Аввалги машғулотларда айтилганидек, Қирғизистоннинг Россияга "ихтиёрий" қўшиб олиниши (1863 йилда), бошқа



Дата19.06.2016
өлшемі207.09 Kb.
#147168
асрнинг охирларида Қўқон хонлари хукмронлик қилган даврларда мамлакатнинг иқтисодий-сиёсий ва маданиё ҳаёти инқирозга юз тутди.

Қирғиз халқининг ота-боболари жуда қадим замонлардаёқ Ўрта Осиё, Тяншань ва Еттисув вилоятларидаги хуннлар, шунингдек, саклар, скифлар ва бошқа қўшни қабилалар билан яқин алоқада бўлиб. Уларнингн маданияти, дини ва урф-одати таъсири остида яшаганлар. VIII асрда араб истилочилари томонидан забт этилган Қирғизистонга ислом маданияти кириб келди. КЕйинчалик “буюк ипак карвон йўли”да жойлашган қирғиз шаҳар ва қишлоқларида адабий-маданий ҳаёт бирмунча жонланди, деҳқончилик, чорвачилик ўсди. Савдо-сотиқ ишларининг йўлга қўйилиши Қирғизистонга хитой. Форс ва юнон маданиятининг кириб келишига сабаб бўлди. XIV асрнинг охирларида темурийлар давлатига қарам бўлган Қирғизистон мўғуллар истилоси оқибатида юз берган жароҳатларни тузата бошлади. Харобага айланган шаҳар ва қишлоқлар қайта тиклана бошлади, иқтисодий ва маданий ҳаётда силжишлар кузатилди.

Аввалги машғулотларда айтилганидек, Қирғизистоннинг Россияга “ихтиёрий” қўшиб олиниши (1863 йилда), бошқа тақдирдош мамлакатлардаги каби, қирғизларнинг ҳам икки томонлама азоб-уқубатларни бошидан кечиришига сабаб бўлди.

Қирғиз адабиёти ва маданияти ҳам бошқа ҳалқларники каби оғзаки ижод шаклида ривожланди. Бизгача етиб келган халқ ашула ва қўшиқлари, мақол, эртак ва достонларида қирғиз халқининг узоқ асрлар давомидаги кўчманчи-чорвачилик ҳаёти, уларнинг ўз хўжайинларига қарши олиб борган курашлари ҳаққоний акс эттирилган. Фольклор асарларида қирғиз халқининг меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва адолатпарварлик ғояларини ифодаловчи жуда кўп қўшиқлар, эртаклар, достонлар мавжуд. Уларда айниқса халқ қаҳрамонлик достонлари машҳур. Асрлар оша бизларга етиб келган “Эртобилди, ”Эртуштук”, “Жонил мирзо” каби халқ қаҳрамонлик достонлари орасида, шубҳасиз, “Манас” достони ўзига муносиб ўрин эгаллайди.

“Манас” қирғиз халқининг кўп асрлик ҳаётини ва чет эл босқинчиларига қарши олиб борган қаҳрамонона курашини кенг миқёсда ёритиб берувчи салмоқдор шеърий асардир. Ҳажми жиҳатидан дунёда тенги йўқ бу асар бошдан-оёқ шеърий йўл билан яратилган бўлиб, у 500 мингдан ортиқ мисрадан иборат. Достон 3 та катта қисмдан иборат. Биринчи қисмда халқ қаҳрамони Манас, иккинчи қисмда Манаснинг ўғли Семетей ва учинчи қисмда Манаснинг набираси Сейтекнинг ҳаёти, саргузашти ва қаҳрамонликлари тасвирланган.

“Манас” эпоситнинг сюжети мураккаб. У жуда кўп достонларни ўз ичига олади. Уларда дўстлик, ватанпарварлик ва қаҳрамонлик ғоялари илгари сурилган. Манаснинг қалмоқ хони юборган Алвасти Кожарт алп, Кучку, Жолой каби паҳлавонлар устидан ғалаба қозониши, Фарғона водийсида Бободеҳқон билан учрашиб, ундан деҳқончиликни ўрганиши, турли ўлкалардан келган, Ажибой, Чумак, Сергак ва Алмамбет каби баҳодирлар билан дўстлашуви халқни афғон ва қалмоқ хонлари зулмидан қутқариб қолиши эпизодлари уни китобхоннинг кўз ўнгида ажойиб инсон. Халқ қаҳрамони ва вафодор дўст сифатида гавдалантиради.

Эпоснинг Семетей ва Сейтек ҳаётига бағишланган қисмларида бу икки авлод қаҳрамонларининг душманга қарши олиб борган жангларидан кўра, уларнинг оилавий ҳаёти ва ишқ-муҳаббат воқеалари билан боғлиқ ички ҳис-туйғуларини акс эттиришга кўпроқ эътибор берилган.

Қирғиз фольклорида “Манас” эпосини куйловчи профессионал манасчи шоирлар етишиб чиқди. Улар эпосни ижро этиш вақтида унга ижодий тарзда айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритганлар. Шунинг учун бизгача етиб келган достон вариантларининг ҳаммаси ҳам ғоявий мазмуни ва бадиийлиги жиҳатидан бир хил эмас. Масалан. Машҳур манасчи С.Қаралаев оғзидан ёзиб олинган вариантда Манас ва унинг сафдошлари кўпроқ халқ ва ватан учун хизмат қиладиган қаҳрамон сифатида талқин этилса, достоннинг Сағинбой Ўразбеков ижросидаги вариантида Манасни кўпроқ хон, қўшни элларни босиб олувчи саркарда тимсолида кўрамиз. Бу ҳол турли тарихий даврларда ҳукмрон доираларнинг ”Манас” эпосидан ўз манфаатлари учун фойдаланишга уринишларининг натижасидир.

XIX аср қирғиз адабиётида катта мавқега эга халқ оқинлардан бири Тўғалоқ Мўлда эди. Оқинликни ўз бобосидан мерос қилиб ролган шоир (асл исми Байимбет Абдираҳмонов) нинг ёшлиги азоб-уқубатда ўтди. Аввал қирғиз манапи (бойи) қўлида, кейин рус помешчиги эшигида батраклик қилди. Унинг ижодида қирғиз мумтоз оқин шеърияти, қозоқ шоири Абай, татар шоири А.Тўқай ижодининг таъсири кўп бўлган.

У дастлаб халқ қўшиқларини қайта ишлади, кейинчалик халқ эртак ва масаллари асосида ўзининг оригинал ”Жонбоқти”, “Кемчентой”, “Эшак ва Булбул” сингари масал ва ҳажвий достонларини яратди. Бу асарларда мажозий образлар орқали замонасининг амалдорлари, уларнинг золимлиги ва фаросатсизлигини фош қилди, жамиятдаги ижтимоий қарама-қаршиликларни тўғри тасвирлай олди-ю уларни бартараф этишнинг тўғри йўлини кўрсата олмади.

Тўхтағул Сотилғанов (1864-1933) – улуғ оқин ва бастакор. Ёшлик чоғларидан бошлаб қўбиз чертиб, халқ қўшиқ ва достонларини айтишни машқ қилган Тўхтағул аста-секин ўзи ҳам жир айтадиган, оригинал куйлар басталайдиган бўлди. “Қизларга”, “Алимхон” каби лирик ва халқпарварлик руҳидаги шеърларини битди. Тўхтағулнинг ошкор халқона ижоди чоризм амалдорларига ёқмади. У 1898 йил Андижон қўзғолонида қатнашган деб айблаб Сибирга сургун қилинди. Сибирь темир йўл қурилишларида ишлади. Рус маслакдошлари ёрдамида 7 йиллик сургундан қочишга муваффақ бўлади ва 1910 йилда ўз юртига қайтиб келади. Аммо маҳаллий ҳокимият уни яна қамоққа олади.

Тўхтағул Сибирда ўз бошидан кечирганларини ”Тутқуннинг жири”, “Қувғинди”, “Эшмамбет билан учрашув” номли асарларида жуда яхши тасвирлаб берди. “Беш қобон” шеърида “қобон” номи билан танилган бешта амалдорга мурожаат қилиб, шундай дейди:




Етим-есир ҳолсизни

Саваладинг, беш тўнғиз.

Одам ўрнида йўқсулни

Санамадинг, беш тўнғиз.

Еб-ичишдан бошқани

Тан олмадинг, беш тўнғиз.


***


...Жаҳлингиз чиқса, қутуриб

Уй-жойимни таларсиз.

Қонхўрлигинг авж олса,

Ўлдириб, қоним яларсиз

Тирноғи заҳар беш қобон,

Ялинмайман ҳеч қачон.

Майли, ўлдир, дунёга

Қайтиб келмас чиқса жон.


Шоирнинг сургунда юрган даврида ва сургундан қайтгач яратган энг яхши қўшиқлари (“Алвидо, халқим”, “Хайр, она”, “Сургунда”, “Тоғ бургути”, “Салом, меҳрибон халқим”, “Соғиниш”, “Уч хўжа”, “Мунгли қушча” ва бошқалар) ўзининг сиёсий ўткир ғоявийлиги ва фош қилувчанлиги билан ажралиб туради.

Шоирнинг ”Соғиниб келдим” тўплами ўзбек тилида босилиб чиқди.

Халқ оқинлари ўтмишда юз берган тарихий воқеаларни, масалан, 1916 йил қўзғолонини реалистик асосда тасвирловчи кўпгина асарлар яратдилар. Исҳоқ Шойбековнинг ”Бечора халқ”, Актан Тинибековнинг “Мухожирлик”, Муса Чагатовнинг “Исён” қўшиқлари шулар жумласидандир. Бу қўшиқлар кўп хусусиятлари билан ўзбек халқ шоирлари Фозил Йўлдош ўғли, Пўлкан яратган ”Жиззаҳ қўзғолони” ва “Мардикор” достонларига жуда ўхшайди.

30-йилларда қирғиз адабиётида тажрибали ёзувчилар билан бирга Т.Сидиқбеков, А.Осмонов, Т.Уметалиев, А.Тўхтамишев каби шоирлар етишиб чиқди. 40-йилларда Т.Сидиқбеков ва К.Рахматуллиннинг “Манас ва Алмамбет”, А.Тўқумбоевнинг “Манас”, К.Жонтошевнинг “Қурманбек” пьесалари, Ж.Боконбоевнинг “Олтин қиз” асарлари эълон қилинди. Тўғулбой Сидиқбековнинг ”Кен сув” ва “Темир” романларида М.Шолоховнинг “Очилган қўриқ” романи таъсири сезилиб туради.

Шу 40-йилларда адабиётга С.Эралиев, Н.Бойтемиров, С.Шимеев, К.Акаев, М.Алибоев сингари умидли адиблар кириб келди. Кейинчалик С.Шимеев Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонини маҳорат билан она тилига таржима қилди.

Т.Сидиқбековнинг 1948 йилда босилиб чиққан ва Давлат мукофоти билан тақдирланган “Замонамиз кишилари” романи қирғиз халқининг немис фашист босқинчиларига қарши кураши, уларнинг фронт ортидаги фидокорона меҳнати, халқлар дўстлиги, янгича севги, оила масалалари кўрсатилган. Шу йили эълон қилинган “Азамат” повестида немис фашистларига қарши урушда тобланган қирғиз учувчиларининг қаҳрамонликларини кўрсатди. 1953 йилда нашрдан чиққан ”Тоғ болалари” романида янги даврда яаётган қирғиз болаларининг ҳаёти, ўқиши ҳақида ҳикоя қилади. 1958 йилда Москвада бўлиб ўтган қирғиз адабиёти ва санъати декадасида юксак баҳоланган “Юлдузхон” романида аввалда батрак оиласидан чиққан бир қирғиз қизининг давлат арбоби, Меҳнат қаҳрамони, олий кенгаш депутати даражасига чиққан қирғиз аёлининг ҳаёти тасвирланган. Ёшликдан ота-онасиз қолиб, акаси Тотибек оиласида тарбия топади. Эскиликка муккасидан кетган ака синглисининг ўқишига тўсқинлик қилади. Лекин Юлдузхон фидокорона меҳнати туфайли обрў топади, халқ ишончини қозонади, колхозга раиса этиб тайинланади, Халқ хўжаликлари ютуқлари кўргазмасига боради ва депутат этиб сайланади. Т.Сидиқбековнинг “Аёллар” трилогияси ҳам қирғиз халқи орасида катта шухрат топди.

Ч.Айтматовнинг ижоди қирғиз адаиётида алоҳида ўринга эга. “Оқ ёмғир”, “Рақиблар”, “Қизил олма” ҳикояларида, “Жамила”, “Биринчи муаллим”, “Сарвқомат дилбарим”, “Алвидо, Гулсари”, “Оқ кема”, “Бўтакўз”, “Юзма-юз”, “Сомон йўли” (“Момо ер”), “Байдамтол соҳилларида”, “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар”, “Асрга татигулик кун”, “Қиёмат”, “Кассандра тамғаси ёхуд Икс-зурриёд” қисса ва романларининг ўзи буюк қирғиз адибининг ижод йўлини аниқ тавсифлаб беради. Кейинги йилларда чиққан ва ўзбек тилига таржима қилинган ”Қояда қолган овчининг кўз ёшлари” номли янгича жанр – бадиий-публицистик асарида юксак маҳорат билан Марказий Осиё халқлари ҳаёти, маданияти, тарихи ҳақида аниқ маълумотларга асосланган воқеа-ходисаларни тасвирлаган. Ч.Айтматовнинг барча асарлари ўзбек тилига зўр маҳорат билан таржима қилинган. Бу соҳада таржимашунос олим Асил Рашидовнинг ўрни катта.

Охирги йилларда қирғиз адабиётида А.Тўқумбоев, Қ.Маликов, Ш.Бейшеналиев, М.Байжиев каби ўнлаб истеъдодли носир, шоир ва драматурглар етишиб чиқди.

ТОПШИРИҚ: Аали Тўқумбоевнинг ”Алишер Навоий” шеърини таҳлил қилинг.
Беш юз йил! Назар солиб кўр-чи ерни,

Шу йиллар ўзгартибди талай элни.

Ва лекин у ўзгарта олгани йўқ

Бобомиз – улуғ шоир Алишерни.


Алишернинг шуҳрати ошар доим,

Шеърият тожи шуъла сочар доим.

Озодлик қўшиқлари йиллар оша,

Эрк тонгин нур пардасин очар доим.


Алишер ўлмас шоир бир умрга,

Биз билан доим куйлаб юрар бирга.

Беш юз йил сайраб келган толмас булбул,

Жўш уриб, тинмай ўтар тилдан-тилга.


Алишер, сенинг тилинг – менинг тилим,

Алишер. сенинг дилинг – менинг дилим.

Кел, бирга жўр бўлайлик, орзуларинг

Очилди чаман бўлиб мана бугун. (1948)



11. ТУРКМАН АДАБИЁТИ
Туркман халқининг адабиёти ва маданияти, Ўрта Осиёда яшовчи халқлар адабиёти ва маднияти сингари, фольклор асарлари шаклида ривожланди. Туркманлар ҳам, бошқа қардош халқлар каби, бошидан кўп қийинчиликлар кечирди. Дастлаб араб халифати, кейин мўғул истилочилари ва ниҳоят эроний ва маҳаллий хонликлар зулми остида яшаган халқ ўз орзу-умидларини эртак, қўшиқ, достонларда куйладилар. Халқ ривоятлари ва эртаклари сюжети бора-бора йирик қаҳрамонлик ва ишқий-саргузашт достонларнинг юзага келишига туртки берди.

Ҳозир, бугунги кунда илм-фан ва техника ривожида кўринаётган глобализация ҳодисасисининг илдизларини ўша қадимги туркман адабиётининг ҳам тараққиётида кўрса бўлади. Масалан, туркман халқ достонларининг бир қисми Шарқ мумтоз адабиёти (айтайлик, ”Лайли ва Мажнун”, “Юсуф ва Зулайҳо”) мазмунини қамраб олган бўлса, бир қисми учун эртак ва ривоятларнинг (“Шасанем ва Ғариб”, “Зўҳро ва Тоҳир”, “Асли ва Карам”) сюжетлари асосий манба бўлган.

Ёзма адабиёт асарларининг кўпчилиги халқ оғзаки ижодиёти таъсирида битилган. Мумтоз адабиёт вакилларини ҳам халқ бахши-достончиларидан ажратиш қийин.

Туркман фольклорида ”Гўрўғли” мажмуига кирган достонлар анчагина. Бу сюжет ўзбек, тожик, қирғиз, озарбайжон фольклорида ҳам бисёр ва уларнинг барчасида халқнинг чет эл босқинчиларига қарши кураш акс эттирилган. Бу достонларда Гўрўғли адолатли, халқпарвар, доно ҳукмдор сифатида тасвирланган. У кўп юришларда, жангларда мардлик, қаҳрамонлик кўрсатади. Гўрўғлининг хотини хонзодалардан эмас, балки афсонавий мамлакат париларидан эди. Гарчи Гўрўғли хон бўлса-да, у ҳар вақт меҳнаткаш халқ бошини силовчи, ватан мудофааси учун курашувчи халқпарвар, ватанпарвар сифатида гавдаланади. Бу достон ўзбек эпик асарлари каби қисман шеърий, қисман насрий йўл билан ёзилган.

Ёзма адабиёт Туркманистонда XI-XII асрларда, дастлаб Аҳмад Яссавий ва ҳазрат Али сингари диний мотивларни куйлаган шоирларнинг ижоди таъсирида туркий (чиғатой) тилида юзага келди. XIV асрда Бурҳониддин Сивосий ва Сайид Имониддин Насимий туркман ёзма адабиётининг ривожига катта ҳисса қўшдилар. Туркман тилида биринчилардан бўлиб шеър ёзган ва бу шеъриятга аруз вазнини олиб кирган ҳам Сивосий бўлди.

XVI асрда Байрамхон, Анисий, Абдураҳим, XVIII асрда Андалиб, Озодий, Махтумқули, Мулла Напас, Маъруфий, Ғойибий, Шайдоий, Шобанда каби етук шоирлар етишиб чиқди. Шобанданинг ”Шоҳбаҳром”, “Гулу Булбул”, “Хўжамберди ” достонлари ва кўплаб лирик шеърлари, Маъруфийнинг “Сайфул-Мулук-Мидҳал Жамол”, “Юсуф ва Аҳмад”, “Давлат Эр” достонлари, Савдоийнинг “Қиссаи Санавбар”, Андалибнинг “Лайли ва МАжнун” достонилари халқ орасида машҳур бўлди.

Нурмуҳаммад Ғариб Андалиб XII асрларда бошланиб, кейинроқ Шарқ адабиётида авж олган ва академик В.М.Жирмунский назирагўйлик деб баҳо берган анъаналарни давом эттирди.

Адабиётшуносликда назира, назирагўйлик деган тушунчалар бор. Буни, баъзи тадқиқотчиларга ўхшаб, кўчирмачилик, нусха олиш, ёки яна ҳам қўполроғи – таржима қилиш деб англмаслик керак. Улар бир неча минглаб йиллардан буён такрорланиб, жилоланиб, силлиқланиб, ривожланиб келаётган адабий жараённи билдиради. Масалан, «"Хамса" панжасига панжа уриш» анъанаси Амир Хисрав ёки ундан ҳам аввал Низомий Ганжавийдангина бошланмаган. "Беш китоб" (бешлик) ёзиш илдизларини улардан ҳам узоқ давр билан боғлаш мумкин. Аллоҳ таолонинг инояти билан Мусо алайҳис­салом орқали, Исо а­с таваллудидан аввалги XI-VI асрларда, нозил этилган "Ибтидо", "Чиқиш", "Ловий", "Чўлда" (ёки "Сонлар") ҳамда "Иккинчи Қонун"дан иборат бешлиги (яъни "Қадимий Аҳд"), Конфуций (Исо а­с таваллудидан аввалги 552­479 йй) нинг "Шицзин" ("Қўшиқлар Китоби"), "Шуцзин" ("Тарих китоби"), "Ицзин" ("Ўзгаришлар Китоби"), "Лицзи" ("Урф­одатлар Китоби"), "Чуньцю" ("Баҳорлар ва Кузлар") дан ташкил топган бешлиги шу анъананинг бошланиши деса бўлади.

Мусо а­с ва Конфуцийларнинг "Бешлик"лари мазмунан биз назарда тутаётган "Хамса"ларга ўхшамаса­да, истилоҳ сифатида фанда ўз ўрнини топган.

Жаҳон адабиётида халқ оғзаки ижоди асарларидан илҳомланиб ёки таъсирланиб ёзилган "Хамса" сюжетлари, Рустам­Достон, Баҳром, Гўрўғли, Алпомиш, Робинзон, Тристан ва Изольда, Юсуф ва Зулайҳо ва бошқалар ҳақида шунчалик кўп ўхшаш ҳикоя ва ривоятлар, достонлар борки, улардан бирортасини ҳам "кўчирмачилик" ёки таржима маҳсули деб бўлмайди.

Кўп хорижий тадқиқотчилар, масалан, Навоийни "Хамса" ва "Лисонут­тайр"ни яратишда Низомий, Жомий, Атторга тақлид қилган деб ёзишадики, гўё Навоий шунчаки бир тақлидчи, ўртамиёна, балки ундан ҳам паст савиядаги шоир бўлиб гавдаланяпти. Ҳақиқатда эса Низомийдан кейин ўтган асрлар давомида хамсачилик айрим шоирларнинг ижодий анъанасига айланиб қолган бўлса, Навоийда бу Низомий – Деҳлавий – Жомий ораларидаги "шахсий" ижодий баҳснигина эмас, айни замонда форсий­туркий тиллар, маданиятлар ва адабиётларнинг ҳам беллашувига айланди. Ўзининг ҳудди шу сифати билан Навоийнинг хизмати беқиёс. Зеро, унинг туркийда ижод қилган бешлиги навбатдаги яна бир "Хамса" эмас, балки ўз салоҳияти, довруғи, янгича талқини, ғояси, мазмуни ва мундарижаси билан ҳам – тўртинчи тажриба эмас, – бирламчи туркиёна бунёдкорлик намунаси эди. Жаҳон адабиёти тарихи бундай миллий-адабий жасорат тажрибасини билмайди.

Алишер Навоий ўзининг ижодий усули ҳақида ёзади:


Ани назм этки, тарҳинг тоза бўлғай,

Улусқа майли беандоза бўлғай.


Йўқ эрса, назм қилғонни халойиқ

Мукаррар айламак сендин не лойиқ.


Хуш эрмас эл сўнгинча рахш сурмак,

Йўликим, эл югурмиштур югурмак.


Биравким бир чаманда сойир эрди,

Нечаким гул очилғон кўрди, терди.

Ҳамул ерда эмас гул истамак хўб

Бу бўстон саҳнида гул кўп, чаман кўп [7 жилд:23].


Яъни ўзигача ёзилган "Хамса"ларни туркийга таржима қилиш ёки такрорлаш, "мукаррар айламак"лик эмас, мутлақо янги, бетакрор асар яратиш ниятини билдиради.

Аммо баъзи мутахассислар буни айрича тушунганга ўхшайди. Академик В.М. Жирмунский Навоий ижодини ўрганиш бўйича анча салмоқли ишлар қилди. 1960 йили "Адабиётларни қиёсий­тарихий ўрганиш масалалари", 1967 йили +иёсий адабиётшунослик Халқаро уюшмасининг V конгрессида қилган маърузасида ва ўша уюшманинг навбатдаги VI йиғилишидаги "Ўрта аср адабиёти – қиёсий адабиётшунослик предмети" деб номланган маърузасида [қаранг: Жирмунский В.М. Средневековая литература как предмет сравнительного литературоведения // Сравнительное литературоведение. Восток и Запад. – Л.: Наука, 1979.- С.158­173] Яқин ва Ўрта Шарқ адабиётларидаги назирагўйликни романтик эпос асарларини ижодий қайта ишлаш ёки таржима, Навоий, Фузулий ва бошқаларни эса таржимонлар деб атайди [Жирмунский,164]. Ҳатто В.В. Бартольддек жаҳонга машҳур шарқшунос ҳам шундай фикрни айтган эди.

Масала шу даражага бориб етдики, Навоий асарларини рус тилига таржима қилиш шартмикан, ахир, бу сюжетлар унинг салафларида бор­ку, дейдиганлар ҳам топилиб қолди. Бундай ғайри илмий қарашлар, хайрият, вақтида барҳам топди: профессор Е.Э. Бертельс масалага одилона ёндошиб, катта фидойилик намунасини кўрсатди. Унинг "Навоий ва Шарқ адабиёти" мақоласи даврнинг ана шундай жиддий талабга жавоб тарзида битилди. У дастлаб "Дружба народов" журналида (1941, № 6, 230­239­б.) босилди, сўнг эса олим "Танланган асарлар"ининг "Навоий ва Жомий" деган жилдига киритилди (М., 1965, 432­440­б.).
Аслида, Андалиб достонида Навоийнинг ”Лайли ва Мажнун” асарининг сюжети, образлар тизими тўлиқ сақланган бўлса ҳам, унда шоир XVIII аср туркман халқининг ҳаётини акс эттиришга интилган. Халқ оғзаки ижодидар баракали фойдаланган. Достондаги наср ва назмнинг чатишиб келиши бунга далил. Андалиб достони Навоий асарига қараганда анча сода, ихчам, ҳатто баъзи эпизодлар тушириб қолдирилган. Лайли, Қайс, Зайд, Қайснинг ота-онаси образлари жуда ёрқин баён қилинган. Туркман шоири, юқорида қайд этганимиз, Жирмунскийга қўйиб берсак, Навоийнинг кўр-кўрона тақлидчисига айланиб қоларди. Аслида эса, шоир ўз асарида мутлақо мустақил ижод қилган. Насрий парчаларда шоир воқеа-ходисаларни достоннинг сюжетидан келиб чиқиб баён қилса, шеърий қисми, ғазал, маснавий, шеърий диалогларда қаҳрамонларнинг руҳий кечинмалари, ички дунёси – психологиясини очиб беради.

Лайли ва Мажнунларнинг фожеали севгисини ҳикоя қилиш жараёнида туркман шоири баъзан юмордан фойдаланади. Масалан, Қайс билан Лайли бир мактабда ўқиб, бир-бирларини севадилар. Бундан хабар топган Лайлининг отаси қизини мактабга юбормай қўяди. Қайс мактабга келиб Лайлини учратмагач, қаттиқ ҳаяжонланади, муаллимнинг “Кечаги сабоқ нима эди?”, деб сўраганида, Қайс жавоб қилади:


Ҳар сабо келарди гулдек очилиб,

Кулганда оғзидан дурлар сочилиб,

Ё ўлдими, кафан тўни бичилиб,

Не бўлди, билмайман, келмади Лайли?

(Р.Муқимов таржимаси).
Давлатмамед Озодий ўз шеърларида, хусусан, “Ваъзи Озод” асарида ўзбек, форс-тожик ва туркман мумтоз шеъриятини ривожлантирди.

Туркман мумтоз адабиётининг отаси саналган забардаст лирик шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий (1730 й. да туғилган) шоир Озодий оиласида дунёга келди. Аввал қишлоқ мактабида, кейин Бухоро ва Хива мадрасаларида таҳсил олди. Туркман, ўзбек, форс-тожик шеърияти, Алишер Навоий бадииятини чуқур ўрганиш шу даврларга тўғри келди. Махтумқули “Гелендир” деб номланган шеърида мумтоз Шарқ шеъриятидаги Лайли ва Мажнун, Фарҳод ва Ширин каби машҳур бадиий тимсолларни муҳаббат билан тилга олади. Шу ерда шоир Алишер Навоий билан шоҳ Ҳусайн Бойқаро ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатни куйлади. Махтумқули шеърларининг Фузулий асарлари каби мафтункор бўлишини орзу қилди.

Буюк туркман шоирининг Шарқ мумтоз шеърияти руҳида битилган ғазаллари ўзбек халқи орасида кенг тарқалган, уларга қўшиқлар басталанган. Насиҳатгўйлик руҳидаги асарларида юксак ахлоқ, одоб меъёрлари куйланади. Масалан, “Бўлмас” шърига эътибор қилайлик:
Ҳар аҳмоққа айтма дарду сўзингни,

Ҳасрат ўти жисминг ёққанча бўлмас;

Ғусса билан дона-дона кўзингдан

Аччиқ ёшларингни тўкканча бўлмас.


Қаноатда, иззатда тут ўзингни,

Тама қилиб, сарғайтирма юзингни,

Ҳар номардга ҳайф айлама сўзингни,

Сўзингнинг биносин йиққанча бўлмас.


Мағрур бўлиб кезма умринг гулига,

Дуч бўларсан бир кун хазон елига,

Юз йил яшаб тушсанг ажал қўлига,

Чапингдан ўнгингга боққанча бўлмас.


Кўнгли қора билан бўлманглар улфат,

Юқар ундан турли-туман касофат,

Кўмирга ҳар неча айласанг иззат,

Манглайга қораси юққанча бўлмас.


Махтумқули ҳаргиз топмади омон,

Ёмон тилнинг заҳри тиғлардан ёмон,

Ёмон тил ёнида заҳри кўп илон, –

Чақса-да, бир чивин чаққанча бўлмас.


Буюк шоирнинг шеърларига басталанган қўшиқлар М.Узоқов, Матниёз Юсупов, Болабахши Абдуллаев, К.Отаниёзов, Алижон Ҳасанов ва бошқаларнинг репертуаридан жой олган. Ҳозир Ўзбекистоннинг барча аҳолиси шоирнинг “Уссадындан айрылма” (“Устозингдан айрилма”) қўшиғини яхши билишади.
Местана йөрүнчәң гайры иллерде,

Өнүп–өсен өз юрдундан айрылма.

Бир магрур кәклик дей небсиң угрунда

Дамга дүшүп, ганатындан айрылма.


Гедаларның көңли шалыкны истийр,

Надан кишилер ялган сөзге раст дийр.

Бигадыплар душманына дост дийр,

Гадрың билген үлпетинден айрылма.


Намартлар хем муханнеслер-начарлар

Тагамың ийп, ишиң болса гачарлар,

Сырың билип, айыбыңны ачарлар,

Тәлим Берген уссадыңдан айрылма.


Кимсе гарып болса, кимсе бай болар,

Хер кимсәң багты-ыкбалы болар,

Херне гелсе баша, дилиңден геллер,

Магтымгулы, халк ядындан айрылма.


Маҳтумқули туркман шеъриятида шакл ва мазмунга янгилик руҳини киритди, ғазалчиликни ҳар томонлама мукаммаллаштирди, ундаги ишқ-муҳаббат ғоясини ижтимоий мавзу билан боғлаб ривожлантирди. Маҳтумқули шеърларининг вазни равон, ўйноқи, тили эса жуда содда бўлганлимгидан халқ орасида тез тарқалди, куйга солиниб айтиладиган бўлди.

ХХ асрдан бошлаб Махтумқулининг номи Россия, Венгрия, Франция, Германия, Туркия, Англияда машҳур бўлди. Рус ёзувчиси М.Е.Салтиков-Шчедрин уни ”Шарқнинг Шиллери” деб баҳолади, шоирни А.С.Пушкин билан ёнма-ён қўя оламан, дейди.

1958 йили Жуманиёз Шарипов Махтумқулининг шеърларини ўзбек тилга ўгириб, 3000 нусхада чоп эттирди. 1960 йили иккинчи марта тўлдирилган ҳолда 25000 нусхада нашрдан чиқди. Ўша вақтдаги “Қизил Ўзбекистон” газетасининг хабар беришича, Тошкент китоб магазинида бир соатда 300 та китоб сотилган.

Мулло Напас – туркман мумтоз шеъриятининг яна бир вакили –ўзининг лирик ва эпик ижоди билан ҳам халқ оғзаки ижодида, ҳам ёзма адабиётда муносиб ўрин эгаллайди. Шеърлари сода ва равон ёзилган. Мулло Напас ўз асарлари орқали туркман мумтоз шеъриятига озарбайжон, ўзбек ва форс-тожик шоирларининг яхши анъаналарини сингдирди, ишқий мавзуда ёзилган шеърларида ҳам ўз халқининг кундалик ҳаётини ёрқин акс эттирди. У иккита мазмундор достони билан машҳур: бири – “Гелмишам”, иккинчиси – “Зўҳро ва Тоҳир”. Биринчи дастонда дунёвий пок севгининг ҳамма нарсадан устун эканлигини ошиқ йигит ва унинг садоқатли маъшуқаси образларида усталик билан баён қилган. Иккинчи достон ҳам халқ орасидаги машҳур фольклор сюжетлари, афсона ва образлардан ижодий фойдаланиб ёзилган оригинал асар саналади. Достонда Тоҳир билан Зуҳро бир-бирларини севадилар, лекин золим хон Бобохон ва ўша замондаги феодал муҳит бу икки ёш қалб севгисининг фожеали якунланишига сабаб бўлади, Тоҳир ва Зўҳро эски урф-одатлар ва зўровонликнинг қурбони бўладилар. Аммо инсонпарвар шоир достон воқеасининг фожеали тугалланишини истамайди, севимли қаҳрамонларининг ҳалоқк бўлишини эп кўрмайди. Золим Бобохон тахтдан йиқитилиб, унинг ўрнига Одилшоҳ номли маърифатпарвар, адолатли ҳукмрон ҳокимият тепасига чиқади. Меҳнаткаш халқ эркин нафас олиб, мамлакат обод бўлади,Тоҳир ва Зўҳро қайта тирилиб, душманларидан қасос оладилар. Пок дунёвий севги ўлим устидан ҳам, қора кучлар устидан ҳам ғолиб келади.

Камина – Мулло Напаснинг замондоши, ажойиб лирик ва сатрик шоир. Асарлари билан халқ орасида катта обрў ва шуҳрат қозонди. Шъерлари оғиздан-оғизга кўчиб, халқ онгига сингиб, кейинчалик фольклор асарларига айланиб кетди. Ҳатто, худди тожик шоири Мушфиқий ва ўзбек шоири Машраб сингари, ҳукмрон доираларни шафқатсиз танқид остига олувчи сатирик сиймо бўлиб қолди. У халқ латифаларида тадбиркор, доно, қаҳрамон сифатида гавдаланади.

Қирғиз шоири Қ.Маликов хотирлайди: “Мен уруш бўлаётган 1942 йилнинг август-ноябр ойларида Туркманистоннинг Мари шаҳрида яшадим. Ўша йиллари мен буюк туркман шоирлари Махтумқули, Мулла Напас ва Каминанинг асарлари билан яқиндан танишдим. Айниқса Махтумқули, унинг ижтимоий мавзудаги асарларининг ғоявий теранлиги, яратган образларининг бетакрорлиги ва халқчиллиги менда чуқур таассурот қолдирди. Унинг шеърияти халқ донишмандлиги руҳида битилган ва оддий меҳнаткаш халқ оммасининг дидига жуда мос келади. Шунда мен тушундимки, агар туркман халқининг ўтмиши, тарихини аниқ тасаввур қилай десанг, Махтумқулининг барча асрларнини қолдирмай ўқимоқ даркор.

Мулла Напаснинг ”Зуҳра ва Тоҳир”ини мен туркман тилида ўқидим ва унинг тилини бемалол тушундим. Бизга таржима қилиш учун берилган асар тагламаларидан кўра аслий матн яқинроқ ва тушунарлироқ кўринди. Биз, қирғиз шоирлари, Махтумқулининг шеърларини бевосита туркман тилидан қирғизчага ўгирдик. Махтумқули қирғиз шеъриятининг гулшанига ўзининг булбулидай кириб келди”.

XX аср бошларида Мискин Қилич, Байрам Шоир, Кўрмулло, Мулло Мурт ва Дурди Қилич ҳамма ерда юз бераётган янги ижтимоий тузум адабиётининг вакиллари миллатчилик руҳидаги реакцион туркман адабиётига қарши курашдилар.

Б.Кербобоев (1894-1975) туркман насрининг асосчиси саналади. У ”Қизлар дунёси”, “Одатнинг қурбони”, “Амударё”, “Айлар”, “Туркманистон” достонлари, “Дадил қадам”, “Небитдоғ”, “Давр ўғлони” романлари, “Ойсултон” қиссаси, “Махтумқули”, “Ватан ўғли”, “Қурбондурди”, “Абадан” пьесаларини ёзди. М.Горькийнинг ”Она”, Л.Толстойнинг “Ҳожимурод”, М.Шолоховнинг “Очилган қўриқ”, Пушкиннинг “Евгений Онегин” романларини туркман тилига таржима қилди. Икки марта юксак Давлат мукофотлари билан тақдирланди. Б.Кербобоевнинг роман ва повестлари ўзбек тилига таржима қилинган.

1971 йили Москвада Жаҳон адабиёти институти ташаббуси билан туркман халқ ишқий достонлари “Хурулқо ва Ҳамро” ҳамда “Саёт ва Ҳамро” туркман ва рус тилларида босилиб чиқди. Иккинчи достонда куйланишича, Озарбайжон подишоҳи Ошиқ Аҳмаднинг ўғли болалигида унаштириб қўйилган Сарвинозга уйланиш арафасида шаҳарда меҳмон бўлиб турган хорижий меҳмонлардан узоқ Қизил Олма деган томонда Саётхон исмли тенги йўқ гўзал қиз борлигини эшитади-ю ошиқу беқарор бўлиб қолади. Уни излаб, ҳавфли ва машаққатли сафарга отланади. Унга отаси ҳамроҳ бўлади. Қизнинг юртини топиб, унинг даргоҳига келади ва барча туркий, жумладан, ўзбек халқ достонларида ҳам куйланганидек, ота ўзининг барча сўз маҳоратини ишга солиб, шарқона услубда ”гапни айлантириб”, боғ ва боғбон, олма ва анор, ов ва овчи, булут ва ёмғир, паривашнинг қўнғироқ гажаги, чиройли оғзи ва лабларини эслатувчи арабча лам [ل], жим [ﺝ], син [ﺳ] ҳарфлари ёрдамида ўғли Ҳамронинг ошиқлиги, уни излаб бу ерга келганлигини айтади, Мана ўша қўшиқдан парча:




Гел, балам, сени истәйин,

Истеглиң багдадыр багда.

Херне бела мен дөзейин,

Саят хан багдадыр-багда.


Гарадыр селбениң гөзи,

Гөмәге Саядың йүзи,

Мәммет хан патышаң гызы,

Саят хан багдадыр - багда.


Сынасы дагларың гары,

Мәмеси Гүржүстан нары,

Кыркынжи гызың сердары,

Бал Саят багдадыр-багда.


Сөхбети бар созлар билен,

Өрдеги бар газлар билен,

Он уч, он дөрт гызлар билен,

Саят хан багдадыр-багда.


Яр багына гирер болсаң,

Гызыл гүлүн тирер болсаң,

Саят ханы гөрер болсаң,

Бал саят багдадыр-багда.


Гел Ахмет, уйгун аллага,

Йүзүң дөндер кыблагәге,

Дийдилер: гелсин Хемрага,

Саят хан багдадыр-багда.



Комилжон Отаниёзов репертуаридаги бу машҳур қўшиқни сўзлари ва оҳангидан осонгина таниб олиш мумкин.

Ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги ва қардошлик тарихини шоир Ғайратий, ”Амудай узун” деб таърифлайди. Бу қардошлик уларнинг адабиёти ва оғзаки ижодиётида чуқур из қолдирган. Гўрўғли бир қанча туркман халқ эпосларининг бош қаҳрамони бўлганидай, 40 дан ортиқ ўзбек халқ достонлари ҳам унинг мардлик, олижаноблик хислатларини тасвирлашга бағишланган. Тоҳир ва Зуҳра, Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам, Лайли ва Мажнун, Юсуф ва Зулайҳо сингари пок севги тимсоллари ҳар иккала халқда ҳам севиб куйланади, зўр муҳаббат ва самимият билан улуғланади. Навоийни Махтумқули ўз устози сифатида қадрлади, унинг инсонпарварлик ғояларини янги тарихий шароитда ривожлантирди.

Туркман китобхонлари Ойбек, А.Мухтор, Ж.Шарипов, Ш.Рашидов, А.Қаҳҳор, Ғ.Ғулом, Ҳ.Олимжон, Уйғун, Зулфия, М.Бобоев, Э.Воҳидов, А.Орипов ва бошқа ижодкорларнинг асарларини ўз она тилларида ўқимоқдалар.

Мундарижа


Сўз бош ................................................................................................

Украин адабиёти.........................................................................................

Белорус адабиёти........................................................................................

Молдаван адабиёти...................................................................................

Озарбайжон адабиёти...............................................................................

Арман адабиёти.........................................................................................

Грузин адабиёти.......................................................................................

Доғистон адабиёти...................................................................................

Ўрта осиё ва қозоғистон халқлари адабиёти

Тожик адабиёти.......................................................................................

Қозоқ адабиёти........................................................................................

Қирғиз адабиёти.....................................................................................



Туркман адабиёти..................................................................................

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет