Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет143/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148
Menejment (G\'.Qosimov)

7-жадвал
Қайта иш лана- 
диган тизим ­
ларнинг тури
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 
хусусияти
маҳсулот
хизмат кўрсатиш
Лойиҳа
Кичик ҳажмдаги
Оммавий ишлаб 
чиқариш 
Узлуксиз жараён
Қурилиш пудратчиси 
Босмахона
Автомбиль йиғувчи 
завод
Нсфтни қайта ишлаш
Врач-терапевт 
Автомобилни таъ- 
мирлаш шоҳобчаси 
Аэропорт
Радиостанция
Маркетинг ишлаб чиқариш фаолияти тизимининг 
сўнгги босқичида мижозларнинг ишончли талабини 
белгилаш ва муайян буюртмалар билан таъминлаши 
лозим, ҳамда ишлаб чиқаришнинг маҳсулот сифати 
ёки етказиб бериш муддати бўйича истеъмолчилар- 
нинг ҳар қандай имкониятлари ҳақида хабар бериши 
керак. Ишлаб чиқариш фаолияти вазифаси молия­
вий вазифага, меҳнат ресурслари вазифасига боғлиқ.
Ташкилотнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва бош- 
қа вазифалари орасидаги боғлиқликлар, табиийки, 
келишмовчилик ва тўқнашувларнинг келиб чиқишига 
сабаб бўлиши мумкин. Маркетинг хизмат бўлими, 
масалан, ишлаб чиқариш ни мижозлар талабига 
ҳозиржавоб бўлмаслигига шикоят қилсалар, ишлаб 
чиқарувчилар эса маркетинг хизмат бўлимига талаб­
лар қўйиши мумкин, чунки ишлаб чиқариш имко- 
нини текшириб кўрмасдан, мижозларга ҳар қандай 
ваъдалар беравермаслиги керак.
Гуруҳлар орасида бўлиши мумкин бўлган келиш- 
мовчиликлар, низо ва тўқнашувларнинг асосий са- 
бабларига ресурсларни биргаликда фойдаланишла- 
ри. масалаларнинг ўзаро боғлиқлиютари, мақсадлар 
ва қадр-қимматнинг ҳис қилишларининг ҳар хилли- 
ги, тавсифларнинг мос келмаслиги, ёмон чиқимли- 
лиги киради.
Ифодаланган омилкорлик — бу ташкилот ўзининг 
рақобатчиларига солиштирганда ўта яхши бажариши
294
www.ziyouz.com kutubxonasi


(ишлаб чиқариш) тушунилади. Рақобатдаги устунлик 
— бу ифодаланган омилкорлик бўлиб, ўз мижозла- 
рини жалб қилдириш ва сақлаб қолиш имконидир.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги бош ечим компания- 
ларнинг бош режалари билан амалга оширилади. Бу 
ечимлар қуйидаги тоифаларда бўлиши мумкин:
— ишлаб чиқариш жараёнини танлаш. Йиғув кон- 
вейери. Меҳнатни ихтисослаштириш;
— ишлаб чиқариш қуввати бўйича ечимлар. Қан- 
дай ўлчамдаги корхона;
— вертикал бирлашув. Бошлангич материалларни 
сотиб олиш ёки чиқариш;
— ишчи кучини ташкил қилиш. Меҳнатни ихти­
сослаштириш;
— технология. Раҳнамолик ёки бошқа тажрибалар- 
ни ишлатиш;
— моддий-техник захиралар. Омборхонага ёки му­
айян буюртмаларга ишлаб чиқариш;
— жойланиш ўрни. Бозорга яқин жойдами ёки хом 
ашё манбалари яқинидами.
Халқаро рақобат ишлаб чиқариш соҳасидаги «иш­
лаб чиқариш — истеъмолчиларнинг эҳтиёжи» занжир- 
часига эътибор беришга мажбур қилмоқда. Халқаро. 
рақобат «олдинги асосларга қараб қайтишни» маж­
бур қилмоқда, яъни ишлаб чиқаришнинг бош талаб- 
ларидан оддийликка таяниш, кичик кўламда маҳсу- 
лот чиқариш, йиғув буюмларини тез-тез етказиб ту­
риш, ишлаб чиқариш захираларини камайтириш, 
бошлаб қўйиладиган ишларни камайтириш, қоғоз 
ишларининг ҳажмини камайтириш, бод-бод текши- 
риш, ҳар хил иш турларини камайтириш ва шунга 
ўхшаш қўйилмоқда.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ишлаб чиқариш- 
да бош (муҳим) ҳамда курашиш усулининг ечимла- 
ри қўлланилади. Халқаро рақобатлаша ол ишнинг му- 
ваффақиятли фойдаланилаётган учта муҳим тамо- 
йи ллари га «ан и қ вақтда», си ф атн и маж муавий 
назорат тамойили, таъмирлов — олдини олиш хиз- 
матининг мажмуавий тамойили киради.
295
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ишлаб чиқаришни бошқаришда буюм ва жараён- 
ларни лойиҳалаш ҳал қилувчи ўрин тутади. Унинг ба­
жарилишида лойиҳаларнинг мезонлари ва танлов 
жараёнларига, буюм ва жараёнларни ҳаёт даврига; 
ишлаб чиқариш тизимининг замонавий тараққиёт 
даражасига катта аҳамият берилиши лозим.
Буюмларни лойиҳалашдаги мезонлари: қиймат; 
фойдаланишнинг фойдалилиги; сифат; ўлчам; қув- 
ват ёки маҳкамлик; хизмат муддати; фойдаланишда 
ишончлилик; хизмат кўрсатишга талаблари, унинг 
содда (қулай)лиги; фойдаланишда хавфсизлиги.
Лойиҳалаш вариантларини танлаш: ўлчамлари ва 
шакллари; материаллари; хавфсизлик унсурлари ва 
ҳоказолар.
Ишлаб чиқариш жараёнини лойиҳалаш мезони: 
ишлаб чиқариш қуввати; иқтисодий самарадорлик
мослашувчанлик; унумдорлик; ишончлилик; таъмир- 
лашга яроқлилик; ишчиларнинг ҳаётий эҳтиёжлари- 
ни қондириш кабилар.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг вариантларини 
танлаш: қайта ишлаш тизимининг турлари (лойиҳа- 
лаш тизими, кичик ҳажмда ишлаб чиқариш, омма­
вий ишлаб чиқариш , узлуксиз ишлаб чиқариш , 
юқорида келтирилган вариантларнинг комбинация- 
си); ўзи ишлаб чиқариш ёки буюмларини ташқари- 
дан олиб тўлдириш; қайта ишлаш усуллари; механи- 
зациялаш ва автомаглашжриш даражаси; ишчи жойи- 
нинг ихтисосланиши.
Буюмларнинг ишланмачилари ва ишлаб чиқариш 
жараёнининг ишланмачилари ўзаро бир-бирлари би­
лан ҳамкорликда ишлашлари керак.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳам, ишлаб чи- 
қариш жараёни ҳам ўзининг ҳаёт даврларига эгадир. 
Ишлаб чиқариш жараёнининг бориши ва тараққий 
этиши бозордаги маҳсулотнинг етилиш даражаси ва 
рақобат талаблари билан бир текис бориши лозим.
А втоматик ишлаб чиқариш да керагича ўзгара 
олишни таъминлайдиган замонавий ишлаб чиқариш 
тизимига лойиқалаштириш тизимини автоматлашти-
296
www.ziyouz.com kutubxonasi


риш, ишлаб чиқаришни автоматик тизимли бошқа- 
риш, мураккаб ҳаракатни бажарувчи қурилма ва ав­
томатик омборхона кабил ар киради. Истиқболдаги 
заводлар автоматлаштирилган бир бутун қилиб бир- 
лаштирилган ишлаб чиқариш тизимига эга бўлади- 
лар.
Юқорида келтирилган, ишлаб чиқаришни бошқа- 
ришда операцияли тизимни тузишдаги ҳолатлардан 
ташқари, қуйидаги омилларга эътибор берилади:
— хизмат кўрсатиш соҳасида маҳсулот ва жараён- 
ларни лойиҳалашга (хизмат кўрсатиш соҳаларининг 
тавсифига, хизмат кўрсатишни лойиҳалаш хусусият- 
ларига, хизмат кўрсатиш соҳасида операцияларни 
такомиллаштиришга);
— ишлаб чиқариш қуввати, жойланиши, лойиҳа 
ечимларига (корхоналарнинг сони ва қувватига, кор- 
хоналарнинг жойланишига, корхоналарни лойиҳа- 
лашга);
ишларни лойиҳалаш ва меҳнатни меъёрлашга (иж­
тимоий-техник йўлга, меҳнатни ташкил этиш усул- 
ларини ўрганишга, меҳнатни белгиланган меъёри- 
га).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет