Аллоҳ суйган бандалар
140
Абдуллоҳ ибн Зайд разияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Ҳой араблар! Ҳа-
локат, ҳалокат! Огоҳ бўлинглар! Мен сизлар учун энг қўрққан
нарса зино ва махфий шаҳват (яъни риёкорлик)дир», деганла-
рини эшитдим”
192
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу
қилган ривоятда Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Ал-
лоҳ таоло қиёмат куни уч тоифа кишига — зинокор қария,
ёлғончи подшоҳ ва кибрли камбағалга гапирмайди, уларни
покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бор-
дир”
193
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу деди: “Мен Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ таоло ҳу-
зурида энг катта гуноҳ қайси?» деб сўраган эдим,
«Аллоҳ
таоло сени яратгани ҳолда сен Унга ширк келтиришинг», де-
дилар. Мен: «Ҳақиқатда бу энг катта гуноҳдир. Ундан ке-
йин-чи?” деб сўрадим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам:
“Таомингга шерик бўлишидан қўрқиб, ўз болангни ўл-
диришинг”, дедилар. Мен: “Ундан кейин-чи?” деб сўрадим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қўшнингнинг хо-
тини билан зино қилишинг”, деб жавоб қилдилар
194
.
Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Мужоҳидларнинг аёллари жиҳодга чиқмаган кишиларга худди
ўз оналаридек ҳаромдирлар. Жиҳодга чиқмаган қай бир киши
бирон мужоҳиднинг аҳли оиласига қараб турган бўлса-ю улар-
га хиёнат қилса, қиёмат куни мужоҳид унга (даъвогар бўлиб)
туради ва хоҳлаганича унинг савобларидан олади” (бир риво-
192
Табароний ривояти. Албоний “Ас-силсила ас-саҳиҳа”да (508) саҳиҳ
деган.
193
Муслим ривояти. Нававий шарҳи, 2/115.
194
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 8/163), Муслим (Нававий шарҳи, 2/80)
ривояти.
Саккизинчи сифат | Зинодан четланиш
141
ятда:
“Нима деб ўйлайсизлар, савобларидан унга бирон нима
қолдирармикин?!”)
195
.
Достарыңызбен бөлісу: