Бухоро 2013 Замонавий қўл ювиш усули Мақсад



Дата04.07.2016
өлшемі50.11 Kb.
#177177
БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
ТРАВМАТОЛОГИЯ, УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ВА ХИРУРГИК КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ

III курс даволаш, тиббий педагогика ва стоматология факультетлари

талабалари учун умумий хирургия фанидан

Амалий кўникмалар



Бухоро - 2013

1. Замонавий қўл ювиш усули

Мақсад: Қўлни операцияга тайёрлаш

Курсатма: тезкор ва режали операциялар хамда турли хил муолажалар.

Керакли анжомлар: Оқар илиқ сув, совун, стерил шетка (ёки губка), корнцанг, тоғора, қўл ювувчи эритма (С-4, бетадин 0,5 % эритмаси, роккал ва бошқалар)




Тадбир

Бажармади

(0 балл)


Тўлиқ тўғри

бажарди


1.

Керакли анжомлар: Оқар илиқ сув,совун, стерил шетка (ёки губка),корнцанг, тоғора,қўл ювувчи эритма (С-4, бетадин 0,5 % эритма, роккал ва бошқалар)

0

10

2.

Операция олди хонасига талаба операцион кийим-кечак кийган холда, бахилда, никобда, тирноклари олинган холда киради.

0

10

3.

Қўлларини (кафт ва билакни қисми) совун билан ювилади.

0

10

4.

Кўрсатилган жойларни стерил шетка ёки губкани корнцанг билан олиб 5-10 минут давомида ювади.

0

10

5.

Сувлар кафтдан тирсак томон оқиши лозим.

0

10

6

Стерил тоғорадаги эритма билан яна 3-4 дақиқа давомида кафт, бармоқ ва билакларни қисми ювилади.

0

10

7

Иккала қўлини ярим кўтарган холда операция хонасига киради

0

10

8

Қўл стерил сальфетка ёки сочиқ ёрдамида бармоқ ва кафтдан тирсак томон харакатда артилади.




10

9

960 спирт ёрдамида бармоқ ва кафтларга 2 маротаба ишлов берилади.




10

10

5% ли йоднинг спиртдаги эритмаси билан бармоқ учлари, тирноқ аралаш кафтни бурмалари артилади.




10



Жами


0

100

2. Эсмарх жгутини қўйиш техникаси



Мақсад: Қонни вақтинча тўхтатиш

Кўрсатма: Оёқ ёки қўлдан артериал қон кетишини тухтатиш

Керакли анжомлар: Эсмарх жгути, сочиқ




Тадбир

Бажарма ди

(0 балл)


Тўлиқ тўғри

бажарди


1.

Беморни кийим ечилади,ечини қийин бўлганда қайчи билан кесилади

0

10

2.

Жгут қўйиладиган жойга сочик ўралади

0

10

3.

Жгут бироз чўзиб турилган холда илгакли учидан бошлаб ўралади

0

10

4.

Жгутнинг хар бир кейинги ўралган тури олдинги турни устидан ёки ½ кисмини босиб турган холда ўралади.

0

10

5.

Жгут ўраб бўлингач занжирли учи илгакка илиб махкамланади.

0

10

6

Битта коғозга жгут қўйилган вақти езиб қўйилади ва беморга берилади, еки жгутга қистириб қўйилади.

0

10

7

Жгут 1,5 – 2 соатга қўйилади.

0

10

8

Жгут тўғри қўйилганлиги қўйидаги белгилар орқали аниқланади:

А) жарохатдан қкон оқиши тўхтайди

Б) периферик артерияда пульс йўқолади

В) териси оқаради



Г) бармоқлар совийди

0

10

9

Агарда беморни транспортировка қилиш узоқ вақтга чўзилса, у холда 1,5 соат ўтгач жгут боғламга кон чиккўнгача бўшатилади, ва яна қайта боғланади, олдинги жойдан бироз юқоридан боғлаш керак.

0

10

10

Агарда Эсмарх жгути нотўғри қўйилса жарохатдан қон оқиши тухтамайди

0

10



Жами


0

100


Эслатма: Эсмарх жгути бўлмаган холатларда уни ўрнига камар, каттик материалдан ясалган лента ёки тасма ишлатилиши хам мумкин.

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет