Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси



бет3/3
Дата11.06.2016
өлшемі0.55 Mb.
#127424
1   2   3

ХУЛОСА

­

XVII асрдан ўз тарихида янги босқичига ўтди. XVII аср охирига келганда ташқи сиёсат масалалари ва синфий кураш кескинлашган пайтда давлат ва дворянлар ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун иқтисодиёт, давлат тузуми, маданият тизимини қайта қуриш зарурияти туғилди. Бу ўзгаришларни Пётр I ҳукумати амалга оширди. Пётр I нинг ислоҳатлари туфайли мамлакатнинг ижтимой-иқтисодий ва маданий тараққиёти жадаллашди. Шимолий уруш (1700-1721) йилларда мунтазам армия ва ҳарбий денгиз флоти тузилди йирик ғалабалар қўлга киритилди. Россиянинг Болтиқ денгизига чиқиши учун йўл очилди. 1721 йилда Россия империяси деб эълон қилинди.



Ташқи сиёсат соҳасида подшо ҳукумати дворян ва савдогарларнинг Қора денгиз орқали қулай савдо йўлларига бўлган интилишларини ҳисобга олиб, жанубий чегараларининг хавфсизлиги учун курашни давом эттирди. Туркия бўлган урушларда Россия ғалабага эришгач, Қрим хонлиги ва умуман Қора денгизнинг шимолий қирғоғи Россия империяси тасаруффига ўтди. Чегара Днестр дарёси бўйлаб белгиланди. 70-90 йилларда Украинанинг ўнг қирғоғи ва Белорусси батамом Россияга қўшиб олинди.1

XIX аср бошларида Александр I император бўлган давр (1801-1825) да бир қанча ислоҳатлар ўтказилди, давлат аппаратини замонавийлаштирилишга харакат қилинди. Урушлар натижасида ва дипломатик фаолият йўли билан 1801 йили Шарқий Грузия, 1809йили Финляндия, 1812 йили Ғарбий Грузиянинг бир қисми ва Бессарабия Россия империяситаркибига киритилди. 1805 ва 1806-07 йилларда Россия Напалеон Франциясига қарши коалиция урушида қатнашди. 1812 йили Напалеон армияси Россияга бостириб кирди. Ўша йили 25 август (7 сентябр) даги Бородино жангида француз қўшинлари катта талофат кўрди ва чекинди. Польша қироллиги Россияга ўтди.

Маърифатчилик ғояларининг ёйилиши, XVIII асрнинг охиридаги Француз инқлобининг таъсири, рус асмиясининг 1813-1814 ва 1815 йиллардаги чет эл юришлари даврида Европа маалакатларидаги давлат ва жамият тузилиши билан танишув натижасида Россия жамиятида чуқур ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлар пайдо бўлди.

Европа давлатлари 1815 йил июнида Ватерлоо остонасида Наполеонга батамом зарба беришди. Наполеон асир олиниб, африканинг ғарбий қирғоғидаги Авлиё Елена оролига сургун қилинди.

Вена конгрессининг қарори Франция, Италия, Испания ва бошқа мамлакатларга илгариги сулолаларни қайтиб келишига олиб келди. Поляк ерларининг катта қисмидан Россия таркибига кирган Польша подшолиги тузилди.

1815 йил мартида Россия,Англия,Австрия ва Пруссия тўртинчи иттифоқни тузиш хақида битим имзолашди. Бу Вена конгресининг қарорларининг амалга оширувчи, Франциядан катта миқдорда контрибуция тўлашни талаб қилувчи ташкилот эди.

1815 йил сентябрда Россия,Австрия ва Пруссия ўртасида Муқаддас иттифоқни тузиш ҳақида Акт тузилди. Христиан монахлари бир-бирларига ёрдам беришга келишишди. Муқаддас Иттифоқнинг Аахендаги(1818) ва Троппау(1820) даги конгрессларида янги сиёсий принцип иттифоқ аъзоларининг бошқа давлатлардаги революсион харакатларни бостириш мақсадида уларнинг ички ишларига аралашиш хуқуқи берилди(интервенция принципи).

Россиянинг шарқий масаладаги сиёсати. 1824 йилда греклар турклар зулмига қарши қўзғолон кўтарилди, порта хукумати қўзғолонни аёвсиз бостиришга киришди. Бундан ташқари султон рус-турк келишувига зид равишда Дунай князликлари (Молдава ва Валахия)га қўшин киритди. Россия, Англия ва Франциянинг Грецияга автономия бериш талабини султон рад этди. 1827 йил октябрида рус-инглиз эскадраси Новарин бухтасида турк флоти йўқ қилинди. Рус-турк муносабатлари кескинлашди. 1828 йил апрелида Россия Усмонийлар империясига уруш эълон қилди. 1828-1829 йиллардаги рус-турк урушида Кавказортида ва Болқонда руслар туркларга зарба берди. Туркия пойтахти яқинидаги Адрианопол шахри олиниб, 1829 йил сентябрида Адрианопол тинчлик сулхи имзоланди, Кора денгизнинг Кавказдаги қирғоқларни катта қисми, арман областларини бир қисми, Туркиядан Россияга ўтди. Грецияга кенг автономия берилди, 1830 йилда мустақил грек давлати тузилди.

1826-1828 йиллардаги рус-эрон урушлари масаласида шуни таъкидлаш мумкинки, Эрон XIX асрнинг 20-йилларида 1813 йилги Гулистон сулхи бўйича қўлдан бой берилган ерларни қайтариб олиш мақсадида Англяининг кўмагида Россия билан урушга фаол тайёргарлик кўрди ва Кавказортида ўз таъсирини тикламоқчи бўлди. 1826 йилда Эрон армияси қорабоғга бостириб кирди. Эрон бош қўмондони Тифлис йўналишини танлиб бир зарба билан Кавказортидаги рус ерларига бархам бермоқчи бўлди. Бироқ рус қўшинлари арман ва грузин кўнгилли отрядлари кўмагида 1827 йилда Эривань(Ереван) қалъасини, сўнгра жанубий Озарбайжон ва Тавризни эгаллади. Эроннинг мағлубияти маълум бўлиб қолгач 1828 йил февралида Туркманчой тинчлик сулхи тузилиб, унга кўра Эривань ва Нахичевань Россия таркибига кирди. 1828 йилда Арман области ташкил топди, бу эса арман халқининг бирлаша бошлашига асос бўлди.

XIX асрнинг 20-йилларида рус-турк ва рус-эрон урушлари оқибатида Кавказнинг Россияга қўшиб олинишини иккинчи даври якунланди. Грузия, Шарқий Арманистон, Шимолий Озарбайжон Россия империясининг бир қисми бўлиб қолди. Шимиолий Кавказнинг Россияга қўшиб олиниши бу режадаги сиёсатнинг учинчи ва энг қийин даври бўлди. Бу худудда Туркия ва Англиянинг таъсирини олдини олиш мақсадида Шимолий ва Шимолий-ғарбий Кавказда русларнинг сиёсати фаоллашди. қўйилган мақсадга молик халқлар билан тинчлик музокарали олиб бориш ва душманлик кайфиятидаги тоғлиқ жамоаларга қарши фаол харбий харакатлар олиб бориш орқали эришилди.

1853-1856 йиллардаги Крим урушида Россия, Усмон империяси, Англия, Франция ва Сардиния иштирок этиб, бу харбий тўқнашувда уларнинг хар бири ўз мақсадига эга эди. Россия учун қора денгиз бўғозларидан ўтиш тартиби биринчи даражали ахамиятга эга эди. 1833 йилги Турклар билан Ункар-Искелеси сулхига кўра қора денгиз чет давлатлар харбий кемалари учун беркилиб, Россия бу бўғозлардан ўз харбий кемаларини эркин олиб ўтадиган бўлди.

XIX асрнинг 40-йилларида вазият ўзгарди. Европа давлатлари билан бир қатор келишувлар асосида бўғозлар биринчи марта халқаро назоратга олинди ва барча харбий флотлар учун ёпиб қўйилди. Натижада рус флоти қора денгизда қамалиб қолди. Россия ўзининг харбий қудратига таяниб бўғозлар муаммосини янгидан хал этмоқичи эди, Яқин Шарқ ва ва Болқонда ўз мавқеъини кучайтирмоқчи бўлди.

Усмон империяси XVIII аср охири ва XIX асрнинг 1-ярмидаги рус-турк урушларида қўлдан кетган худудларни қайтариб олишни хохларди.

Англия ва Франция эса Россияни буюк давлат сифатида яксон қилиб, Яқин Шарқ ва Болқон ярим оролида унинг таъсиридан махрум қилмоқчи бўлди.

Яқин Шарқдаги Умумевропа тўқнашуви 1850 йилда бошланиб, бунга Фаластиндаги православ ва католик рухонийлари ўртасида Қуддус(Иеруссалим) ва Вифлеемдаги муқаддас жойларга ким эгалик қилиш масаласидаги келишмовчилик сабаб бўлди. Православ черковини Россия, Католик черковини –Франция қўллади. Оқибатда рухонийларнинг тортишуви иккита Европа давлатининг рақобатига айланди. Таркибида Фаластин бўлган Усмон империяси Франция тарафида турди. Ушбу келишмовчилик рус-турк кейинчалик умумевропа урушига айланди.

Николай 1 армиясининг қудратига ва Англия, Австрия каби Европа давлатларининг кўмагига ишонди, аммо у адашти. Россия армияси 1 млн кишидан ортиқ эди. Аммо уруш давомида маълум бўлдики, у аввало техника жихатидан такомиллашмаган эди. Унинг силлиқ стволли милтиқлари ғарбий европа армияларининг қирқма (нарезний) милтиқларидан заиф (бўш) эди. Артилерия хам эскирган эди. Россия флоти хали хам кўпчилиги парусли эди, Европа харбий-денгиз кучларида парда (бўғда) харакатланадиган двигателар устунлик қиларди. Коммуникациялар йўлга қўйилмаганди. Бу эса харбий харакатлар театри(майдони)ни етарли миқдордаги ўқ-дори ва озиқ-овқат, қўшимча аскарлар билан таъминлаш имконини бермади. Рус армияси ўзи каби холатдаги турк армияси билан уруш харакатлари олиб бориш мумкин эди. Лекин Европани бирлашган кучларига қарши тура олиш имкониятига эга эмасди.

Уруш харакатларини боришига тўхталсак 1853 йила Туркияга тайзиқ ўтказиш учун рус қўшинлари Молдова ва Валахияга киритилди. Бунга жавобан турк султони 1853 йил октябрда Россияга уруш эълон қилди. Уни Англия ва Франция кувватлади. Австрия “харбий нейтралитет” позициясини(нуқтаи назарини) эгаллади. Россия сиёсий жихатдан тўла яккаланиб қолди. Крим уруши икки даврга бўлинади. Биринчи, рус-турк кампанияси 1853 йил ноябридан 1854 йил апрелига қадар мувафаққиятли олиб борилди. Иккинчи 1854 йил апрелидан 1856 йил февралига қадар Россия Европа давлатларининг коалициясига қарши кураш олиб боришига тўғри келди.

Биринчи босқични асосий воқеаси 1853 йил ноябрида Синоп бухтасидаги жангда адмирал П.С. Нахимов турк флотини ва қирғоқ батареяларини тор-мор қилди. Бу эса Англия ва Францияни фаоллаштирди, улар Россияга уруш эълон қилишди. Англо-француз эскадарси Болтиқ денгизида Кронштадт ва Свеаборгга хужум қилди. Англия кемалари Оқ денгизда Соловецк монастирни тўпга тутди, камчаткада харбий кучни намойиш этишди.

Бирлашган англо-француз қўмондонлигининг бош мақсади Кримни ва Россияни харбий денгиз базаси Севастопольни босиб олиш эди. 1854 йил 2 сентябрда иттифоқчилар Евпаторий районида экспедицион корпусни тушура бошладилар. 1854 йил сентябрида Альма дарёси бўйида рус қўшини жангда мағлубиятга учради ва Боғчасаройга чекинишди. Севастополь гарнизони мудофага тайёргарлик кўрди. 1854 йил октябрида иттифоқчилар Севастополни қамал қилишди қалъа гарнизони мислсиз қахрамонлик кўрсатди. Адмираллар В.А.Корнилов, П.С Нахимов, ва В.И.Истомин, харбий мухандис Э.Н.Тотлебен, артилерия генерал-лейтенанти С.А.Хруев, кўплаб солдат ва матрослар: И. Шевченко, Ф. Самолатов, П. Кошка ва бошқалар мардлик кўрсатишди.

Рус армиясини асосий қисмини чалғитувчи операциялари: Инкерман ёнидаги жанг (1854 йил ноябр), Евпаторияга хужум (1855 йил февраль), қора дарё ёнидаги жанглар(1855 август) Севастополликларга ёрдам бермади. 1855 йил августида Севастополни охирги штурми бошланди, Малахов қўрғони қўлдан берилгандан сўнг мудофаани давом эттириш қийинлашди. Севастополнинг катта қисми иттифоқчилар томонидан эглланди, бироқ у жойда вайроналардан бошқа хеч нарса топа олмагач, улар ўз позицияларига қайтишди.

Кавказдаги харбий харакатлар театрида Россия учун Муваффақиятли бўлди. Туркия Кавказортига бостириб кирди, лекин йирик мағлубиятга учради, шундан кейин рус қўшинлари унинг худудига харакатлана бошлади. 1855 йил ноябрида турк қалъаси Карс эгалланди. Иттифоқчиларнинг кучларини Кримда ўта холсизланиши ва Кавказдаги русларнинг муваффаққиятлари харбий харакатларни тўхтатилишга олиб келди. Томонларнинг музокаралари бошланди.

Париж сулхи: 1856 йил мартида имзоланди. Россия сезиларли территориал йўқотишларга учрамади, ундан фақат Бессабариянинг жанубий қисми тортиб олинди. Бироқ у Дунай князликлари ва Сербия устидан хомийлик ҳуқуқини йўқотди. Россия учун энг оғири ва тахқирлиси қора денгизни “нейтраллаш” хақидаги шарт бўлди. Россияга қора денгизда харбий денгиз кучлари, харбий арсеналлар ва қалъаларга эга бўлиши таъқиқланди. Бу жанубий чегараларни хавфсизлигига сезиларли зарба берди. Россиянинг Болқон ва Яқин Шарқдаги роли йўққа чиқарилди.

Крим урушидаги мағлубият халқаро кучларнинг жойлашишига ва Россиядаги ички вазиятга сезиларли таъсир кўрсатди. Уруш бир томондан уни заифлигини кўрсатди, бошқа томондан рус халқининг мардлиги ва букилмас рухини кўрсатди, намойиш этди. Мағлубият Николайнинг хукмронлигига қайғули хотима келтирди, Россия жамоатчилигини уйғотди ва хукуматни давлатни ислохати билан шуғулланишига мажбур этди.

Жамиятни илм, билим даражаси мамлакатни маданий холатини кўрсаткиларидан бири хисобланади. Аҳолининг асосий кисмини ташкил этган деҳқонлар маълумотсиз ёки кам маълумотли бўлгани учун Александр 1 хукуматининг харакати давлат таълими тизимини ташкил этишга йўналтрилган. Улар: бир йиллик приход матаблари, уч синфли уезд билим юртлари; етти синфли гимназиялардан иборат бўлган. Алексндр 1 даврида таълим тоифасиз, табақасиз бўлган. Николай 1 даврида таълим-тарбия тоифавий характерга эга бўлди: деҳқонлар учун приходской мактаблари; савдогарлар, хунармандлар ва бошқа шахар ахолиси фарзандлари учун уезд билим юртлари; дворян ва амалдорларнинг фарзанлари учун гимназиялар ташкил этилди. Дворянлар учун бундан ташқари ўрта махсус ўқув юртлари-кадетлар корпуси ва бошқалар очилган. Фақат гимназия маълумоти ёки махсус дворян ўқув юртларини тамомлаш университутларга кириш ҳуқуқини берган.

Аниқ фанлар сохасида электротехника,механика, биология ва тиббиёт фанлари бўйича мухим кашфиётлар амалга оширилди. Академик В.В.Петров бир қатор физик асбоблар яратди ва амалда электр қувватидан фойдаланишга асос солди. П.А.Шиллинг биринчи марта ёзадиган электромагнит телеграфни яратди. Ота ва ўғил Е.А. ва М.Е. Черепановлар Уралда сув буғи ёрдамида харакатланувчи двигателни ва буғда харакатланувчи биринчи темир йўл паровозини қуришди.

Химик Н.Н.Зинин анилинни синтези технологиясини ишлаб чиқди, бу органик моддадан тўқимачилик саноатида бўёқни махкамлаш учун фойдаланилган. Харбий врач Н.И.Пирогов дунёда биринчи бўлиб эфир наркози остида операция қила бошлади, харбий-дала хирургиясида антисептик воситалардан кенг фойдаланди ва уларни қўллади.

География фани сохасида хам бир қанча ишлар амалга оирилди. И.ФКрузенштерн ва Ю.Ф.Лисянский кўмондонлигида 1803-1806 йилларда биринчи бор дунёни айланиб чиққан рус экспедицияси амалга оширилди. Экспедиция Кронштдтдан Камачатка ва Аляскагача сузиб борди. Тинч океани ороллари, Хитойнинг қирғоқлари, Сахалин ороли ва Камчатка ярим ороли ўрганилди. Ф.Ф.Беллинсгаузен ва М.П.Лазарев бошчилигидаги 1819-1821 йиллардаги экспедиция 1820 йил 16 январда Антарктидани кашф этди. О.И.Невельский Амур дарёсини қуйилиш жойини кашф этиб, Сахалин ва материк ўртасидаги бўғозни ўрганиб Сахалин илгари хисоблангандек ярим орол эмас, балки орол эканлиги исботлади. Бу экспедициялардан сўнг дунё харитасидаги кўплаб географик объектлар русча номлар билан атала бошланди.

Бунинг оқибатида Россия давлатининг таркибига Болтиқ бўйи, Ўнг қирғоқ Украина, Белоруссия, Польшанинг бир қисми, Бессарабия, Шимолий Кавказ, шунингдек, Финляндия, Закавказье, Қозоғистон, Ўрта Осиё ва Помир кирган. XIX аср охирига келиб Россиянинг ҳудудиди 22,4 млн км2 га етган. 1897 йилга келиб аҳоли рўйихатига кўра, империяда 128,2 млн. Киши, жумладан, Россиянинг Европа қисмида 93,4 млн., Польша қироллигида 9,5 млн, Финляндия Буюк князлигида 2,6 млн., Кавказ ўлкасида 9,3 млн., Сибирда 5,8 млн., Ўрта Осиёда 7,7млн киши яшаган. 100 дан ортиқ халқлар ушбу ҳудудда истиқомат қилган.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ
1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. “Шарқ”., 1998 й.

2. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Т. “Маънавият”., 2008 й


3. Каримов И.А., Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Т.,2011й
4. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 13-том. Т., 2001 й. 1-том
5. Белов М.И. По следам полярных экспедиций. - Л.: Гидрометеоиздат, 1977.-142 с.: ил.
6. Богданов С.К. Военная история России. М., 2007
7. Дыгало В.А. Откуда и что на флоте пошло. - М., 1993.- С. 11-50.
8. История СССР с древнейших времен до конца XVIII века / Под ред. Б.А. Рыбакова. - М.: Политиздат, 1983.

9. Каменский А.Б. Жизнь и судьба Екатерины II. - М.: Юрист, 1997

10. Михалков К.В. Военная история. СПб., 2007

11. Павлов С.В. История Отечества. М., 2006.

12. Панков Г.В. История Отечества. М., 2005

13. Русский военно-морской флот // БСЭ.- 3-е изд. - М., 1975.- Т.22.- С. 407- 40

14. Сацкий А.Г. Федор Федорович Ушаков // Вопросы истории. - 2002. - № 3. - С.51-78.

15. Заичкин И.А., Почкаев И.Н. Русская история: От Екатерины Великой до Александра II. - М.: Мысль, 1994.



16. Эмин Бекир-Заде “Адмирал Нахимов” Смоленск 1999


1 Каримов И.А., Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида, Т.,2011й

1 Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Тошкент, 2008. Б.30

1 Экспансия – империалистик давлатларнинг янги территориялрани босиб олишга интилиши

1 Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Т. “Маънавият”., 2008 й.

1 Дыгало В.А. Откуда и что на флоте пошло. - М., 1993.- С. 11-50

1 Михалков К.В. Военная история. СПб., 2007


1 Павлов С.В. История Отечества. М., 2006

1 Шторм – шторм, пўртана

2 Крейсерлик – крейсерлик (денгизда соқчилик ёки разведка хизматини ўтаган).

3 Верфь – верфь, кемалар кўриладиган ёки ремонт қилинадиган корхона

4 Доктрина – доктрина, таълмиот, назария

1 Ранг – ранг, даража, мартаба, унвон, 2 – ранг капитани ва яна 2 – ранг ҳарбий кемаси, 2 – ранг крейсер

1 Сацкий А.Г. Федор Федорович Ушаков // Вопросы истории. - 2002. - № 3. - С.51-78

2 Эмин Бекир-Заде “Адмирал Нахимов” Смоленск 1999

1 Заичкин И.А., Почкаев И.Н. Русская история: От Екатерины Великой до Александра II. - М.: Мысль, 1994.



1 Атолл – халқа шаклидаги маржон ороллари

2 Коралл – маржон, бир жойда бир-бирига ёпишиб яшовчи денгиз ҳайвони

1 Карбас – катта қайиқ, елканли кемача

2 Шхуна – кичикроқ елканли кемаороллар қирғоқлари ёнларида сузишни

3 Гавань - бандаргоҳ

1 Бухта – қўлтиқ, кўрфаз

1 Белов М.И. По следам полярных экспедиций. - Л.: Гидрометеоиздат, 1977.-142 с.: ил

1 Белов М.И. По следам полярных экспедиций. - Л.: Гидрометеоиздат, 1977.-142 с.: ил

1 Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 13-том. Т., 2001 й. 1-том




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет