Bitiruv malakaviy ishi mavzu: Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини ташкил этиш


Чорвачиликда харажатларни Ҳисобга олиш ва маҲсулот таннархини Ҳисоблаш



бет2/5
Дата12.07.2016
өлшемі0.52 Mb.
#192887
1   2   3   4   5

1.3. Чорвачиликда харажатларни Ҳисобга олиш ва маҲсулот таннархини Ҳисоблаш

Чорвачилик деҲқончилик билан бир қаторда Фермер хўжалик ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқларидан бири Ҳисобланади. У ихтисос-лашувидан катъий назар, одатда Ҳар бир хўжаликда бўлади. Бу тармоққа қорамол, чўчқачилик, қўйчилик, паррандачилик, балиқчилик ва шу кабилар тааллуқлидир.

Чорвачиликдаги харажатларни Ҳисобга олиш объекти - чорванинг алоҲида турлари ва гуруҲ ларидир. Масалан, сутчилик йўналишидаги чорвачиликда харажат объектлари-асосий пода, ёш қорамол, бўрдоқига боқилаётган катта ёшли мол, гўшт йўналишида - асосий пода, ёш қорамол, саккиз ойликдан катта ёш қорамол ва бўрдоқига боқилаётган катта мол. Чўчқачиликда - асосий, 2 ойликдан 4 ойликкача бўлган чўчқа болалари, 4 ойликдан катта чўчқа болалари ва бўрдоқига боқилаётган чўчқалар Ҳисобга олиш объекти Ҳисобланади.

Чорвачиликда ишлаб чиқариш харажатлари ва маҲсулотнинг чиқишини Ҳисобга олиш бўлинмалари, фермалар, бригадирлар ва шу кабилар бўйича амалга оширилиши керак. Чорванинг тури ва гуруҲ лари бўйича харажатлар қуйидаги калькуляция моддалари бўйича акс эт-тирилади:



  1. Ижтимоий суђурта ажратмалари ва меҲнатга Ҳақ тўлаш харажатлари.

  2. Ҳайвонларни Ҳимоя қилиш воситалари.

  3. Озиқа.

  4. Иш ва хизматлар.

  5. Асосий воситаларни сақлаш харажатлари.

  6. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш харажатлари.

  7. Суђурта тўловлари.

  8. Бошқа харажатлар.

  9. Чорванинг нобуд бўлишдан йўқотишлар.

Ишлаб чиқариш харажатларни Ҳисобга олишга оид бухгалтерия ёзувлари озиқани тақсимлаш юзасидан бошланђич хужжатлар - ведомостлар, табеллар, туђилган наслни кирим қилиш далолатномалари, Ҳайвонларни тортиб кўриш ведомостлари ва шу кабилар асосида амалга оширилади.

Чорвачиликдаги харажатлар ва маҲсулотнинг чиқиши Ҳақидаги маълумотлар кейин чорвачилик бўйича ишлаб чиқариш Ҳисоботида Ҳамда чорвачилик маҲсулотининг чиқиш харажатларини Ҳисобга олиш дафтарида кўрсатилади (18-АФ). Уларнинг якуний маълумотлари 10-журнал-ордерга кўчирилади, Ҳисобга олиш автоматлаштирилган шароитда тегишли машинограммалар тузилади. Бу регистрларнинг Ҳаммаси ўтган ойдаги харажатларни йил бошидан ўсувчи якунида қайд этади.

Чорвачиликда харажатларни ва маҲсулотнинг чиқишини Ҳисобга олишда «Асосий ишлаб чиқариш» счётидан фойдаланилади. У шунингдек олинаётган маҲсулотнинг таннархини Ҳисоблашга Ҳам хизмат қилади. Счёт дебетида йил давомида бевосита (тўђри), йил охирида эса юқорида қайд этилган харажат моддалари бўйича билвосита (эгри) харажатлар кредитида маҲсулотнинг йил давомида режадаги таннархда чиқиши қайд этилади. Йил охирида, деҲқончиликда бўлганидаек, режадаги таннарх Ҳақиқий таннархга етказилади. Дебетидаги сальдо эса тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларини англатади.

«Чорвачилик» cчёти бўйича Ҳисоб юритишда харажатларни Ҳисобга олиш тартибини кўриб чиқамиз. «Суђурта ажратмалари ва меҲнатга Ҳақ тўлаш харажатлари» моддасида йил давомида чорвага бевосита хизмат кўрсатишга банд бўлган ишчилар: яъни операторлар, сут сођувчилар, бузоқ боқарлар, отбоқарлар, чўпонлар ва шу кабиларнинг меҲнати Ҳамда навбатдаги меҲнат таътилларига Ҳақ тўлаш акс эттирилади. Бу бевосита модда суммасига «Чорвачилик» счёти дебет, «Ходимлар билан меҲнатга Ҳақи бўйича Ҳисоблашишлар» ва «Ижтимоий суђурта бўйича Ҳисоблашишлар» ва бошқа счётлар кредитланади.

«Ҳайвонларни химоя қилиш воситалари» моддасида корхона маблађларига олинадиган биопрепаратлар, дори-дармонлар, дезинфекция қилиш воситалари ва шу кабиларни харид қилиш ва сақлаш сарфлари, шунингдек улардан чорвачиликда фойдаланишга алоқадор харажатлар акс эттирилади. Бу моддага юқоридаги воситаларни ана шу мақсадларда бюджет маблађлари Ҳисобига харид этилган қиймати киритилмайди.

«Озиқа» моддасида сарфланган озиқанинг қиймати чорва тури ва гуруҲ лари бўйича озиқани тақсимлаш ведомостлари асосида келтирилади. Бу ведомостларда Ҳар йили чорва сони, озиқа номи ва миқдори қайд этилади. Ой якунида ана шу ведомостлардан Ҳайвонлар озиқа-кунлари сони ва натурада Ҳамда озиқа бирлигига айлантирилган сарфланган озиқа миқдори, шунингдек озиқа қиймати аниқланади. Бу маълумотлар кейинчалик озиқалар сарфини Ҳисобга олиш журналида йил бошидан усувчи якунида Ҳисобга олинади.

Озиқа цехлари ва озиқани олдиндан тайёрлаш бўйича харажатлар аввало «Чорвачилик» счётининг алохида аналитик счётида акс эттирилади, сўнгра Ҳар ойда сарфланган озиқалар миқдорига мутаносиб тақсимланади.

Бундай Ҳолларда ози­қаларга оид харажатлар суммасига «Чорвачилик» счёти дебет «Уруђлар ва озиқа» счёти кредит қилинади.

«Иш ва хизматлар» моддасида ўз ёрдамчи ишлаб чиқаришлари томонидан чорвачиликга кўрсатиладиган иш ва хизматлар харажатлари Ҳамда чет корхона ва ташкилотлар кўрсатадиган ана шундай хизматлар учун тўлов харажатларини акс эттирилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришларни Ҳисобга олиш мазкур бобнинг 4-пунктида ёритилган.

«Асосий воситаларни сақлаш харажатлари» моддасида бевосита ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситаларни сақлашга алоқадор харажатлар киритилади. Бу харажатларнинг таркиби ва Ҳисобга олишни деҲқончиликдаги ана шундай харажатларнинг таркиби ва Ҳисобга олиниши деҲқончиликдаги ана шундай харажатларнинг таркиби ва Ҳисобга олиниши билан бир хилдир.

Ҳайвонлар подасининг ўзига келсак, амортизация ажратмалари фақат иш Ҳайвонлари бўйичагина Ҳисобланади. МаҲсулдор Ҳайвонлар ишлаб чиқарилганда уларнинг қиймати реализациядан тушган пулдан қопланади. Чорвачиликда амортизация ва асосий воситаларни тузатиш харажатлари Ҳисобга олиш деҲқончиликдаги каби юритилади, фарқи фақат «Чорвачилик» счётининг дебет қилинишидадир.

Чорвачиликда ишлатиладиган асосий воситаларни сақлаш харажатлари одатда тўђридан-тўђри тегишли чорва тури, гуруҲ ига ўтказилади. Чорвачилик биноларида Ҳайвонларнинг бир неча гуруҲ и сақланганда бу харажатлар улар ўртасида банд қилинган бино майдонига мутаносиб тақсимланади.

«Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш» моддаси бўйича Ҳисобга олиш мазкур бобнинг 5 бандида акс эттирилади.

«Суђурта тўловлари» моддаси бўйича Ҳисобга олиш тартиби деҲқончиликдаги кабидир, аммо бу ерда Фермер хўжалик Ҳайвонлари, уй паррандалари, қуёнлар, мўйнали Ҳайвонлар, асалари оилалари, шунингдек тегишли бинолар, ускуналар, машиналар: ва инвентарлар суђурта қилинади.

Бошқа харажатлар моддасида фермалар атрофини тўсиш, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказишга дахлдор бўлган дезинфекция тўсиқлари, санитария кўригидан ўтказиш жойлари ва шу каби объектларни тушама қиймати, сут сођувчи, чўчқабоқар, чорва ва паррандаларга қаровчи бошқа ходимларга берилувчи жомакорнинг эскириши, Ҳайвонлар учун ёзги молхоналар, шу кабилар харажатлари қайд этилади. Бу харажатлар бевосита Ҳайвонларнинг тегишли турларига ўтказилади.

«Чорва молларининг нобуд бўлишидан кўриладиган зарарлар» моддасида ёш ва бўрдоқига боқилаётган катта ёшдаги мол, парранда, ёввойи хайвон, қуён шунингдек асалари оилаларининг нобуд бўлиши натижасида кўриладиган зарарлар акс эттирилади, айбдор шахслардан ундирилиб олинадиган қисми бу моддага киритилмайди. Табиий офатдан кўриладиган зарарлар бевосита «Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига ўтказилади.

«Чорвачилик» счётида акс эттирилган бухгалтерия ёзувларидан сўнг, аналитик счётлар бўйича айрим чорва тури ва гуруҲ лари бўйича йил давомида уларга тегишли счётнинг кредитида эса йил давомида ўсувчи якунида етиштирилган ва олингин чорва маҲсулотининг режадаги таннархи акс эттирилади ва қуйидаги счётлар билан корреспонденцияланади: «Тайёр маҲсулот» счётининг дебети-чорвачилик маҲсулоти қийматига, «Ўстиришда ва бўрдоқига боқилаётган Ҳайвонлар» счётнинг дебети ёш мол ва бўрдоқига боқилаётган хайвон, шунингдек туђилган Ҳайвонлар боласининг қийматига, «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети - далага ташиб чиқилган гўнг қийматига.

Йил охирида маҲсулотнинг Ҳақиқий таннархи аниқланади ва Ҳақиқий Ҳамда режадаги таннархи ўртасидаги аниқланган фарқ қўшимча бухгалтерия ёзуви орқали тўђриланади, агарда Ҳақиқий таннарх режадаги таннархдан паст бўлса, тескари (қизил) ёзув, ёки режадаги таннархи Ҳақиқий таннархдан паст бўлса, оддий қўшимча ёзув қилинади.

Чорвачилик маҲсулоти бирлиги таннархини калькуляция қилиш тартиби. Бу сохада Ҳам асосий, ёндош ва ёрдамчи маҲсулот фарқланади. Чорвачиликда калькуляция объектлари алохида маҲсулот турлари, чорва боласи, тирик вазнинг ортган (ўсган ођирлиги Ҳисобланади).

Чорвачиликда харажатларининг аналитик Ҳисоби маҲсулот турлари бўйича эмас, балки чорва тури ва гуруҲ лари бўйича юритилади. Чорванинг бир тури ёки гуруҲ идан икки ва ундан кўпроқ маҲсулот тури олинганда уларнинг таннархи белгиланган тартибда аниқланади.

Чорва ва паррандаларни боқиш учун йил давомида сарф қилинган харажатларга йил бошидаги уларга тегишли тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларини қўшиб, йил охиридаги тугалланмаган ишлаб чиқаришни чегириб чорва маҲсулотларининг таннархи аниқланади. Тирик вазнининг таннархи-Ҳисобот йили бошидаги боқувда ва ўстиришдаги Ҳайвонлар ва паррандалар қийматига йил давомидаги уларни боқиш ва ўстириш харажатлари, четдан, асосий подадан боқувга ўтказилган Ҳамда Ҳисобот йилида туђилган хайвон болалари қийматларини қўшиб, уларнинг тирик вазнига бўлиши асосида аниқланади. Бунда нобуд бўлган чорва ва паррандаларнинг қўшилган вазни (моддий жавобгар шахслар айби билан нобуд бўлганлар мустасно), Ҳамда боқувга қўйилмасдан сўйилган ёки сотилган, бракка чиқарилган катта ёшли Ҳайвонлар вазни Ҳисобга олинмайди.

Гўнг харажатлари муайян шароитларда меъёрий харажатларда молхоналарни гўнгдан тозалаш ва уни йиђиштириш харажатлари гўнгхонадан гўнгни олишда ишлатиладиган машиналарининг амортизация ажратмалари. Гўнгни чиқариш ва сақлаш сарфлари ва тушама қийматига кўра аниқланади.

Суюқ гўнг намлигига кўра белгиланган коэффициентлар бўйича шартли гўнгга айлантириб Ҳисобга олинади. Намлиги 90 фоиздан ортиқ бўлган суюқ гўнг чорвачилик фермасининг оқава сувларига киритилади. 1т гўнгнинг таннархи харажатларининг умумий суммасини унинг физик массасига тақсимлаб аниқланади.

Юнг, момиқ, пат (тўллагандаги), қил туёқ, сўйилган ёввойи Ҳайвонлар гўшти, териси Ҳамда ўлган мол ва паррандаларнинг (юқумсиз касалликларидан) фойдаланилган гўшти фойдаланиш мумкин бўлган ёки сотиш нархида баҲоланади ва уларнинг қиймати тегишли хайвон Ҳамда парранда турлари ва гуруҲ лари харажатини камайтиришга йўллантирилади.

Таннархни Ҳисоблашда Ҳар бир турдаги ёш ва катта ёшдаги Ҳайвонлар гуруҲ лари бўйича чорва ва паррандалар тирик вазнининг йил давомида ортиши, йил охирига қолдирилаётган чорва (парранда)ни у ёки бу турининг тегишли гуруҲ и сонининг тирик вазнини қўшиб, Ҳосил бўлган миқдоридан йил давомида бу гуруҲ дан боқишга ўтказилганларнинг тирик вазни, шунингдек шу гуруҲ да йил бошида бор бўлган чорва сонининг тирик вазнини чегириб аниқланади. Ҳисобланган миқдор мазкур чорва ёки парранда гуруҲ и бўйича тирик вазнининг ортишини ташкил қилади (Ҳисобга олишда ва Ҳисобот йилида ўлган Ҳайвонлар бўйича йил бошидан бошлаб ўлган вақтигача ўсган вазнини қўшиб Ҳисобланади).

1ц қўшилган тирик вазннинг таннархи тегишли технологик гуруҲ даги чорва ва паррандалар тирик вазнининг ортишга киритилган харажатлар суммасини тирик вазннинг ортган центнерлари миқдорига (ўлган Ҳайвонларнинг ўсган вазнини қўшиб) бўлиб аниқланади. Чорва ва паррандалар 1ц тирик вазнининг таннархи уларнинг қийматини тирик вазнлар миқдорига бўлиб (ўлган Ҳайвонлар вазнининг ортиши киритилмайди, бунда ўлган Ҳайвонлар массаси йил охирида унинг Ҳақиқий таннархига Ҳисобланмайди) аниқланади.

Сут йўналишидаги чорвачиликда 1ц сут ва 1 бош бузоқнинг таннархи сут берадиган сигирлар ва наслдор буқаларни боқиш харажатларидан бошқа маҲсулот турлари: гўнг, тўллагандаги юнг ва қилга ўтказилган харажатларни чегириб аниқланади. Сут чорвачилигида харажатларнинг умумий суммасидан гўнг ва шу кабилар қиймати чегирилгандан сўнг қолган харажатлар озиқанинг алмашинув энергияси сарфига кўра - сутга 90 фоиз, бузоққа 10 фоиз тақсимланади.

Барча ёшдаги сут чорвачилигининг ёш Ҳайвонлари ва асосий подадан чиқарилган катта Ҳайвонлари тирик вазнининг ўсиш таннархи уларни боқиш таннархидан бошқа маҲсулотлар қийматини чегириб аниқланади. 1ц қўшилган вазннинг таннархи тегишли харажатлар суммасини тирик вазннинг таннархи тегишли харажатлар сумасини тирик вазнннинг ортган центнерлари миқдорига (ўлган Ҳайвонлар тирик вазннинг ортишини қўшиб) тақсимлаб аниқланади.

Бўйволлар ва қўтослар 1ц сути тирик вазннинг ортиш таннархи сут чорвачилигининг маҲсулоти таннархи сингари Ҳисобланади.

Гўшт чорвачилигида 1 бош бузоқнинг туђилишдан тирик вазни ва ўтган йилги ажратилган бузоқлар (саккиз ойлик) 1ц. тирик вазни Ҳақиқий таннархидан келиб чиқиб аниқланади.

Бузоқлар тирик вазнининг таннархи саккиз ойгача бўлган бузоқ вазнининг Ҳам қўшиб, сигир ва ђунажинлар, наслдор буқалар ва саккиз ойликкача бўлган бузоқларни боқиш харажатларини ташкил қилади, бундан сут (реализация баҲосида) ва бошқа маҲсулотлар (гўнг, жун, шох, қил, туёқ)га ўтказилган харажатлар чегириб ташланади.

Бузоқлар 1ц тирик вазнининг таннархи насл ва саккиз ойгача бўлган бузоқлар тирик вазнига ўтказилган харажатлар суммаси ва йил бошида шу гуруҲ да бўлган Ҳамда йил бошидан келиб тушган бузоқлар баланс қийматини йил охирида бор бўлган ва Ҳисобдан чиққан, бунга ўлганларнинг тирик вазнини Ҳам қўшиб (жорий йилдаги ўсиш қисмида), бузоқларинг умумий тирик вазнига бўлиб аниқланади. Йил охирги қолган бузоқлар қиймати ана шу таннархдан келиб чиқиб аниқланади.

Саккиз ойдан катта бўлган ёш мол ва бўрдоқига боқилаётган катта моллар тирик вазнининг таннархи, уларни сақлаш ва боқиш харажатларидан ёрдамчи маҲсулотларга ўтказилган сарфлар чегириб ташлангач аниқланади.

Чўчқачилик маҲсулотининг таннархи она чўчқани болалари билан наслдор эркак чўчқалар, ўстиришда ва бўрдоқига боқилаётган чўчқаларни боқиш харажатларини қамраб олади. Бу харажатлар чўчқачилик маҲсулотининг алохида: яроқли насл боши, тирик вазннинг ортиши ва гўнгга ўтказилади.

Тирик вазнининг ортиши ва 1 бош наслнинг ажратиш вақтидаги таннархи асосий подани боқиш сарфларининг умумий суммасини (қўшимча маҲсулот қийматини чегириб) ажратилган насллар, бунга тугилгандаги тирик вазнини Ҳам киритиб, тирик вазнининг ўсган миқдорига тақсимлаб аниқланади.

Ажратилган чўчқа болалари 1ц тирик вазннинг ортиш таннархи йил бошида онаси билан бўлган чўчқа болалари қиймати суммаси ва жорий йилда ажратилган болалар тирик вазнига (ўлганларини Ҳам қўшиб) асосий пода бўйича харажатларни бўлиб аниқланади.

қолган гуруҲ даги чўчқалар (ўстиришдаги ва бўрдоқига боқилаётган) 1ц тирик вазнининг ортиш таннархи тегишли гуруҲ лар бўйича харажатларни шу гуруҲ да эришилган ўсиш миқдорига тақсимлаб аниқланади.

Ихтисослашган хўжаликларда чўчқачилик маҲсулотининг таннархи тармоқ бўйича умуман ва Ҳар бир технологик гуруҲ бўйича, ихтисослашмаган хўжаликларда фақат тармоқ бўйича аниқланади. Умуман тармоқ бўйича чўчқалар тирик вазнининг ялпи ўсишининг таннархи, наслнинг (ўлганларини Ҳам қўшиб) туђилишдаги тирик вазнини Ҳам қўшиб Ҳисобга олиш объектлари бўйича харажатлардан келиб чиқиб аниқланади. Чўчқалар 1ц тирик вазннинг таннархи юқорида баён этилган тартибда Ҳисобланади.

қўйчилик ва эчкичилик маҲсулотининг таннархи катта ёшли ва ёш молларни боқиш, жун қирқиш, шунингдек қоракўлчиликда кузиларни сўйиш Ҳамда терига ишлов бериш харажатларидан иборат бўлади. Гўшт-жун ёки жун-гўшт қўйчилигида ишлаб чиқариш харажатлари маҲсулот турлари: жун, тирик вазннинг ортиши, насл, сут, қоракўлчилик ватри қўйчилигида, юқорида айтилганлардан ташқари тери ва қоракўл, ўстиришга қолдирилаётган қўзиларининг тирик вазни бўйича тақсимланади.

қўзиларнинг туђилиш вақтидаги таннархи асоси пода қўзиларини боқиш учун умумий сарфларнинг жун-гўшт қўйчилигида 10 фоизи, қоракўлчиликда 15 фоиз миқдорида белгиланади.

Асосий маҲсулот турлари таннархини Ҳисоблашда (тирик вазннинг ортиши ва жун) қўйларни боқиш харажатларининг умумий суммасидан қўшимча маҲсулот қиймати чегирилади. қолган харажатлар бу маҲсулот турларига белгиланган меъёрлардаги озиқа сарфларига (озиқа бирликларида) мутаносиб тақсимланади.

Жун қирқиш пунктини сақлаш, қўй (эчки)лар жунини қирқиш, жунни навларга ажратиш, жойлаш, тамђалаш харажатлари жунга ўтказилади, қоракўл қўзиларини сўйиш, терига дастлабки ишлов бериш ва уларни ташиш харажатлари қоракўл териси таннархига киритилади.

қўзиларни ажратиш вақтида 1ц орган тирик вазннинг таннархи қўзиларнинг (қоракўл қўзиларини туђилиш вақтида, ўстиришга қолдирилган) таннархи, тирик вазннинг ортиш харажатлари қоракўл қўзилар қиймати ва ажратиш вақтидаги четдан келтирилган қўзилар қиймати ва ажратиш вақтидаги тирик вазни билан (ўлганларнинг тирик вазнини чегирмай) жорий йилдаги ортиш қисми бўйича аниқлади. Ёш қўй ва бўрдоқига боқилаётган катта қўй 1ц тирик вазнининг таннархи юқорида баён этилган тартибда аниқланади.

Эчкичиликда насл, тирик вазн, жуннинг таннархи худди қўйчилик (қоракўлчиликдан ташқари) маҲсулотлари таннархи сингари аниқланади.

1 минг дона тухум 1 ц. парранда тирик вазнининг таннархи парандани боқиш ва ўстириш харажатлари (бундан пар-пат, гўнг ва бошқа маҲсулотлар қийматини чегириб) ва тегишли маҲсулот (тухум, тирик вазнининг ортиши) миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

Бир суткалик жўжаларнинг таннархини аниқлаш бўйича (уларнинг қийматини Ҳам қўшиб) барча харажатларни ишлаб чиқариш чиқитлари, палађда тухумлар (мумкин бўлган реализация баҲосида) қийматини чегириб яроқли суткалик жўжалар миқдорига бўлиб аниқланади.

қулуннинг туђилгандаги таннархи бияни боқишга сарфланадиган 60 кунлик озиқа қийматига кўра аниқланади.

Наслдор йилқичиликда тойни ажратиш вақтидаги таннархи бия, наслдор айђир ва синовдаги айђирни боқишнинг йиллик харажатлари суммасидан гўнг ва бошқа маҲсулотлар қиймати Ҳамда бия ва айђирлар ишининг қийматини (шу отларнинг от-кун таннархи меъёрларига кўра) чегириб аниқланади.

Отларни отхона-яйловда боқиладиган қимизчилик фермаларида маҲсулотнинг асосий тури бия сути-қимиз ва ажратишгача боқиладиган кулунлардир. Бия сутининг таннархи қимизчилик фермаси биялари ва наслдор айђирларни боқиш харажатлари (сођиш ва қулунларни қўшимча озиқлантириш харажатларини Ҳам киритиб) суммасидан, бундан ажратиладиган қулунлар, бия ва айђирлар иши, гўнг ва тулланган жун ва қил қийматини чегириб аниқланади. Бунда зотдор бўлмаган кулунлар гўштга мўлжалланган кулунлар баҲолари бўйича зотдор ажратиладиган кулунлар тегишли зот I класс ва II категориясидаги бир отга белгиланган амалдаги прейскурант баҲонинг 40 фоизи хажмида, бия ва айђирлар ишининг қиймати, иш отларининг от-кун норматив таннархи бўйича, гўнг, белгиланган баҲоларда ва от қили ва жуни мумкин бўлган реализация баҲоларида баҲоланади.

Насл ва қимиз олинадиган уюрлаб боқиладиган йилқичиликда бия ва наслдор айђирларни боқиш харажатлари (қўшимча маҲсулот қийматини чегириб) насл (яроқли) ва қимизга белгиланган коэффициент бўйича тақсимлаб ўтказилади: қимиз 1,0 той 6-9 қулун бир бош – 6,0.

қимизчиликнинг таннархи бия сутига ўтгазилган сарфлар ва уни қайта ишлаш сарфларидан келиб чиқиб аниқланади. Ўстирилаётган тойнинг таннархи уни боқиш харажатларидан гўнг, маҲсулот, бажарилган ишлар қийматини чегириб аниқланади.

Ёш отларнинг таннархи Ҳисобот йилида белгиланган озиқа-кунлар миқдорига кўра боқиш харажатларини ва бир озиқа-кунининг ўртача қийматини Ҳамда келтирилган ёки туђилган йил бошида Ҳисобда бўлган ёш от қийматини жамлаб аниқланади.

Туячиликда 1 туя боласининг таннархи туяни боқишнинг 120 озиқа кун қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Буталоқнинг ажратиш вақтидаги таннархини аниқлашда йил бошидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларига буталоқли туялар асосий подасини боқиш бўйича жорий йилдаги харажатлар киритилиб, Ҳосил бўлган суммадан катта туялар иши, олинган сут, жун, гўнг ва бошқа маҲсулотлар қиймати Ҳамда келгуси йилга ўтадиган тугалланмаган ишлаб чиқариш қиймати чегирилади. Фарқ ажратиладиган бўталоқлар таннархинин ташкил қилади.

Шимол буђучилигида буђуларни боқишнинг умумий харажатлари ёш гуруҲ лари (урђочи ва наслдор эркак буђу, жорий йилда туђилган ёш буђулар, ахта (бичилган) қилинган буђулар) бўйича озиқа-кунлар сонига мутаносиб Ҳайвонларнинг тегишли гуруҲ ларига, ўлган, йўқолган, мажбуран сўйилган буђулар озиқа-кунларини Ҳам қўшиб тақсимланади. Бунда бичилган эркак буђуларни боқишга қилинган сарфлар буђуларнинг тегишли ёш гуруҲ ларига озиқа-кунлар сонига мутаносиб тақсимланади.

1 бош наслнинг таннархи она буђулар, наслдор эркак буђуларни боқиш харажатлари ва Ҳайвонларнинг бу гуруҲ ига тўђри келган бичилган эркак буђуларни боқиш харажатлари суммасини, қўшимча маҲсулотлар қийматини чегириб, олинган насллар сонига тақсимлаб аниқланади. Йил давомида бугу насллари режадаги таннархида кирим қилинади.

Жорий йилда туђилган буђу наслининг таннархи олинган насл таннархи, бу гуруҲ га четдан келтирилгани ёш буђу қиймати ва жорий йилда тугилган ёш буђу тирик вазнининг ортиш таннархининг қўшилишидан келиб чиқади.

Жорий ва ўтган йилда туђилган ёш буђунинг ўсиш таннархи унинг боқиш харажатлари ва бичилган буђуларнинг бошқа харажатлари қисмининг қўшилишидан пайдо бўлган суммадан бошқа маҲсулотлар қийматини чегириб аниқланади.

Ўтган йилларда туђилган 1 бош ёш буђунинг таннархи ёш буђунинг йил бошидаги ва четдан келтирилган ёш буђунинг қиймати, уни тирик вазнининг ортиш харажатлари (ўлган Ҳайвонлар қийматини чегириб) суммасини йил охирига сақланиб колган ёш буђулар сонига тақсимлаб аниқланади.

Шох етиштирувчи буђучиликда асосий пода буђуларини боқиш харажатлари насл (туђилганда) ва шох хом ашёсига ўтказилади.

Асосий подани боқиш харажатлари (бошқа маҲсулотлар қийматини чегириб) шох хом ашё ва насл ўртасида олачипор кийик ва морол болалари, улардан олинган шохларга белгиланган нисбатларда тақсимланади. Бунда олачипор кийикларда туђилган бола 145г., моролда - 445г. ишлов берилмаган шохга тенглаштирилади. Биринчи насл шохлар таннархида баҲоланади.

Ёш буђу қўшилган вазнининг таннархи бошқа маҲсулотлар қиймати ва биринчи болалар ишланмаган шохлар қиймати чегирилгач, уни боқиш харажатлар умумий суммасидан аниқланади. Ўстирилган ёш буђунинг таннархи шимол буђучилигидаги сингари Ҳисобланади.

қуёнчиликда бир бош наслнинг туђилгандаги таннархи ажратиш вақтидаги 1 бош ёш қуён режадаги таннархининг 50 фоизи хажмида белгиланади.

(Тирик қолган) яроқли 1 бош наслнинг таннархи катта ёшли урђочи ва эркак Ҳамда ажратишгача бўлган ёш қуёнларни боқиш харажатлари (бундан гўнг ва бошқа маҲсулотлар қийматини чегириб) умумий суммасини яроқли насллар сонига бўлиб аниқланади.

Ёш қуённи ажратгандан кейинги ўстириш харажатлари - ёш қуёнларнинг кўшилган тирик вазнининг таннархини ташкил қилади. 1 ц тирик вазнининг таннархи юқорида баён этилган тартибда Ҳисобланади.

1 бош наслнинг туђилишдаги таннархи ажратиш вақтидаги ёш мўйнали хайвон боласиннинг ажратиш вақтидаги таннархи катта ёшли мўйнали харажатларни насли билан боқиш харажатларини (гўнг ва бошқа маҲсулотлар қийматини чегириб) ажратилган ёш Ҳайвонлар сонига бўлиб аниқланади.

Жорий йилдаги ёш хайвоннинг таннархи катта ёшли ва жорий йилдаги ёш Ҳайвонларни боқиш харажатларининг умумий суммасини (гўнг ва бошқа маҲсулотлар қийматини чегириб) яроқли ёш Ҳайвонлар сонига бўлиб аниқланади. Ўтган йилда туђилган яроқли ёш Ҳайвонлар таннархи (тери учун сўйилган, асосий подага ўтказилган ва йил охирида қолган) ёш хайвоннинг йил бошида бўлган қиймати ва уни йил давомида ўстириш харажатлари суммасидан келиб чиқувчи жорий йилда ортган вазнининг таннархидан иборат бўлади.

1 минг балиқчалар таннархи йил давомида урђочи балиқли ва увилдириқли ховузларда бўладиган наслдор балиқларни боқиш харажатлари суммасини увилдириқли ховузлардан кўчирилган балиқчалар сонига бўлиб аниқланади. 1ц шу йилги балиқчалар таннархи балиқчаларнинг умумий қиймати ва кўчириладиган балиқлар (шу йилги балиқлар)ни ўстириш харажатларини ўстирилган шу йилги балиқлар центнерлари сонига (шу йилги балиқларнинг ўртача ођирлиги 30 гр) бўлиб аниқланади.

қишлаш ховузларидаги шу йилги балиқчалар қиймати келгуси йилга ўтувчи тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари деб қаралади. Бир йилги балиқлар қишлаш ховузларидан катта ховузларга кўчирилгандан кейинги барча харажатлар товар балиқни ўстириш харажатларига киритилади. Бу харажатлар 1 ёшли балиқлар қийматига Ҳам, уларни овлаш ва реализация қилишгача ўстириш харажатларига Ҳам киритилади.

1ц товар балиқнинг таннархи товар балиқни ўстириш харажатлари суммаси ва олинган товар балиқ миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

Тўлиқ системали бўлмаган балиқчилик хўжалигида товар балиқнинг таннархи балиқ кўпайтириш материал қиймати ва товар даражасигача ўстириш харажатларидан таркиб топади.

Чанглатиш. Асал олиш йўналишидаги асаларичилик маҲсулотини Ҳисоблашда харажатларнинг умумий суммасидан ўз ва бошқа хўжаликларда асаларилар чанглатадиган экинларга асалари оилалари боқиш харажатларининг 20-40 (мева-резавор экинлар, уруђ учун экилган беда ва йўнгичка бўйича 40-60 фоиз) фоизи чанглатиладиган экинлар майдонининг катталиги ва уларнинг Ҳосилдорлигига кўра тақсимланади.

Чанглатиш йўналишидаги асаларичиликда асалариларни боқиш бўйича барча харажатлар асаларичиликнинг асал, мум, она асалари ва бошқа маҲсулотларнинг реализация баҲоларидаги қийматларини чегириб чанглатиладиган экинлар таннархига кўчирилади.

Асаларичилик айрим маҲсулотлари турларининг таннархи (мум, она асалари, асаларили халталар ва шу кабилар) маҲсулот турлари бўйича харажатлар суммасини уларни реализация баҲосидаги қийматларига мутаносиб тақсимланади. Мумкатаклар сонининг кўпайиши таннархи эритилган кондицион мум таннархи бўйича Ҳисобланади. Бунда 435х300 ўлчамли уя мумкатак 140г. 435х230 мм ўлчамлиси-110г. 43лх145 ўлчамли магазин мумкатаги 70г. мумга тўђри келади.

Янги асалари оилаларининг таннархи реализация баҲолари бўйича қабул қилинади ва 1 кг мумнинг таннархи 10 кг асал таннархига тенглаштирилади.

Товар асал Ҳамда уяларда ва кузги-қишки-баҲорги озиқа сифатида омборда қолдирилган асал запаси асалнинг ялпи чиқиши Ҳисобланади.

қурт уруђининг таннархи суммасидан наслдор пиллалар қиймати ва уруђни тайёрлаш харажатлари суммасидан қурт уруђини олишга тайёрлашган ва капалаклари чиқмаган пиллаларнинг реализация баҲосидаги қиймати чегириб аниқланади.

Хом пилла таннархига уруђни тайёрлаш таннархи ёки харид баҲоси (харид қилинганда) бўйича қиймати, уруђни инкубация қилиш, қуртларни боқиш ва пилла олиш харажатлари киритилади. 1 кг хом пилланинг таннархи бошқа маҲсулотлар чегирилган харажатлар суммасини олинган пилла миқдорига бўлиб аниқланади.

қишлок хўжалик Ҳайвонларини сунъий уруђлантириш станция ва пунктларида сперманинг таннархи хар бир наслдор хайвон тури бўйича Ҳисобланади.

Наслдор Ҳайвонларни янги олинган аралаштирилмаган сперма таннархига уларни боқиш харажатлари (қўшимча маҲсулот қийматини чегириб), шунингдек наслдор Ҳайвонларнинг зотини иммуноген теширишга алоқадор харажатлар киритилади. Наслдор кўчкорлар спермаси таннархини Ҳисоблашда харажатларнинг умумий суммасидан жуннинг қиймати чегирилади.

Наслдор Ҳайвонлар 1 мл аралаштирилмаган спермасининг таннархи бу маҲсулотга ўтказилган харажатлар суммасини хар бир хайвон (наслдор) тури бўйича сперманинг Ҳақиқий чикишига тақсимлаб аниқланади.

Ўзи ишлаб чиқарган ва харид қилинган 1 мл аралаштирилган сперманинг таннархи ўзида ишлаб чиқарилган сперманинг таннархи Ҳамда харид қилинган сперма қийматидан ташкил топувчи харажатларнинг умумий суммасини олинган аралаштирилган сперманинг умумий миқдорига (текшириш учун қолдирилганларини чегириб) тақсимлаб аниқланади.

Тайёрлаб музлатилган сперманинг умумий қиймати йил бошига қолдиқда бор бўлган музлатилган сперма қиймати, ўзи ишлаб чиқарган ва харид қилган сперма қиймати, спермани музлатиш ва уни сақлаш харажатларидан таркиб топади. Тайёрланган музлатилган сперманинг миқдори йил бошига бор бўлган қолдиқ сперма, ўзи ишлаб чиққан ва харид қилинган музлатилган спермадан, текшириш мақсадларида сарфланган, музлатилгандан сўнг брак қилинган, уларни сақлаш ва эритиш вақтидаги йўқотишларни чегириб Ҳосил қилинади.

Музлатилган 1 мл сперманинг таннархи умумий харажатлар суммаси ва музлатилган маҲсулот миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

Спермани реализация қилишга алоқадор транспорт ва бошқа харажатлар унинг тўлиқ таннархига киритилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет