Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет82/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРМАСЛИК

Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик 
бермайдилар” (Фурқон, 72).
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида бун-
дай деган: “Ёлғон ва ботил бор жойга келмайдилар ва унга 
томошабин бўлмайдилар. Оятдаги (“ёлғон” деб таржима қи-
линган) “зур” калимасидан мурод ҳар қандай ботил сўз ва 
хатти-ҳаракатлардир”
234
.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу оятдаги “ёлғон 
гувоҳлик бериш”дан бировга қасддан ёлғон гувоҳлик бериш 
назарда тутилган”
235
.
Ёлғон гувоҳлик беришни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи 
ва саллам гуноҳи кабиралардан санаганлар.
Анас разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва салламдан гуноҳи кабиралар ҳақида сўрашди. 
Шунда ул зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга ширк 
келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳ-
лик бериш», деб жавоб қилдилар”
236
.
Ёлғон гувоҳлик беришни ҳатто энг катта гуноҳ деб ҳи-
соблаганлар.
234
Қуртубий тафсири, 13/79.
235
Ибн Касир тафсири, 3/329.
236
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 5/261), Муслим (Нававий шарҳи, 2/82) 
ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
164
Абу Бакра разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Гуноҳларнинг энг 
катталари ҳақида сизларга хабар берайми?” деб уч марта 
сўрадилар. Саҳобалар: “Айтинг, эй Расулуллоҳ”, дейишди. 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга ширк кел-
тириш, ота-онага оқ бўлиш”, дедилар-да, ёнбошлаган ҳол-
да эдилар, ўтириб олиб: Огоҳ бўлинг, ёлғон гувоҳлик бериш! 
Огоҳ бўлинг, ёлғон гувоҳлик бериш”, деб такрорлайвердилар. 
Ҳатто биз: “Қанийди тўхтасалар”, деб қолдик
237
.
Бу ишнинг гуноҳи ва жамиятга келтирадиган зарари бе-
ниҳоят каттадир. Чунки у жамиятдаги мезонларнинг бузи-
лишига мазлум қолиб, золимга ёрдамчи бўлишга олиб бо-
ради. Шу боис Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам 
ёлғон гувоҳлик беришга жиддий эътибор қаратдилар, ҳо-
латларини ўзгартириб, ёнбошлаган жойларида ўтириб ол-
дилар ва тингловчилар қалбига мустаҳкам ўрнашиб олсин 
деб такрор ва такрор қайтардилар.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳадис шарҳида “Ёнбошлаган 
ҳолда эдилар, ўтириб олдилар”, деган иборани қуйидагича 
изоҳлайди:
“Ҳолатларини ўзгартириб, ўтириб олишлари Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гуноҳга алоҳида эъти-
бор қаратганларини, шунингдек, бу гуноҳнинг ҳаром ва ўта 
жирканч эканини англатади. 
Бунчалик катта эътибор берганларининг сабаби — ёлғон 
сўзлаш ёки ёлғон гувоҳлик бериш одамлар орасида осон ва 
кенг тарқалган бўлиб, кўпчилик бунга енгил қарайди, унча 
писанд қилмайди.
Ширкдан мусулмон кишининг қалби жирканади, ота- 
онага оқ бўлишни инсон табиати қабул қилмайди. Аммо 
ёлғон сўзлаш ёки ёлғон гувоҳлик беришга келсак, адоват, 
237
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 5/261), Муслим (Нававий шарҳи, 2/81) 
ривояти.


Ўнинчи сифат | Ёлғон гувоҳлик бермаслик
165
ҳасад ва шу каби унга ундовчи омиллар кўп. Бинобарин, бу 
иллатга жиддий эътибор беришга эҳтиёж бор.
Ёлғон гувоҳлик беришга бу қадар алоҳида эътибор қара-
тилиши унинг гуноҳи ширкдан ҳам оғир бўлгани учун эмас, 
балки ширкдан фарқли ўлароқ, унинг зиёни ёлғон гувоҳлик 
берувчининг ёлғиз ўзига чекланмай, бошқаларга ҳам таъ-
сир кўрсатиши сабабидандир. Ширкнинг зарари эса кўпин-
ча шахснинг ўзигагина чекланади”
238
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: “Ёлғон гувоҳлик 
бериш Аллоҳга ширк келтириш билан тенглаштирилган”, 
деди уч бор ва ушбу оятни ўқиди: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет