Буюк алломаларимизнинг шарқ уйғониш даври маьданиятига қЎшган ӽиссаси


Abstract:  Тhis  article  discusses  the  scientific  and  spiritual  legacy  of  medieval  scholars on the South Aral Sea.  Keywords



Pdf көрінісі
бет2/4
Дата03.01.2022
өлшемі1.66 Mb.
#451650
1   2   3   4
buyuk-allomalarimizning-shar-uy-onish-davri-madaniyatiga-shgan-issasi

Abstract:  Тhis  article  discusses  the  scientific  and  spiritual  legacy  of  medieval 

scholars on the South Aral Sea. 



Keywords:  strategy,  thought,  sufism,  encyclopedist,  droit,  commentary, 

competence, aphorism. 

 

Қадимдан  Турон  диёрининг  илм-фан,  санъат  ва  маданият  ривожланган 



ўлкаларидан  бири  –  Жанубий  Орол  бўйи  бўлиб  ҳисобланади.  Ўлкамизнинг 

халқлари  ўзининг  бирнеча  минг  йиллик  тарихий  ўтмиши  давомида  илм-фан 

соҳасида  жуда  кўплаб  ютуқларга  эришди.  Бунда  ўз  навбатида  ўлка  халқлари 

орасидан  етишиб  чиққан  буюк  қомусий  олимларимиз  ва  аждодларимизнинг 

ҳиссаси  катта  бўлганлиги  бизга  сир  емас.  Ву  даврдаги  бабокалонларимизнинг 

меҳнатлари  нафақат  ўз  даврининг  балки  бугунги  кунда  ҳам  илм-фан 

соҳасининг енг етук намуналаридир. 

Шарқ уйғониш даврининг вужудга келиши, Ўрта Осиё халқлари тарихида 

жуда  кўплаб  ўзгаришларнинг  юз  бериши,  ўлкамизнинг  барча  ҳудудларида 

бўлгани  сингари  Жанубий  Орол  бўйидан  ҳам  дунё  илм-фан  ва  маданият 

"Science and Education" Scientific Journal

Volume 1 Issue 3

June 2020

632


www.openscience.uz


 

 

соҳасига  ўзининг  буюк  кашфиётлари  билан  машҳур  бўлган  алломалар  ҳам 



етишиб  чиқди.  Ушбу  алламолар  томонидан  амалга  оширилган  кашфиётлар  ва 

улар  томонидан  яратилган  асарлар  бутун  давлат  ва  жамият  тараққиётига  ўз 

таъсирини кўрсатти. 

Мустақиллик  йилларидан  бошлаб  тарихий,  маданий  меросларимиз  ота-

боболаримиз  томонидан  яратилган  рухий  бойликларимизни  асраб-авайлашга 

алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бунга мисол қилиб Республика олимлари 

сўнгги  йилларда  чет  эл  мутахассислари  билан  биргаликда  илмий  тадқиқотлар 

юритаётганлигини  айтсак  муболаға  бўлмайди  албатта.  Бу  эса  ўз  навбатида 

ҳалқимизнинг  маданий-маърифий,  рухий  меросларга  жуда  бой  ҳалқ 

еканлигини,  тарихининг  минг  йилликларга  тенглигини,  миллат  руҳининга 

бадий яшашини, буюклигининг нишонасини кўрсатади. Шу ерда буюк бобомиз 

Абу Райҳон Берунийнинг «Ҳар бир инсоннинг бир ишга қобиляти бўлади, ҳар 

бир  ҳалқнинг  бир  ҳунарга  иштиёқи  зиёд  бўлур»  дея  айтган  донолик  сўзи 

мисолида  инсонлардаги  уларнинг  кўринмас  қобилятларини  юзага  чиқариб, 

уларнинг маданияти ақли ва қобилиятини ривожландирирувчи бу албатта илм-

билим  бойлигидир.  Билимли  юртда  юқори  маданият,  юксак-идрок,  ажойиб 

адабиёт,  сўнмас  манавий-маданий,  рухий  бойликлар  яратилади.  Бизнинг 

халқимиз ҳам юксак маданият ва билим эгасидир. 

Бугунги  кунда  мамлакатимизда  2017-2021  йилларда  Ўзбекистон 

Республикасини  ривожлантиришнинг  бешта  устувор  йўналиши  бўйича 

Ҳаракатлар  стратегияси  асосида  барча  соҳа  ва  тармоқларда  улкан  ўзгаришлар 

амалга  оширилмоқда.  Бу  борада  жамият  ҳаётида  эзгу  қадрият  ва  анъаналарни 

чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-

интеллектуал  салоҳияти,  онгу  тафаккури  ва  дунё  қарашини  юксалтириш, 

уларнинг  қалбида  она  Ватанимиз  ҳамда  халқимизга  муҳаббат  ва  садоқат 

туйғусини  кучайтириш,  баркамол  шахсни  тарбиялашда  беқиёс  аҳамиятга  эга 

бўлган  китобхонлик  маданиятини  оширишга  алоҳида  эътибор  қаратилмоқда. 

Ота-боболаримиз  қадим  даврлардан  келажак  авлоднинг  тарбиясига  катта 

маъсулиятила  қараган,  бу  уларнинг  фарзандлари  олдидаги,  ватани,  халқининг 

келажаги  олдидаги  қарзи  ҳам  фарзи  бўлган.  Ёзма  манбаларда  келтирилишича 

Жанубий  Орол  бўйи  хама  вақтда  илм  билан  шуғулланувчи  одамларнинг  ва 

донишмандларнинг  йиғиладиган  ва  халқаро  карвонлар  тўхтайдиган  Марказий 

Осиёнинг  йирик  жойи  ҳисобланган.  Жанубий  Орол  бўйларида  билим  олган 

кўпгина  олимлар  Шарқ  мусулмон  юртларида  ўқитувчилик,  устозлик  қилиб, 

шогирдлар таёрлаган. Улар ўша даврнинг цивилизациясига  лойиқ, ўзларининг 

кучи билан кўплаб шаҳарларни, илм ва маданий марказларни, чуқур мазмунга 

эга  манавий  қадриятларни  яратганлиги  ҳақида  ёзма  манбаларда  маълумотлар 

келтирилади.  Биз  тарихчилар  Шарқ  уйғониш  даврида  буюк  аждодларимиз 

"Science and Education" Scientific Journal

Volume 1 Issue 3

June 2020

633


www.openscience.uz


 

 

тарафидан  яратилган  буюк  тарихимизни  келажак  авлодга  етказишимизда, 



тарихимизнинг  яширин  саҳифаларини  очишимизда  манбаларни  ўрганишимиз 

асосий ўрин тутади. 

Қадимий  ва  бетакрор  диёримиздан  етишиб  чиққан  буюк  аллома,  адиб  ва 

мутафаккирларимизнинг юксак гуманистик ғояларга асосланган бой маънавий 

мероси  умумбашарий  цивилизация  ва  маданият,  дунёвий  ва  диний  илм-фан 

тараққиётига  улкан  ҳисса  бўлиб  қўшилгани  дунё  жамоатчилиги  томонидан 

ҳақли  равишда  эътироф  этилади.  Улуғ  аждодларимизнинг  ақл-заковати  ва 

бадиий  даҳоси  билан  яратилган  ноёб  асарлар,  хусусан,  математика, 

минералогия,  астрономия,  кимё,  тиббиёт,  фармацевтика,  меъморлик,  тарих, 

адабиёт,  санъат,  илоҳиёт,  фалсафа  ва  бошқа  соҳаларга  оид  манбалар  нафақат 

бизнинг халқимиз, балки жаҳон аҳлининг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. 

Ўлкамиз  халқларининг  жаҳон  тамаддуни  равнақига  қўшган  ҳиссаси  энг 

аввало  аниқ  фанлар  соҳасидаги  муҳим  кашфиётлари  билан  боғлиқ. 

Аниқфанларсоҳасидамутафаккирларимизэришганютуқларганазарташласак, 

Жанубий  Орол  бўйи  ва  Хоразмлик  олимлар  қадимги  хинд  ва  антик 

математикаси ютуқларини биринчи булиб «мусулмон Шарқи» деб аталган ўрта 

аср фанига, у орқали Европа фанига олиб кирдилар [Сулаймонова, 216]. 

Ўрта  асрларда  Шарқ  уйғониш  даврининг  вужудга  келиши  натижасида 

бутун  Ўрта  Осиё  халқлари  тарихида  жуда  кўплаб  ўзгаришлар  юз  берди. 

Жумладан,  Жанубий  Орол  бўйи  ҳудудларида  ҳам  илм-фан  соҳаси  аввалги 

даврларга  нисбатан  жонланди.  Ўлкамизнинг  барча  ҳудудларида  бўлгани 

сингари  Жанубий  Орол  бўйидан  ҳам  дунё  илм-фан  ва  маданият  соҳасига 

ўзининг  буюк  кашфиётлари  билан  машҳур  бўлган  алломалар  етишиб  чиқди. 

Ушбу алламолар томонидан амалга оширилган кашфиётлар ва улар томонидан 

яратилган асарлар бутун давлат ва жамият тараққиётига ўз таъсирини кўрсатти. 

Шунингдек,  иқтисодий  ва  ижтимоий  соҳаларда  ҳам  муҳим  янги  ўзгаришлар 

содир бўлди. 

Шарқ уйғониш даврида – IX-XII асрларда Хоразм ва бутун Жанубий Орол 

бўйи  минтақасида  фан  ва  маданиятнинг  тараққий  этишида,  ушбу  ўлкада 

ташкил  этилган  илмий  марказларнинг  хизмати  беқиёс  бўлди.  Ушбу  даврдаги 

бутун  минтақамиздаг  ийирик  илмий-маданий  марказлардан  бири  Хоразм 

давлати  маркази  Гурганч  (ҳозирги  Кўҳна  Урганч)  шаҳрида  ташкил  этилди. 

«Дорул ҳикма ва маъориф» - («Билимдонлик ва маъориф уйи») деб номланган 

ушбу илмий марказ 1004-йилда Хоразм ҳукумдори Али ибн Маъмун ташаббуси 

билан  ташкил  этилган  эди.  Ушбу  илмий  марказ,  яъни  Хоразм  Маъмун 

академияси Бағдоддаги «Байт ул-ҳикма» илмий маркази каби ўз даврининг энг 

буюк  алломаларини  ўз  таркибига  олган.  Илмий  марказда  минтақамизнинг 

турли ҳудудларидан келган олимлар жамланган эди. Унда Жанубий Орол бўйи 

"Science and Education" Scientific Journal

Volume 1 Issue 3

June 2020

634


www.openscience.uz


 

 

ва  Хоразмнинг  ўрта  асрлардаги  энг  буюк  мутафаккирларидан  Абу  Райхон 



Беруний (973-1048) ва Абу Наср ибн Ироқ (Х аср-1034) фаолият юритиб, ушбу 

илмий марказнинг яна ҳам ривожланишига ва унинг таркибига минтақамизнинг 

турли  ўлкаларидан  олимларни  жалб  этишга  катта  ҳисса  қўшган.  Натижада, 

унинг  таркибига  кейинчалик  Абу  Али  ибн  Сино  (980-1037),  Абулхайр  ибн 

Ҳаммор  (941-1048),  Абу  Сахл  ал  Масиҳий  (970—1011),  Ибн  Мискавейх  каби 

олимлар  келиб  қўшилади.  Умуман,  Хоразм  Маъмун  академиясида  фаолият 

кўрсатган олимларнинг жаҳон илм-фан тараққиётига қўшган энг катта ҳиссаси 

қадимги юнон, ҳинд, ва Ўрта Шарқнинг буюк алломалари кашф қилган илмий 

назарияларни танқидий ўрганиб, уни янаҳам такомиллаштиришида бўлди.  

Ўрта  асрларда  эса,  ўлкамиздан  етишиб  чиққан  қомусий  олимлар  бутун 

жаҳон  илм-фан  соҳасининг  энг  етук  вакиллари  бўлган.  Шулар  қаторида 

ўзининг  аниқ,  табиий  ва  ижтимоий  фанлар  соҳасидаги  буюк  кашфиётлари 

билан дунёга танилган қомусий аллома Абу Райхон Беруний, унинг устози ва 

аниқ фанлар соҳасининг етук билимдони Абу Наср ибн Ироқ, тил ва адабиёт, 

тафсир, фиқх, диний  илмлар,  география  ва дунё халқлари этнографиясига оид 

асарлари  билан  бутун  дунёда  шуҳрат  қозонган  Маҳмуд  аз-Замахшарий, 

тасаввуфда Хўжа Аҳмад Яссавий тариқатини давом эттириб, уни тарғиб қилган 

ва ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган мутасаввуф Сулаймон Боқирғоний, 

Шарқ  ва  бутун  мусулмон  оламидаги  энг  буюк  мутасаввуф  донишмандлардан 

бири  саналган  Шайх  Нажмиддин  Куброларнинг  ижодий  фаолияти  ва  бизга 

қолдирган  илмий  ва  маънавий  мероси  орқали  ўрта  асрларда  Жанубий  Орол 

бўйларида  диний  ва  дунёвий  билимларининг  нақадар  юксак  чўққиларни  забт 

этганлигини кўришимиз мумкин.  

Хоразм  Маъмун  академиясида  фаолият  юритган  ўз  даврининг  етук 

олимларидан  бири  Абу  Наср  ибн  Ироқ  саналган.  Унинг  жаҳон  тамаддуни  ва 

илм-фан  тараққиётига  қўшган  ҳиссаси  Хоразм  Маъмун  академиясини 

ташкиллаштириш  ва  унинг  фаолиятига  кўплаб  олимларни  жалб  қилишдаги 

фаоллиги,  ва  шунингдек,  математика,  астрономия  соҳаларида  яратган  ўлмас 

асарлари ва кашфиётлари билан боғлиқ. Унинг жаҳон илм-фан тарихидаги яна 

бир  катта  хизмати  Абу  Райхон  Берунийдек  буюк  мутафаккирнинг  устози 

сифатида,  унга  илм-фан  сирларини  чуқур  ўргатганлигида  бўлди.  У  ўзининг 

астрономия  соҳасидаги  илмий  асарлари  ва  ушбу  фан  соҳасининг  равнақига 

қўшган  ҳиссаси  туфайли  «Иккинчи  Птолемей»  деган  фаҳрий  номни  олишга 

сазовор бўлган.  

Энг  аввало,  юқорида  таъкидлаб  ўтканимиз  каби  дунё  илм-фан  соҳасига 

кашфиётлари билан ката ҳисса қўшган буюк аллома Абу Райхон Беруний (973-

1048-йиллар) ижоди ва фаолиятига қисқа назар солсак. Аллома ўрта асрлардаги 

Хоразм  давлатининг  пойтахти  ва  Жанубий  Орол  бўйидаги  энг  йирик 

"Science and Education" Scientific Journal

Volume 1 Issue 3

June 2020

635


www.openscience.uz


 

 

шаҳарлардан  бири саналган  –  Кат  шаҳрида  туғилиб ўскан.  Ёшлигиданоқ  илм-



фанга  бўлган  қизиқиши,  унинг  кейинчалик  турли  фан  соҳалари  билан  чуқур 

шуғулланиши учун асос бўлди.  

Абу  Райхон  Берунийнинг  илм-фан  соҳасида  юксак  чўққиларни  забт 

этишида унинг устози, етук аллома Абу Наср ибн Ироқнинг хизматлари беқиёс 

саналади.  Абу  Наср  ибн  Ироқ  (Х  аср  ўрталарида  туғилган,  1034-йилда  вафот 

этган)  ўз  шогирди  Берунийнинг  аниқ  фанлар  соҳасида  етук  билимдон 

бўлишида  катта  ҳисса  қўшиши  билан  бирга,  синуслар  теоремасини  исботлаб 

[Сулаймонова, 215], ўрта аср аниқ фанлар соҳасида шуҳрат қозонишга эришган. 

Дастлаб,  Хоразмда  ташкил  этилган  Маъмун  Академиясида,  сўнг  ғазнавийлар 

саройида  Беруний  билан  бирга  фаолият  юритади.  Бутун  илмий  фаолияти 

давомида астрономия ва математикада турли назарияларга  асос солиши билан 

бирга, ушбу соҳаларга оид 23дан ортиқ асарлар яратган. Шулардан, 12 асарини 

ўз шогирди Берунийга бағишлайди [Салим-Гареев, 22]. Ўз даврида унинг аниқ 

фанлар  соҳасидаги  илмий  ишларига  юксак  баҳо  берилиб,  «математика  билан 

шуғулланадиган олимларнинг энг улуғи», - деб баҳо берилган. 

Абу  Райҳон  Муҳаммад  ибн  Аҳмад  Берунийнинг  буюклиги  ўша  даврнинг 

деярли  барча  фанларига  қўшган  бетакрор  илмий  меросида  намоён  бўлади. 

Берунийнинг  илмий  салоҳиятига  машҳур  шарқшунос  олим  И.Ю.Крачковский 

«У  қизиққан  илм  соҳаларидан  кўра  қизиқмаган  соҳаларини  санаб  ўтиш 

осондир»  деб  баҳо  берган  эди.  Ғарб  тадқиқотчиларидан  М.Мейерхофф  эса 

«Беруний  мусулмон  фанини  намойиш  этувчи  энциклопедистик  олимларнинг 

энг машҳури бўлиши керак» деган фикрни билдиради.Хоразмлик буюк аллома, 

энсиклопедист  олим  Абу  Райҳон  Беруний  ўзининг  бутун  ҳаёти  давомида 

авлодларига  улкан  мерос  қолдирдики,  бу  мерос  ҳали-ҳанузгача  бутун  жаҳон 

аҳли  учун  хизмат  қилмоқда.  Унинг  бир  замондошининг  ёзиб  қолдирган 

маълумотига  назар  солсак  «йил  давомидаги  икки  байрамни  ҳисобламаганда 

унинг  қўли  хеч  вақтда  қаламнан,  кўзи  назоратдан,  ақл-хуши  ўйлашдан 

ажиралгани  йўқ».  Абу  Райҳон  Беруний  буюк  аллома  ва  фалсафа  илми 

донишманди сифатида ўзидан ўз даврига хос кўплаб ижтимоий-сиёсий ва етук 

маънавиятли дунёқарашларини аниқ баён этади. Олим О.Алеўовнинг ёзишича, 

Беруний  илмнинг  пайдо  бўлиши  ва  унинг  вазифалари  масаласида  теран 

фикрлар  келтириб  қуйидагича  айтган  эди  «Илм  турларини  одамларнинг 

кундалик хаётидаги эҳтиёжлари вужудга келтирди». Ёшлар илмнинг турларини 

ҳар  томонлама  ўрганиб,  илмнинг  янада  ривожланишига  ўз  ҳиссаларини 

қўшиши  ва  кейинги  авлодларга  ўргатиши  лозим  эди.  Шу  сабабли  у  илм 

ўрганишда  устозларинг  ўрни  катта  эканлигини,  унинг  этук  билимли 

одамлардан  бўлиши  лозимлигини,  агар  устозининг  саводи  йўқ  бўлса 

ўқувчилари ҳам саводсиз бўлиб чиқишини айтиб «устоз қандай бўлса, шогирди 

"Science and Education" Scientific Journal

Volume 1 Issue 3

June 2020

636


www.openscience.uz


 

 

ҳам  шундай  бўлади»  деб  таькидлаган  экан.  Беруний  илм  ўрганишда 



ўзлаштирган билимларни тез-тез такрорлаб туриш кераклигини, унинг фикрича 

«Билим- бу такрорлаш ва қайталашнинг меваси». 

Мусулмон  халқлари  маданияти  ва  маънавиятининг  барча  соҳаларида  ўз 

ифодасини  топган  тасаввуф  таълимоти  XI-XII  асрлардан  эътиборан  Жанубий 

Орол  бўйи  ҳудудларидан  ҳам  кенг  ёйилди.  Тасаввуф  таълимотининг 

ривожланиш  жараёнида  унинг  бир  нечта  тариқатлари  шаклланди.Жанубий 

Орол бўйида тасаввуф таълимотининг, айниқсамусулмон оламида кенг ёйилган 

Яссавия  тариқатининг  кенг  тарғиб  қилинишида  мутасаввуф  Сулаймон 

Боқирғонийнинг хизматлари бениҳоят катта саналади. Туркий халқлар орасида 

Ҳаким  ота  таҳаллуси  билан  танилган  Сулаймон  Боқирғоний«Туркистон 

мулкининг шайх ул-машойихи» – Хўжа Аҳмад Яссавийнингэнг яқин шогирди 

ва  унинг  ҳикматнавислик  анъаналарини  давом  эттирувчи  издоши  саналади. 

Маълумотларга қараганда, у киши Жанубий Орол бўйида жойлашган Боқирғон 

номли  қишлоқда  туғилиб  ўскан.  Сўнг,  Туркистон  шаҳрида  Хўжа  Аҳмад 

Яссавийдан  тасаввуф  таълимотини  чуқур  ўрганади  ўз  устозининг  тариқатини 

туғилиб  ўскан  юртида  кенг  тарғиб  қилинишига  хизмат  қилди.Сулаймон 

Боқирғоний  ўзининг  «Биби  Марьям  китоби»,  «Қиссаси  Иброҳим  Ҳалил», 

«Оҳирзамон  китоби»  ва  бошқа  шеър  ва  достонларида  келтирган  ўзининг 

фалсафий ғоялари орқали тасаввуф таълимотининг ривожланишига катта ҳисса 

қўшди [Камалов, 27]. Шунингдек, кўплаб хикматлар ва лирик шеърлар яратиб, 

ўлкамиз  халқлари  маданияти  ва  маънавиятининг  ривожига  таъсир  кўрсатди. 

Ушбу  мўътабар  сиймо  томонидан  қолдирилган  бебаҳо  маънавий  мерос  у 

кишининг улуғ донишманд бўлганлигини кўрсатади. 

Сулаймон  Боқирғоний  маърифатни  Аллоҳни  таниш,  унинг  назарига 

тушиш,  дейди. Олий  муҳаббатни Аллоҳга бўлган  муҳаббат,  деб  тушунтиради. 

У тариқат йўлини комил инсонни тарбиялаш йўли, жаннатга элтувчи йўл, деб 

билади.  Сулаймон  Боқирғоний  ўз  ўгитларида  даврига  хос  ижтимоий 

тенгсизлик, адолатсизлик ва бошқа иллатлар учун жавобгар шахсларни у дунё 

азоблари  даҳшатини  эслатиш  билан  тарбиялашга  ҳам  интилади.  Инсофсиз  ва 

имонсиз  амалдорлар,  нопокишлар  билан  шуғулланувчи,  харомхўр,  нодон 

важоҳиллар  ҳамда босқинчи,  талончиларни  фош  этади.  Сулаймон  Боқирғоний 

шеърлари  «Боқирғон  китоби»  номи  билан  машҳур.  Унинг  «Биби  Марям 

китоби»,  «Охир  замон  китоби»  каби  достонлари  ҳам  бор.  Буларда  тасаввуф 

тўғрисида  ўз  фиқрларини  баён  этади.  Сулаймон  Боқирғоний  туркий 

шеъриятнинг бошловчиларидандир. Шеърлари татар, бошқирд ва бошқа туркий 

халклар  орасида  кенг  тарқалган,  «Боқирғоний  китоби»  19—20-аср  бошларида 

Қозонда 3 марта нашр этилган. 

"Science and Education" Scientific Journal

Volume 1 Issue 3

June 2020

637

www.openscience.uz




 

 

1911  йилда  ёзилган  Жўйборзода  қаламига  мансуб  “Маноқиб”да 



айтилишича,  Ҳакимота  (Ҳазрат  Сулаймон)  Қуръони  каримга  ўзгача  ҳурмат 

кўрсатиб, дарсга бораётиб Мусҳафни боши узра кўтариб олар экан. Буни кўрган 

Аҳмад  Яссавий  ҳазратлари  уни  шогирдликка  таклиф  этади.  Ҳаким  ота  у 

зотнингқўлида  таълим  олиб,  ўн  беш  ёшида  муридликни  қабул  қилади. 

“Ламаҳот мин нафаҳотилқудс” тазкирасида Ҳаким отанинг шариатга оид ўттиз 

минг,  тариқатга  оид  ўттизминг  ва  ҳақиқат  борасида  ҳа  мўттиз  минг  ҳикмат 

айтганлари баён қилинган. 

Жаҳон  цивилизациясининг  ривожига  ўзининг  муносиб  ҳиссасини  қўшган 

ўрта  асрлар  илм-фанининг  йирик  вакилларидан  бири  Хоразмнинг  кўҳна 

Замахшар  қишлоғида  туғилиб  ўскан  Маҳмуд  аз-Замахшарий  (1074-1144-

йиллар)  саналади.  Маҳмуд  аз-Замахшарий  ижодий  фаолияти  кўп  қиррали 

бўлиб, у кўплаб соҳаларда ўз истеъдодини намёон қилишга эриша олган. Унинг 

тил  ва  адабиётшунослик,  фиқҳ,  тафсир,  география  ва  шу  каби  соҳаларда 

яратган элликдан ортиқ асарлари маълум. 

Маҳмуд  аз-Замаҳшарийнинг  тилшуносликка,  айниқса  араб  тилшунослиги 

ва  грамматикасига  доиряратган  асарлари  унинг  ижодида  салмоқли  ўрин 

эгаллайди.  Алломанинг  «Ал-Муфассал»,  «Муқаддимат  ул-адаб»,  «Асос  ал-

балоға»  каби  асарлари  араб  тилшунослигига  доир  муҳим  манбалар  саналади. 

Жумладан,  унинг  «Муқаддимат  ул-адаб»  асарида  араб  лексикаси 

ваграмматикасига  оид  маълумотлар  форсча,  баъзинусхаларда  хоразмча 

ватуркчатаржималарибиланберилган [Рустамов, 10]. Бугунги кунда бу асарнинг 

қўлёзма  нусхалари  жаҳоннинг  кўплаб  кутубхоналарида  мавжуд.  Араб  тили 

грамматикасига оид энг йирик асарлардан яна бири «Ал-Муфассал» (1121-йили 

ёзилган) асари бўлиб, бу асар дунёнинг бир нечта тилларига таржима қилинган. 

Маҳмуд  аз-Замаҳшарийнинг  ислом  тарихи,  тафсир,  ҳадис ва  фиқҳга  доир 

яратган асарлари ҳам унинг ижодининг катта қисмни ташкил этади. Маълумки, 

ислом динининг муқаддас китоби Қуръон яратилгандан сўнг унга тафсир ёзиш 

одат  тусига  кирган.  Бу  борада  аз-Замахшарийнинг  Қуръон  тафсирига 

бағишланган  «Ал-Кашшоф»  асари  алломанинг  диний  билимларни  ҳам  чуқур 

ўзлаштирганлигидан  далолат  беради.  «Ал-Кашшоф»  асарининг  жаҳон 

кутубхоналарида, жумладан юртимиз кутубхоналарида ҳам бир қанча қўлёзма 

нусҳалари  сақланади.  Умуман,  Маҳмуд  аз-Замахшарий  ўзининг  кўплаб 

соҳалардаги ўлмас асарлари билан бутун дунёда шуҳрат қозонган. Шу сабабли, 

Шарқда  уни«Араб  ва  ғайри  араблар  устози»,  «Хоразм  фахри»  каби  шарафли 

номлар билан улуғлашган.  

Хулоса  қилиб  айтганда,  ўрта  асрларда  Жанубий  Орол  бўйида  юз  берган 

илмий-маданий  юксалиш  бутун  дунё  илм-фан  соҳасининг  ривожланишига 

ўзига  ҳос  ҳисса  қўшди.  Ушбу  ўлкадан  етишиб  чиққан  илм-фан  ва  маданият 

"Science and Education" Scientific Journal

Volume 1 Issue 3

June 2020

638


www.openscience.uz


 

 

соҳаси  ривожига  катта  таъсир  кўрсатган  етук  сиймоларнинг  бизга  қолдирган 



илмий ва маънавий мероси бугунги авлод учун бебаҳо хазина саналади. 

 



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет