Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет98/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Эй Пайғамбар, бандаларим 
сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, сиз уларга айтинг, Мен 
уларга яқинман, дуо қилувчи Менга дуо қилса, уни ижо-
бат қиламан” (Бақара, 186).
3. Уйланганда айтиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қи-
линишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай 
деганлар: “Биронтангиз уйланса ёки хизматчи (қул, чўри) со-
тиб олса бундай десин: «Эй Аллоҳ, Сендан унинг ва Сен унга 
берган хулқ-атворнинг яхшилигини сўрайман, унинг ҳамда 
Сен унга берган хулқ-атворнинг ёмонлигидан паноҳ беришинг-
ни сўрайман». Агар туя сотиб олган бўлса, ўркачининг учидан 
ушлаб худди шу дуони айтсин!”
263
.
4. Аёлига қўшилиш олдидан айтиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтишича, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Би-
263
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган. Шайх Албоний “Тахрижу 
ал-калими ал-тоййиб” китобида (122) ҳамда “Одобу ал-зифоф” 
китобида (17-18) ҳасан деган.


Аллоҳ суйган бандалар
196
рортангиз аёлига қўшилмоқчи бўлса, ушбу дуони айтсин: 
«Бисмиллаҳ (Аллоҳ номи билан), Парвардигоро, биздан ва 
Ўзинг бизга ризқ қилиб беражак фарзанддан шайтонни йироқ 
қил». Шундан сўнг ўрталарида фарзанд бўлса, шайтон унга 
асло зарар беролмайди”
264
.
5. Янги туғилган чақалоқ қулоғига азон 
айтиш
Янги туғилган чақалоқ қулоғига азон айтиш мустаҳаб амал-
дир. Буни бир қанча сабаблари бор:
а) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган суннат 
бўлгани учун. 
Абу Рофеъ разияллоҳу анҳу деди: “Мен Пайғамбар 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан ибн Али разияллоҳу 
анҳумо туғилганида қулоғига намозга айтиладигандек 
азон айтганларини кўрганман”
265
;
б) инсон қулоғига илк эшитилган сўзлар тавҳид калимала-
ри ва Ислом шиори бўлиши учун;
в) чақалоқ гарчи ҳис қилмаса-да, азон унинг қалбига етиб, 
ундан таъсирланиши учун;
г) азон айтилганида шайтон алайҳи лаъна қочиши учун
чунки шайтон бола туғилаётганида уни пойлаб туради;
д) унда инсоннинг шайтон устидан ғалаба қилиш маъноси 
борлиги учун;
е) азон айтишда мусулмон кишининг дунёдаги вазифа-
си Аллоҳ йўлига даъват қилиш эканига ишора борлиги 
учун. Аллоҳ таоло айтади: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет