Аллоҳ суйган бандалар
116
1. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқла-
рига итоат этиш.
Аллоҳ таоло деди: “
Биз бирор пайғамбарни
юборган бўлсак, фақатгина унга Аллоҳнинг из-
ни-иродаси билан итоат қилиниши учун юбордик”
(Нисо, 64).
2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирган
ва қайтарган нарсалардан тийилиш.
Аллоҳ таоло деди: “
Ким Аллоҳ ва расулига осий
бўлса ва Аллоҳ белгилаган ҳадлардан ошса, Аллоҳ
уни дўзахга мангу киритади. У учун хорловчи азоб
бордир” (Нисо, 14).
3. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ха-
барларни тасдиқлаш. Бу Расулуллоҳга бўлган комил ий-
мондандир.
4. Зоҳиру ботинда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
сал-
ламга тақлид қилиш.
Аллоҳ таоло деди: “
Эй мўминлар, сизлардан Ал-
лоҳни ва охират кунини умид қилганлар учун Ал-
лоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳ-
зоб, 21).
5. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам номлари тилга
олинганда у зотга салавот айтиш.
Аллоҳ таоло деди: “
Аллоҳ таоло ва Унинг малои-
калари Пайғамбарга салавот айтадилар. Эй иймон
келтирганлар, Аллоҳнинг пайғамбарига салавот ва
саломлар йўлланглар” (Аҳзоб, 56).
3) Аллоҳ учун яхши кўриш
Аллоҳ учун яхши кўриш пайғамбарлар ва уларга эргашган
чин мусулмонларни, шунингдек, Аллоҳ таоло яхши кўрган
амал, замон ва маконларни яхши кўришдир. Бу муҳаб бат
Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга
бандалик қилиш
117
Аллоҳни яхши кўришга тобе ва иймон тақозо қилган ишлар-
дан саналади.
Абу Умома разияллоҳу анҳу ривоятига кўра, Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Ким Аллоҳ
учун яхши кўрса ва Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва
Аллоҳ учун ман қилса, иймони комил бўлибди”
151
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким иймон таъмини топиш-
ни ёқтирса, бирон кишини яхши кўрганида Аллоҳ учунгина
яхши кўрсин”, деганлар
152
.
Баро разияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам дедилар:
“Ансорларни фақат мўмин киши-
гина яхши кўради ва уларни мунофиқ одамгина ёмон кўради.
Ансорларни яхши кўрган кишини Аллоҳ яхши кўради, уларни
ёмон кўрган кимсани Аллоҳ ёмон кўради”
153
.
4) Аллоҳ билан бирга қўшиб яхши кўриш
Бундай яхши кўриш ширкдир. Аллоҳ таоло деди: “
Достарыңызбен бөлісу: