Себзор (форсча — олмазор деган маънони билдиради). Даҳа ҳудудидан Кайкобус, Шаҳарариқ каби йирик ариқлар ўтганлиги сабаб, соя-салқин жойлар бўлган. ХVI асрда бу ерларда шайбонийларнинг дала ҳовлилари жойлашган. Шайбонийлардан бўлган Суюнхўжахон томонидан бу ерларда сўлим боғ барпо қилиниб, у Кайкобус чорбоғи деб аталган.
Даҳада уч мадраса, 78 масжид, 79 маҳалла ва 65 мавзе бўлган. Тошкентнинг уч дарвозаси (Лабзак, Тахтапул ва Қорасарой) Себзор ҳудудида бўлган. Тарихий манбаларда Имом Қаффол аш-Шоший даҳаси деб ҳам юритилган. Даҳанинг энг эътиборли жойларидан бири Хастимом деб аталувчи Каффол аш-Шоший мемориал комплекси ҳисобланади.
Қаффол Шоший. Ўрта асрларда Тошкентдан етишиб чиққан йирик алломалардан бири бўлиб машҳур фиқҳшунос, файласуф, ва забардаст тилшунос адиб Қаффол Шоший эди. У ҳижрий 291, милодий ҳисоби билан 903 йили Тошкент шаҳрида дунёга келди.
Қафол Шошийнинг манбаларда учраган тўла номи Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол аш-Шошийдир. Ҳатто бу кишининг ҳурматини бажо келтириш мақсадида исми ёнига “алкабир” (катта, улуғ ва муҳтарам маъносини билдирадиган) сўзини ҳам қўшиб айтишган.
Қаффол Шоший ҳунармандлар оиласида дунёга кеган бўлса керак, чунки унинг исми бунга далолат қилади. “Қаффол”- қулфсоз дегани (арабча “қуфл” – бизнинг тилимизга ўтиб бузилган ва “қулф” шаклида талаффуз қилинади).
Шоший дастлабки таълимни ўз юртида олди, кейин Ўрта Осиё шаҳарларига саёҳат қилди. Самарқандда яшади ва таълим олди. Дастлаб у фиқҳшуносликни ўрганди. Бу фан Шарқда жуда кенг тарқалган ва ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамиятга эга эди, чунки ҳар бир мамлакада бу фан соҳибига зарурият катта бўлган. Бу фанни эгаллаган пухта киши ўта қадрланган.
Қаффол Шоший мана шундай илм соҳиби эди. Мерос тақсим қилиш, савдо-сотиқ, олди-берди, ё бўлмаса қўйди-чиқди каби сон-саноқсиз жанжалли масалаларнинг адолатли, тўғри ҳал қилиниши фиқҳшуносликка боғлиқ эди. Буни ҳал қилиш учун ғоят фаросатли, юксак дид ва зукко, илм-маърифатдан атрофлича хабардор, замонасининг барча масалаларини ўз фикр доирасида сингдира оладиган шахслар бўлиши керак эди. Қаффол Шоший мана шундай фазилатларга эга бўлиш билан бирга, у фалсафа, мантиқ каби фанларни ҳам пухта эгаллади, уларда мунозара қиладиган даражага эришди.
Кейин у илм чашмасидан кўпроқ баҳраманд бўлиш мақсадида Яқин Ўрта Шарқ мамлакатларига саёҳат қилди. Ҳижоз, Бағдод, Дамашқ каби шаҳарларда бўлди ва у ерда замонасининг кўзга кўринган олимлардан таҳсил олди. Шошийнинг устозларига қараб, ҳам унинг қандай фанлар ўрганганлиги ҳақида маълум хулосага келиш мумкин. Тарихий манбаларининг шоҳидлик беришича, Шошийнинг фиқҳшунослик ва тарих соҳасидаги устози машҳур олим ва тарихчи ат-Табарий (839-923) эди. Маълумки, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий Шарқ мамлакатларининг энг йирик тарихчиси бўлиб, кўп жилдли асарлар ёзган.
Қаффол Шошийнинг иккинчи устози Абу-л Ҳасан ибн Абу Муса ал-Ашъарий (873-941) эди. Бу киши Шарқда каломчилар оқимининг асосчиси бўлиб, бу тўғрида анчагина асарлар ёзган ва Шарқда ашъария (ҳар иккиси ҳам ислом фалсафаси – Ред.) оқимининг асосчиси сифатида машҳур. Араб олими Тожиддин ас-Сабкийнинг ёзишича, илм талабида бўлган “Қаффол Шоший ал-Ашъарийдан калом илмини ўрганар экан, ўз навбатида, ал-Ашъарий ундан фиқҳшуносликни ўрганди”.
Қаффол Шошийнинг учинчи устози Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Умар ибн Сўрайж (861-928) эди. Бу киши ҳам замонасининг йирик олими бўлиб, тўрт юздан ортиқ асарлар таълиф қилган машҳур аллома эди.
Умуман Қаффол Шоший кўп ўлкаларга саёҳат қилиб, қайси мамлакатларда зўр олим бўлса, улардан билганларини ўрганишга интилар эди. Араб олими Ибн Халликон (1211-1182) ўзининг “Улуғ кишилар вафоти” асарида Қаффол Шоший ҳақида шуларни ёзади: Қаффол Шоший ҳадис илмини билган, тилшунос, шоир эди. Ўша вақтда Мовароуннаҳрда у кишига тенг келадиган олим йўқ эди. Бу киши Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва бошқа ўлкаларга саёҳат қилиб, ўз замонасининг машҳур кишиси бўлиб кўп асарлар яратди.
Қаффол Шоший “Адаб ал-қози” (“Қози феъл-атвори”) деган асар ёзган. Шу билан бирга у “Одоб ал-баҳс” деган асар муаллифи ҳамдир. Бу ҳақида араб олими Ибн Халликон шуларни ёзади:
“Қонуншунослардан дастлаб чиқиб “Ҳусни Жадал” (“Диалектика ҳусни”) деган асар ёзган киши ҳам шу Қаффол Шоший эди.”
Бағдодга келгач, Муҳаммад ал – Хоразмий асос солган “Ҳикмат дониш” (Байтул ҳикма)да илмга машғул бўлади. Орадан бир оз вақт ўтгач, ўзидаги фавқулодда истеъдод ва чуқур билими билан алломалар орасида шуҳрат қозонади. Айниқса, фиқҳшунослик илмига қаттиқ киришади. Зеро, фикҳ илми мусулмон оламида кенг тарқалган ва ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамият касб этган фанлардан бири эди. У фиқҳ илимини эгаллаш билан бирга фалсафа, мантиқ, адабиёт каби фанларни ҳам пухта ўзлаштирган эди. У араб, лотин ва ҳинд тилларини ўз она тилидек биларди. Бинобарин, мазкур тилларга оид мукаммал луғатлар ёзган.
Фиқҳ илмида Қаффол аш-Шоший ўз замонасида Боғдодда ягона аллома бўлиб, маълум муддатларда “Байтул ҳикма”га раҳбарлик қилган. Қаффол аш-Шошийнинг довруғи халифа Мунтасир қулоғига етиб, уни саройга таклиф этиб, вазири аъзамлик лавозимига тайинлайди. Қаффол аш-Шоший бир неча йиллар вазирлик мансабида адолатни мезон қилиб сиёсат юритди.
Манбаларнинг кўрсатишича, Боғдодлик Хўжа Муҳаммад Номий деган олим Қаффол Шошийнинг қўлида ўқиган ва ҳатто у билан жуда қалин бўлиб кетган эди. Бу киши ўз оиласи билан бирга Шошийга эргашиб, Тошкентга келади ва умрининг охиригача бу шаҳарда қолиб кетади. Қаффол Шоший 976 йилда Тошкентда вафот этган.
Ҳамшаҳарлари уни илму дониш, адолатли ва фуқаропарварлиги туфайли эъзозлаб, унга мақбара бунёд этадилар. Ул зонинг қабрлари атрофида Тошкент тарихига дахлдор бўлган машҳур ва мўътабар зотлар абадий уйқудалар.
Ҳозир Тошкентликлар иборасида “Хастимом” деб аталадиган жой шу мўътабар зотга нисбат бериб айтиладиган “Ҳазарати Имом” сўзининг қисқарган шаклидир. 1541-42 йилларда нураб қалган дастлабки мақбара ўрнига ҳозирги мақбара Тошкент ҳокими Бароқхон тахаллуси Наврўз Аҳмадхон топшириғи билан сарой меъмори Ғулом Ҳусайн лойиҳаси асосида қайта қурилган. Мақбара 2007 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилади.
Суюнчхўжахон мақбараси. Бароқхон мадрасаси ҳужралари билан уйғунлашиб кетган икки мақбаранинг бири. Дастлаб бинонинг шарқий бурчагидаги мўъжаз мақбара қурилган. Иккинчиси мақбара мадраса ҳовлиси тўридаги пештоқли хонақоҳдан иборат бўлган бино. Мақбара XVI асрнинг 30-йилларида Бароқхон тахаллуси Наврўз Аҳмадхон топшириғи билан сарой меъмори Ғулом Ҳусайн лойиҳаси асосида қурилган.
Суюнчхўжахон. Шайбонийлардан бўлган Тошкент хони (1503-25) Абдулхайрхон ва Улуғбекнинг набираси Робия Султонбегимнинг фарзанди. (Абулхайрхон 1412-1468 ўзбек улусининг хони) Шайбонийхон Моворауннаҳрни эгаллагач Тошкент ҳукмдорлигини Суюнчхўжахонга берган (1503). Суюнчхўжахон ўз ҳукмронлиги даврида Тошкентнинг Себзор даҳасида, ҳозирги Калкавуз канали атрофида ажойиб бир сўлим боғ барпо қилиб, уни Кайкобус чорбоғи деб атаган. Ҳофиз Тиниш Бухорийнинг “Абдулланома” (“Шарафномаий шоҳий”) асарида, ХVI асрда Кайкобус канали бўйида (шаҳар қўрғони ташқарисида) “Кайкобус боғи” бўлганлиги ва боғда Тошкент султонлари яшаганликлари айтилади. 1515 йилда Тошкентга келган Алишер Навоийнинг шогирди Зайниддин Восифий Тошкент боғларини кўриб лол қолган ва “Тошкент боғ-роғлари васфинда” номли 120 мисрали қасида ёзган. Асарда шоир Тошкент боғларини таърифлар экан:
Тошкент мулкин букун таърифин этай,
Нуқталар шодасин назмга битай.
Теграсин қуршаган гўзал чорбоғлар,
Алардин эрамнинг кўксида доғлар. деб ёзади.
Тошкент боғ-роғларига маҳлиё бўлган шоир умрининг охригача Тошкентда яшаб қолади.
Намозгоҳ (Зарқайнар кўчаси, 45) – Ҳазрати Имом комплекси таркибидаги архитектура ёдгорлиги. 1845-67 йилларда қурилган. Рамазон ва Қурбон ҳайитлари намозларини ўқиш учун мўлжаллаб қурилгани сабабли шундай аталган. Ўрта Осиёдаги йирик масжид биноларидан бири ҳисобланган. Ҳозирги кунда бу ерда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти жойлашган. 2007 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Тиллашайх жоме масжиди – 1857 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам намозхонлар билан доимо гавжум. Улар орасида масжид қурилишига бошчилик қилган Тиллашайхнинг авлодларини ҳам кўриш мумкин. 2007 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Муйи Муборак 1856 йилда қурилган. Масжиднинг бундай номланиши – Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларидан тола сақланиб қолганидан бу даргоҳ шундай деб аталган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг асосий кутубхонаси сифатида фойдаланилмоқда. Бутун ислом дунёсига маълуму машҳур Қуръони Каримнинг нодир, ноёб нусхаси – Усмон мусҳаби шу кутубхонада сақланмоқда. 2007 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Зарқайнар – Себзор даҳасидаги маҳалла ва кўча. Ривоятларга кўра бир гуруҳ тақводор мўмин-мусулмонлар Қаффол Шоший ҳузурларида бўлиб, дуоларини олиб қайтганлар. Ҳазратнинг дуолари ижобат бўлиб, ўша мўмин-мусулмонлар ҳовлисидан оқиб ўтган ариқларда кичик сув иншоотлари бўлмиш «қайнама»ларда олтин кукунлар сувга қўшилиб оқа бошлайди. Маҳалланинг Зарқайнар деб номланиши шундан деган гаплар бор.
Лайлакли масжид. Зарқайнар кўчасида жойлашган тарихий иншоот — Охунгузар (халқ тилида «Лайлакқўнди») деб аталган. Масжид қурилган пайтлар унинг катта гумбазига лайлаклар уя қуриб олгани сабабли маҳаллий аҳоли унга «Лайлакқўнди» деб ном берган, кейинчалик у “Лайлакли” номи билан юритилган. XIX аср охирида масжид «Охунгузар» номини олган.
Масжид биноси 1775 йили тошкентлик усталар томонидан бунёд этилган экан. У шунингдек, намоз ўқиб, ибодат қилиш билан бирга, меҳмонлар учун карвонсарой вазифасини ҳам ўтаган. Масжиднинг умумий саҳни 13x26 метрни ташкил қилиб, шимолдан жанубга қаратиб қурилган.
Таъмирлаш жараёнидаги қазиш ишлари натижасида сопол буюмлар — нақшлар билан безалган коса, лаган парчалари, археологик жиҳатдан эътиборга молик бўлган сув ўтказувчи бутун қувур топилди. Бу топилмалар ХVII-ХIХ асрларга оиддир.
Шўролар даврида масжиддан жамғарма касса ва омборхона сифатида фойдаланилган. Бу даврда масжиднинг олдини тўсиб туриш мақсадида хўжалик моллари дўкони қурилган. Ёдгорлик зиёратчилар учун ёпиқ бўлган. Масжидда азон ўқиладиган минора (мезана) ҳам бўлган.
Ночор ҳолатга келиб қолган масжид биносини тиклаш ниҳоятда мураккаб эди. 2005 йил июн ойининг охирида эса лойиҳа асосида таъмирлаш ишлари бошланди. Самарқанд ва Тошкентдан махсус таъмирчи усталар жалб қилинди. Республикамиз мустақиллигининг 14 йиллик байрами арафасида масжид пойтахтликлар кўз ўнгида тўлиқ таъмирланиб янги қиёфага кирди. Унинг ёнида барпо этилган саккиз устунли ўймакорли ёғоч айвон ҳам бино ҳуснига ҳусн қўшди.
Ҳозирги кунда Эскишаҳарга ўзгача руҳ бағишлаётган ушбу тарихий бино ўтмишнинг яна бир ёдгорлиги сифатида узоқ йиллар кўрк қўшиб туришига шубҳа йўқ.
Қорасарой маҳалласи. Қорасарой кўчасида Муйин Халифабобо мақбараси (1845 йил архитектура ёдгорлиги) жойлашган. Мақбара ичида икки сағана бўлиб, унга халифанинг ўзи ва ўғли Умархон дафн этилганлар. Ўзбеклар таркибига кирган қабилалар орасида Сарой қабиласининг катта уюшмаси бўлиб, у бир қанча қабила ва уруғларга бўлинган. Жумладан, Аз-сарой, Қорабоғсарой ва Қорасарой кабилар. Қорасарой номи шундан. Шаҳарнинг Қорасарой дарвозасини қўриқлаш қорасаройликларга топширилган. Бу ҳудуддаги қадимий кўча ҳам шу ном билан аталади. Маҳалла каби кўча ҳам қадимий ҳисобланади. Кўчада Ғойиб ота (1880 йил) қабристони мавжуд.
Эскижўва – Охунгузар, Жанггоҳ, Пуштиҳаммом, Тинчоб, Соғбон маҳаллалари билан чегарадош бўлган ва аҳолиси асосан савдо-сотиқ билан шуғулланган. Маҳалла ҳудудида, карвонсарой, Бекларбеги мадрасаси, масжидлар, жумладан, ўтган асрнинг ўрталарида Шайхонтоҳурга кўчирилган Хотин масжид, Жўвахона ва бошқа баққоллик дўконлари бўлган.
Ҳозирги Эскижўва маҳалласи ўрнидаги Эскижўва майдони (1956-91 йилларда Калинин майдони) бўлган. Қадимда маҳалланинг бундай номланиши, бу жойда Жибахона (Ҳарбий аслахалар сақланадиган жой, Жиба “совут” деган маънони билдиради) бўлганлигидан. Вақтлар ўтиши билан Жибажўва кўринишини ва янги Жибахона қурилиши муносабати билан Эски сўзи қўшилган.
Тахтапул Тешикқофқа, Тарновбоши, Кохота маҳаллалари ва Чилтуғон мавзеси билан чегарадош бўлган, бир чеккаси шаҳар девори билан туташган. Кайкобус ариғига ёғоч кўприк қурилиши муносабати билан маҳалла Тахтапул номини олган. Шунингдек, Зарқайнар ва Дарвоза оралиғидаги кўча ҳам шу ном билан атала бошланган. Кўча 1960 йилдан шу кўчада яшаган уруш қаҳрамони генерал-майор Собир Рахимов номи билан аталган. Ҳозир кўча деярли қолмаган.
Тешикқофқа маҳалласи. Тешикқофқа қабристони шаҳар мудофаа деворидан ташқарида бўлган. Шаҳар ташқарисидаги мавзеларига ва қабристонга боришга қийналиб қолган аҳоли аризасига кўра хоннинг рухсати билан, шаҳар мудофаа девори от ва одамлар ўтадиган даражада тешилиб, қопқоқ яни эшик ўрнатилган. Тешикқопқaни назорат қилиб туриш шу атроф маҳалла зиммасига юклатилган. Номи шундан.
Тешикқофқанинг яна Дарвишакқофқа деб аталиши, бу тешикнинг Дарвишхон замонида (ХVI аср) ва унинг рухсати билан очилганлигига ишора бўла олади. Айрим олимларнинг фикрига кўра, қофқа душмандан ҳимояланиш мақсадида очилган. Чунки шаҳарда қофқаларнинг борлиги ниҳоятда сир тутилган.
Чувалачи Тешикқофқа, Чигитбоши, Кадувот, Ҳасанбой маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси асосан ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, боғдорчилик ва дехқончилик билан шуғулланган.
Чубаланчи қурама ўзбекларнинг Тама қабиласига мансуб Ойтамғали уруғининг шохобчаси. Қурамалар ва қипчоқларнинг Чубаланчи деган уруғи бўлган.
Тожикча “катта қоп”, яъни канор маъносидаги сўзидан жувол келиб чиққан. Яъни “Жўваловчи”. Ҳозирги Чувалачи деган ҳудуддан маскан топган қабиланинг асосий касби кори қанор тўқиш бўлган деб тахмин қилиш мумкин. Жўваловчи оғзаки тилимизда Чувалачи шаклини олган.
Қумлоқ маҳалласи Кайкобус ариғи ва Қорасарой кўчасининг ўнг томонидаги маҳалла. Айрим қадимшуносларнинг фиркича ариқ қадимда ҳозирги Қорасарой кўчаси бўйлаб тарқоқ ҳолда оққан. Шайбонийлар даврида ҳозирги ўзани бўйича йўналтирилиб, атроф ҳудудда мевазор боғлар барпо қилинган. Қумлоқ ва тошлоқ бўлиб қолган ариқнинг эски ўрнида ҳозирги маҳалла бунёдга кела бошлайди. Маҳалланинг номи шундан.
Жангоб маҳалласи. Эскижўва, Ғиштмасжид, Хадра, Чуқурқишлоқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. XVIII асрнинг 2-ярмида шаҳар 4 қисмга бўлиниб кетади. Ҳар бир даҳа (Кўкча, Шайхонтоҳур, Себзор ва Бешёғоч) алоҳида ҳоким томонидан бошқариладиган бўлган.
Муҳаммад Солиҳнинг “Тошкентнинг янги тарихи” номли асарида келтирилишича, чорҳокимлик даврининг сўнгги йилларида Шайхонтоҳур даҳасида Юнусхўжа, Бешёғоч даҳасида Дониёрхўжа, Кўкча даҳасида Исоқхўжа ва Себзор даҳасида Шохбек (Шобек) лар ҳокимлик қилишган.
Даҳа ҳокимлари муҳим масалаларни, айниқса ташқи душман хавфини биргалашиб хал қилганлар. Аммо ҳокимларнинг ўзаро низолари кўчайиб, кўпинча тўқнашувларга сабаб бўларди. Бундай пайтларда шаҳар марказидан оқиб ўтадиган Лабзак сувининг икки тарафи жанг майдонига айланарди. Ҳозирги Абдулла Қодирий номли истироҳат боғидан оқиб ўтадиган Лабзак суви Жангоб, сувнинг икки томонидаги майдон эса “Жанггоҳ”, яъни жанг майдони номи билан шуҳрат топганди.
Ўзаро жангларга шаҳар аҳолиси ҳам жалб қилинарди. Фақат Чорсу бозори бетараф ҳисобланиб, жанглар вақтида ҳам савдо-сотиқ давом этарди. Тарихий манбаларда қайд қилинишича, 1613 йилда Бухоро хони Имомқул қўзғолон кўтарган шаҳар аҳолисидан ана шу жойда қонли ўч олган. 1847 йилда бу ерда яна катта жанг бўлиб ўтади. Қўқон хонининг ноиби Азиз парвоначининг аҳолига ноҳақ солиқ солиши кўзғолонга сабаб бўлган.
Маҳалла ва ариқнинг Жанггоҳ ва Жангоб деб номланиши 1784 йилда Шайхонтоҳур даҳаси ҳокими Юнусхўжа томонидан якка ҳокимликни қўлга киритишда бўлган ҳал қилувчи жанг сабаб бўлган.
1932 йилда Жанггоҳ яланглиги ўрнида (14 гектар майдонда) Эски шаҳарда биринчи истироҳат боғи барпо қилинади. Боққа гарчи, дастлаб Акмал Икромов, кейинчалик А.С.Пушкин номи берилган бўлса ҳам узоқ йиллар халқ оғзида Жангоб бўлиб қолаверди. Ҳозир маданият ва истроҳат боғи Абдулла Қодирий номи билан аталади.
Регистон маҳалласи. Чорсу бозорининг Себзор даҳаси ҳудудидаги дастлабки маҳаллаларидан бири бўлган. Маҳалла сифатида IX асрда вужудга келган. Жувахона, Жанггоҳ, Гулбозор каби маҳаллалари ва Чорсу бозори билан чегарадош бўлган. Жангоб ариғининг ҳозирги бозор марказидан ўтадиган жойлар пастликлардан иборат бўлганлиги учун сув тошқинлари бу ерларни қумлок ва тошлоққа айлантирган. Қумлоқ сўзи форсийда регистон маъносини англатади. Маҳалланинг номи шундан.
Ўтган асрнинг 40-йилларида бу маҳалла аҳлиси кўчирилиб, ўрнида Спартак стадиони қурилган. Ўтган асрнинг 60 йилларидан стадионнинг бир қисми бозор таркибига қўшилиб кетади, қолган қисмида ҳозирда шаҳар йўловчи транспортларининг шохбекати жойига айлантирилган.
Чилтўғон маҳалласи. Қадимда Тахтапул маҳалласининг мавзеси бўлган. Ҳозир С. Раҳимов туманига қарашли маҳалла. Маҳалланинг дастлабки ва сўнги номи Чилтўғон. Советлар даврида Красный партизан, Янги ҳаёт ва Абдували Қаюмов номлари билан аталган. Маҳаллада республика санъат музейининг собиқ директори, уруш қаҳрамони, халқ рассоми Сами Абдуллаев яшаган. Маҳалланинг асл номи Чилчўп тўғон бўлиб, (қирқта ёғочдан ясалган тўғон маъносида) ўрта асрларда шу ҳудуддан ўтган Кайкабус канали устига қурилган. Себзор даҳаси ва унинг атрофини сув билан таъминловчи сув айирғич бош тўғон бўлган. Маҳалла номи шундан. XIX асрнинг 20 йилларида Қўқон хонлиги ҳукмронлиги даврида мавзе ҳудудида ёнғоқзорлар барпо қилинган.
Юнусобод тумани. XIX асрнинг 50-йилларида Тахтапуллик Юнусҳожи исмли савдогар Чинобод, Чоштепа ва Оқтепа деган жойларда бўш ётган бўз ерларни ўзлаштиришни бошлаб юборади. Юнуҳожи обод қилиб сув чиқарган ерларида катта-катта токзор ва мевали боғлар барпо қилади, салобатли қўрғонлар, карвонсаройлар қурдиради. Оқтепа ариғи (олдинги Алвасти кўприк, Ғиштхумдон ҳозирги Шаҳристон) кенгайтирилиб, бутун қишлоқ ерлари сув билан таъминланган. Юнусҳожи бўз ерларни ўзлаштириш ишларига Таxтапул ва атроф маҳаллаларни жалб қилар экан, иш унумли бўлиш учун уларни эртароқ кун қизиғига қолмай салқинда ишлатиш мақсадида тўйларда тортиладиган ошларни наҳорда, бомдод намозидан кейин беришни шаxсий намуна сифатида бошлаб беради. Яна далага борадиганларга тушлик учун тугун тугуб беришни ҳам унутмайди. “Одатда тугунда иккита нон орасига солинган ош ва ширинликлар бўларди. Шу-шу Тошкент ҳудудига наҳорга ош тортиш одат тусига кирган”, дея эсларди қариялар. Ҳозирги Чимкент йўлидаги жойнинг Юнусобод ва ўша ердаги арxеологик ёдгорлигини Юнусобод Оқтепаси деб номланиши Юнусҳожидан ёдгорлик бўлиб қолган.
1971 йилда шимолий турар – жой массиви Юнусобод деб атала бошланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 8-майдаги Қарори билан Киров райони Юнусобод тумани деб ўзгартирилди.
2001 йилда Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими ҳомийлигида Юнусҳожи авлодларидан бўлмиш Сайид Каримнинг муаллифлигида «Юнусобод» номли китобчасининг Академик нашри чоп этилди.
Юнусобод Оқтепаси. Бу кўҳна обида Тошкентнинг ўтмишига оид ёдгорликлардан бири ҳисобланади. V асрда бу ерда ўз даврига монанд қалъа – шаҳар қад ростлаган. У асосан пахса ва хом ғиштдан тикланган. Деворлари сопол плиталар билан безатилган. Марказий қароргоҳ, мудофаа иншоотлари ва ҳарбий мезаналар воситасида мустаҳкамланиб, теварак атрофи сув тўлдирилган хандақлар билан ўраб олинган. Шаҳарчада ҳунармандчилик, меъморчилик ва боғдорчилик ривожланган. Аҳолининг аксарият қисми меҳнат ва жанг қуроллари ишлаб чиқариш, ҳамда савдо-сотиқ билан шуғулланган.
Ёдгорликни қазиш ишлари Иккинчи жаҳон уруш йилларидаёқ бошланган. Бу тарихий ёдгорлик қадимги Чочнинг илгари маълум бўлмаган саҳифаларини очиб берди. Қазишмалар пайтида Чочнинг илк ўрта асрларга оид турли моддий-маданий буюмлари, металлдан ишланган меҳнат қуроллари ва қурол-аслахалар, шиша ва сопол идиш - товоқлар, безаклар, ўйинчоқлар ҳамда тангалар топилган.
Арк пештоқи ва минора панжарасини безаб турган архитектура деталлари – сопол кунгуралари, нақшинкор безак парчалари ҳам топилган. Тангалар, кучли ёнғин изларига қараганда арк VIII аср чорагида араб халифалигининг Чочга қилган истилоси вақтида вайрон бўлган. Арк атрофидаги қишлоқ азалдан мудофаа деворлари билан ўралмаганлиги учун шаҳарга айланиб улгурмасдан ҳалокатга учраган. Шаҳар харобалари ўрнида ҳаёт VIII асрнинг иккинчи ярмида қайта жонланган. IX-XII асрларда у Бинкат вилоятининг мустаҳамланмаган қишлоқларидан бири бўлиб, мўғул босқини туфайли XIII асрда инқирозга учраган.
Кейинги юз йилликларда эса, табиий кучлар таъсирида батамом нураб, ўн икки тепаликлардан иборат харобаларга айланади. Шунга қарамай, ўз тарихий-маданий аҳамиятини йўқотмайди. Зеро, Оқтепа ва ундан топилган қазилма ёдгорликларнинг қадр-қимматини ҳеч қандай бойликка тенглаштириб бўлмайди.
Мустабид тузум кулфатидан Оқтепа ҳам бебаҳра қолмади. Уни табиий сақлаб қолишга ҳеч қандай эътибор берилмади. 1966 йилда Тошкент зилзиласидан кейин унга тегишли майдоннинг бир чеккаси шаҳар чиқиндихонасига айлантирилди. Рост, бу ёдгорликни сақлаб қолишга бир-икки уриниш ҳам бўлди. Тегишли қарор қабул қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди. Чунончи, Тошкентнинг 2000 йиллик юбилейи муносабати билан у юбилей иншоотлари сирасига киритилди. Таассуфки, эзгу мақсадлар йўлида бошланган иш ўлда-жўлда қолиб кетди. Ҳозирги пайтда «Олтин Мерос» халқаро хайрия жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ёдгорлик атрофида ободонлаштириш, қадимий Ҳасанариқни тиклаш, айланма ва сўқмоқ йўлларни қуриш, ахлатхоналарни йўқотиш каби бир канча ишлар амалга оширилиб, бу кўҳна замин тупроғида мевазор боғлар яратила бошланди.
Ёбу, Жобу – ўзбек уруғларидан бирининг номи. Ўзбеклар орасида кичик гуруҳни ташкил этган. Ёбулар қозоқлар таркибида ҳам мавжуд бўлган. Чорвачилик билан шуғулланганлар. Чорвачилик билан шуғулланадиган мавзелари ҳам шу ном билан аталган. Манбаларда ёбулар жангари халқ бўлганлиги қайд этилган. Бу борада Шайбонийнинг қуйидаги мисралар билан бошланувчи шеъри эътиборга сазовордир:
Суғд ичида ўлтирурлар ёбулар
Ёбуларнинг минган оти ёбилар
Ёбуларнинг илгидан эл тинмади
Ёбулар турсин бу элда, ё булар.
Бу туюқда ёбуларнинг Сўғдда яшаганликлари ва уларнинг ёби от миниб, бошқаларнинг тинчини бузганликлари ҳикоя қилинади.
Аъламшоҳид
Атторлик
Охунгузар
Баззозлик
Бандакбозор
Ботир
Бедабозор
Бешоғайни
Булғорбозор
Жанггоҳ (Жангоб)–Кичик Жангоб
Жинкўча
Заргарлик
Эғарбозор
Ипакбозор
Эскибозор
Эскижўва
Эски Мискарлик
Кодубод ёки Кодувот (Кади, яъни қовоқ экилган жой)
Қозоқбозор
Қозикўча
Қангликўча
Қорасарой
Қоратут
Қассоббозор
Ковушфурушлик
Кохота(ёки Кохотабузрук)
Кахта (катта) кўча
Қошиқчилик
Кулиҳбозор
Қумлоқ
Кунжак
Кўрпабозор
Лабзак
Лайлакуя
Мозорхона
Маҳкама
Маҳсидўз
Парчабоф
Поякилик
Пуштиҳаммом
Работ (Работак)
Регистон
Сандиқбозор
Сарихумдон
Саҳҳофбозор
Себзор
Сўкпуруш
Табибкўча
Тақачи (Тақачилик)
Тарновбоши
Тахтапул (Тахтапултепа)
Тешикқопқа
Тиккўча
Тинчоб (Тинчобод)
Тузбозор
Тўппибозор
Тўпқайрағоч
Учкўча
Ҳасанбой
Хастиимом (Ҳазратиимом)
Хотинмасжид
Ҳовузбўйи
Хўжагон
Хўжакўча
Хўжатарошкан (тўғриси: Хўжаи тарозу шикан — «бузуқ тарози ишлатган хўжа»)
Ғишткўприк
Чақар
Чолворбозор
Чопонбозор
Чархикўча
Чигитбоши
Читбозор
Чавалачи
Чувилдоқ
Шохунгузар (Шакингузар)
Юганбозор
Яккатут
Янгишаҳар
Ёв (балким Ёву, Ёбу – қабила номидир)
Айрилиш
Оқота
Оқтепа
Алвастикўприк
Алматқўшчи
Омонбоққол
Отчопар
Боғкўча
Бойқўрғон
Бақачтепа
Болтамозор
Бешўчоқ
Гурунчариқ
Дарвозакент
Дархон
Довултепа
Жангал (Чангалзор)
Жумамасжид
Закотхона (Закотсарой)
Ивиш
Калковуз (Кайковуз)
Қорасарой)
Кориз
Кохота
Кенгирак
Кичикқўриқ
Кулолтепа
Кўмирхона
Кўрхўжаота
Кўтарма
Куюкхўжа
Қизилкўприк
Қизилқўрғон
Лабзакариқ
Магазинобод (Маллицкий «бу — янги ном» деб изоҳ ёзган)
Мозорариқ
Мойқўрғон
Мироқижон
Мўғол
Сандиққўрғон
Совурариқ
Савсарариқ
Тахтакўприк
Тахтапул
Тешикқопқа
Тиканликбозор
Тўйчиобод
Туябўғиз
Ўнқўрғон
Хончорбоғ
Ҳасанбой
Ғишткўприк
Чангалзор (ёки Чангалмозор)
Чордара
Чархчи
Чилтўғон
Чимбой
Чимзор
Чувалачи
Йўлариқ
Юнусобод
Яккатут
Янгиариқ
Ёбу (ёки Ёв – Ёвариқ)
ШАЙХОНТОҲУР ДАҲАСИ
Шайх Умар Боғистонийнинг ўғли, илоҳиёт ва тариқат илмининг йирик намоёндаларидан бири, улуғ валиуллоҳ Шайх Хованди Тоҳур (XIV аср) номи билан аталади.
Даҳада шаҳарнинг учта дарвозаси (Қўймас, Қўқон ва Қашқар) бўлиб, улар Янги ўрда қурилган вақтда ўрнатилган. Шаҳар ташқарисидаги ерлар (Оққўрғон, Яланғоч, Қорасув, Бўз, Шўртепа ва бошқа мавзелар)да деҳқончилик ва боғдорчилик қилинган. Даҳа 70 масжид, 5 мадраса, 70 маҳалла, 31 мавзе ва Чорсу бозорининг бир қисмини ўз ичига олган.
Даҳанинг асосий тарихий аҳамиятга эга бўлган қисми Шайхонтоҳур комплекси. Энг қадимий кўчаси ҳозирги А.Навоий номидаги шохкўча.
Шайхонтоҳур меъморий ансамбли. Меъморчилик иншоотлари туркумидан ташкил топган, 600 йилдан ортиқроқ тарихга эга собиқ Шайх Хованд Тоҳур қабристони номи билан аталувчи зиёратгоҳга ҳозирги Алишер Навоий номли кўча орқали Тархи чортоқ шаклидаги дарвозадан кириларди.
Дарвоза 1892 йилда салобатли, кўркам гумбазли, баланд пештоқ қилиб, пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, ичидан айланма зина билан томга чиқилган. Ҳайит ва Наврўз байрамларида дарвоза томида чалинган карнай—сурнай ва ноғора садолари шаҳар аҳлини Шайхонтоҳур зиёратгоҳида ўтадиган миллий байрам сайлига чорлаб турган. Дарвозанинг қўштабақали ёғоч эшигида ўзбек миллий санъатининг сўнги ютуқлари мужассамлашган эди. Ўтган асрнинг 40-йилларида А.Навоий кўчасининг кенгайтирилиши муносабати билан дарвоза олиб ташланган.
Илгари шаҳарнинг энг гавжум ва файзли жойларидан бири бўлган бу зиёратгоҳ ҳудудида ўнлаб меъморчилик ёдгорликлари, атрофи баланд дарахтлар билан ўралган шифобахш булоқли лангар ҳовуз ва савдо-сотиқ расталари зиёратгоҳга файз бағишлаб турган.
Зиёратгоҳ 1924 йилда шўролар томонидан ёпиб қўйилган. Шайхонтоҳур дарвозасининг ўнг томонида Тoшкент ҳокими Лашкар бегларбегининг тўнгич ўғли Эшонқул додхоҳ номи билан аталувчи мадраса (XIХ асрнинг 40-йилларида) бунёд этилган. Мадраса ўтган асрнинг 60-йилларида А.Навоий кўчасининг кенгайтирилиши туфайли бузиб ташланган. Мадраса биносида 1884 йилда рус тузем мактаби очилган. Шўролар даврида бинога киностудия жойлаштирилган. «Алишер Навоий», «Тоҳир ва Зуҳра», «Насриддин Бухорода» каби бадиий фильмлар шу бинода яратилган.
Шайхонтоҳур зиёратгоҳига кираверишда ўнг томонда Занжирлик масжид (масжид шайхонтоҳур даҳа Занжирлик маҳалласига тегишли бўлган) жойлашган. Шу томонда Лангар ҳовуз ёнида Хотин масжид бўлган. 1947 йилда 1-тролейбус айланасининг қурилиши муносабати билан бузиб Шайхонтоҳур зиёратгоҳига кўчириб келтирилган. Масжид 1966 йилгача болалар кутубхонаси вазифасини ўтаган, ўзинингг нодир ўймакорлиги, нақшлари билан архитектура ёдгорлиги сифатида қимматли бўлган ва 1967 йилда бузиб юборилган.
1908-10 йилларда Наманганлик Ҳожимат эшон томонидан Қалдирғочбий ва Шайх Хованд Тоҳур мақбараларини бирлаштириб, Оврат масжид қурдирган. 1966 йилги Тoшкент зилзиласи туфайли вайрона ҳолга келиб қолган масжид биноси 1975 йилда Шайхонтоҳур меъморий ансамблини ободонлаштириш муносабати билан бузиб юборилган. Масжид 1947 йилга қадар Эскижўва майдони рўпараси, Сағбон кўчасининг бошланиш қисмида бўлган.
Юнусхон мақбараси ёнида шу ном билан аталувчи мадраса, мадрасанинг ўнг томонида Ғариббой ва Сайидазимбойлар томонидан ким ўзарга қурилган бир-биридан муҳташам зиёратгоҳ кўринишига файзига файз қўшиб турган. Тошкентнинг энг салобатли мақбараларидан саналган Юнусхон мақбарасининг шарқий қисмида “Кук йўтал ота”, “Қабз ота” мақбаралари яқинида шифо излаб келган зиёратчиларнинг кети узилмаган. Бу обидалар ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида буздириб юборилган.
Эндиликда Шайхонтоҳур меъморий ансамблидан фақат учта мақбараларгина сақланиб қолди. Булар: Шай Хованди Тоҳур, Қалдирғочбий ва Юнусхон мақбаралари.
Шайх Хованд Тоҳур. Мамлакатимиз қолаверса, Марказий Осиё халқлари учун ҳам муқаддас зиёратгоҳ сифатида маълум ва машҳурдир. Бу муқаддас ва эъзозли даргоҳ. Тошкент шаҳри тўрт даҳасининг бири ҳисобланиб, қадимдан Шайх Хованд Тоҳур даҳаси деб аталган. Мустақиллик қўлга киритигунга қадар бу даргоҳ жуда кўп тарихий воқеа ва ҳодисаларни бошидан кечирди. “Рашаҳот айн ал-ҳаёт” (“Ҳаёт булоқларидан оққан томчилар”) номли асарда ёзилишича, Шайх Хованд Тоҳур илоҳиёт ва тариқат илмининг йирик намояндаларидан бири бўлган. Шайх Хованд Тоҳурнинг асли Бўстонлик туманидаги Боғистон қишлоғидан бўлиб, боғистонлик машҳур мутасаввиф Шайх Умар Боғистонийнинг ўғлидир.
Шайх Хованд Тоҳур ўша давр ислом оламида ўз йўналишига эга бўлган “Яссавия” тариқати йўлидан бориб, мазкур тариқат маслакдошларидан бир нечаси билан мулоқотда бўлиб, фойдали йўл-йўриқлар олади. Ул зот кўп йиллар давомида бузруквор алломалар мулозиматида бўлиб, илми зоҳирий ва илми ботиний сир-синоатларидан воқиф бўлади. Ўзининг илмий етуклиги жиҳатидан кароматгўй алломалар орасида юксак мавқега эга бўлади. Шайх Хованд Тоҳурнинг таваллуд топган йиллари ҳақида ҳозиргача манбаларда аниқ маълумот учрамайди. Аммо, ул мўътабар зотнинг вафот этган йилларига қараб, ҳар ҳолда XIII асрнинг охирларида таваллуд топган бўлсалар керак, деб тахмин қилса бўлади. Ривоят қилинишича, буюк аллома Шайх Умар Боғистоний кўп йиллар давомида фарзанд кўрмай, кунлардан бир кун ўз завжайи муҳтарамлари билан бирга Имом Абубакр Қаффол Шошийнинг муқаддас мақбаралари – ҳозирги Ҳазрат Имом мақбарасига зиёратга келишиб, Оллоҳ таолодан фарзанд ато этшни илтижо қилиб сўрашган экан. Шундан сўнг, улар фарзанд кўришган экан. Бола туғилгач, Шайх Умар Боғистоний чақалоқ билан Имом Абубакр Қаффол Шошийнинг мақбараларига яна зиёрат қилиш учун келганлар. Улар мақбарага яқинлашган ҳамоно мақбара томига қўниб ўтирган бир гала кабутарлар бараварига учиб ҳавога кўтарилишган уларнинг қанот қоқиб учишидан “Ат-Тоҳур” деган овоз садоси янграган. Шайх Умар Боғистоний бу овозни айни вақтда башорат деб билиб, чақалоққа Хованд Тоҳур деб исм қўйган эканлар. Хованд Тоҳур – пок шайх деган маънони билдиради. “Рашаҳот”да ёзилишича, Шайх Хованд Тоҳур тасаввурига оид айрим иборалар, жумладан, “тавҳид” ва бошқа муаммоларни шарҳлаганлар, Шунингдек, шеърлар ҳам ёзганлар.
Шайх Хованди Тоҳур мақбараси. Шайх Хованди Тоҳурнинг вафот этган йили 1355 йилга тўғри келади.
ХV-асрнинг иккинчи ярмида Хожа Аҳрор Валий Шайх Хованд Тоҳур қабрлари устига икки бўлимдан иборат мақбара қурдиради. Дарвоқе, Хожа Аҳрор Валийнинг оналари Хожа Довуднинг қизлари эди. Хожа Довуд эса Шайх Хованд Тоҳурнинг ўғиллари эди. Аммо мазкур мақбара замонлар ўтиши билан путурдан кетиб, нураб бизгача етиб келмаган. Ҳозирги мақбара эса эски мақбаранинг тархи ва лойихаси асосида XIX-асрда қайтадан қуриб тикланган. Мақбара ўзининг кўриниши ва ҳажми жиҳатидан кичик ҳамда камтарона безакка эга. У ҳам икки бўлимдан иборат бўлиб усти гумбаз билан қопланган. Мақбаранинг чап томонидаги тош қотиб қолган сарв дарахти бу ер дастлаб усти очиқ қабр бўлганлигидан далолат беради.
Гўрхона ичига Хованд Тоҳурдан бошқа – ул зотнинг илоҳиёт ва тариқат илмидан сабоқ олиб, етук каромат соҳиби бўлиб етишган, Довуд исмли ўғиллари, 1810 йили вафот этган Тoшкент ҳокими Юнусхўжа ва унинг ўғли Тoшкент ҳокими Султонхўжаларнинг ҳам қабрлари жойлашган. Шайх дафн этилган мозор тез орада зиёратгоҳга, мақбара атрофида эса аста-секин янги-янги сағана ва қабрлар пайдо бўлиб, шаҳарнинг энг катта ва муқаддас қабристонига айланди. Шаҳардаги нуфузли кишиларнинг жасадларини мазкур қабристонга қўйиш одат тусига кирган. Бу қабристондан ўрин олган марҳум ва марҳумалар юксак даражада эъзозланган. Жумладан, Тошкентга бостириб келган рус босқинчиларига қарши бўлган, жангда маҳаллий қўшинларга қўмондонлик қилган ва 1865 йилнинг 9-майида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Султон Сайиднинг лашкарбошиси Алимқул ўлими олдидан илтимосига кўра Шайхонтоҳурга дафн этилади.
Мақбара 1980 йилда қисман, мустақиллик йилларида тўлиқ таъмирдан чиқарилган.
Юнусхўжа Шайх Хованд Тоҳур мақбараси ичида Хованди Тоҳур ва ул зотнинг Довуд исмли ўғилларидан ташқари XIX асрнинг бошида вафот этган Тошкент ҳокими Юнусхўжа ва унинг ўғли Тошкентнинг сўнги ҳокими Сўлтонхўжанинг ҳам қабрлари жойлашган. Зеро Юнусхўжа Шайх Хованди Тоҳурнинг авлодларидан эди.
XVIII асрнинг иккинчи яримида Тошкент “Чорҳокимлик” номи билан маълум бўлган бу даврда даҳалар ўртасидаги ўзаро низолар шаҳар хўжалигини, унинг ташқи ва ички савдосини издан чиқарган.
Даҳа ҳокимларининг узлуксиз давом этган ўзаро урушлардан тинкаси қуриган ва бу курашдан Шайхонтоҳур даҳасининг ҳокими Юнусхўжанинг қўли баланд келаётганини кўрган шаҳар аҳолиси шаҳардаги бошқа ҳокимларни ағдариб, Шайхонтоҳур хўжаларидан бўлган Юнусхўжани шаҳар ҳокими қилиб кўтарди. Бу воқеа XVIII асрнинг 80-йилларида юз берди. Шу тариқа Тошкентда ягона сиёсий ҳокимият ўрнатилди.
Шайх Хованд Тоҳур ҳудудида бир неча юз йиллик азамат чинорлар бўлиб, улар остида шийпонлар, чойхоналар, ҳар хил ширинлик ва турли-туман матолар билан савдо қиладиган дўконлар, ошхоналар ҳамда томошабинлар учун маҳсус қурилган болхоналар ҳам бўлган. Дастлаб Юнусхўжанинг ройиши ва истаги билан Шайх Хованд Тоҳур майдони шаҳарликларнинг энг муқаддас зиёратгоҳи, ҳайит, байрам ва сайилларда турли-туман ўйин-кулгу ва кўнгил очар томошалар ўтказиладиган сайлгоҳга айланади.
Шаҳар девори қайта тикланади ва Тошкентни Россия шаҳарлари билан боғлайдиган шимолий-ғарб тарафдаги шаҳар, қишлоқ ва Катта Жуз элатларини бўйсиндиришга киришилди. Бир неча юришлардан кейин 1796 йилга келиб улар Чимкент, Сайрам, Олтинтепа, Қорабулоқ, Сарапан ва бошқа ўнга яқин қишлоқлар, Шунингдек, Катта Жуз уруғларидан Усун, Санчиқли, Сара, Сергели ва бошқалар бўйсиндирилди.
Орадан яна уч-тўрт йил ўтиб, Юнусхўжа Катта Қозоқ Жузи устига қилган юришларини тугатди. Туркистон ва унинг атрофидан то Чув дарёсигача бўлган ҳудуд Тошкент ҳукумати тасарруфига ўтди. Тошкент вилоятининг шимолий-ғарбий чегараси Чув дарёси яқинидаги Қоракўл деган жойдан белгиланади.
Юнусхўжа ўзига тобе бўлган Катта Жузда хонлик мансабини тугатиб қозоқ уруғларини идора қилишни улардаги бий ҳамда йирик феодал вакилларига топширади. Шу йўл билан у қозоқ феодаллари орасида ўзига ишончли таянч кучлар яратади. Чунки, Юнусхўжа марҳаматига ноил бўлган ва маҳаллий ҳокимиятни қўлга олган қозоқ феодаллари Тошкент ҳукуматини ва унинг сиёсатини қўллаб-қувватларди. Катта Жуз уруғлари Тошкент ҳукуматига закот тўлаши, айниқса, Юнусхўжа қўшинида хизмат қилишга мажбурлиги шу жиҳатдан муҳим эди.
Юнусхўжа қўшинининг алоҳида бўлинган ҳар бир қисмида 200 дан 1000 тагача сипоҳ бўлган. Ҳар қайси қисмида турли рангли ипак газмолидан тикилган байроқ бўлиб, уларга ҳоким томонидан қўйилган хўжа мутасаддилик қилган. Ҳоким бош қўмондон ҳисобланган.
Қўшинининг жуда оз қисмигина қолганлари эса ўқ-ёй, найза, қилич билан қуролланган. Шунингдек, уларда 5 та замбарак, 20 га яқин чўян ва темирдан ясалган, туяга ортиб юрилиб унинг устида турган ҳолда отиладиган кичик тўплар ҳам бўлган.
Қўқон хонлигиинг Россия билан алоқа ўрнатишида Тошкент ғов бўлиб қолган эди. Тошкент ғов бўлиши ҳамда муҳим хўжалик аҳамиятига эга бўлган Тошкент вилоятини эгаллаш зарурияти Норбўтабий (1774-1799) ва сўнгра Олимхон (1799-1809) олдида муҳим вазифа бўлиб турар эди. 1799 йилда Қўқон хонлигининг – Хонхўжа етакчилигидаги қўшин Тошкнтга қарши юриш бошлади. Бундан хабар топган Юнусхўжа ўз қўшинлари билан қўқонликларга қарши чиқиб, Чирчиқдан узоқ, бўлмаган Қорасув ёнида уларга қаттиқ, зарба берди. Хонхўжа бошлиқ 70 дан ортиқ Қўқон ҳарбий бошлиқларини асир олиб қатл эттиради. Ғалабадан сўнг Тошкент вилоятининг Сирдарё бўйларидан то Чув дарёси бўйларигача бўлган ерларни қамраб олди. Юнусхўжа 1800 йилнинг кузида Қўқонга қарши юриш бошлайди. Сирдарё бўйидаги Ғурумсарой яқинидаги тўқнашувда Юнусхўжа катта талофатга учраб бир гурух, яқинлари билан Тошкентга қайтади.
Тошкент тарихига оид муҳим манба ҳисобланган “Тарихи жадидайи Тошканд” асарининг муаллифи Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа ўғлининг ёзишича, Юнусхўжа мағлубиятга учраган ҳарбий юришларидан сўнг сил касалига мабтало бўлган, орадан кўп ўтмай вафот этган. Шундан сўнг ҳокимлик тахтига унинг катта ўғли Султонхўжа кўтарилди. Юнусхўжа вафотини эшитган Олимхон укаси Умархон бошчилигида Тошкентга қўшин юборади. Улар тўғридан-тўғри ҳужум қилмасдан шаҳар атрофидаги қишлоқларни талаш ва экин майдонларини паймол қилишга киришади. Икки ўртадаги уруш ҳаракатлари узоқ давом этиб, 1809 йили Тошкент Олимхон томонидан бўйсундирилиб, Қўқон хонлигига қўшиб олинади.
Тошкентнинг чорак асрлик (1784-1809) сиёсий мустақиллик даври шу тариқа ниҳояланади ва у то Россияга қўшиб олингунга қадар Қўқон хонлигига қарам бўлди.
Тошкент вилоятида чорак асрлик ўрнатилган тинчлик, осойишталик, энг муҳими, қўлга киритилган мустақиллик жойларда, хусусан Тошкент шаҳрида ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ишларини ривожлантириш имконини берганди.
Юнусхон мақбараси Шайх Хованд Тоҳур мақбарасининг шимоли-ғарбий тарафида яна бир мақбара Юнусхон (1416-1487) мақбараси мавжуд. Бу мақбара қурилиш услуби жихатидан нафақат Тошкентда балки Республикамиз ҳудудида Темурийлар даврига оид бўлган энг қадимий ва камёб обидадир. Мақбара Юнусхон шарафига унинг кичик ўғли Султон Аҳмад томонидан 1487-1502 йиллар мобайнида қурилган. Мақбара 1975-80 йилларда қисман ва мустақиллик йилларида тўлиқ таъмирдан чиқарилган.
Юнусхон (1485-1487)– Тошкент ҳокими. Мўғилистон хони Вайсхонинг ўғли, Бобурнинг онаси Қулуғ Нигорхонимнинг отаси, яна бир набираси Хўб Нигорхонимнинг ўғли Мирза Муҳаммад Ҳайдар Қашқарда, сўнг Кашмирда Бобурийлар номидан ҳукмронлик қилган. Холаваччаси Бобирга ўхшаб Бобурноманинг давоми сифатида “Тарихи ришидий” номлий тарихий асар ёзган. Асар Абдурашидхон ибн Султон Саидхон ибн Юнусхонга атаб ёзилган. Шунингдек, “Жоҳоннома” номли географик асар ёзгани ҳам маълум. Тадбирли лашкарбоши бўлган.
Юнусхон Хуросонда Шарафуддин Али Яздийдан таълим олган. Али Яздий вафотидан сўнг Ироқ ва Эронда касб-ҳунар эгаллаган. Шерозда яшаб уламолар мажлисларида қатнашган. Бу ерда у “Уста Юнус” номи билан машҳур бўлади. Абу Сайид Мирзо Юнусхонни чақиртириб Жетикент, Фарғона ва Еттисув ҳудудини бошқаришни топширади. 1462 йилда акаси Эсон Буғахон ўлимидан сўнг Мўғилистон тахтига ўтиради. Ўзаро тахт талашишлар натижасида оғир аҳволда қолган Юнусхонга Хожа Ахрорнинг аралушуви билан Тошкент шаҳри ва вилоятини бошқариш олиб берилади. Қисқа муддатли ҳукмронлиги даврида у Тошкентда масжид ва мадрасалар, мустаҳкам истеҳкомлар қурдиради. 1487 йилда вафотидан сўнг тахтга ўғли Султон Махмудхон ўтирган.
Қалдирғочбий мақбараси Шайхонтоҳур қабристонининг шимолий томонида жойлашган бу мақбара қачон, ким томонидан қурилганлиги-ю, бу ерга ким ва қайси даврда дафн этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар сақланиб қолмаган.
Фақат «Абдулланома» асарининг муаллифи Ҳофиз Тиниш Бухорийнинг берган маълумотига қараганда, Қалдирғочбий Хожа Аҳрор Валийнинг авлодларидан бўлиб, у Мўғулистонда ҳукмронлик қилган. Лекин, археологик маълумотларга қараганда ёдгорлик XIV асрда қурилган, деб тахмин қилинади. Албатта, ким, қачон кўмилганлиги номаълум обида тўғрисида турли хил ривоятлар тўқилиши табиий. Шу сабабли, ёдгорликнинг номи ҳам Қалдирғочбий, Қалдирғочбиби, Қалдирғочбой ва бошқа турли номлар билан аталиб келинган. Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида ёнига юридик институт қурилади. Мақбарадан турли мақсадларда фойдаланилади. Натижада, мақбарадаги ўрнатилган нақшинкор арабий ёзувли мармартош чиқариб ташланади. Шу билан қимматбаҳо маълумот изсиз йўқолади. 1966 йилда мақбара зилзила туфайли қаттиқ шикастланади, 1970 йилда таъмирланиб ўз ҳолига келтирилади.
Кейинги йилларда қозоқ биродарлар, бу ерга Тошкентга 12 йил ҳукмронлик қилган қозоқ миллатига мансуб Тўлабий кўмилган деган даъвони қилмоқдалар. Бу соҳада кўп йиллардан бери изланиш олиб бораётган архитектура фанлари номзоди Абдужаббор Яҳёевнинг кузатишларича «қозоқ совет энциклопедияси»да ёзилишига кўра Тўлаб Алибек ўғли 1663 йил ҳозирги Жамбул вилоятида туғилган. 1756 йил Чимкент вилоятининг Лангар овулида вафот этган. 1972 йилги археологик изланишларда қайд этилишига кўра қабр очиб кўрилганда сағана остидан уч эркак ва икки аёлнинг суяклари чиққанлиги қайд этилган.
Алишер Навоий кўчаси. Даҳанинг энг қадимий кўчалардан бири. Илгари Катта кўча, Тош кўча, Шайхонтоҳур, Файзулла Хўжаев номлари билан аталиб келинган. 1946 йилда Алишер Навоийнинг 500 йиллик юбилейи муносабати билан кўчага улуғ шоир номи берилган. Кўча ўз даврининг кўркам кўчаларидан ҳисобланиб, кечқурунлари фонус билан ёритилган. Кўчадан 1903 йилда кўнка, 1913 йилда трамвай қатнай бошлаган. 1883 йилда шаҳар думаси шаҳарнинг 17 кўчасига расмий равишда ном беради: Шайхонтоҳур, Тахтапул, Чиғатой, Бешёғоч, Қорасарой каби кўчалар шулар жумласидандир. Кўча ҳозирги Хадра майдонидан Анҳор каналигача (аниқроғи Ўрда деб атладиган жойгача) давом этган. Анҳор каналидан ҳозирги Амир Темур (илгарги Масковский) кўчасигача бўлган қисми Обуховский кўчаси деб аталган.
Тарихдан маълумки 1864 йил 4 октябрда Чор армиясининг подполковниклари Рерих ва Обух бошчилигида Тошкнтнинг Қўқон ва Қашқар дарвозалари орқали шаҳарга бостириб киришга ҳаракат қиладилар. Беомон жанг бўлади. 100 дан ортиқ аскаридан айрилиб чекинишга мажбур бўладилар, аммо подполковник Обух ўлар ҳолатда жароҳатланган эди. У қочолмай жони узилади. Унинг жасади шошилинч равишда ҳозирги Навоий кўчасидан Буюк турон (собиқ Катта кўча, Большая, Рамановский, Ленин) кўчасига бурилишда чап томонга кўмилади. У кўмилган жой ҳатто 1966 йилгача ҳам Обуховский сквер (хиёбони) деб аталарди. Ўз даврида кўчанинг Обух номи билан аталиши шундан.
Советлар даврида 1966 йилгача кўча тожик шоири Абдулқасим Лохутий номи билан аталган. 1966 йил 26 апрел Тошкент зилзиласидан кейин бу кўча ва Хадрадан Чорсу майдонигача бўлган кўча А.Навоий кўчасига қўшиб юборилди. Бу А.Навоийнинг 525 йиллик тўйига бўлган яна бир туҳфа эди.
2008 йилда Усмон Юсупов кўчаси ўзгартирилиб Шайхонтоҳур номи билан аталадиган бўлди.
ДАҲАНИНГ МАҲАЛЛА ВА МАВЗЕЛАРИ
Қашқар таҳминан ҳозирги жасорат монументи атрофи. 1830 йилда Қўқон хони Муҳаммад Алихон даврида ўз ватани Қашқардан қувилиб, Қўқон хонлигидан паноҳ топган мусулмонлар жойлашган маҳалла. Турк янги шаҳар, Ила, Тожик маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Бир чеккаси янгишаҳарга туташ бўлган. Шаҳар ташқарисидаги ерлари Оққўрғон, Бўз, Яланғоч мавзеларида бўлган. Қашқар маҳаллада Ҳамза мактаб очиб бир муддат ишлаган. Черняев бошлиқ рус қўшинлари дастлаб 1864 4-октябрь куни йилда Тошкентга шу томондан ҳужум қилган, лекин кўп талофат бериб, чекинган. 1865 йилда Тошкент рус қўшинлари томонидан босиб олингач, эгасиз қолган хонадонларга рус қўшинлари жойлашиб олган. Шунингдек, 1867 йилнинг кузида Туркистон ўлкасининг босиб олиш манзаралари альбомини тайёрлаш учун таклиф этилган ва кейинчалик ўзи ҳам шу қатлиомнинг фаол иштирокчисига айланган рус рассоми Верешчагин шу ерда яшаган. Маҳалла таҳминан “Туркистон” концерт зали ва «Анҳор» кафеси яқинида бўлган.
Достарыңызбен бөлісу: |