Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси


XVIII асрнинг иккинчи ярми - XIX асрда Россия Ҳарбий Денгиз Флоти



бет2/3
Дата11.06.2016
өлшемі0.55 Mb.
#127424
1   2   3

2. XVIII асрнинг иккинчи ярми - XIX асрда Россия Ҳарбий Денгиз Флоти

Пётр I вафотидан сўнг, флотга унча эътибор берилмаганлиги сабабли XVIII асрнинг 20 – йилларининг охирига келиб флотлар иши анча оқсаб қолади.

1726 йили атиги биттагина 54 – замбаракли кема қурилди. 1727 йилдан 1730 йилгача эса бирорта ҳам кема қурилмайди. 1727 йили флот 15 та жанговор мунтазам кема ( аслида эса 50 бўлган), 4 та жанговор (аслида 18 та бўлган) фрегат қолган. 1728 йили шведларнинг Россиядаги элчиси ўз ҳукуматига зимдан маълумот беради: “ Ҳар йили галералар қурилгани билан, русларнинг галера флот аввлгига нисбатан анча камйган, кемасозлик эса умуман хонавайрон бўлган, чунки эски кемалар чириб кетган, чнгиларини қуриш эса сусайиб кетган. Флотни ҳатто уч даврида хам аввалги ҳолатига келтириш жуда мушкул. Бу ҳақда эса ғеч ким ўйлаб ҳам кўрмаяпти”.

1731 йилнинг охирларига келиб флот составида 36 та мунтазам кема, 12 та фрегат ва 2 та шняв мавжуд эди. кемалар сонининг атиги 29.63% игина жанговор ҳолатда. Яна 18.52% кемалар Болтиқ денгизида шторм1 йўқ пайтида, об-ҳаво яхши пайтидагина ҳаракатланиши мумкин эди. 90, 80, 70 замбаракли йирик рангдаги кемалра эса ишдан чиққан эди.

Петр II даврида флот экипажларининг ҳарбий таййёргарлиги жуда сусайиб кетган эди. 1728 йилнинг апрелида Олий махфий совети мажлисида император бутун бошли флотдан фақат 4 тагина фрегат ва 2 та флейт денгизга чиқиши ва 5 та фрегат крейсерлик2 ишига тайёр туришини буюради. Бошқа кемалар эса “ давлат хазинасини сақлаш учун” портларда қолиши керак эди. флотни доимо денгизда ушлаб турилмаганига флагманларнинг эътирозларига импреатор: “Кемалар қачон керак бўлса, ўшанда мен денгизга бораман. Бобомга ўхшаб денгизда сайр қилиш ниятим йўқ”, - деб эжавоб қайтаради. Хазинанинг ёмон аҳволдалиги ва офицерларнинг хизматдан қочиб кетиши, маошларнинг ўз вақтида тўланмаслиги ва бошқа сабабларнинг барчаси солдат ва матрослар орасида интизомни пасайтиришига олиб келарди.

Бироқ Петр II дан фарқли ўлароқ, Анна Иоанновна тахтга ўтириш биланоқ, ўзининг эътиборини флотни тиклаш муаммосига қаратади. 1730 йилнинг 21 июл (1 август)да император хоним “Низом ва регламент бўйича галера ва кема флотни сақлаб турмоқ (ҳозирги тинч давр бўлишига қарамасдан) Адмиралтейство коллегияси буни албатта тасдиқлашларизарур” деган махсус фармон чиқаради.

1731 йилнинг январида Адмиралтейство верфида3 66 –замбаракли янги “Слава России”, феврал ва март ойларида эса 2 та кема қурилади. 1731 йилнинг декабрида Анна Иоанновна Болтиқ флотида мунтазам равишда денгизга чиққан ҳолда машқлар олиб бориш тўғрисидаги фармойишни янгидан чиқаради.

1732 йили вице – канцлер, адмирал Андрей Остерман раислиги остида флотга ислоҳот ўтказиш учун Ҳарбий Денгиз Флоти Комиссияси тузилади. Ушбу комиссияга адмирал граф Николай Головин, вице – адмирал Наум Сенявин, вице – адмирал Томас Сандерс, конт – адмирал Петр Бредаль ва контр – адмирал Василий Дмитриев – Мамонов лар киради. Комиссия ттомонидан Россияда биринчи ҳарбий денгиз доктринаси4сини ифодалаб берилади, флот бошқарувида ислоҳотлар ўтказилади, флотга янги штатлар киритилади.

1732 йили кема флотини штатида асосан 66 – замбаракли кемалар ташкил қилар, бу эса флот составининг 59.3% ини ташкил қилар эди.

Ҳаракатдаги мунтазам кемаларнинг умумий сони ўзгаришсиз қолади. 1732 йили флотда штат бўйича 1754 та орудия бўлиши керак бўлса, комиссия қарорига асосан штатдан ташқари 1854 та орудия бўлиши керак бўлди.

1732 йил август 1722 йилдаги ёпиқ Архипелаг порти ва Соломбало ҳарбий кемасозлигини қайтадан тиклаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Бу эса флот ва кемасозликнинг ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Соломбало верфи 1734 йили иш бошлаган бўлиб, у Болтиқ флотининг иккинчи асосий қурилиш базаси бўлиб қолади.

Паст рангдаги1 яъни 54 – замбаракли кемаларни қуриш тўғрисидаги ғоялар 1737 йилда 66 – замбаракли кемалар қурилишини бошлаб юборилади. Архангельскда 1783 йилдан бошлаб 74 – замбаракли кемалар қурила бошланди.

Анна Иоанновна подшоҳлик даврида Архангельскда Болтиқ флоти кемалари – 52.6% қурилган бўлса, Елизавета Петровна даврида эса – 6401%и қурилди. 1731 – 1739 йиллар давомида Петербургда (Кронштадт билан бирга) 55 та кема, Архангельскда – 100 та кема қурилиб битказилади.

XVIII аср 40 – йилларига келиб Россияга Елизавета Пётровна ҳукмронлик қилган даврда Россия Ҳарбий Денгиз Флотининг ҳарбий салоҳияти кучаяди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида Россияда кучли Ҳарбий Денгиз Флоти тузилиб, Қора денгизга чиқишни бошлайди. Масаланинг бундай қўйилиши Россия давлати иқтисодий томондан ривожланиши учун муҳим омиллардан бири эди. Ушбу масала Екатерина II ҳукмронлик қилган даври яъни 1768 – 1774 ва 1787 – 1791 йиллардаги рус – турк урушлари даврида муваффақиятли амалга оширилади. Россиянинг бу урушда ғалаба қозониши учун Ҳарбий Денгиз Флотининг салмоқли ҳиссаси бўлганлигини эътироф этиб ўтмасак ярамайди.

XVIII аср иккинчи ярмида Россия империясининг фаол ташқи сиёсати ва Қора денгиздаги рус – турк урушларида русларнинг қўли баланд келганлиги сабали Россия Ҳарбий Денгиз Флотининг мавқеи янада кучаяди. Россиянинг тарихида биринчи марта Болтиқ денгизидан ҳарбий денгизчилар эскадрасини ҳарбий ҳаракатга жўнатилади (Архипелаг экспедициясига қаранг).

Днестр бўйида рус армиясига ёрдам бериш мақсадида, Болтиқ денгизидан рус эскадраси жўнатилади. Адмирал Г.А.Спиридов бошчилигадаги эскадра 1770 йил Чесмен жангида турк флотини яксон қилиб, Эгей денгизига ҳукмронлик қилишни қўлга киритади. 1771 йили рус армияси Дунай ва Азов Ҳарбий Денгиз Флотилиясини тузади. 1778 Қора денгизда рус ҳарбий порти Херсонга асос солинади. 1783 йилнинг майида Азов ва Днепр


Ҳарбий Денгиз Флотилияси кемаларидан иборат рус эскадраси вице – адмирал Клокачёв бошчилигида Ахтиар бухтасига киради ва Қора Денгиз Флотига асос солади.

Рус қўшинлари Дунайга етиб келгач, Дунайни ҳимоя қилиш учун Дунай Ҳарбий Денгиз Флотилияси тузилади. 1773 йили Азов флотилияси кемалари Қора денгизга чиқадилар. 1768 – 1774 йиллар рус – турк уруши Россия империяси ғалабаси билан якунланади, натижада Азов денгизининг барча қирғоқлари ва Жанубий Буг ва Днестр дарёлари оралиғидаги Қора денгиз ён қирғоқларининг бир қисми Россияга ўтади. Қрим эса Россия протекторатидаг давлати сифатида деб эълон қилинади ва 1783 йили Херсон портига асос солинади. 1783 йили Қора Денгиз Флоти кемаси биринчи марта сувга туширилади. Бир йилдан сўнг эса у ерда бутун бошлиқ эскадра барпо қилинади.

1787 йили Қора Денгиз Флоти 5 та мунтазам кема, 19 та фрегат ва бир неча бошқа турдаги кемаларга эга эди. 1788 йили эса Николаев верфига асос солинди.

1787 – 1791 йиллардаги рус – турк уруши даврида Қора Денгиз Флоти Фидонис ёнидаги жуда мухим ғалабага эришган ҳолда, Керч жангларида Тендра бурчакларида ва Камакрия бурунларида ҳам ўта зарур ғалабаларга эришадилар. Бу жангларда айниқса, адмирал Ушаков ўз маҳорати билан ажралиб турди. Адмирал С.К.Грейг, В.Я.Чигагов ва бошқалар адмирал бошчилигидаги рус денгизчилари 1788 – 1790 йиллардаги Болтиқ денгизида рус – швед урушларида ҳам ( Гогланд жанги – 1788., Рогенсальм жанги – 1789 й., элан жанги – 1789 й., Виборг жанги – 1790 й., Ревель жанги – 1790 й., Красноярск жанги – 1790 й., ) ғалабага эришадилар.

XVIII аср иккинчи ярмида Ҳарбий Денгиз Флоти бошқарув тизими такомиллашади. XVIII асрнинг охирги йигирма йиллигида Россияда бир нечта адмиралтействолар (Ҳарбий Флот идоралари) мавжуд эди. Петербургда – Бош ва Янги адмиралтейство, Галера ороли ва Гребной портда ҳам адмиралтействолар мавжуд эди. Бундан ташқари Кронштадтда ҳам иккита адмиралтейство бор эди. Қора Денгиз Флоти қурилиши билан бу флотни бошқарувчи Қора Денгиз адмиралтействоси ҳам вужудга келади. Бу бошқарувни Г.А.Потемкин олиб боради. Қора Денгиз адмиралтействосига Қора Денгиз Флоти, Дон ва Днепр флотилиялари ва Севастополдаги Лазарев ва Николаев адмиралтействолари бўйсунар эди.

1787 – 1791 йиллардаги рус – турк уруши давридаги денгиз жангларида ва 1798 – 1800 йиллардаги Ўрта Ер денгизи юришларида Ф.Ф. Ушаков ҳарбий тажрибасида биринчи марта янги тактикани илгари суради. Бу тактика ўзининг фаоллиги, изчиллиги, қатъийлиги ва ҳаракатларнинг бир мақсадга яъни фақат ғалабага эришиш учун қаратилганлиги ва душманни охиригача йўқ қилишга йўналтирилганлиги билан диққатга сазовордир.

Денгиз жанги асосан, қисқа масофаларда олиб борилганлиги учун, жангга ўта қатъийликни талаб этади . Бунга яна кема артиллериясининг ўта яқин (0.5 кобальтдан ортиқ бўлмаган) масофалардан ҳужум қилиши ҳам фойда берарди. Жангининг муваффақиятли боришига асосан ҳал қилувчи пайтда резерв кучларни тўғри ташкиллаштириш жуда катта таъсир кўрсатар эди. Бу тактикаларни елканли флот жангларида олиб бориш ва ривожлантиришда адмирал Ф.Ф.Ушаков билан бирга Г.А.Спиридов ва Д.Н.Синявинларнинг ҳам ўзларига муносиб ҳиссалари борлигини эслаб ўтишимиз даркор.

Ф.Ф.Ушаков яна шахсий таркибнинг денгиз ва жанг машқларига айниқса алоҳида эътибор берган. У қўл остидагиларни тарбиялашда Суворов принципларига таянган ҳолда олиб борар эди. Адмиралнинг шиори: “Урушда нима керак бўлса, шунга ўргатиш”1. Матросларда ўзаро ҳурмат, ватанпарварлик ҳиссини, жанг пайтида эса ўртоқларига ёрдам руҳини тарбиялар эди. У қўл остидагиларга меҳрибон бўлиш билан биргаликда ўта талабчанлиги ва шу билан бир қаторда ўта адолатлилиги билан қўл остидагиларнинг ҳурматига сазовор бўлган ва уни ўта ҳурмат қилилашр эди.

Қораденгиз Флоти матросларини тарбиялашда адмирал Ф.Ф.Ушаков давридаги ҳарбий денгиз ва дарё ишлари санъатини анъаналарини сақлаган ҳолда Михаил Лазарев, Павел Нахимов, Владимир Корнилов ва Владимир Истоминларнинг ҳам хизматлари беқиёслигини айтиб ўтишимиз зарур.

1853 йилда бўлиб ўтган Синоп жанги қораденгизчиларнинг қандай жасур ва қаҳрамон эканликларини ва адмирал П.С.Нахимовнинг (Императрица Мария кемаси) тактик санъатининг қандай кучга эга эканлигини намойиш қилди. 1853 – 1855 йилдаги Севастополь жанглари пайтида рус матрослари шаҳарни қуруқликда ва сувда ҳимоя қилиш учун керакли барча чора ва усулларни қандай ишлатиш мумкинлигини моҳирона намойиш қила билдилар2.

1856 йилдаги Париж тинчлик битими натижаларига кўра Россия Қора денгизда ўзининг ҳарбий денгиз флотини ишлатишдан маҳрум бўлади.

1860 йилларга келиб эса, Россия империясининг елканли флотининг ўрнига янгича буғда ишлайдиган двигателли кемаларга алмаштирилади.

Қрим урушидан кейин, Россия буғли брононосецлар, монитор ва сузувчи батареялар қуришни бошлаб юборади.

1861 йил биринчи пўлат зирҳли кема “Опыт” қурилиб ишга туширилади. 1869 йили эса биринчи ҳарбий зирҳли брононосец “Пётр Великий” очиқ денгизга туширилади.

XIX асрнинг охирларида айнан Николай II даврида Россия империясининг Ҳарбий Денгиз Флоти яна ҳам кенгая бошлайди. Россия саноати қанчалик тез суръатлар билан ривожлангани билан, барибир у кучаётган флотнинг талабларини қониқтираолмас эди. Шунинг учун ҳам баъзи кемаларни Франция, Германия, АҚШ ва Дания мамлакатларида қуриш учун буюртмалар бериларди. Француз кемасоз муҳандислари эса рус кемаларини қайта таъмирлашга жуда катта ёрдам бердилар.

1800 йили Туркия ҳам аъзо бўлган французларга қарши коалиция тарқалиб кетади. Бундан ташқари Туркия Наполеон билан иттфоқ тузишга режалар тузишга ҳаракат қилаётган эди. Бу шароитда Россия Қора Денгиз ва Ўрта Ер Денгизларида ўз позицияларини янада мустаҳкамлаши зарур эди. Ф.Ф.Ушаков томонидан тузилган Ион ороллари Республикасининг мавқеи ортди. У болқон халқларининг миллий озодлик ҳаракатига ёрдам кўрсатиш маркази ҳамда Ўрта Ер денгизидаги жанговор ҳаракатлари учун база бўлиши керак эди.

1805 йилнинг сентябрида Кронштадтдан Архипелагга 5 та мунтазам кема ва фрегатдан иборат эскадра жўнайди. Эскадрага Россиянинг Ўрта Ер денгизидаги барча денгиз ва қуруқликдаги кучларига бош қўмондон қилиб тайинланган вице – адмирал Д.Н.Сенявин бошчилик қилади.1806 йили январда эскадра Корфуга етиб келади. Бу ерга улардан ташқари Болтиқнинг 2 та эскадарси ва яна пиёда аскарлар дивизияси ва бир нечта қораденгизчи кема отрядлари ҳам етишиб келган эдилар.

1805 йилнинг ноябрида Аустерлиц ёнида рус – австрия армиясининг мағлубиятга учраганларидан кейин, Наполеоннинг Россияга бостириб келишидан хавфсираган Александр I Ўрта ер денгизидаги барча рус қўшинларини ортларига қайтариш тўғрисида фармон беради. Александр I нинг бу буйруғи жуда кечикиб яъни 1806 йилнинг мартида етиб келади. Бу вақтгача Д.Н. Сенявин Адриатикада французларга қарши жангларни жуда яхши олиб борар ва бир қанча ютуқларга эришишга улгурган эди. Александр I буйруғини тезлик билан бекор қилади ва рус флотининг “Иккинчи Архипелаг” экпедицияси давом этади. Эскадра Россия билан ўзаро алоқалари ( ҳоҳ у таъминот бўлсин ёки ҳоҳ у маънавий мадад ёрдами бўлсин) йўқлиги ва ўша даврдаги ҳарбий – сиёсий вазиятнинг кескин ўзгариб туришига қарамасдан русларининг Ўрта Ер денгизи эскадралари Наполеонга Болқон ярим оролини эгаллаб олишига халақит беришга эришдилар.

Д.Н. Сенявин эскадраси туркларга қарши жангларда бир қанча ёрқин ғалабаларни қўлга киритади . Буларнинг ичида рус денгизчилари учун Дарданелл ва Афина жанглари айниқса кўзга кўринарли эди.

1807 йилнинг 19 июнида бўлиб ўтган жангда турклар бир қанча кемаларни йўқотиш билан бир қаторда 1000 га яқин одамлари ўлдирилган ва яраланган, 700 дан ортиғи асирга олинганди. Рус эскадраси эса биронта ҳам кемасин йўқотмаган холда бу жангларда талофатсиз якунладилар.

Денгиздаги бу мағлубият Туркиянинг Россия билан ярашишга энг муҳим омил бўлиб хизмат қилди. 1805 йилдан 1818 йилгача Россия тўхтовсиз равишда уруш олиб борди-ю, бу урушлар асосан қуруқликда бўлиб ўтар эди. 1812 йилдаги Ватан урушида ва 1813 -1814 йиллардаги хориждаги юришларда флотлар хизматидан умуман фойдалинилмади. Флотлар Голландия ва Франция денгизлари қирғоқларидаги қўшинларни ташиш, денгизлардаги армиянинг баъзи кўчириш ишларини бажариш билан кифояланишарди.

1803 -1813 ва 1826 – 1827 йилларда Эрон билан уруш олиб борилди. Рус қўшинларининг Шарқий Кавказорти худудларида ҳаракатларини Астраханда жойлашган Каспий денгизи флотилияси қўллаб – қувватлаб турарди. Тали-Шин ва Қорабоғ хонликлари ҳудудларига кириб олган форс қўшинлари руслар томонидан маҳлубиятга учрайди. 1828 йилдаги тинчлик шартномасига асосан Ереван ва Нахичеван хонликлари ҳамда Астар дарёсигача бўлган Каспий денгиз қирғоқларининг бир қисми Россия қарамоғига ўтади. Россия Каспий денгизида ҳарбий кемаларини ушлаб туриш ҳуқуқига эришади.

XIX асрнинг бошларида флотга адмирал П.В.Чичагов бошчилик қилади. Унинг истеъдоди отаси В.Я.Чичаговникидек эмас эди ва флотни “давлатнинг елкасидаги дабдабали юки” деб ҳисоблар эди. Унинг давомчилари адмирал И.И.Траверс ва фон Моллерлар адмираллик қилган даврларида флот яна ҳам заифлашади.

Туркия Грециянинг автоном бўлишига қарши эди. Шу муносабат билан 1827 йили Туркия Адриаполь денгизи қирғоқларида Россия, Англия ва Франция қўшма ҳарбий – денгиз намойишини ўтказишга қарор қиладилар.

Архипелаг таркибида 4 та мунтазам кема, 4 та фрегат, корвета ва 4 та бриг бўлган Болтиқ эскадраси жўнатилади. Эскадрага контр – адмирал Л.П. Гейден қўмондонлик қилади. Вице – адмирал Э.Кондрингтон бошчилигидаги Англия эскадраси ва контр – адмирал Де – Реньи бошчилигидаги Франция эскадраси билан Занте оролида бирлашган рус эскадраси Наварра бухтасига кириб борадилар. Шу ерда 1827 йилнинг 8(20) октябрида Мухаррамбей қўмондонлик қилган турк – миср бирлашган флоти билан жанг олиб борилади. Рус – инглиз – француз эскадраси 1298 та орудия билан қуролланган 26 та кема, турк – миср қўшинида эса 2224 та орудия билан қуролланган 66 тага яқин кема бор эди. Русларнинг кемалари ҳар доим жангларнинг марказида ҳужум қилишар эди. Улар ўзларининг моҳирона ва кескин ҳарактлари билан душман флотларининг асосий қисмларини йўқ қилар эдилар. 1 – ранг капитани бошқарган “Азов” кемаси ушбу жангларда мардоноворлик кўрсатадилар. “азов” флоти рус флотлари ичида биринчи бўлиб Георгиев байроғи билан тақдирланадилар. Инглизлар ва французлар ҳам ўта моҳирлик билан жанг қилдилар. Натижада тўрт соатлик жангдан сўнг турк – миср флоти бутунича йўқ қилинади, 7000 та одам ҳалок бўлди. Наварра жангидаги мағлубиятдан кейин Туркиянинг ҳарбий кучи заифлашади, бироқ Грециянинг мустақиллиги тўғрсидаги масаласи ҳал бўлмаганлиги туфайли греклар жангни давом эттиришарди.

Россиянинг Туркия билан янги 1828 йилнинг апрелида русларнинг Болқон ва Эрзарумга икки йўналишда бостириб бориши билан бошланади. Қора Денгиз Флоти қуруқликдаги қўшинларга кўмаклашиш учун чақирилади.

Анапани бир ой мобайнида вице – адмирал А.С.Грейг қўмондонлик қилаётган Қора Денгиз эскадараси кемалари томонидан ўққа тутилиб қуршовда ушлаб туриш натижасида, қалъа таслим бўлишга мажбур бўлади. Худди шундай қилиб 9000 дан ортиқ асирга олинган турклар, 300 та орудия, ва бирқанча ўқ-дорилари билан Варна қалъаси ҳам таслим бўлади. 1829 йилнинг февралида Сизополь калъаси ҳам таслим бўлади.

Болқонни босиб олгандан сўнг, рус армияси Адриаполни эгаллайди ва Константинополга хавф солади. Қора Денгиз Флоти душман қирғоқларига 5 та десант туширади. 1829 йилнинг августида рус қўшинлари Болтиқ Дегизи Флоти вице – адмирали Л.П.Гейден қўмондонлигида Эгей денгизигача етиб боради. Жанглардаги ҳарбий мағлубиятлар Туркияни тинчлик битими тузишга мажбур қилади. Бу битимга кўра Россия Дунай этаклари ороллари билан, Қора денгизнинг шарқий қирғоқларини қўлига ўтади. Туркия Грузия, Имеретия, Мегрелия, Гуриянинг Россияга қўшилишини тан оладилар. Греция эса кенг миллий автономиясини қабул қиладилар.

Буғли флот даври бошланганига қарамасдан, Россияда елканли кема қурилиши сусаймайди.

Қора Денгиз Флоти ва портлари бош командири эитб тайинланаган адмирал М.П.Лазаревнинг кема таркиби интенсив равишда тўлдирилиб бориларди. Кемаларни қуроллантиришга ўта замонавий 68 фунтли замбараклар қабул қилинди.

Россияда 120 замбаракли “Двенадцать апостолов” (Николаев) ва “Россия” (Петербург) мунтазам кемаларини қурилади ва ишга туширилади. Ушбу кемалар ўз даврининг энг кучли ва тезюрар елканли кемаларидан бирлари эди.

Петербургнинг Александров заводида инженер-генерал К.А.Шильдер лойиҳасига асосан ҳозирги перископнинг ўтмишдоши бўлган - оригинал оптик труба билан жиҳозланган темир сувости кемаси қурилади1.

1853 – 1855 йилларда Қора Денгиз флоти таркибида 14та мунтазам кема, 6 та фрегат, 4та корвет, 12 та бриг, 7 та пароход-фрегат ва ўнлаб бошқа кемалари билан Қрим урушига қўшилади. Уруш бошланишида Болтиқ флоти 26 та мунтазам кема, 14 та фрегат, 2 та корвет, 6 та бриг, 9 та пароход –фрегат ва 100 та кичик елканли ва эшкакли кемаларга эга эди.

Елканли флот даврининг охирги йирик жангида турклар 7 та фрегат, 3 та корвет, пароход ва 4 та транспортни бой беришади. Турк экипажининг 4500 та одимидан 3000 та ҳалок бўлади. Адмирал Усмон – поша қўмондонлик қиладиган эскадрасидан жуда кўп турклар асирга олинади. Нахимовнинг эскадраси эса биронта ҳам кемани йўқотмайди, шахсий составдвн 37 таси ҳалок бўлади ва 229 таси ярадор бўлади, холос.

Шундай бўлишига қарамасдан Россия Қрим урушида мағлубиятга учрайди. Қора Денгизга туркларга иттифоқчи бўлиб кирган инглиз- француз флоти асосан буғли кемалардин ташкил толпган эди. Рус елканли флоти бундай душманга дош беролмади ва натижада Севастополь, Евпатория, Керчь, Кинбурнни эгаллаб олишди.

Россия урушда унуча кўп бўлмаган жойларни бой берди. Иттифоқчилар эгаллаб олган жойларини қайтариб бердилар. 1856 йил 18 мартдаги тинчлик битимига кўра Россия Қора Денгизда ҳарбий флот ушлаб буриши ман этилди. Мамлакат жануби денгиздан бўладиган душман ҳужумидан ҳимоясиз қолди. Шундай бўлса ҳам флот яшаб турар эди.

1863-1864 йилларда Россия томонидан мамлакатнинг Жанубидаги қулдорларни ҳимоя қилиш мақсадида конфедератлар билан гражданлар уруши олиб бораётган АҚШнинг Шимолий штатларига Россия томонидан ҳарбий ёрдам уюштирилади. Шу мақсад билан 1863 йилнинг ёзида Америка қирғоқларига рус флотининг Атлантика ва Тинч Океанининг 2 та эскадраси жўнатилади. Кронштадтдан Нью-Йоркка жўнатилган контр-адмирал С.С.Лесовский қўмондонлигидаги биринчи эскадра таркибида 3та фрегат, 2 та корвет ва клипер мавжуд эди. Сан – Францискаога юборилган иккинчи узоқ шарқлик эскадра эса контрадмирал А.А.Попов бошчилик қилиб, унинг таркибида эса 4 та корвет, 2 та клипердан иборат эди.

Сентябрь охирлаб қолай деганда эскадралар Америкага кириб келишади. Улар Шимолий Штатларда ўзига муносиб равишда кутиб оладилар. Кемалар тўққиз ой мобайнида жуда кўп Америка портларида бўлишади. Улар Кариб денгизида ва Мексика кўрфазида, Куба ва Гондурасга, Ямайка ва Бермуд оролларига, Гонолулу ва Ситкига сузиб борадилар. Рус эскадраларининг Америка қирғоқларида бўлиши шимолликларнинг ғалабасига, АҚШнинг халқаро майдондаги аҳволига ва Россия – Америка алоқалирининг мустаҳкалашишига ёрдам беради. Англия ва Франциянинг “польша муммоси” туфайли Россяига қарши уруш эълон қилиши мумкинлигига барҳам берилади. 1864 йилнинг июль – август ойларида С.С.Лесовский ва А.А.Поповларнинг эскадаралари Россияга қайтиб келади.

Александр II Россия флотининг Америкадаги фаолиятига юқори баҳо беради. Рус эскадрасининг Америкага қилган ушбу экспедицияси денгиз кучларининг халқаро масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини тарихада классик намуналардан бўлиб қолди.

XVIII аср охири XIX асрнинг бошларига келиб Россия Ҳарбий Денгиз Флоти Буюк Британия ва Франциядан кейинги учинчи давлат даражасига етишади. Қора Денгиз Флоти 5 та мунтазам кема ва 19 та фрегат (1787 й), Болтиқ Денгиз Флоти 23 та мунтазам кема ва 130 та фрегат (1788 й) га эга эди.

XIX асрнинг бошларида Россия империясининг Ҳарбий Денгиз Флоти Қора Денгиз Флоти Болтиқ Денгиз Флоти, Каспй Денгизи Флотилияси, Беломорск Денгиз Флотилияси ва Охота Денгизи Флотилияларига эга эди.

1802 йили Ҳарбий Денгиз Флоти кучлари Вазирлиги тузилади. (1815 йилдан Денгиз Вазирлиги деб юритилади).

1826 йил 8 та пушка билан қуролланган “Ижора” номли биринчи ҳарбий пароход (73,6 кв. ёки 100л.с.) қурилди.

1836 йили эса “Богатырь” пароход фрегат (сув сиғими – 1340 тн, қуввати 117 кв (240л.с.) ва 28 та пушка билан қуролланган) қурилади.

1803 ва 1855 йиллар оралиғида рус денгизчилари 40 дан ортиқ дунё бўйлаб ва бошқа бир қанча саёҳатлар уюштиради. Булар эса Узоқ Шарқ, хар хил океанларни ўзлаштириш ва ўрганишда муҳим роль ўйнайди.

3. Рус ҳарбий флотининг XIX асрдаги илмий экспедициялари

XIX аср Россия учун жаҳон океанини тадқиқот қилишда олтин давр бўлиб белгиланди.

Россияда биринчилардан бўлиб 1803 – 1806 йилларда капитан – лейтенантлар И.Ф.Крузенштерн ва И.Ф.Лисянскийлар раҳбарлик қилган “Надежда” ва “Нева” номли ҳарбий кемаларда дунё бўйлаб кема сафарига чиқишади. Экспедицияни сафарга тайёрлашда Петербург Фанлар Академиясининг бир қанча олимларининг ҳам ҳиссалари юор. Астроном – олим В.Б. Иноходцев денгизчиларга астрономия бўйича лекциялар ўқиган бўлса, минеролог ва химик В.М.Северягин эса экспедиция учун “Минерология ва ернинг уларга таъсири тўғрисида айнан шу саёҳат учун қўлланма” ёзади вазоолог А.Ф. Севастьянов ҳам денгизчиларга бир неча лекциялар ўқийди. Экспедицияга немис олимларидан астроном Горнер, табиатшунослар Тилезиус ва Лангсдорфлар ҳам таклиф қилинадилар.

1803 йилнинг 27 июлида Кронштадтдан йўлга чиққан кемалар қуйидаги йўналиш бўйича ҳаракатланадилар: Атлантика океани – Горн буруни – Тинч океани. Ундан кейин “Надежда” Петропавловск-Камчатский, “Нева” эса – Рус Америкасига қараб юради. Кейинги кема сафари эса Японияга (“Надежда”) кириши ва Ҳинд океани орқали Хитойга бориши керак, Добрая Надежда бурунини айланиб ўтиб Атлантика океанини кезиб, улар Кронштадтга қайтиб келадилар. Бутун денгиз сафари давомида иккала кемада ҳам турли – туман илмий изланишлар олиб борилади.

Биринчи марта дунё бўйлаб денгиз сафари экспедициясида қилинган изланишлар рус ва жаҳон океанини янгиликлар билан бойитади. Дунё харитасига янги номлар ва эскилари яъни мавжуд бўлмаган ороллар харитадан ўчириб ташланади, Тинч океани харитаси қайтадан тузиб чиқилади. Япония, Сахалин ороллари, Курил оролларини янгича таърифланади. Атлантика ва Тинч океанлари бир қатор олқимлари, 400 м.гача чуқурликдаги сувнинг температураси, зичлиги ва атмосфера босими ўрганилади.

Шу ва бошқа экспедициялардаги натижаларни умумлаштириб, 1823 – 1826 йилларда Крузенштерн “Жанубий денгиз Атласи”ни босиб чиқаради. Бу эса Тинч океанида денгиз сафари қилувчилар учун кўп йиллар давомида қўлланма сифатида хизмат қилиб келинади. Петербург Фанлар Академияси 6 денгиз ва океанларни ўрганишдаги катта хизматлари учун Крузенштернни ўзининг фахрий аъзоси, Париж, Лондон ва Геттинген академиялари эса мухбир – аъзоси этиб тайинлайдилар.

Ю.Ф. Лисянский денгиз сафарлари тўғрисидаги таассуротларини ўз маблағлари эвазига босиб чиқаради. 18500 рубль миқдоридаги давлат нафақаси олиб келаётган истеъфодаги 2 – ранг капитани учун китоб чиқариш жуда катта сумма эди. китоб чиқаришга ёрдам беришдан бош тортган адмиралтейство чиновникларидан норози бўлган таниқли денгизчи флот билан алоқани бутунлай узади. Тинч океанининг бир қатор географик пунктлари ажойиб тадқиқотчилар бўлган Крузенштерн ва Лисянский номлари билан аталган.

Биринчи дунё бўйлаб денгиз сафари экспедицияси рус денгизчилигида янги даврни бошлаб беради. Бу экспедициядан кейин денгиз офицерлари В.М.Головин. О.Е. Коцебу. Ф.П. ВҚрангель, М.Н. Васильев, Г. С. Шишмарев, Ф.П. Литке бошчилигидаги бир неча экспедициялра ҳам ана шундай саёҳат уюштиришган. Барча экспедициялар ҳарбий флот кемаларида бажарилган.

1807 – 1809 йилларда лейтенант Головин бошчилигидаги “Диана” кемасида қилинган денгиз саёҳатида ўта муҳим илмий натижаларга эришилганлиги билан диққатга сазовордир. Бунда Жанубий Курил оролларини қатори тўғрисида тўлиқ ахборот бериш билан бир қаторда унинг гидрографик элементлари ҳамда унинг табиати, иқлими, аҳолиси, шуғулланадиган машғулотлари тўғрисида ҳам қизиқарли маълумотлар йиғилган.

1817 – 1819 йиллар 2 – ранг капитани В.М.Головин бошчилигидаги “Камчатка” кемасида Камчатка ва Рус Америкасига кирши орқали дунё бўйлаб денгиз саёҳати уюштирилади. Бу саёҳатда у ўша ороллардаги Россия мулкларини, яъни “астрономик усул билан шу кунгача аниқланмаган” ерларига аниқликлар киритишга алоҳида эътибор қаратади. В.М.Головин ўз даврида Жеймс Кукнинг оёғи етмаган Американинг шимоли – ғарбий қирғоқларидаги камсувли ерлари тўғрисида ёзиб ўтган.

Россия Ҳарбий Денгиз Флоти 1 – ранг капитани О.Е. Коцебу ер шарини 3 маротаба айланиб чиққан денгиз саёҳати дунё фани тарихида сезиларли из қолдирган. “Рюрик” кемасига раҳбарлик қилиш билан бир қаторда илмий – тадқиқот экспедициясига ( экспедицияни моддий томондан граф Н.М.Румянцев таъминлаган) ҳам бошчилик қилади. Коцебу 1815 – 1818 йилларда тропик Океаниядаги атолл1 ва бир неча оролларни кашф қилади, Чукотка денгизининг Америка қирғоқларини тадқиқот қилади ва ҳатто Тинчи океанидан Шимолий Америка қирғоқлари атрофли Атлантика океанигача боришга ҳаракат қилади.

Қитъанинг шимолидаги О.Е.Коцебу томонидан кашф қилинган катта кўрфаз кейинчалик унинг номи билан юритилади. Бу экспедицияда машғур табиатшунос А.Шамиссо ҳам иштирок этган.

1823 – 1826 йиллар капитан Коцебу “Предприятие” кемасида илмий- тадқиқот мақсадларида яна бир дунё бўйлаб денгиз сафарига чиқади. Бу сафар Туамоту, Самоа ва бошқа архипелагларда ороллар кашф қилинади. Петербург Фанлар Академияси академиги физик Э.Х.Ленц ҳам ушбу экспедицияда иштарок этиб, бир қатор океанографик тадқиқотлар олиб боради. Хусусан, океанлардаги сувнинг вертикаль равишдаги температураси, зичлиги ва шўрлилилк даражаси ўрганилади, сузиш йўналиши бўйича сувнинг тиниқлиги, ҳар хил кенгликлардаги ҳавонинг кунлик температураси ва Жаҳон океанининг бошқа параметралари ҳам ўрганиб чиқилади. Э.Х.Ленц океанларнин тропик зоналарида шўрлилилкнинг максимум ҳолатда бўлишлигини аниқлайди. Окенографик ишлардан ташқари, оғирлик кучи майдонларини аниқлаш, гравиметрик (“маятник”) кузитишларини ҳам олиб боради.

Коцебу таниқли тадқиқотчи – олим ҳам эди. Америка қитъасида ер тагидан қазиб олинадиган муз борлигини исбот қилади, Беринг кўрфази борлиги тўғрисидаги гипотеза яъни фаразни ва коралл2 ороллари мавжудлиги тўғрисидаги ғояни ҳам биринчилардан бўлиб илгари суради. Коцебу этнография бўйича ҳам янги маълумотлар йиғишга алоҳида эътибор беради. У ўзи ташриф қилган мамлкат аҳолиси урф – одатлари ва тилини ўрганишга ҳаракат қилар эди.

1819 – 1821 йиллар Россия Ҳарбий Денгиз Флоти 2 – ранг капитани Ф.Ф.Бенлинсгаузен ва лейтенант М.П. Лазарев раҳбарлигидаги “Восток” ва “Мирный” кемаларида дунё бўйлаб денгиз сафари экспедицияси жуда улкан натижаларга эришгани билан жуда ҳам машҳур бўлган. Экспедиция Антарктида қитъасини кашф қилади.

Икки йиллик денгиз саёҳати мобайнида кемалар Антарктидага тўрт марта яқин келишади ва янги қитъа Антарктида тўғрисидаги биринчи ёзув ишлари бажарилади. Атлантика ва Тинч океанларида бир қатор янги ерлар очилади, хусусан, Анненков, Петр Биринчи, Александр I Ери, Россиян (Туамоту архипелаги бир қисми) траверс ороллари гуруҳи ва бошқалар. 100 сутка давомидаги денгиз саёҳати айсберг ва музликлар ичидаги Қутб шарининг (Полярный круг) жанубида кечади. “Восток” ва “Мирный” кемалари денгизда ҳаммаси бўлиб 751 сутка сафар қилади. Бу эса олмашумул аҳамиятга эга бўлиш билан бир қаторда рус денгизчилари ва олимларининг мисли кўрилмас жасоратларидан биридир. ХХ аср ўрталарида олтинчи қитъанинг илмий – тадқиқот станциялари Антарктидани биринчи марта кашф қилганлар шарафига “Восток”, “Мирный” ва “Новолазаревская” деб аталади.

В.П.Врангель дунёни уч марта айланиб чиққан. 1820 – 1824 йиллар Ф.П.Врангелль Россия Ҳарбий Денгиз Флотида лейтенант бўлишига қарамасдан, у Сибирнинг Шимоли – Шарқий қирғоқларида илмий – тадқиқот ишларини олиб бораётган экспедициянинг Колим отрядига ҳам бошлиқлик қилади.

“Кроткий “ кемасида Колим отряд экспедициясининг денгиз сафари натижалари бўйича илмий ишлар эълон қилинади, хусусан, “Сибирнинг шимолий қирғоқлари ва Шимолий Муз океани бўйича саёҳат” асари эълон қилинади.

Ф.П.Литке ҳарбий кемаларда илмий мақсадларда дунё бўйлаб 2 марта денгиз саёҳатида бўлади. 1821 – 1824 йиллар “Новая Земля” кемасига раҳбарлик қилиш билан бирга, у Баренц денгизининг Мурманск қирғоқлари, Новая Землянинг ғарбий ва шарқий қирғоқларини тўла тасвирлаб ёзади.

“Сенявин” кемасида эса капитан – лейтенант Литке Макронезияда каролл оролларини кашф қилади, бир қатор атоллар тўғрисида ёзади, Сенявин орлларини кашф этади. Камчатканинг шарқий қирғоқларида, петропавловскдан шимолроқда денгиз қуйи қирғоқларидаги бир қатор пунктларни астронмик усул билан аниқлайди.

Ф.П. Литке Россия География жамияти таъсисчиларидан бири эди. 1855 йил у Россия Ҳарбий Денгиз Флоти адмирали бўлади, 1864 йили эса Петербург Фанлар Академияси президенти этиб тайинланади. У бу лавозимда 18 йил мобайнида фаолият кўрсатади. Ушбу фаолияти давомида унинг томонидан олиб борилган изланишлар натижасида бир қатор илмий асарлар ёзилади. Унинг ““Сенявин” ҳарбий денгиз кемасида дунё бўйлаб денгиз сафари” асари Россия Фанлар Академиясининг Демидов мукофотининг тўлиқ совринига созовор бўлади.

Ф.П. Литке Денгиз Академияси, Дерпт ва Харьков университетларининг , Лондон ва Антверпен География жамиятларининг фахрий аъзоси, Париж Фанлар Академияси ва бошқа бир қатрр чет эл илмий муассасалари ва жамиятларининг мухбир – аъзолари эди.

Петербург Фанлар академияси президенти сифатида Ф.П.Литке аввломбор “жиддий фан” ривожланиши, Ватан ва Академия олдидаги бурчни бажаришни олдидаги энг буюк мақсад деб биларди. Айниқса, Литке Бош физика ва Пулково обсерватрияларини риқожланишига жуда катта меҳнати сингган, Паловскда эса метереологик магнит обсерваторияни тузади.

1832 – 1835 йиллар Новая Земля қирғоқларини синчиклаб тадқиқ қилиш учун 2 та гидрографик экспедиция ташкил қилинади. Экспедицияни Росси яҲарбий Денгиз Флоти штурмани корпуси подпоручиги П.К.Пахтусов бошқаради. Экспедиция бир елканли палубасиз “Новая Земля” карбасида1, иккинчиси эса “Казаки” карбаси ҳамроҳлигида “Кроты” шхунасида2 сузишни бажаради.

Г.И.Невельскийнинг Катта Амур экспедицияси 1849 йилнинг май ойи охирларида бошланди. “Байкал” ҳарбий транспорти командири Россия Ҳарбий Денгиз Флоти капитани Г.И.Невельский 1848 – 1849 йиллир Кронштадтдан Горн бурунини айланиб ўтиб Камчаткага белгиланган юкни етказиб бергандан кейин Г.Н. Невельский “Байкал”да илмий – тадқиқот ишларини бошлаб юборади.

Ж.Ф.Лаперуза (1785 -1788 йй), У.Р. Броутон (1793 -1796 йй) ва И.Ф.Крузенштернларнинг экспедициялари натижаларига асосланган ҳолда Сахалин ярим орол сифатидаги жойланишини ва Амурга денгиз орқали кириб бўлмаслиги тўғрисидаги хато фикрлар юрар эди.

Сахалин кўрфазини текширишлишининг биринчи давридаёқ Г.И.Невельской биринчи ва ҳар доим Сахалин ва Қитъа орасида бўғоз борлиги тўғрисидаги шубҳаю – гумонларни пучга чиқарди. “Биз кенгилиги 4 мил., 5 сажендан чуқурроқ бўлган бўғозни очдик” деб ёзади Г.И. Невелской. (1909 йилдан бошлаб бўғознинг энсиз бир қисми Г.И.Невельской номи билан юритилади). Амур дарёси этакларига шимолдан ҳам, жанубдан ҳам бемалол денгиз кемалари кириши мумкинлиги исботланди. 1850 йилнинг августида Амур дарёси этакларининг Куечда бурунида русларнинг байроғи кўтарилди ва савдо рункти бўлган Николаевский потсига (ҳозирги Николаевск шаҳрига) асос солинди.

Амур бўйи атрофларини тадқиқот қилиш учун Россия Ҳарбий Денгиз Флоти 1- ранг капитани Г.И.Невельский раҳбарлигидаги доимий Амур экспедицияси тузилади. Экспедиция қатнашчилари Амур вилояти ва Сахалинда тадқиқот ишлари олиб борадилар, Татар бўғозини аниқлаштирадилар, бир қатор гаванларни3 кашф қиладилар. Россия Ҳарбий Денгиз Флоти капитан – лейтенанти Н.К.Башняков Де – Кастрида Россия байроғини кўтаради, рус флотини ўша ерда жойлашиши учун фойдали бўлган Хаджи гаванини (кейинчалик Николай I гавани, ҳозирда эса Советская гавань) барпо қилдилар.

Экспедиция қатнашчиси Россия Ҳарбий Денгиз Флоти лейтенанти Рубановский томонидан Жанубий Сахалин ички районлари ва қирғоқлари чизиқларининг биринчи аниқ ва ишончли харитаси тузилади. Ғарбий қирғоқда эса унинг тмонидан тошкўмир кони топилади. Рубановский жуда кўп йиллар давомида Сахалинда метереологик кузатишлар олиб боради. Атмосферанинг ҳолати, шамолнинг кучи ва йўналишларини кузатиб

аниқлайди.

Россия Ҳарбий Денгиз флотининг яна бир капитан – лейтенанти Н.М.Чихачев томонидан Амур ирмоқлари ва Татар бўғозини ўрганиб чиқади. Бу довюрак офицер ва истеъдодли тадқиқотчи Де – Кастри бухтасида1 Петропавловск порти капитани сифатида инглиз – француз эскадарасига қарши жанговор ҳаракатларда иштирок этади ва Амур дарёси маҳаллий аҳолисини эвакуация қилишни ташкиллаштиради.

Флотнинг ривожланиши ва унинг офицерлари ўта уддабурон мутахассис сифатида таййёрлаш зарур эди.

1798 йили Павел I томонидан Болтиқ ва Қора денгиз флотида 2 та штурман билим юрти ва 2 та кемасозлик архитектураси билим юрти ташкил қилиш тўғрисидаги буйруққа имзо чекади. Қора денгиз кемасозлик архитектураси билим юрти унча узоқ вақт фаолият кўрсатмасдан 1803 йили тарқатиб юборилади. Санкт – Петербург билми юрти эса Россия Фанлар Академияси назорати остида кемасозлик бўйича кадрлар таййёрлар эди. А.С.Кастанов кемасозлик бош инспектори вазифаси ишлашига қарамасдан, билим юртига ҳам қўшимча равишда директорлик вазифасини ҳам бажарар эди.

Ўқиш жараёнининг раҳбари ва билим юрти юраги XIX аср математиклари орасида таниқли олим - академик С.Е.Гурьев алгебра, олий математика (бунга у алоҳида эътибор берар эди), механика, гидравлика ва кемасозлик назарияси бўйича дарслар берар эди. унинг томонидан Россияда биринчи марта олий математикадан “Дифференциал ва интеграл ҳисоблар” (1802 й), 1804 йили Россия Фанлар Академиясининг конференциясида “Суюқ жисмлар ҳозирги шароитдаги қаршилиги” асарлари чоп этилди. Техникада математиканинг тутган ўрни ҳақида олим “Математика тўғрисида мулоҳазалар ва унинг соҳалари тўғрисида” асарида техник фанларни математиканинг соҳаларига тегишли деб сўз юритади.ўқитувчиларни таййёрлаш тўғрисида жонкуярлик қилиб, С.Е.Гурьев билим юртида адъюнктура ташкил қилади. Бундан ташқари ўқиш жараёнига янгилик – инглиз тилини ўқитишни киритади. С.Е.Гурьев Петербург кемасозлик билим юрти низоми лойиҳасини Россия Фанлар Академияси низоми билан бир вақтда тузиб чиқади.

Россия Ҳарбий Денгиз Флотининг етакчи ўқув даргоҳида – Денгиз корпуси истеъдодли педагоглардан бири – атоқли капитан – командир П.Я.Гамалея эди. у бир қатор денгиз жангларида қатнашганбўлса-да, бироқ умрининг кўп қисмини фан ва педагоглик фаолиятига бағишлаган. Унинг “ Денгиз санъатининг олий назарияси” назарий ва амалий механика, гидростатика ва гидродинамикага оид масалаларни ўта аниқ ёритиб берилган. Унинг бу асари ҳам денгиз ишларида изланишларнинг математик методлари тўғрисида ёзилган “Денгиз амалиёти маҳорати” ва “ Кема бошқаришнинг амалиёт ва назарияси” асарлари каби ўқув даргоҳлари, флотлар ва кемасозлик корхоналарида кенг қўлланилган. Платон Яковлевич Гамалеянинг метереология, гидрология ва Россия флоти тарихига кўзга кўринарли равишда хазматлари сингган. Ўзининг илмий хизматлари туфайли П.Я.Гамалея Пететбург Фанлар академиясининг фахрий аъзоси қилиб тайинланади.

Павел I даврида денгиз ўқув муассасаларида ўқитиш масалалари билан шуғулланувчи Комитет тузилади. Унга академик Л.Ю. Крафт, С.Е.Гурьев, Россия Фаналр Академияси фахрий аъзоси В.И.Висковатов, профессор Осиповский ва бошқалар кирарди. 1847 йилгача Комитет жамоатчилик тартибида фаолият кўрсатади, кейинроқ эса ҳарбий – денгиз ўқув муассасаларида математика фанларини ўқитишни яхшилаш мақсадида бош назоратчи лавозими тасдиқланади, бу вазифани эса кўп йиллар давомида академиклар бажариб келишган.

Худди шу даврда флот тарихшунос мутахассиси штат лавозими киритлади ва бу лавозимга А.С.Шишков тайинланади. Бу ўта серғайрат одам кемаларда жуда кўп сафар қилган, ҳарбий жангларда қатнашган, айниқса, Швеция билан бўлган урушда ўзини кўрсатган эди. Вице - адмирал лавозимида, адмирал мансабида Адмиралтейство раҳбарларидан бири эди. А.С.Шишков 28 йил (1813 – 1841 йй) давомида, яъни Россия Фанлар Академиясида президент лик даврида маорифни кенгайтириш, санъатни ривожлантириш, итмл- фанни янада ривожлантиришда жуда кўп куч сарфлаган. Адмирал А.С.Шишков бу ишлардан ташқари у яна жуда кўп асарлар ёзган-ки, уларнинг қаторига !Уч тилли денгиз луғати”, Россия флоти ёрдамчи кемалари ва бошқа кемалари рўйхати” “Денгиз сузувчилари нутқи” киради. Париж Фанлар Академияси мухбир – аъзоси Роммнинг кемасозлар учун ўта муҳим саналган “Денгиз санъати ёки кемаларни қуриш, қуроллантириш ва бошқариш санъатини ўргатувчи бош қонун – қоидалари” асрини француз тилидан рус тилига таржима қилган. А.С.Шишков беш томли “Денгиз луғати”нинг ҳам автор – тузувчиси саналади. Россия Фанлар Академияси томонидан А.С.Шишковнинг 17 томли асарлар тўплами босиб чиқарилган1.

А.С.Шишков В.И.Дал билан биргаликда машҳур “Барҳаёт Улуғ рус тилининг изоҳли луғати” ни тузишга бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам флотда хизмат қилиб бўлганларидан кейин Петербург Фанлар Академиясининг фахрий академиклари бўладилар.

Флот илмий ҳаётидаги кўзга кўринарли воқеалардан бири бу – 1827 йили тузилган .петербург Денгиз кадетлари корпусида Офицерлар классининг тузилиши бўлди. Бунинг билан академик ҳарбий – денгиз таълимига асос солинган эди. офицерлар классининг тарихи Россия Фанлар Академияси фаолияти билан ҳам узвий боғлиқдир. Офицерлар классини тузиш тўғрисида ҳукуматга академик, адмирал И.Ф.Крузенштерн доклад билан чиққан эди. У ўз докладида ушбу Офицерлар классини тузиш билан юқори ҳарбий тайёргарликка эга бўлган малакали кадрларни тайёрлаш, флотда хизмат қилишда ва илмий фаолиятда ҳам малакали бўлган кадрлар иборатлигини исботлаб беради. Офицерлар классида олий математика, астрономия ва кема назарияси фанлари асосий фанлар сифатида даврс бериларди. Ўқитиш учун Фаналр Академияси аъзолари жалб қилинган эди. С.Е.Гурьевдан кейин Петербург мактабининг етакчи математиги Фанлар Академиясига аъзо этиб сайланган М.В.Остроградский саналарди. Унинг илмий қизиқишлари доирасига математик анализдан ташқари гидромеханика, эластиклик назарияси ва баллистика кирарди. М.В.Остроградскийнинг математик физика ва механика бўйича қилган ишлари техника тараққиётида катта аҳамиятга эга бўлди. Унинг кўп йиллик педагогик фаолияти, тенгсизлик назарияси, эҳтимоллик назариясибўйича кўп ишлари академик В.Я.Буняковский билан узвий ҳамкорликда бажарилди. Офицерлар классида В.Я.Буняковский 36 йил мобайнида матматика ва механика фанларидан сабоқ берди. Унинг энг катта ишларидан бири – “Математик эҳтимоллик назарияси асослари” – артиллерия учун тўғридан тўғри тегишли эди.

М.В.Остроградский вафотидан кейин флотнинг ўқув даргоҳида унинг ўрнини академик О.И.Сомов эгаллайди. У ўз вақтида математикадан бир нечта дарсликлар ёзиб нашр қилиб чиқаришга улгурган эди.

Академик Н.И.Фуснинг ўғли Т.Н.Фус отасининг ишини давом эттириб Офицерлар классида дарс берарди. Уларнинг иккаласи яъни ота – бола ҳам ўз даврларида Россия Фанлар Академиясининг президенгтлари бўлиб хизмат қилишган ва Россия фани ва флотига ўзларининг муносиб ҳиссаалари қўшганлар.

Офицерлар класси ривожланиб Денгиз Академиясига айлантирилади. Россия Денгиз Академиясининг тузилиши ва тикланишида (ҳозирги Россия Ҳарбий Денгиз Академияси) Россяи Фанлар Академиясининг президенти Ф.П.Литкенинг хизматлари жуда каттадир.

Россия Ҳарбий Денгиз Академияси ва Россия Фанлар Академияси ўзаро шзвий равишда олиб борганлигини Ф.П.Литке, В.Я.Буняковский, К.Н.Посьет ва Ф.Ф.Веселаголарнинг иккала Академияга фахрий аъзо бўлганликларидан ҳам куришимиз мумкин.

Петербург Фанлар Академиясининг энг фахрли мукофотларидан бири – Демидов мукофоти (1832-1865 йй) саналарди. Бу мукофот билан Россия Денгиз Флоти офицерлари И.Ф.Крузенштерн, Ф.П.Литке, С.О. Бурачек, С.И. Зеленой, Ф.П.Врангель, К.И. Посьет, М.Ф.Рейнеке, Ф.Ф. Веселаго, А.П. Соколов, Г.И. Бутаков, П.А. Тихменев, Л.А. Загоскин, М.Д. Тебеньков, Н.Н. Божерянов, Р.К. Соколовский, П.И. Крузенштернлар тақдирланишган. Денгиз тематикасига тааллуқли бўлган бир қатор Россия олимлари ҳам Демидов мукофоти билан тақдирланганлар1.

Москва механиклар мактаби бошлиғи, профессор Н.Д. Брошман “Қаттиқ ва юмшоқ жисмлар назарияси ёки статистика ва гидростатистика” илмий иши учун Демидов мукофоти билан тақдирланган. Унинг ўқувчиси А.Ю. Давидов эса “Суюқликка ботирилган жисмларнинг мувозанати назарияси” диссертацияси учун сазовор бўлган. Ўша пайтда Денгиз корпусида дарс бераётган О.И.Сомов эса уч марта Демидов мукофотига сазовор бўлган. Ёш П.Л. Чебишев эса “Таққосламалар назарияси” классик рахбарлиги учун ушбу мукофотни олган. Петербург илмий математика мактабининг раҳбари П.Л.Чебишев Эхтимоллар назарияси, механизм ва машиналар назарияси ва яна флотнинг ривожланиши учун жуда муҳим бўлган баллистика, астраномия билан ҳам шуғулланган.

Астраномия сохаси бўйича А.Н.Савичнинг “Жойларни географик аниқлашда амалий астронмияга илова” ишини Россия фанлар академияси мухбир- аъзоси, Николаевск обсерваторияси директори К.Х. Кнорре тақриз этиб берган. С.И.Зеленой “Кема бошқарувининг астрономик воситалари” иши ҳам Демидов мукофотига сазовор бўлган ишлардан бири эди.

Биология соҳасида А.Ф.Постелье ва Ф.И. Рупрехтнинг “Капитан Ф.П.Литке раҳбарлигидаги дунё бўйлаб денгиз сафрида Шимолий Муз, Тинч океанлари, Россия мулклари қирғоқларида йиғилган денгиз ўсимликларининг расмлари, таъриф ва тавсифлари” ишини Россия Фанлар Академияси юқори баҳолаб, Демидов мукофотига тақдим қилган.

Севастополь мудофааси қатнашчиси, астоқли медик – хирург Н.И.Пирогов эса рекорд (тўртта) сондаги Демидов мукофотига сазовор бўлган.

Б.С.Якоби ишлари билан эса электрометаллургия технологияси юзага келишига сабабчи бўлади. Унинг “Гальваник қуймалар олишда умумий усуллар” асари Демидов мукофоти билан тақдирланган. Б.С.Якоби – денгиз ишида электротехникани қўлланишда муҳим ишларидан бири авторидир. Унинг тмонидан Невадаги синовларда оқимга қарши сузганда 10 тадан 14 тагча пассажирни ташиш учун мўлжалланган электромагнит двигателли қайиқ лойиҳасини тузади, гальваник машина ишлаб чиқади вва минали қуролни экспедицияда ишлатиш тизимини, мина корпусларини занглашдан сақловчи тизимни ишлаб чиқади. Айниқса, Б.С.Якоби конструкцияси миналари Қрим уруши даврида Кронштадтни ҳимоя қилишда ишлатилган. Б.С. Якобига яна сув ости алоқа линиялари ва кема телеграф линиялари тузиш ишлари ҳам тегишлидир. Электротехника фанига қўшган катта ҳиссаси, кичик кемаларда электродвигателни асосий двигатель сифатида ишлатиш тўғрисидаги лойиҳаси ва уни татбиқ қилгани учун Б.С.Якоби Птербург Фанлар Академиясиг сайланади.

Қирғоқдан бошқариладиган электр минани тузишда петербург Фанлар Академияси мухбир аъзоси П.А.Шиллинг ҳам қатнашган.унинг томонидан биринчи марта ишга яроқли электромагнит телеграф тузилган.

Кема ҳаракатланишида кенг йўл очиб берувчи электротехникада ҳам ажойиб ютуқларга эришилган. Таниқли кема қурувчи муҳандис С.О.Бурачек елкандан электродвигателга паровой машинани четлаб ўтиш мумкинлигини исботлаб берди.

Демидов мукофотининг ярмини кема инженерлари корпуси ўқитувчиси Н.Н.Божерянов олган. У оригинал машиналар назарияси” (1849й) асарининг астори ҳамдир. Бу ишни Россия Фанлар Академиясининг умумий мажлисига тақдим этаётган П.Н.Фус шундай деган эди: “ Пар машина – бизнинг аср буюк ихтироси”. Истеъдодли олим Н.Н.Божерянов инженер – механиклар Денгиз корпуси биринчи генерали бўлди.

Денгиз илмий комитет аъзоси, “Денгиз тўплами” журнали редактори Р.К.Соколовский “Ҳарбий денгиз пароходларидаги хизматчилар учун қўлланма”ни ёзган. Р.К.Соколовский ҳам Демидов мукофотининг ярмини олишга муваффақ бўлган.

Мутахассислиги металлург бўлган П.Г. Соболевский дарё пароходларини лойиҳа қилиш билан шуғулланган, 1830 йили Россия Фанлар Академиясига мухбир – аъзо қилиб сайланади.

Кема инженерлари корпуси генерал – лейтенанти С.О.Бурачек кема тўғрисидаги фанни бир – бири билан узвий боғлиқ бўлган 3 та фанга: кема назарияси, кемасозлик архитектураси ва корпус чидамлилиги фанларига ажратади. Кема назарияси бўйича иш олиб борган олим швед академиги Ф.Г. Чампан таклифи билан “Назарий чизма коэффициенти” тушунчасини киритади. Унинг “Кема қурилишда ёғочнинг мустҳакамлиги ва металли назарияси” (1835й) илмий иши кема мустаҳкамлиги муаммоларига қаратилган эди.

Инженер И.А. Амосов биринчи винтли эшкакли кема қурилишга раҳбарлик қилади. Аввао бошда икки парракли винт ишлатилган бўлса, кейинчалик 3 та ва 4 таликлари ҳам лойиҳалаштирилиб ишга туширилди.

“Ҳарбий кемалари чизмалари тузишдаги тажрибалар”ни кема инженерлари Корпуси генерал – майори М.М. Окунев томонидан ёзилган. У яна “Кема қуриш назарияси бўйича қисқа қўлланма”ни ҳам ёзади. М.М. Окуневнинг умумлашган илмий иши бу - “Кемасозлик назарияси ва амалиёти” кўп томли нашридир. Бу фундаментал иш, лойиҳачилар ва кема қурувчилари учун қўлланма сифатида ишлатилади.

Елканли кемалардан пар машинали ва корпуси темирдан бўлган кемаларга ва янги денгиз қуролларига ўтиш, кемасозликда келажакда жуда кўп илмий изланишлар қилиш даркор эди.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет