Солиҳа хотиннингфазилати Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят
қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам
бундай дейдилар: “Дунё бир матодир. Унинг матолари ичида энг яхшиси солиҳа аёлдир” 253
.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қи-
линган ҳадисда эса, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам
бундай деганлар: “Кимга тўрт нарса берилган бўлса, унга дунёю охират яхшилиги берилибди. Улар: шукр қилувчи қалб, зикр қилувчи тил, бало-мусибатларга сабр қилувчи бадан, ўзида ва эрининг молида хиёнат қилмайдиган хотин” 254
.
Савбон разияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳ таолонинг:
«Тилла ва кумушни
босиб ётадиган, уларнинг закотини ўтамайдиган ва вожиб ҳақларини чиқармайдиган ким- саларга аламлантирувчи азоб хабарини беринг» (Тавба,
34) ояти тушганида биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам билан бирга сафарда эдик. Айрим саҳобалар: «Бу
оят олтину кумушлар ҳақида туширилди. Қайси мол яхши
эканини билсак эди, шуни жамғарган бўлардик», дейишди.
Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Молнинг) афзали зикр қилувчи тил, шукр қилувчи қалб ва эрининг ий- монига ёрдам берадиган мўмина хотин», деб жавоб қилди-
лар”
255
.
Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қили-
нишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай
дедилар: “Уч нарса одам боласининг бахт-саодатидан ва уч нарса унинг бахтсизлигидандир. Бахт-саодатидан бўлган 253
Муслим ривояти.
254
Мунзирий «Тарғиб»да (4/113) айтишича, Табароний «Кабир» ва
«Авсат»да яхши санад билан ривоят қилган.
255
Ибн Можа, Термизий ривояти. Термизий ҳасан санаган.
Ўн учинчи сифат | Хотин ва зурриётнинг солиҳлигини тилаб дуо қилиш
185
уч нарса солиҳа хотин, яхши уй ва яхши улов бўлса, бахтсиз- лигидан бўлган уч нарса ёмон хотин, ёмон уй ва ёмон улов- дир” 256
.