Ўн биринчи сифат | Лағв-беҳуда ишлардан юз ўгириш
169
куй-қўшиқ қалбларни Қуръондан тўсиб,
уни фисқ ва
маъсият гирдобига тортади. У шайтоннинг “қуръони”,
Раҳмон таолодан тўсувчи қалин девор, баччавозлик ва
зинокорликнинг сеҳр-жодусидир. У билан суюқоёқ ошиқ
ўз маъшуқасидан кўзлаган мақсадига етади. Лаънати
шайтон куй-қўшиқ билан нобакор кимсаларни йўлдан
уради, найранг ишлатиб мусиқани уларга чиройли кўр-
сатади, мусиқанинг яхшилигини
исботлаш учун улар
кўнглига ботил шубҳалар солади. Натижада одамлар
шайтоннинг васвасасига учиб, мусиқани ҳалол
санай-
ди ва Қуръондан узоқлашади. Эҳ-ҳе, сиз уларни куй-қў-
шиқ тинглаётганларида кўрсангиз эди: овозлар тинади,
ҳаракатлар тўхтайди, қалблар унга буткул боғланади,
куй-қўшиқ ичига шўнғиб кетади. Тингловчилар худди
маст одамдек тебраниб, хотинчалиш кимсаларга ўхшаб
ноз-карашма қиладилар”.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ яна дейди: “Раҳмоний
оҳангга зид бўлган бундай шайтоний оҳангнинг шари-
атда ўндан ортиқ номи бор. «Лаҳв», «лағв», «ҳуштак»,
«чапак», «зинога чорловчи», «шайтоннинг қуръони»,
«қалбда нифоқ ўстирувчи», «аҳмоқ товуш», «фожир то-
вуш», «шайтоннинг товуши», «шайтоннинг карнай-сур-
найи», «самуд-ғафлат» шулар жумласидан”.
Достарыңызбен бөлісу: