Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет80/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Иккинчи даража. Бу даража соҳиби асосий ибодатлар-
ни бажаришда ва барча катта гуноҳларни тарк этишда ис-
тиқомат йўлини тутган тавба қилувчидир. Лекин у айрим 
гуноҳлардан қутула олмайди. 
Бу гуноҳларни бехосдан, олдиндан режалаштирмаган 
ҳолда содир этади, кейин ўзини маломат қилиб, надоматлар 
чекади, шу гуноҳларга етакловчи сабаблардан сақланишга 
янгидан азм-қарор қилади.
Бундай нафс “маломатчи нафс” деб номланишга лойиқ-
дир. Зеро, бу нафс ўз эгасини йўл-йўлакай шармандали 
аҳволларга тушиб қолишдан маломат қилиб туради.
Тавбанинг бу даражаси биринчи даражадан қуйи бўл-
са-да, юқори даражалардан ҳисобланади. Аксар тавба қи-
лувчилар айни шу даражага мансубдирлар. Буларга Аллоҳ 
таолонинг гўзал ваъдалари бор: “
Улар (яъни, жаннатга са-
зовор бўлган кишилар)
 майда гуноҳлардан бошқа катта 


Тўққизинчи сифат | Тавба қилиш
161
гуноҳлардан, фаҳш ишлардан узоқ бўладиган киши-
лардир. Албатта, Раббингиз мағфирати кенг бўлган 
Зотдир” (Нажм, 32).
Нафс унга ўрганиб қолмаган ҳолда, бехосдан содир бўл-
ган ҳар қандай кичик хато-камчилик афв этиладиган майда 
гуноҳлар сирасига киради. 
Аллоҳ таоло айтади: “
Яна улар бирон катта гуноҳ қи-
либ қўйсалар ёки кичикроқ гуноҳлар билан ўзларига 
зулм қилсалар, Аллоҳни эсга олиб, Ундан гуноҳларини 
кечиришини сўрайдиган кишилардир” (Оли Имрон, 135).
Улар ўзларига зулм қилган бўлсалар-да, бунга афсус-на-
домат чекиб, ўзларини маломат қилганлари учун Аллоҳ та-
оло уларни мақтади.
Учинчи даража. Бунда киши тавба қилади ва бир қан-
ча муддат истиқоматда давом этади. Сўнг айрим гуноҳлар-
да хоҳиш-истаги устун келиб, яна шу гуноҳни қилиб қўяди. 
Бехосдан эмас, шаҳватини, хоҳиш-истагини енга олмай, ўзи 
истаб қилади. Шу билан бирга, тоат-ибодатини ҳам давом 
эттираверади ва айрим гуноҳларни қилишга қодир бўл-
са-да, кўнгли тусаб турса-да, уларга қўл урмайди. Уни шу 
битта ё иккита гуноҳга бўлган хоҳиш-истаги енга олади, 
холос. Ўша гуноҳни қилаётганида ҳам Аллоҳдан шу гуноҳга 
бўлган хоҳиш-истагини йўқ қилишини ва уни енгиб ўтиш-
га куч-қувват беришини сўрайди, унинг ёмонлигидан Ўзи 
асрашини орзу қилади. Гуноҳни қилгач эса, надомат чека-
ди, ўзига-ўзи: “Эҳ, қанийди шуни қилмаганимда эди. Тавба 
этдим, бошқа қайтариб қилмайман. Энди бу ёғига нафсим-
ни, шаҳватимни енгишга жидду жаҳд кўрсатаман”, дейди. 
Лекин йўлдан урувчи нафси уни васваса қилаверади ва тав-
басини кечиктириб, ортга суриб юборади.
Бу нафсни “нафси мусаввила” (йўлдан урувчи нафс) 
дейилади.
Бундай нафс эгалари ҳақида Аллоҳ таоло шундай де-
ган: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет