Аллоҳ суйган бандалар


ка ббурлик қилган ва одамларга кибр билан муноса-



Pdf көрінісі
бет7/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

ка ббурлик қилган ва одамларга кибр билан муноса-
батда бўлган кимсаларнинг дилларини Ўз улуғлигим, 
шариатим ва ҳукмларимни кўрсатувчи далил-ҳужжат-
ларни тушунишдан буриб қўяман” (Аъроф, 146). 
“Аллоҳ таоло бу талашиб-тортишаётган кимсалар-
нинг қалбларини ҳидоятдан тўсиб, залолат билан муҳр-
лаб қўйгани каби ўзининг тавҳиди ва тоатидан кибру 
ҳаво қилувчи, кўп зулму тажовузлари билан зўравон-
лик қилувчи ҳар бир кимсанинг қалбини ҳам ана ўшан-
дай муҳрлаб қўйгай” (Ғофир, 35).
“Аллоҳнинг тавҳидига ва Аллоҳга ибодатни холис 
қилишга иқрор бўлмайдиган ҳар қандай мутакаббир 
ҳалок бўлди” (Иброҳим, 15).
“Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган 
кимсалар яқинда хору ҳақир ҳолда жаҳаннамга кир-
гайлар” (Ғофир, 60).


Аллоҳ суйган бандалар
18
“Аллоҳ азза ва жалла Унга ибодат қилишдан ва бў-
йин эгишдан кибр қилувчи кимсаларни ёқтирмайди” 
(Наҳл, 23).
“Аллоҳ таолонинг ягона ҳақ илоҳ эканини инкор эт-
ган ҳар қандай кимсаларга уларни таҳқирлаб ва ерга 
уриб: «Ана энди жаҳаннам эшикларидан киринглар. 
Унда абадий қоласизлар. Аллоҳга иймон келтиришдан, 
Унинг шариатига амал қилишдан кибру ҳаво қилганлар-
нинг оқибати нақадар ёмон!» деб айтилади” (Зумар, 72). 
Кибрни қораловчи оятлар яна жуда кўп.
Энди кибрни қоралаб, камтарликни мадҳ этувчи ҳадис-
лардан келтирамиз:
Иёз ибн Ҳимор разияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло 
менга ваҳий қилиб камтарин бўлишингизни буюрди. Биров би-
ровга кибр қилмасин ва биров бировга зулм этмасин”
2
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда 
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Садақа 
қилиш мол-мулкни камайтирмайди. Аллоҳ таоло бандага ке-
чиримлилиги сабаб азизликни зиёда қилади, бирон киши Ал-
лоҳ учун тавозели бўлса, Аллоҳ уни албатта юксалтиради”
3
.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоятида Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳар бир одам бошида 
тизгин бўлиб, у бир фаришта қўлидадир. Агар одам тавозе 
қилса, фариштага: «Унинг мартабасини юқори кўтар», дейи-
лади. Агар у кибр қилса, фариштага: «Унинг қадрини пасай-
тир», дейилади”
4
.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда 
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Менга 
2
Муслим ривояти. 
3
Муслим (16/141), Термизий (3/254) ривояти. 
4
Табароний ривояти. Мунзирий “Тарғиб”да (5/182) ва Ҳайсамий 
“Мажмаъ аз-завоид”да (8/82) ҳасан деган.


Биринчи сифат | Камтарлик
19
энг суюмли бўлганингиз ва қиёмат куни менга яқин ўтиради-
ганингиз ахлоқи гўзал бўлганингиздир. Мен учун энг суюксиз 
ва қиёмат куни мендан энг узоқда ўтирадиганингиз сергап, 
мақтанчоқ ва мутакаббирлардир”
5
.
Абу Саид ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумодан қи-
линган ривоятда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла: «Азизлик изорим, кибриё 
(мутакаб бирлик) ридоимдир, ким Мен билан буларни талаш-
са азобга гирофтор қиламан», деди”
6
.
Ҳориса ибн Ваҳб разияллоҳу анҳу айтади: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Дўзахийлар ким-
лиги ҳақида хабар берайми? Улар ҳар бир қўпол, фожир ва 
мутакаб бир кимсалардир»,
 деганларини эшитдим”
7

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан риво-
ят қилинишича, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Ҳар бир тошбағир, манман, мутакаббир ва бахил кимса дў-
зах аҳлидир. Жаннат аҳли эса заиф ва бечораҳол кишилар-
дир”, деганлар
8
.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллал-
лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Жаннат билан 
дўзах тортишиб қолди. Дўзах: «Менга зўравон ва мутакаб-
бирлар киради», деса, жаннат: «Менга заиф ва мискин мусул-
монлар киради», деди. Аллоҳ уларнинг ўртасида ажрим қилиб: 
«Жаннат, сен Менинг раҳматимсан, Ўзим истаган кишини 
сенга киритиб марҳамат қиламан. Дўзах, сен Менинг азобим-
сан, Ўзим хоҳлаган кишиларни сенга киритиб азоблайман. Ик-
калангиз ҳам тўлиб-тошасиз», деди”
9
.
5
Термизий ривояти.
6
Муслим ривояти. Нававий шарҳи, 16/173.
7
Бухорий ва Муслим ривоятлари. 
8
Аҳмад ривояти. Албоний “Ас-силсила ас-саҳиҳа”да (1741) саҳиҳ 
деган.
9
Муслим ривояти. Нававий шарҳи, 17/181.


Аллоҳ суйган бандалар
20
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳа-
дисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: 
“Уч тоифа инсон бор, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди, 
уларни покламайди ва уларга қарамайди, уларга аламли азоб 
бўлади. Улар зинокор кекса, ёлғончи подшоҳ ва мутакаббир 
камбағалдир”
10
.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан риво-
ят қилинади: 
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 
шундай деганларини эшитдим: “Кимнинг қалбида хантал 
доничалик кибр бўлса, Аллоҳ уни юзтубан ҳолида дўзахга кир-
гизади”»
11
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилган 
ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: 
“Қалбида заррача кибр бўлган киши жаннатга кирмайди”. Бир 
киши деди: “Инсон либоси, пойабзали чиройли бўлишини 
яхши кўради. (Шу ҳам кибрга кирадими?)”. У зот айтдилар: 
“Албатта, Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Кибр де-
гани ҳақни қабул қилмаслик ва одамларни паст санашдир” 
12
.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоятида Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлардан илгари 
яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб 
юргани учун ер ютди. Энди у қиёматга қадар ер қаърига кириб 
кетаверади”
13
.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан қилинган бошқа бир 
ривоятга кўра, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Кийимини такаббурлик билан судраб юрган кишига қиёмат 
куни Аллоҳ таоло қарамайди”, дедилар
14
.
10
Муслим ривояти, Нававий шарҳи, 2/115.
11
Аҳмад ривояти. Мунзирий “Ат-тарғиб”да айтишича, ровийлари 
саҳиҳ ҳадис ровийларидир. Ироқий “Тахриж ал-Иҳё”да (11/1934): 
“Санади саҳиҳ”, деган.
12
Муслим ривояти.
13
Бухорий ривояти. 
14
Бухорий ва Муслим ривоятлари. 


Биринчи сифат | Камтарлик
21
Салама ибн Акваъ разияллоҳу анҳу айтишича, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Киши кибру ҳаво билан 
ўзини юқори тутар экан, у мутакаббирлар қаторига ёзиб 
қўйилади. Натижада уларга етган уқубатлар унга ҳам ета-
ди”, деганлар
15

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумо ривоятида Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни му-
такаббирлар одам кўринишида, қумурсқа ҳажмида қайта 
тирилади. Уларга ҳар тарафдан хорлик келади. Улар жаҳан-
намдаги «Булас» деб номланадиган зиндонга ҳайдалади. Дўзах 
ўти уларни қамраб олади. Улар дўзах аҳлидан оққан қон ва йи-
рингдан суғорилади”, деганлар
16
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет