Аллоҳ суйган бандалар


Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга



Pdf көрінісі
бет79/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга 
холис ва чинакам тавба қилинглар!” (Таҳрим, 8).
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бундай деган: “Холис 
тавба дегани киши бир гуноҳдан тавба қилгач, қайтиб у гу-
ноҳни қилмаслигидир”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу эса: “Холис тав-
ба — гуноҳ қилиб, сўнг унга қайтмаслик”, деган.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Шунинг учун уламо-
лар: «Холис тавба — гуноҳдан дарҳол тийилиш, қилган гу-
ноҳга афсус чекиш ва келажакда унга қайтмасликдир», дей-
ишган”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Холис тавба — ол-
дин гуноҳни қандай яхши кўрган бўлса, энди шундай ёмон 
кўриш ва уни эслаганда истиғфор айтишдир”.
Тўртинчи шарт: Зиммасидаги бировнинг ҳаққидан 
қутулиш
Бир киши бировнинг нарсасини ўғирлаган бўлса, сўнг гу-
ноҳига тавба қилмоқчи бўлса, энг олдин эгасига молини 
қайтаради ва ундан кечирим сўрайди. Ёки бир мусулмонни 
ғийбат қилган бўлса, ундан розилик сўрайди.
Бу ишлар билан бир қаторда Аллоҳ таолодан тавбаси-
ни қабул этишини, уни рад этмаслигини сўраб дуо қилади. 
Ҳаёти давомида қайта шу гуноҳни қилиб қўйишдан қўрқиб 
яшайди. Мана шу қўрқув жаннатга киришга сабаб бўлади-
ган амаллардандир. Аллоҳ таоло мўмин бандалари тилидан 
бундай дейди: “
Улар айтадилар: «Биз дунёда аҳли оила-
миз ҳузурида эканмиз, Раббимизнинг азоби ва жазо-
сидан қўрқар эдик. Аллоҳ бизга ҳидоят ва тавфиқ ато 
этди ва бизни жаҳаннам азобидан сақлади. Биз илгари 
ёлғиз Унинг Ўзига илтижо қилар эдик” (Тур, 26-28).


Аллоҳ суйган бандалар
160
Тавба қилувчиларнинг даражалари
Имом Ғаззолий “Иҳёу улум ад-дин” китобида ёзади: “Тавба 
қилувчилар тўрт даражага бўлинади:
Биринчи даража. Бунда киши гуноҳига тавба қилиб
то умрининг охиригача тавбасида давом этади. Ўзидан со-
дир бўлган камчиликларни тузатади, қўлдан бой берган 
эзгу ишларнинг ўрнини тўлдиришга тиришади. Гуноҳлари-
га қайтиш тўғрисида ўйламайди. Инсончилик билан содир 
бўладиган кичик хато-камчиликлар мустасно. Чунки одам-
зот улардан холи эмас. Тавбага содиқ қолиш шудир. Бундай 
тавба эгаси ҳар қандай яхши амалга шошилади, гуноҳлари 
савобга алмаштирилади. Мана шундай тавбага “тавбайи на-
суҳ” (самимий тавба) ва шу тавба эгасининг нафсига “нафси 
мутмаинна” (хотиржам нафс) дейилади. Бундай нафс Пар-
вардигори ҳузурига Ундан рози бўлган ва Парвардигори ҳам 
ундан рози бўлган ҳолда қайтади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет