105.
|
Давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 млрд АҚШ доллари инвестицияларни жалб этиш.
|
2022 — 2026 йиллардаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган устувор ислоҳотлар бўйича қуйидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан:
Энергетика соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 3 147 млн АҚШ долларига тенг бўлган 9 та ДХШ лойиҳалари;
Транспорт соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 8 699 млн АҚШ долларга тенг бўлган 5 та ДХШ лойиҳалари;
Соғлиқни сақлаш соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 275 млн АҚШ долларига тенг бўлган ДХШ лойиҳалари;
|