Ўн учинчи сифат | Хотин ва зурриётнинг солиҳлигини
тилаб дуо қилиш
197
радиган одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат
бўлдингиз.” (Оли Имрон, 110).
6. Танглай кўтариш
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳолда
янги туғилган чақалоқнинг танглайини кўтариш мустаҳаб
амалдир.
Танглай кўтариш ва унинг ҳикмати нима?
Танглай кўтариш дегани хурмони чайнаб, сўнг у билан
чақалоқ танглайини ишқалаш демакдир. Бунинг учун чай-
налган хурмодан озгинаси бармоқ учига олинади. Бармоқ
учи чақалоқ оғзига киргизилиб, чайналган модда оғизнинг
ҳар томонига етиши учун ўнг ва чап тарафга оҳиста ҳара-
катлантирилади. Хурмо топилмаса, бошқа ҳар қандай ши-
ринлик бўлса ҳам бўлаверади.
Бунинг ҳикмати янги туғилган чақалоқ тилини ширин-
лик билан ҳаракатлантириш эвазига оғиз мускулларини
кучайтириш бўлиб, бу билан бола кўкрак эмишга тайёрла-
нади. Танглай кўтариш ишини тақводор, солиҳ инсонлар
бажаргани яхши
266
.
Абу Мусо разияллоҳу анҳу деди: “Ўғил фарзанд кўрга-
нимда уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳу-
зурларига олиб бордим. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам
унга «Иброҳим» деб исм қўйдилар, хурмо билан танглайини
кўтардилар, барака тилаб ҳаққига дуо қилиб, қўлимга бер-
дилар”
267
.
Ойша разияллоҳу анҳо деди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам ҳузурларига
янги туғилган бола олиб
266
«Тарбияту ал-авлоди фий ал-ислом» китобига қаралсин (1/77).
267
Муттафақун алайҳ.
Аллоҳ суйган бандалар
198
келинса, барака тилаб ҳаққига
дуо қилар ва танглайини
кўтариб қўяр эдилар”
268
.
Достарыңызбен бөлісу: