Аллоҳ суйган бандалар


Тавбанинг қабул бўлиш шартлари



Pdf көрінісі
бет77/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Тавбанинг қабул бўлиш шартлари
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Уламолар айтишла-
рича, ҳар қандай гуноҳдан тавба қилиш вожибдир. Агар 
гуноҳ банда билан Аллоҳ таоло ўртасида бўлиб, инсонлар 
ҳақларига тааллуқли бўлмаса, учта шарти бўлади:
1. Гуноҳдан тўхташ;
2. Гуноҳ қилганига афсус-надомат чекиш;
3. Қайта гуноҳ қилмасликка азм-қарор қилиш.
Шу уч шартдан бири бўлмаса тавбаси дуруст бўлмайди.
227
Ибн Муборак. “ал-Зуҳд”, 103. Абу Нуайм. “ал-Ҳиля”, 2/157.
228
Ибн Муборак. “ал-Зуҳд”, 105.


Аллоҳ суйган бандалар
156
Агар гуноҳ инсонлар ҳақларига тегишли бўлса, унда 
юқоридаги учта шартга яна бир шарт — бировнинг ҳаққи-
дан халос бўлиш шарти қўшилади. Ҳақ мол-дунё бўлса, уни 
эгасига қайтариш керак бўлади; туҳмат ва шунга ўхшаш жи-
ноятлар учун ҳад уриш бўлса, ҳақдор ҳузурига бўйин эгиб 
боради ёки ундан афв тилайди; агар ғийбат бўлса, ҳаққини 
ҳалол этишни сўрайди. 
Гуноҳларнинг барчасидан тавба қилиш вожибдир. Бар-
часидан эмас, айримларидан тавба қилса, аҳли илмлар наз-
дида, тавбаси дурустдир, бироқ қолган гуноҳларидан ҳам 
тавба қилиши вожиб бўлиб қолаверади”
229
.
Энди юқоридаги шартларни бирма-бир шарҳлаб чиқа-
миз.
Биринчи шарт: Гуноҳдан тўхташ
Бир гуноҳни қилиб турган кишини шу гуноҳдан тавба қилган 
деб бўлмайди. Тавба қилиш учун аввало гуноҳдан тийилиш 
лозим. Вақтинча эмас, балки буткул тийилиш зарур. Қола-
верса, балоғат ёшига етган биринчи кунга қайтиб, умридан 
ўтган йиллар, ойлар, кунлар, ҳатто лаҳзаларни бирма-бир 
сарҳисоб қилиши, камчиликка йўл қўйган тоат-ибодатлари-
ни ва содир этган гуноҳларини кўздан кечириши лозим.
Сусткашлик қилиб намозни тарк этган бўлса, дарҳол 
қазосини адо этишга ёки ўшанча нафл намозларни ўқишга 
шошилиши керак.
Рўза тутмаган, рўзасини қасддан бузган ёки узр билан 
очган-у қазосини тутмаган бўлса, қазосини тутиши шарт 
бўлади.
229
Ибн Усаймин. “Нузҳат ал-муттақийн шарҳу риёз ас-солиҳийн ли ан-
Нававий”, 1/32.


Тўққизинчи сифат | Тавба қилиш
157
Закотни ўтамаган бўлса ҳам шу. Барча молларини, моли 
нисобга етганидан бошлаб закот бермаган йилларни ҳисоб-
лайди. Закотда балоғатга етган бўлиши шарт эмас, моли ни-
собга етган бўлса, бўлди. Шунинг учун балоғатга етган ку-
нидан эмас, моли нисобга етган кунидан бошлаб бермаган 
закотларини адо этиши керак.
Тўлиқ адо этмаган бошқа барча тоат-ибодатларда ҳам 
айни шундай қилиши лозим.
Гуноҳ-маъсиятларга келсак, банда ўтмишга қайтиб, ба-
лоғатга етган кунидан бошлаб қулоғи, кўзи, тили, қорни, 
қўли, оёғи, жинсий аъзоси ва бутун вужудини тафтиш қилиб 
чиқиши керак. Сўнг ўтган кунларига, соатларига назар со-
либ, барча каттаю кичик гуноҳларини эслашга, хаёлига кел-
тиришга ҳаракат қилиши керак.
Ҳаромга қараш, жунуб ҳолда масжидда ўтириш, бир 
бидъат ишни диндан деб эътиқод қилиш, маст қилувчи 
ичимлик ичиш, мусиқа эшитиш каби бировнинг ҳаққига 
алоқадор бўлмаган, ўзи билан Аллоҳ ўртасида содир этган 
гуноҳларнинг ҳар бири учун муносиб савоб амал изласин. 
Чунки Аллоҳ таоло: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет