Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет75/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Салафлар тавба ҳақида 
Саид ибн Мусайяб раҳимаҳуллоҳ деди: “Аллоҳ таолонинг: 
«
Аллоҳ тавба қилиб Ўзига қайтувчи кишиларни мағфи-
рат қилувчидир» (Исро сураси, 25) ояти гуноҳ қилиб тав-
ба қилган, сўнг яна гуноҳ қилиб тавба қилган киши ҳақида 
тушган”.
Талқ ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ деди: “Бандалар Аллоҳ 
таолонинг ҳақ-ҳуқуқларини тўлиғича адо этишдан ожиз-
дир. Шунинг учун тонг отганда ҳам, кун ботганда ҳам кўп-
кўп тавба қилувчи бўлинглар”.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтган: “Содир 
этган хатоларини эслаганида ич-этини еб, қалбини қўрқув 
босган кишининг гуноҳлари номаи аъмолидан ўчирила-
ди”.
Ривоят қилинишича, банда бир гуноҳ қилади, қилган 
шу гуноҳига қаттиқ пушаймон бўлиб, ниҳоятда кўп аф-
сус-надомат қилганидан охири жаннатга киради. Шунда 
шайтон: «Кошки уни шу гуноҳга туширмаганимда эди», 
деб қолади.
Ҳабиб ибн Абу Собит раҳимаҳуллоҳ деди: “Қиёмат куни 
бандага гуноҳлари рўбарў қилинади. Гуноҳларидан бири-
ни кўриб: «Мен бу гуноҳни қилганимдан қаттиқ пушаймон 
бўлган эдим», дейди. Шунда унинг бу гуноҳи кечириб юбо-
рилади”.
Ривоят қилинишича, бир киши қилиб қўйган гуноҳи-
нинг тавбаси ҳақида Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан сўрай-
ди. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу олдинига ундан 
юз ўгиради, сўнг унга ўгирилиб қараса, кўзларидан ёш оқа-
ётган экан. Шунда: “Жаннатнинг саккиз эшиги бор. Улар-
нинг ҳар бири очилиб ёпилиб туради. Фақат тавба эшигини 
ёпмаслик бир фариштага топширилган, у ёпилмайди. Амал 
қилавер, ноумид бўлма”, дейди.


Аллоҳ суйган бандалар
154
Абдураҳмон ибн Абу Қосим раҳимаҳуллоҳ айтади: “Биз 
Абдураҳим билан иккимиз кофирнинг тавбасини ҳамда Ал-
лоҳ таолонинг: “
Эй Пайғамбар, айтинг: агар куфрдан ва 
пайғамбарга адоват қилишдан тийилсалар, Аллоҳ улар-


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет