Тўққизинчи сифат
ТАВБА ҚИЛИШ
“
Аммо ким гуноҳлардан холис тавба этиб, чин иймон
келтирган ҳолда солиҳ амаллар қилса, Аллоҳ уларнинг
ёмонликларини яхшиликка, гуноҳларини савобларга
айлантириб қўяди. Аллоҳ тавба қилган кишининг гу-
ноҳини кечирувчи, бандаларига раҳмли Зотдир. Ким
ўзи қилган гуноҳлардан тавба этиб, солиҳ амаллар
қилса, бу билан Аллоҳга чинакам тавба қилган бўлади”
(Фурқон, 70-71).
Аллоҳ суйган бандалар
инсоний заифлик билан бирон
гуноҳ қилиб қўйсалар, дарҳол гуноҳдан тийиладилар, аф-
сус-надомат чекиб, тавбага шошиладилар. Гуноҳ қилмай
туриб ҳам, амалларидаги
камчиликларни эътироф этган
ҳолда Раббиларига тавба этадилар, даргоҳига бош уриб қул-
лик қиладилар. Улар кўп тавба қилувчидирлар: ё қилган гу-
ноҳлари учун, ё амалларидаги нуқсон-камчиликлар учун, ё
комилликка етиша олмаганлари, ё бўлмаса неъматларнинг
шукрини адо қила олмаганлари учун.
Аллоҳ таоло бизни Ўзига тавба қилишга амр этган: “
Достарыңызбен бөлісу: