Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет96/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

4. Аёлига динни ўргатиш
Аёлининг солиҳа бўлишини истаган эр унга дин асосларини 
ўргатиши керак. Унга қандай қилса Аллоҳга ҳақиқий иймон 
келтириб, соф тавҳидга эга бўлишини, Аллоҳнинг исм ва 
сифатларига Унинг улуғлигига лойиқ тарзда иймон келти-
ришни, Аллоҳ ҳақида қандай эътиқод қилиши кераклигини, 
нималарни Аллоҳга нисбат берса бўлади-ю, нималар жоиз 
эмаслигини, бандаларга вожиб бўлган иймон арконларини, 
Ислом ҳукмларини, ҳалол ва ҳаром масалаларини, ибодат 
турлари ва қонун-қоидаларини таълим бериши, амал қи-
лишга ундаши ва қизиқтириши зарур. Хоссатан намозни 
вақтида ўқишни, фарз ва суннатларини, намозни бузадиган 
ишлар ва макруҳларини ўргатиши лозим. Аллоҳнинг аёл-
лар устидаги ҳақлари, эр-хотин ўртасидаги ҳақлар, ахлоқ- 
одоб, қалб саломатлиги, уни ҳасад ва буғзу адоват иллати-
дан сақлаш, тилни ғийбат, чақимчилик, ҳақорат ва ёлғондан 
тийиш каби ибодатларни ўргатиб, бу ишларнинг барида 
имкони борича хотинига йўл-йўриқ кўрсатиши, кузатиб ту-
риши керак.
Аллоҳ таоло деди: “
Эй мўминлар, сизлар ўзларин-
гизни ва аҳли оилангизни ёқилғиси одамлар ва тош-
лар бўлган дўзах ўтидан сақланглар. Дўзах устида 
куч-қувватли, раҳм-шафқатни билмайдиган, Аллоҳ-
нинг амрларига асло хилоф қилмайдиган ва ўзлари-
га буюрилган ишни албатта бажарадиган малоикалар 
турур” (Таҳрим, 6).
259
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
188
Али разияллоҳу анҳу айтади: “Аҳли оилангизга одоб-
ахлоқ ва таълим-тарбия беринг”.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳдан қўрқинг ва 
оилангизни ҳам тақвога буюринг”.
Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ дейди: “Оиласи, хизматкори ва 
қулларига Аллоҳ уларга фарз қилган амаллар ва қайтарган 
ишларни ўргатиши ҳар бир мусулмоннинг бурчидир”. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет