Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти



бет6/6
Дата12.06.2016
өлшемі0.67 Mb.
#130079
1   2   3   4   5   6

3-масала. Тарвузнинг юмалоқ меваси узунчоқ шакли устидан, яшил пўчоқлиси чипор пўчоқлиси устидан доминантлик қилади. Унинг юмалоқ, чипор шаклли билан узунчоқ, яшил шакли чатиштирилганда F1 да 120 та юмалоқ шакли, яшил рангли, F2 да 960 ўсимлик ҳосил бўлди. Ота-онанинг, F1? F2 нинг генотипини ва фенотипини аниқланг? F2 да нечта юмалоқ яшил ва узунчоқ чипор тарвузлар ҳосил бўлади?

Ечилиши: Масала шартига асосланган ҳолда юмалоқ шаклли тарвузларнинг генотипи АА ёки Аа, узунчоқ тарвузларники - аа, яшил рангли тарвузларнинг генотипи - ВВ ёки Вв, чипорларники эса - вв бўлади. Биринчи авлодда фақат юмалоқ шаклли, яшил рангли тарвузлар олинганлиги сабабли, чатиштиришда фойдаланилган тарвузларнинг генотипи икки белги бўйича гомозитогали - ААбб ва ааВВ бўлиши мумкин.

Р ААвв х ааВВ

Гамета Ав а В

F1 АаВв х АаВв

Гамета АВ Ав аВ ав АВ Ав аВ ав

F2 9А-В- 3 А-вв 3 ааВ- 1 аавв

Юмалоқ, яшил юмалоқ, чипор узунчоқ, яшил узунчоқ, чипор

Чатиштириш натижасида F2 да фенотип бўйича 4 та синф - 9:3:3:1 нисбатда ҳосил бўлади, генотип бўйича - 9 та синф- 1:2:1:2:4:2:1:2:1 нисбатда ҳосил бўлади. Масала шартига кўра F2 да 960 та ўсимлик олинган бўлса, уларнинг 540 таси юмалоқ, яшил фенотипли, 60 таси - узунчоқ, чипор фенотипли бўлган. Бу сонларни қуйидагича аниқланади: иккинчи авлодда 960 та ўсимликлар олиниб, улар 16 та комбинация ташкил қилади. Олинган авлодда нечтаси юмалоқ, яшил ва узунчоқ, чипор ўсимлик ҳосил бўлишини аниқлаш учун, аввал нечта ўсимлик сони бир қисмни (1/16) ташкил қилишини аниқлаш керак бўлади (960:16қ60). Ундан кейин, нечта ўсимлик юмалоқ, яшил (60 х 9) ва узунчоқ, чипор (60 х 1) фенотипли бўлиши аниқланади.



Топшириқ варақаси:

Қулупнай ўсимлигида меванинг қизил ранги оқ ранг устидан қисман доминантлик қилади. Чатиштириш схема­сини кўриб чиқинг ва F1 , F2 дурагайлари, ота-она организм­ларининг генотиплари аниқланг.

(жавоб:Ота-она генотиплари АА´ аа;F1: Аа´Аа; F2:ААҚ2АаҚаа.)

а) Нима учун биринчи бўғиннинг барча уруғлари пушти

рангга эга? (жавоб: Бу мисолда белгилар Тўлиқсиз

доминантликўка мувофиқ ирсийланади ва дурагайлар оралиқ белгига эга.)

б) Нима учун иккинчи бўғин қизил уруғларда –1/4, пушти уруғларда – 2/4 ва оқ уруғларда –1/4 нисбатда фенотиплар бўйича ажралиш кузатилмоқда?(Қизил уруғлар – АА, пушти уруғлар – Аа, оқ уруғлар –аа генотипга эга. Бундай нисбат (1/2А) доминант ва (1/2а) рецессив генларга эга бўлган гаметааларнинг тасодифий бирикмаси натижасида ҳосил бўлган).

в) Бу ҳодисада аллел ўзаро муносабатнинг қайси тури кузатилмоқда? (қисман доминантлик)

1. АаВb генотипига эга бўлган, сариқ ва силлиқ уруғли нўхатда гаметааларнинг неча тури шаклланади? (Гаметааларнинг трт тури)

2. АаВВ генотипли нўхатда гаметааларнинг неча тури мавжуд бўлади? Уларни ёзинг. (Икки тури: АВ ва аВ)

3. Сариқ ва силлиқ уруғли нўхатларнинг барча мавжуд генотипларини ёзинг. (ААВВ, АаВВ, ААВb, АаВb.)

4. Мовий кўзли тўқ рангдаги сочли аёлнинг барча мавжуд генотипларини ёзинг. (ААbb, Ааbb.)

Мавзу: МЕНДЕЛНИНГ ИРСИЯТ ҲАҚИДАГИ ҚОНУНЛАРИ. БЕЛГИЛАРНИНГ ҲОСИЛ БўЛИШИДА ГЕНЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ.

8-лаборатория машғулоти:

Ғўза, помидор, номозшомгулнинг чатиштириш натижасини гербарий материаллар ёрдамида ўрганиш (1 соат).

Кутиладиган натижа: Дурагайлаш усулининг моҳиятини, Мендел қонунларининг моҳиятини, уларни белгилар билан ифодалашини, моно ва дидурагай чатиштиришга, анализ қилувчи чатиштиришга ва генларнинг ўзаро таъсирига оид масалаларни ечишни ўрганиш.

Жиҳозлар: генетикадан магнитли апликациялар тўплами, ғўза ўсимлигининг хилма-хил барг шакллари, ҳосил шохининг чекланган ва чекланмаган турлари, ғўзанинг қўнғир, оқ, новвот ранг толали чаноқлари, чигитнинг хилма-хил тукланган турлари, помидор ўсимлигининг хилма-хил шаклли мевалари, барглари, намошомгулнинг қизил, оқ ва пушти рангли гуллар гербарийси.

Ўқув-кўргазмали қўлланмалар: "Биология фанидан проексион кўргазмали методик қўлланмалар"(143-бет проексион кўргазмали методик қўлланма).

Ишни бажариш тартиби:

1. Моно, дидурагай ва тарихий чатиштиришга оид масалаларни ечиш:

а) Ғўза ўсимлигида ҳосил шохининг чекланмаган (CC) ва чекланган (cc) турларини F1 ва F2даги ирсийланишни аниқланг. (Масала дарсликда келтирилган расмлар асосида ечилади).



2. Ота-она, дурагайларнинг генотипини, ажралиш нисбатини аниқлаш.

  1. Помидор мевасининг шакли юмалоқ (АА) ва узунчоқ (аа) бўлиб, уларнинг ўзаро чатиштириш натижасида F1ва F2 даги ажралишларни аниқланг. Олган натижаларнинг ситологик асосларини тушунтириб беринг (142-проексион кўргазмали -методик қоиланма).

  2. Намошомгулнинг гуллари оқ, қизил ва пушти рангда бўлади. Агар қизил ва оқ рангли гулга эга бўлган ўсимликларни чатиштирилса, F1, ва F2 авлодда қандай жараён намоён боиади?

3. Генларнинг ўзаро таъсири:

а) Ғўза чигити тукчаларининг эпистатик таъсирда ирсийланишини кузатиш (143-проексион кўргазмали методик қоиланма).

б) Ғўза чигити тукчаларининг генларнинг полимерия таъсирида ирсийланишини кузатиш.

в) Ғўза чигитини тукли бўлиши доминант генларнинг бўлишига боғлиқ (А2 А1А2А2 ) доминант генлар сони камайган сари тукланиш ҳам сийраклашади, туксиз бўлиши фақат рецессив генлар иштирокида юзага чиқади (а1 а1 а2 а2). Тўртта ген бўйича доминант гомозиготали ғўзани туксиз ғўза билан чатиштирилса, F1ва F2 авлодда қандай ажралиш намоён бўлади?



  1. Чатиштиришлар натижаси дафтарга ёзиб олинади.

Мавзу: МОДИФИКАЦИОН ЎЗГАРУВЧАНЛИК

Ўзгарувчанликнинг генотипик ўзгаришга боғлиқ бўлмай, балки ташқи шароит ўзгариши оқибатида фенотипда юзага чиқишига модификацион ўзгарувчанлик деб аталади. У турдаги ўзгарувчанлик бир хил генотипга эга бўлган организмларда уларнинг ҳар хил шароитда яшашлари оқибатида фенотипи бўйича фарқланиш намоён бўлади.

Организмдаги белгиларнинг ташқи муҳит омилларининг таъсирида муайян доирада, генотипга боғлиқ ҳолда ўзгариш қобилияти реакция нормаси деб аталади.

Организмларнинг сифат ва миқдорий белгилари ташқи шароит омиллари таъсирида ўзгариши мумкин. Лекин, миқдорий белгиларнинг реакция нормаси кенг бўлади. Миқдорий белгиларнинг ирсийланишини аниқлашда статистик усулдан фойдаланилади.




9-лаборатория машғулоти:

Тол, шафтоли, олма, лигуструм баргидаги ўзгарувчанликни вариацион қатор, эгри чизиқ ва белгининг ўртача кўрсатгичини статистика усулда аниқлаш (1 соат).

Кутиладиган натижалар.

Билим: Ўқувчилар модификацион ўзгарувчанлик қоунуниятлари ҳақидаги билимларга эга бўладилар.

Кўникма: Ўқувчилар ўзига берилган баргларни ўлчайдилар, уларнинг энг катта ва энг кичик кўрсаткичларини аниқлайдилар ва вариацион қаторларини тузадилар.

Малака: Ўзгарувчанликни вариацион қатор ва белгиларнинг ўртача кўрсатгичини статистика усулда аниқлашни нафақат ўсимликларда , балки ҳайвонларнинг баъзи белгиларини аниқлашда ҳам амалда фойдаланадилар.

Жиҳозлар: 100 тадан тол, гилос, олча, олма ва лигуструмларнинг гербарий қилинган барглари, чизғич.

Ишни бажариш тартиби

1. Ўқувчилар 5 гуруҳга бўлинади.

2. Бир гуруҳга олма, иккинчи гуруҳга гилос, учмчи гуруҳга олча, тўртинчи гуруҳга тол, бешинчи гуруҳга лигуструмнинг 100 тадан қуритилган барглари тарқатилади.

3. Ҳар бир гуруҳ ўқувчилари ўзига берилган баргларни ўлчаб уларнинг узунлигини дафтарга ёзиб боради.

4. Ўлчанган баргларнинг энг кичик ва катта кўрсаткичлари аниқланади ва вариацион қатор тузилади.

5. Ҳар бир вариацион қатор гуруҳида вариантларнинг такрорланиши аниқланади ва ўрганилаётган ўсимлик баргларининг ўртача қиймати аниқланади.




М - ўртача қиймат, V - вариант, P - вариантларнинг такрорланиши (ўлчанган баргларнинг умумий сони) ∑- жамлаш белгиси, п - вариантларнинг умумий йиғиндиси (ўлчанган баргларнинг умумий сони).

Олинган маълумотларга асосланиб, албомга полигон чизилади. Унинг абсциссасига вариантлар, ординатасига ҳар бир вариантнинг учрашиш частотаси ёзилади. (график чизиш учун маълум масштаб белгиланади). Ҳар бир вариант ва унинг частотасини кўрсатувчи сонлар кесишган нуқталарни бирлаштириб, вариацион чизиқ чизилади ва модификацион ўзгарувчанликнинг реакция нормаси, белгининг ўртача қиймати аниқланади. Масалан: бир гуруҳ ўқувчилари лигуструм ўсимлигиниг 100 та баргининг узунлигини ўлчаб, қуйидагини аниқладилар.



V 1 см 2 см 3 см 4 см 5 см 6 см 7 см

P 5 12 18 35 17 9 4





1 см 2 см 3 см 4 см 5 см 6 см 7 см



Хулоса: лигуструм баргининг реакция нормаси 1см.дан-7см.гача. Унинг ўртачаси (М) = 4 см.га тенг.







Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет