Меҳнат ҳақи — бу жамият кўламида миллий даромаднинг ишчилар ва
хизматчилар ўртасида улар меҳнатининг миқдори ва сифатига мувофиқ
тақсимланадиган ҳамда шахсий истеъмоли мақсадлари учун фойдаланиладиган
қисмидир. Корхона меҳнатга ҳақ тўлашдан меҳнат унумдорлигини оширишни,
фан техника тараққиѐгини жадаллаштиришни, маҳсулот сифатини яхшилаш ва
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни энг муҳим воситаси сифатида
фойдаланилади. Иш ҳақини ташкил этиш ва уларни шакллантиришдан асосий
мақсад барча ходимларни иш ҳақи якка ва коллектив меҳнат натижаларига
тўғридантўғри боғлиқ бўлишига эришишдан, маҳнатга ҳақ тўлашга текисчилик
элементларини бартараф этишдан иборат.
Иш ҳақининг моҳияти унинг ижтимоий ишлаб чиқариш босқичлари
бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш, уни тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол
қилишда бажарадиган функциялари (вазифалари) да намоѐн бўлади.
1. Такрор ҳосил қилиш функцияси. У ходимларни, шунингдек, уларнинг
оила аъзолари иш кучини такрор ҳосил қилиш, авлодларни қайта кўпайтириш
учун зарур бўлган ҳаѐтий неъматлар билан таъминлашдан иборат. Унда
эҳтиѐжларнинг ортиб боришидан иборат иқтисодий қонун ўз ифодасини топади.
Мазкур функция иш ҳақининг давлат томонидан тартибга солиниши
хусусиятлари, иш ҳақининг иш кучини такрор ҳосил қилишни таъмин этадиган
миқдорини қонуний даражада белгилаш билан мустаҳкам боғлиқдир.
2. Рағбатлантирувчи функция. Унинг моҳияти ходимнинг иш ҳақи унинг
қуйидаги меҳнат ҳиссасига, корхонанинг ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти
натижаларига боғлиқлигини белгилашдан иборат бўлиб, бунда кўрсатиб ўтилган
боғлиқлик ходимни ўз меҳнати натижаларини доимий равишда яхшилаб боришга
қизиқтириши лозим.
3. Ўлчов - тақсимлаш функцияси. Бу функция истеьмол фондларини
ѐлланма ходим билан ишлаб чиқариш воситалари эгаси ўртасида тақсимлаш
вақтида жонли меҳнат ўлчовини акс эттириш учун мўлжалланган. Иш ҳақи
воситасида ишлаб чиқариш жараѐни ҳар бир иштирокчисининг меҳнат ҳиссасиги
мувофиқ унинг истеъмол фондидаги алоҳида улуши аниқланади.
4. Ресурсларни жойлаштириш функцияси. Мазкур функциянинг ҳозирги
вақтдаги аҳамияти жиддий равишда ошиб бормоқда. Унинг моҳияти меҳнат
ресурсурсларини минтақалар, иқтисодиѐт тармоқлари ва корхоналар бўйича
қулай равишда жойлаштиришдан иборатдир. Меҳнат ресурсларини жойлаштириш
соҳасидаги давлат бошқаруви энг кам даражага келтирилган шароитда, меҳнат
бозорининг самарали фаолият кўрсатишини шакллантириш фақат ҳар бир
ѐлланма ходимда ўз меҳнатини сарфлаш жойини танлашда эркинлик бўлган
тақдирдагина турмуш даражасини оширишга интилиш, иш топиш мақсадида уни
бошқаси билан алмаштиришни тақозо қилади, бу иш эса унинг эҳтиѐжларини энг
кўп даражада қондириши лозим.
17
5. Аҳолининг тўловга қобилиятли талабини шакллантириш функцияси. Бу
функциянинг вазифаси тўловга қобилиятли талабни мувофиқлаштиришдир,
бундай талаб деганда харидорларнинг пул маблағлари билан таъминланган
эҳтиѐжларининг намоѐн бўлиш шакли тушунилади, шунингдек, истеъмол
товарларини ишлаб чиқариш назарда тутилади. Тўловга қобилиятли талаб икки
асосий омил – жамиятнинг эҳтиѐжлари ва даромадлари таъсирида шаклланади ва
бозор шароитида иш ҳақи ѐрдамида товарни таклиф қилиш билан талаб ўртасида
зарур мутаносиблик ўрнатишга ѐрдам беради.
Хулоса қилиб айтадига бўлсак, меҳнат бозорида иш кучини сотувчи билан
уни олувчи ўртасида келишилган нарх - бу иш хақидир. Иш ҳақи меўнатнинг пул
шаклидаги нархи булиб, уни ишга ѐллаганлар меҳнат қилувчиларга маълум вакт
мобайнида, маълум миқдордаги ва муайян сифатли ишни бажарганликлари учун
тўлайдилар.
2.2. Меҳнатга ҳақ тўлаш тамойиллари
Ҳозирги пайтда иқтисодиѐтнинг деярли барча соҳаларида меҳнатга ҳақ
тўлаш асосан икки шаклидан фойдаланилади. Булар ишбай ва вақтбай меҳнатга
ҳақ тўлаш шаклларидир. Меҳнатнинг самараси бир кунда ѐки соатда ўз
ифодасини топмайдиган ѐки яратилган маҳсулотнинг миқдорини аниқлаш имкони
бўлмайдиган корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклидан кенг
фойдаланилади. Буларга ўқитувчилар, тарбиячилар, шифокорлар каби
тоифадагиларнинг меҳнатини мисол қилиш мумкин. Бу тоифадаги меҳнатнинг
натижаси жуда узоқ муддатлардан кейин билиниши мумкин. Шу ҳолда ҳам унинг
сифатини, миқдорини аниқ белгилашнинг иложи йўқ. Шу билан биргаликда
шундай иш турлари мавжудки уларнинг миқдорини қисқа вақт ичида аниқлаш
имкони мавжуд. Қилинган меҳнатнинг натижасини соатда ѐки бир кунда аниқлаш
имкони мавжут ҳолларда асосан ишбай усулда меҳнатга ҳақ тўланади. Меҳнатга
ҳақ тўлаш мураккаб тизимга эга. Меҳнатга ҳақ тўлашда ишлатиладиган барча
элементлар меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ташкил этади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими қуйидаги энг муҳим тамойилларга риоя қилиши
зарур.
1. Ишлаб чиқариш ва меҳнат самарадорлиги юксалиб борган сари реал иш
ҳақининг ортиб бориши.
2. Меҳнат унумдорлиги ўсишини ўртача иш ҳақининг ўсиш суръатларидан
илгариловчи суръатларини таъминлаш, (ѐки маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари
суръатининг истеъмол фондлари ўсиши суръатларидан ортиб кетиши). Бу
тамойилнинг моҳияти – ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг
самарадорлигини ошириш асосида меҳнат даромадларини максимал (энг кўп)
даражага етказишдан иборат.
3. Ходимнинг корхона фаолияти натижаларига қўшган меҳнат ҳиссасига,
меҳнат мазмуни ва шароитларига, корхона жойлашган минтақага, унинг қайси
тармоққа мансублигига қараб иш ҳақини табақалаштириш. Мазкур тамойил
ходимнинг ўз меҳнат малакасидан, маҳсулотнинг юқори сифатли бўлишини
таъминлашдан моддий манфаатдорлигини кучайтириш зарурлигига асосланган.
18
4. Баробар (тенг) меҳнат учун баробар ҳақ тўлаш. Бозор шароитида бу
тамойилни ишловчининг жинси, ѐши, миллий мансублиги ва ҳоказоларга қараб
унинг меҳнатига ҳақ тўлашда камситишига йўл қўймасликдир
5. Меҳнатга ҳақ тўлашни давлат йўли билан бошқариш ва тартибга солиб
туриш.
6. Меҳнат бозорининг таъсирини ҳисобга олиш. Меҳнат бозорида ҳам
давлат ва хусусий компанияларда ҳам уюшмаган сектордаги иш ҳақи кенг намоѐн
этилган бўлиб, улардаги иш кучи касаба уюшмалари билан қамраб олинмаган ва
меҳнатга ҳақ тўлаш тўла-тўкис маъмурият томонидан белгиланади.
7. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларининг оддийлиги,
мантиқийлиги ва қулайлиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларининг моҳияти ҳақида
кенг хабардор бўлишни таъминлайди.
Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил қилиш ходимлар
фаолиятини
рағбатлантириш,
тайѐр
маҳсулот
ва
меҳнат
бозорида
рақобатчиликни,
рентабелликни
ва
маҳсулотларнинг
даромадлилигини
таъминлаши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил этишдан мақсад
унинг ҳажми ва ходимнинг корхона хўжалик фаолиятига меҳнат фаолиятида
қўшган ҳиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами ва истеъмол
ўлчами ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдир.
Иш ҳақи - ҳар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос
равишда тақсимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи
миллий даромаднинг бир қисмидир. Иш ҳақи бу меҳнат учун мукофотдир.
Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб чиқариш жараѐнига жалб қилинган
меҳнат ресурсларининг баҳосидир. Бошқача қилиб айтганда, иш ҳақи – бу,
маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг корхона ходимлари
меҳнатига ҳақ тўлаш учун сарфланувчи қисмидир.
Иш ҳақининг номинал ва реал турлари мавжуд.
Номинал иш ҳақи бу ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган
меҳнати учун ҳисобланган ва тўланган иш ҳақидир.
Реал иш ҳақи номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва
хизматлар миқдори; реал иш ҳақи – бу, номинал иш ҳақининг ―истеъмол
қобилияти ‖дир.
Замонавий шароитларда корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг турли тизим
ва шакллари қўлланилиб, улардан энг кўп тарқалганлари сифатида ишбай ва
вақтбай усулни кўрсатиш мумкин.
Меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш,
кўрсатилган транспорт хизмати) учун тўланадиган ҳақни англатади.
Корхоналарда кўпинча фақат ишбай эмас, балки ишбай-мукофотли ҳақ
тўлашдан фойдаланилади. Ушбу усулдан асосан ҳайдовчи ва айрим таъмирловчи
ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда фойдаланилади.
Меҳнатга ишбай-мукофотли ҳақ тўлашда ишчи бажарган ишига ҳақ
олишдан ташқари, мукофотга ҳам эга бўлади. Мукофот асосан маълум бир
кўрсаткичларга эришиш – ташиш режасини ошириб бажариш, ташиш сифатини
ошириш, , ѐқилғи-мойлаш, хом ашѐ ва материалларни тежаш ва шу кабилар учун
берилади.
19
Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш тариф тизимида кўзда тутилувчи ишлаб
берилган вақт - календарь вақт эмас, балки норматив вақт учун тўланадиган ҳақни
англатади.
Вақтбай-мукофотли ҳақ тўлашда ишчи ишлаб берган вақтига ҳақ олишдан
ташқари, ушбу иш ҳақига маълум бир фоиз ҳисобида мукофот ҳам олади.
Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш тизими меҳнатга ишбай ҳақ тўлашнинг бир тури
бўлиб, унинг моҳиятига кўра, бунда бажарилиши керак бўлган ишларни
муддатини кўрсатган ҳолда баҳолаш амалга оширилади.
Корхонада қуйидаги ҳолларда аккорд ҳақ тўлаш тизимидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
корхона бирон-бир буюртмани ўз вақтида бажара олмаса ва бунинг учун
шартномага асосан йирик миқдорда жарима тўлайдиган бўлса;
корхонанинг тўхтаб қолишига сабаб бўлувчи фавқулодда вазиятлар
(ѐнғин, сел, зилзила, сув тошқини ѐки жиддий сабабларга кўра асосий технологик
линияларнинг ишдан чиқиш ҳоллари) рўй берганда;
алоҳида ишларни бажаришга ўта зарурат туғилганда ѐки корхонада янги
асбоб-ускуналар ишга туширилганда.
Кўпчилик корхоналарда иш ҳақини ҳисоблаш тариф тизими, айниқса унинг
тариф ставкаси ва тариф сеткалари каби элементлари асосида амалга оширилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашни давлат йўли билан тартибга солиш кам
таъминланган, оз иш ҳақи оладиган ходимларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини
таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар асосида иш ҳақининг энг кам
миқдорини белгилайди.
Иш ҳақини ташкил этишда ягона тариф сеткаси асосида асосий иш ҳақини
шакллантириш усулини ѐки меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимини танлаш
муҳимдир. Ягона тариф сеткаси устувор бўлиб, ундан фойдаланганда ходимлар
иш ҳақини янада объективроқ табақалаштиришга эришилади. Бироқ иқтисодий
аҳвол доимий равишда ўзгариб туриши сабабли корхоналарда кўпинча тариф
ставкаларни ўзгартиришга тўғри келади, бу эса катта меҳнат харажатларига олиб
келади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими иш ҳақини корхона ишининг
ҳақиқий натижаларига тўғридан-тўғри боғлиқ қилиб қўяди. Иш ҳақини ҳисоблаш
эса камроқ меҳнат талаб қилади, лекин бу фақат кичикроқ корхоналарга
тааллуқлидир.
Кўплаб корхоналар иш ҳақини ҳисоблашда анъанавий тариф тизимидан
фойдаланиб келмоқдалар. Бундай корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил
этишнинг асосий элементлари меҳнатни нормалаш, тариф тизими, иш ҳақининг
шакллари ва тизимларидир.
Иш ҳақининг шакллари ва тизимлари –бу меҳнатнинг миқдор натижалари
ва сифатига (унинг мураккаблиги, интенсивлиги, шарт- шароитларига) боғлиқ
равишда иш ҳақини белгилаш механизмидир.
2.3. Ишбай ва вақтбай иш ҳақи тўловлари.
Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш соҳасидаги анъанавий ѐндашувлардан
фойдаланувчи корхоналар ходимлар иш ҳақининг миқдорини белгилаш учун
тариф сеткалари, тариф ставкалари ва тариф-малака маълумотномаларидан
фойдаланадилар. Бундай корхоналарда бошқарув меҳнати ходимлари
ҳисобланувчи хизматчилар учун штат-маош тизими татбиқ этилади. Унинг ўзига
20
хос хусусияти штат жадвалининг тузилишидан иборат бўлиб, унда муайян
корхонада мавжуд бўлган лавозимлар рўйхати, ҳар бир лавозим бўйича ходимлар
сони ва маош миқдори кўрсатилади.
Меҳнат мотивацияси тушунчаси. Маълумки, меҳнат бу — инсоннинг бирорта
эҳтиѐжини қондиришга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир.
Мотивация инглиз тилидан олинган бўлиб, энг аввало, ўзини ва сўнгра бутун
жамоани умумий мақсадларни бажаришга даъват этувчи фаолиятни рағбатлантириш
жараѐнидир.
Меҳнат мотивацияси деганда эса инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолиятини
турли рағбатлантириш йўллари би-лан юқори самарадорликка эришишга йўналтирмоқ,
уни унумли меҳнат қилишга ундамоқ, ички туйғуларини қўзғатмоқ тушунилади.
Бозор иқтисодиѐти шароитида меҳнат мотивацияси муҳим аҳамиятга эга.
Чунки ҳар бир инсон меҳнатни мажбур бўлиб эмас, балки ўз ихтиѐри билан қилиши
лозим. Шундагина бу борада юқори натижаларга эришилади. Лекин ҳар ким ҳамиша ўз
ихгиѐри билан самарали меҳнат қилавермайди. Бунинг учун инсонда энг аввало
шундай меҳнат қилишга даъват этувчи туйғу уйғотилиши керак. Бундай туйғу турли
рағбатлантириш йўллари билан амалга оширилади.
Рағбатлантириш асосан икки йўналишда олиб борилади. Биринчиси моддий
рағбатлантириш, иккинчиси маънавий.
Меҳнатнинг
рағбатлантирилиши
деганда меҳнатнинг содир бўлишини
таъминловчи ва унинг фаоллигини оширувчи моддий, маънавий ва ҳукуқий
манфаатлар мажмуаси тушунилади.
Меҳнатнинг ўзи, таъкидланганидек, кишиларнинг бирорта эҳтиѐжини
қондиришга қаратилган мақсадли фаолиятдан иборат. Демак, кишилар меҳнатни
шунчаки қилмайди, балки замирида бирорта манфаатни қондирадиган мақсад
ѐтади.
Кишиларнинг меҳнат қилишдан манфаати, энг аввало, моддий
рағбатлантиришни талаб қилади, чунки у меҳнати эвазига ўзининг ва оила
аъзоларининг яшашини, яъни етарли даражада моддий неъматлар билан
таъминлаши лозим.
Меҳнатнинг рағбатлантирилиши нималарда намоѐн бўлади? Энг аввало,
меҳнаткаш меҳнати учун олган маоши ўзининг ва оила аъзоларининг яшаши учун
бемалол етиши лозим. Шундагина меҳнатнинг бир қисми бўлган иш кучининг
қиймати тўлиқ тўланган, меҳнаткаш эса тўлиқ рағбатлантирилган бўлади.
―159-ҚУРИЛИШТРЕСТ‖ ОАЖ да ишчилар сони 2010 йилда 206 та бўлган бўлса,
бу кўрсаткич 2012 йилда 200 нафар, 2013 йилда 188 кишини ташкил етган. Иш хаки фонди
2010 йилда 3594240 минг сўм бўлса, 2012 йили 4024800 минг сўмгача ошган ва 2013 йилга
келиб бу кўрсаткич 4467528 минг сўмни ташкил этган (1-жадвал).
|