رَبِّي * بِرَبِّكُمْ * لَيْسَ الْبِرَّ
2. Сўзнинг бошида ёки ўртасидаги ва агар охирида бўлса васл ҳолатдаги, ёки равм билан вақф қилинган заммали ر الْكَذَّابُ الْأَشِرُ * لَا يُبْصِرُونَ * رُزِقُوا
3. Фатҳадан кейин келган аслий сукунли ر.
مَرْيَمَ ** لَا يَسْخَرْ قَومٌ 4.Заммадан кейинги аслий сукун билан сукунланган ر. وَقُرْآنًا فَرَقْنَاهُ **** فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ 5. Бир калимада фатҳали истеъло ҳарфидан аввал, аслий касрадан кейин, аслий сукун билан сукунланган ر. Бу Қуръонда бешта калимада келади. قِرْطَاسٍ * فِرْقَةٍ * وَإِرْصَادًا * مِرْصَادًا * لَبِالْمِرْصَادِ
6. Мунфасил касрадан кейин иккинчи калимада аслий сукун билан сукунланган ر. الَّذِي ارْتَضَى ** وَقُلْ رَّبِّ ارْحَمْهُمَا
7. Муттасил оризий касрадан кейинги аслий сукун билан сукунланган ر. *** ارْجِعِي
8. Мунфасил оризий касрадан кейинги аслий сукун билан сукунланган ر. *** إِنْ ارْتَبْتُمْ *** أَمْ ارْتَابُوا
9.Ўзи фатҳали ё заммали бўлиб, фатҳали ҳарфдан кейин, ёки ўзи касрали бўлса ҳам тафхимни вожиб қиладиган сабабдан кейин, вақф сабабли оризий сукун билан сукунланган ر. وَمَنْ كَفَرَ . وَمَنْ كَفَرَ . بِشَرَرٍ . هُوَ الْبَرُّ
10. Заммадан кейин вақф сабабли оризий сукун билан сукунланиб келган ر. َيُوَلُّونَ الدُّبُرَ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ
11.Ўзи фатҳали, лекин вақф сабабли оризий сукун билан сукунланган, олдида сокинли ҳарф, унинг олдида эса фатҳали ё заммали ҳарф келган ر. إِنَّ الْأَمْر * فَاتَّقُوا النَّارَ* إِذَا جَاءَ نَصْرُ * лекин бундан лин ҳарфи ى мустасно: السَّيْرَ буни юқорида айтганимиздек тарқиқ билан ўқилади.
12.Ўзи заммали ёки фатҳали, аммо вақф учун оризий сукун билан сукунланган, олдида сукунли соғ ҳарф, ёки و , унинг олдида эса заммали ҳарф келган ر . سُندُسٍ خُضْرٌ * الْيُسْرَ * تُرْجَعُ الْأُمُورُ * أَنْ لَنْ يَحُورَ
Эслатма.
а) Р ҳарфидаги асл сифат, уни тафхим қилиб ўқишдир. Аллома Шайх Али Муҳаммад Заббоъ Шотибийяга қилган шарҳида:” ر ҳарфини тарқиққа сабаб бўладиган ўринлардан бошқа ҳамма ўринларда тафхим қилинг чунки тарқиқ аслга хилофдир”- дейди.
б) Билингки ر ни тафхим ёки тарқиқ қилишда баъзан ر нинг ўз зотига қаралади, фатҳали ё заммали ر нинг тафхими ва касрали ر нинг тарқиқи каби.
Баъзан унга ўзидан аввалги ҳарф билан қўшиб қаралади,замма ёки фатҳадан кейин калиманинг ўртасидаги сокинлик ر нинг тафхими каби.
Баъзан унга, унинг олди ва орқасидаги ҳарфлар билан қўшиб қаралади, касрали ҳарфдан кейин келиб, аслий сукун билан сукунланган ва ўзидан кейин истифола сифатли ҳарф келган ر нинг тарқиқига ўхшаш.
Баъзан унинг олдидагига қарамай орқасидаги ҳарф билан қўшиб қаралади, касрадан кейинги сокинлик ва ўзидан кейин
бир калиманинг ўзида истеъло сифатли ҳарф келган ر нинг тафхими каби.
Ибнул Жазарий ر нинг ҳукмлари хусусида шундай дейди:
Қуйидаги ر лар нинг вақф ҳолатидаги ҳукмларини баён қилинг!
فِرْقٌ * فِرْعَوْن * نُذُر * رِجال * مِصْر * وَرِضْوان * عَيْنَ ا لْقِطْر *ا لذي ارْتَضَى * ارْجِعى * بِرَبِكُمْ * وَا لْفَجْر * مَجْريها *
29. Мутамосил, мутақориб, мутажонис ва
мутабоид ҳарфлар.
Икки бир - бири билан, ҳам ёзувда, ҳам лафзда икки калимада اضْرِبْ بِعَصَاكَ каби, ёки фақат ёзувда, إِنَّهُ هُوَ каби чунки бу “ҳо”ларни лафзда сила учун қўйилган кичкина “вов” ажратиб туради, ёки مَا سَلَكَكُمْ каби бир калимада учрашган калималар сарлавҳадаги тўрт хил ҳолатда бўлади. Бу тўрт навъ ҳарфлар 21 қисмга бўлинади. Бунга Лаолил баён соҳиби шундай ишора қилади.
إنْ يَجْتَمِعْ حَرْفانِ خَطا قُسِما عِشْرينَ قِسْمًا بَعْدَ واحِدٍ نَما
Бу тўрт навънинг баъзилари ўз навбатида яна бир неча навъларга бўлиниб кетади. Мутамосил-1 навъ, мутақориб-3 навъ, мутажонис-2 навъ ва мутабоид-1 навъ. Буларнинг ҳар қайсиси яна уч қисмга бўлиниб жами 21 қисм бўлади.
Мутамосил ҳарфлар.
Мутамосил ҳарфлар- وَقَدْ دَّخَلُوا даги د лар каби исми, махражи ва сифати бир хил ҳарфлар бўлиб уч қисмга: сағир,кабир ва мутлаққа бўлинади.
Мутамосили сағир - аввалгиси сокин кейингиси ҳаракатли бўлган ҳарфларни айтилади: اذْهـَب بِكِتَا بِي هَذَا ва يُدْركِكُّمْ الْمَوْتُ **,
وَقَدْ دَّخَلُوا ** فَلَا يُسْرِفْ فِّي الْقَتْلِ каби. Бу ҳарфларни идғом қилиш вожиб бўлади. . Идғомнинг шарти ўз ўзидан мавжудлиги, яъни, бу икки ҳарфнинг аввалгиси сокин, кейнгиси ҳаракатли бўлганлиги учун ва у ҳеч қандай амалсиз осон бажарилгани учун уни сағир деб аталди. Мутамосили сағирни идғом қилиш вожиблигидан икки масъала мустасно.
Биринчи масъала, биринчи ҳарф мад ҳарфи бўлганда уларни идғом қилинмайди. М: قَوْمِي يَعْلَمُونَ ва آمَنُوا وَعَمِلُوا , бу ҳолатда мад ҳарфини сақлаб қолиш учун ва иккала ҳарфнинг махражлари икки хил бўлгани учун و ва ى ни изҳор қилинади. Чунки мадли ى ва و нинг махражи жавф эканлиги маълум, ҳижоийя ى нинг махражи тилнинг ўртаси, و ники эса лабларнинг ораси.
Агар шу масъалада و ва ى нинг олдидаги ҳарф фатҳали бўлса, عَصَوْا وَكَانُوا ва لا تَخْتَصِمُوا لَدَيَّ каби, бил иттифоқ идғом қилиш вожиб бўлади, чунки бу икки ҳарф мадди лин бўлганда муҳаққақ махражларидан чиқадилар.
Иккинчи масъала мутамосил ҳарфларнинг авалгиси ҳои сакта бўлган ҳолат, مَالِيه(28)هَلَكَ каби. Бу ҳолатда Ҳафс ривоятларига кўра икки иш, изҳор ва идғом жоиз, изҳор эса фақат сакта қилганда ҳосил бўлади, ва идғом қироатидан кўра бу рожиҳроқдир.
Мутамосили кабир бу, хоҳ бир, хоҳ икки калимада бўлсин, مَنَاسِكَكُمْ ва الرَّحِيمِ (3) مَالِكِ каби иккала мислайннинг ҳаракатли бўлган ҳолати. Идғомнинг шартини вужудга келтириш учун мислайннинг аввалгисини сокин қилишга ҳожат тушгани сабабли, бу идғомни кабир деб аталди. Бундай ҳарфларни Ҳафс фақат иккита сўздагина идғом қиладилар.
1. تَأْمَنَّا калимаси, бунда икки важҳ жоиз.
Биринчи, идғом қилиб ишмом билан ўқиш, яъни лабларни яқинлаштириб заммага моил қилиш, تَأْمَنَّا нинг асли تَأمَنُنا бўлиб аввалги ن заммали бўлган.
Иккинчи, изҳор қилиб, биринчи ن ни равм билан, яъни паст товуш билан унинг ҳаракат вазни -
ни озайтириб ўқиш.
2. قَالَ مَا مَكَّنَِي فِيهِ رَبِّي خَيْرٌ оятидаги مَكَّنَِي калимасининг асли مَكَنَني , икки нун билан бўлган. Ҳафс биринчи нунни иккинчи нунга идғом қилиб ўқиганлар.
Мутамосили мутлақ бу, مَا نَنسَخْ каби аввалги ҳарф ҳаракатли бўлиб, кейингиси сукунли бўлган ҳолат, бунда бил иттифоқ изҳор қилиш вожиб.
Достарыңызбен бөлісу: |