Аллоҳ суйган бандалар
122
Демак, ибодатда қўрқув ва умид бўлади ва бўлиши ло-
зим. Шу оятга кўра, “Мен Аллоҳга дўзахидан қўрқиб ёки
жаннатини умид қилиб ибодат қилмайман”,
деб даъво қи-
ладиганларнинг адашганлиги маълум бўлади.
Фитрий ва тааббудий хавф ўртасидаги фарқ
Бу икки хавф ўртасини қандай ажратамиз?
Улар ўртасидаги фарқ очиқ ва равшандир.
Фитрий қўрқув — нафрат билан қўрқиш, тааббудий
қўрқув эса муҳаббат билан қўрқишдир.
Шердан ёки душмандан қўрқаётган
киши улардан
нафратланиб қўрқади. Аллоҳдан қўрқаётган киши эса Уни
яхши кўриб қўрқади. Шунингдек, авлиё ёки солиҳ киши-
ларнинг қабридан қўрқаётган мушрик ҳам уни яхши кўриб
қўрқади. Демак, қўрқувнинг муҳаббат
билан бирикиши
айни ибодатдир.
Ражо — умид қилиш
Умид қилиш ҳам ёлғиз Аллоҳ учун бўлиши лозим ибодат-
лардандир.
Аллоҳ таоло деди: “
Ким Раббига йўлиқадиган куни
У берадиган азобдан қўрқса ва Унинг ажру савобидан
умидвор бўлса, солиҳ амаллар қилсин ва ибодатда Раб-
бига бировни шерик қилмасин!” (Каҳф, 110).
“
Бизга рўбарў келишни умид қилмайдиган ва охи-
рат ўрнига дунё ҳаётига рози бўлган ва унга суянган
ҳамда Бизнинг оятларимиздан ғофил бўлган ким-
саларнинг — ана ўшаларнинг қилмишларига жазо
ўлароқ охиратдаги борар жойлари жаҳаннамдир”
(Юнус, 7-8).
Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга
бандалик қилиш
123
Достарыңызбен бөлісу: