Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет66/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

ОДАМ ЎЛДИРИШДАН САҚЛАНИШ
“(Раҳмоннинг суюкли бандалари) 
Аллоҳ ўлдиришни ҳа-
ром қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдиган кишилардир” 
(Фурқон, 68).
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ оятдаги “
ноҳақ” сўзи 
тафсирида: “Мусулмон киши диндан қайтиб муртад бўлса 
ёки турмуш қургандан кейин зино қилса, қатл қилинишга 
ҳақли бўлади”, деган
169
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилган 
ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб ва мени Аллоҳнинг элчиси 
деб гувоҳлик берган мусулмон кишининг қони ҳалол бўлмай-
ди. Бундан қуйидаги уч ишдан бирини қилган кишининг жони 
мустаснодир: жонга жон (яъни ноҳақ одам ўлдирган кишидан 
қасос олинади), турмуш кўрган зинокор, Ислом динидан чиқиб, 
мусулмонлар жамоасидан ажраган муртад”
170

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ўлдиришга ҳақли 
қиладиган шу уч ишдан бири содир бўлган тақдирда ҳам, 
оддий халқдан бирон киши ўзича ўлдириши мумкин эмас. 
Бу иш халифа ёки унинг ўринбосарининг ваколатида-
дир”
171
.
169
Қуртубий тафсири, 13/76.
170
Муттафақун алайҳ.
171
Ибн Касир тафсири, 1/534.


Аллоҳ суйган бандалар
132
Мусулмонни ўлдиришнинг ёмон оқибати
Аллоҳ таоло деди: “
Ким мўмин кишини қасддан ноҳақ 
ўлдирса, унинг жазоси Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига 
дучор бўлиш ҳамда жаҳаннамда абадий қолиш бўла-
ди. Қилган ушбу улкан жинояти учун Аллоҳ таоло унга 
оғир азобни ҳозирлаб қўйгандир” (Нисо, 93).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қи-
линган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Қиёмат куни одамлар ўртасида дастлаб қон тўкиш масала-
сида ажрим қилинади”, дедилар
172
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам: “Етти ҳалок қилувчи ишлардан 
сақланинглар”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, улар қай-
силар?” деб сўрашган эди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ҳаром 
қилган жонни ноҳақ ўлдириш, етимнинг молини ейиш, судхўр-
лик, жиҳод майдонидан қочиш ва покиза, иффатли муслимага 
(бузуқ деб) туҳмат қилиш”, деб жавоб қилдилар
173
.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мўмин 
киши модомики ҳаром (яъни, ноҳақ) қон тўкмас экан, дини са-
ломат бўлади”.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтдилар: “Киши ўзини 
унинг ичига ташлагандан сўнг чиқиш йўли йўқ бўлган ҳало-
катлардан бири ноҳақ қон тўкишдир”
174
.
Билиб қўйинг, мусулмон кишини ноҳақ ўлдириш Аллоҳ 
азза ва жалла ҳузурида энг катта гуноҳлардан ҳисобланади, 
Аллоҳ асрасин.
172
Бухорий ва Муслим ривояти.
173
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 5/393), Муслим (Нававий шарҳи, 2/82) 
ривояти.
174
Бухорий ривояти.


Еттинчи сифат | Одам ўлдиришдан сақланиш
133
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилган 
ҳадисда келишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 
бундай деганлар: “Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ назди-
да бир мусулмон кишининг қатл қилинишидан кўра енгилроқ-
дир”
175
.
Баро разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса: 
“Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мўминни 
ноҳақ қатл қилинишидан кўра енгилроқдир”, деб айтилган
176
.
Абу Саид ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумодан риво-
ят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Агар осмон ва ер аҳли бир мўминнинг қонини ноҳақ тўкишда 
иштирок этса, Аллоҳ азза ва жалла барчасини дўзахга 
ташлайди”, деганлар
177
.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мўмин-
ни қасддан ўлдиришнинг ёмон оқибатидан огоҳлантириб, 
шундай деганлар: “Мушрик ҳолида ўлган ёки бир мўминни 
қасддан ўлдирган кишининг гуноҳидан бошқа ҳар қандай гу-
ноҳни Аллоҳ таоло кечиришига умид қилса бўлади”
178
.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилади, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ўлди-
рилган киши қиёмат куни қотили билан бирга келади, унинг 
боши қотилининг қўлида, бўйин томирларидан қон оқиб тур-
ган бўлади. У: “Эй Раббим, бундан сўрагин, нега мени ўлдирди 
экан?!” дейди. Ҳатто ўлдирилган киши қотилни Аршга яқин 
келтиради”
179
.
175
Бухорий ва Насоий ривояти.
176
Ибн Можа (2/874) ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (4954) саҳиҳ 
деган.
177
Термизий ривояти, Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (5123) саҳиҳ 
деган.
178
Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Албоний “ас-Саҳиҳа”да (511) саҳиҳ 
деган.
179
Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-
жомеъ”да (7887) саҳиҳ деган.


Аллоҳ суйган бандалар
134
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоятида Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Бир 
киши бошқа бир кишининг қўлидан тутган ҳолда олиб келади 
ва: «Эй Раббим, бу мени ўлдирган», дейди. Аллоҳ таоло қо-
тилдан: «Уни нега ўлдирдинг?» деб сўрайди. Қотил: «Иззат 
Сеники бўлиши учун ўлдирдим», дейди. Аллоҳ айтади: «Ал-
батта, иззат Меникидир». Яна бир киши бошқа бир киши-
нинг қўлидан тутган ҳолда олиб келади ва: «Эй Раббим, бу 
мени ўлдирган», дейди. Аллоҳ таоло қотилдан: «Уни нега ўл-
дирдинг?» деб сўрайди. Қотил: «Иззат фалончига бўлиши учун 
ўлдирдим», дейди. Аллоҳ таоло: “Иззат фалончи учун эмас!» 
дейди. Шунда гуноҳи ўзига юкланади”
180
.
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда: “Ким бир 
мўминни ўлдирса ва ўлдирганига хурсанд бўлса, Аллоҳ таоло 
ундан нафл ва фарз амалларини қабул қилмайди”, дейилган
181
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет