Аллоҳ суйган бандалар


Кибр ва мутакаббирлар мазаммат қилинган



Pdf көрінісі
бет8/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Кибр ва мутакаббирлар мазаммат қилинган 
ривоятлар
Абу Бакр разияллоҳу анҳу деди: “Бирон кимса ҳеч бир му-
сулмонни камситмасин. Мусулмонларнинг энг ҳақири Ал-
лоҳ наздида улуғдир”.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ деди: «Аллоҳ таоло 
Адн жаннатини яратгач: “Сен барча мутакаббир кимсаларга 
ҳаромсан”, деди».
Аҳнаф ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ деди: “Одам боласи қи-
зиқ-да. Ўзи икки марта сийдик йўлидан чиққану, яна кибр-
ланади-я!”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ажабланарлиси 
шуки, одам боласи ҳар куни қўли билан нажосат ерларини 
бир ё икки маротаба ювади ва яна осмонлару ерни бўйсун-
дирган Зотга қарши чиқади”.
15
Термизий ривоят қилган ва ҳасан деган, 3/244.
16
Насоий ва Термизий ривояти, Термизий ҳасан деган.


Аллоҳ суйган бандалар
22
Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ деди: 
“Кимнинг қалбига кибр кирадиган бўлса, сўзсиз шунча миқ-
дорда ақли камаяди: кам бўлса кам, кўп бўлса кўп”.
Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳумо деди: “Шайтон-
нинг тузоқ ва қопқонлари бор. Аллоҳнинг неъматларига но-
шукрлик қилиш, Аллоҳ берган нарсалар билан фахрланиш, 
Аллоҳнинг бандаларини менсимаслик ва Аллоҳ учун бўлма-
ган ўринларда хоҳиш-истакка эргашиш унинг тузоқ ва қоп-
қонларидандир”.
Мутакаббирларнинг даражалари
1. Аллоҳга кибр қилувчилар
Бундайлар мутакаббирларнинг энг ёмони бўлиб, Аллоҳ бор-
лигига ишонмайдиган, кофир, саркаш кимсалардир. Илгари 
ўтган ва ҳозирда яшаётган даҳрийлар (жумладан, комму-
нистлар) каби. Баъзан буларнинг туғёни ҳаддан ошиб, ҳатто 
илоҳликни даъво қилишга ҳам боради. Иброҳим алайҳисса-
лом билан худоман деб талашган Намруд каби.
Аллоҳ таоло деди: 
“Эй Пайғамбар, Иброҳим алай-
ҳиссалом билан Аллоҳ таолонинг тавҳиди ва рубуби-


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет