318.
|
Хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш, юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш.
|
1. Хорижда ўзбек миллий маданий марказлари (жамиятлари) сонини кўпайтириш ҳамда улар қошида «Ўзбек тили ва маданияти» курслари, «Ўзбек якшанба мактаблари»ни ташкил этишда кўмаклашиш.
2. Юртимизда яшаб, фаолият юритган буюк аждодларимиз, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналари тўғрисида ўзбек ва чет тилларида мазмун жиҳатидан бой ва таъсирчан қисқа метражли видеороликлар ва бошқа кўринишдаги ахборот материалларини тайёрлаш ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғида кенг ёритиш.
3. Хориждаги ватандошлар ўртасида «Сиз Ўзбекистонни биласизми?» ҳамда бошқа мавзуларда онлайн викториналарни ташкил этиш.
4. Ватандошлар истиқомат қилаётган давлатларда миллий байрамлар муносабати билан маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш.
|
Амалий чора-тадбирлар режаси
|
2022 йил давомида
|
Ҳисоб-китобларга кўра
(«Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари)
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ш. Миноваров,
Бош вазир ўринбосари
С. Умурзаков
|
«Ватандошлар» жамоат фонди
|