220.
|
Инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда мавжуд аналогларидан 50 фоизгача арзонлаштирилган ва сифатли, хом ашё нархига нисбатан 2-3 баравар юқори қўшилган қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш, бунда:
умумий қиймати 165,9 млрд сўмлик жами 195 та илмий, тижоратлаштиришга тайёрлаш ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш асосида ҳудудларда инновацион маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, 1 920 та янги иш ўринларини яратиш.
|
1. Чуст инновацион ҳудудида бирламчи ва иккиламчи полиолефин маҳаллий хом ашёси ҳамда ёғоч чиқиндилари (ғўзапоя, қамиш ва х.к.) асосида импорт аналогларидан 50 фоизгача арзон ва сифатли ёғоч-полимер композитли стропила, рейка ва ёғоч тўсинлар ва бошқа инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологиясини тижоратлаштириш лойиҳасини амалга ошириш, бунда:
замонавий технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва янги технология асосида ишлаб чиқариш тузилмасини яратиш орқали 1 м3
ёғоч-полимер маҳсулотини 1,5 млн сўмгача миқдорда ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
йилига 200 минг м3 арзонлаштирилган ёғоч-полимер композит
қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
йилига 120 минг тоннагача иккиламчи полиэфин ва 150 минг тоннагача ёғоч чиқиндиларини қайта ишлашни ташкил этиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил август
|
Инновацион тадбиркорлик субъектлари маблағлари, давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар
|
Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги
|