳолда абадий қолади.
Аммо ким гуноҳлардан холис тавба этиб,
чин иймон келтирган ҳолда солиҳ амаллар қил-
са, Аллоҳ уларнинг ёмонликларини яхшиликка,
гуноҳларини савобларга айлантириб қўяди. Ал-
лоҳ тавба қилган кишининг гуноҳини кечирув-
чи, бандаларига раҳмли Зотдир.
Ким гуноҳларидан тавба этиб, солиҳ амал-
лар қилса, бу билан Аллоҳга ҳақиқий-чин қай-
тади ва Аллоҳ унинг тавбасини қабул этади, гу-
ноҳларини кечиради.
Достарыңызбен бөлісу: |