Ўн учинчи сифат
ХОТИН ВА ЗУРРИЁТНИНГ СОЛИҲЛИГИНИ
ТИЛАБ ДУО ҚИЛИШ
Аллоҳ таоло айтади: “
Улар: «Эй Раббимиз, бизларга кўз-
ларимизни қувнатадиган (солиҳа)
жуфтлар ва (солиҳ)
зурриётлар ато эт» дейдилар” (Фурқон, 74).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ суйган банда-
лар пуштларидан, зурриётларидан Аллоҳга итоат этадиган,
Унга бирон нарсани шерик қилмай ёлғиз Ўзига ибодат қила-
диган авлодлар чиқаришини сўраб дуо-илтижо қиладилар”.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтади: “Аллоҳ суйган
бандалар ушбу дуолари билан Аллоҳ
таолога тоат-ибодат
қилишни канда қилмайдиган зуриёт беришини, буни кўриб
дунёю охиратда кўзлари қувониб юришини назарда тутиш-
ган”.
Икрима раҳимаҳуллоҳ айтади: «Улар (кўзни қувонтира-
диган жуфт ва зурриётлар деганда уларнинг) ой юзли, чи-
ройли бўлишларини эмас, балки Аллоҳга тоат-ибодат қила-
диган бўлишларини назарда тутганлар».
Ибн Журайж раҳимаҳуллоҳ юқоридаги оят тафсирида
бундай деган: “Сенга ибодат қиладиган, ибодатни гўзал су-
ратда адо этадиган ҳамда бизни иснодга қолдирмайдиган
(жуфт ва зурриётлар)”
252
.
252
Қаранг: “Тафсир Ибн Касир”, 3/329.