I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи



бет25/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43

Хисоб-китоб чеки - ҳисобварақ эгаси (чек берувчи) нинг ҳисобварағидан муайян -суммани олувчи (чек ушловчи)нинг хўисобварагига ўтказиш тўғрисида банкнинг махсус бланкида тўзилиб, банкка ёзма равишда берган топшириқдир.

Ҳисоб-китоб чеклари, нафақат хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар билан жисмоний шахслар ўртасида накд пулсиз ҳисоб-китоб қилишла қўлланилади.

Ҳисоб-китоб чеклари қуйидаги турларга бўлинади

. банк акцептламаган чеклар;



  • банк акцептлаган чеклар;

  • эгасининг номи ёзилган (Ҳисоб-китоб) чеклари - бир марталиқ

  • лимитланган дафтарчалар чеклари.

Чек бланклари Марказий банк билан келишиб белгиланган андозада, тижорат банкларининг буюртмалари бўйича тайёрланади. Чек дафтарчаларининг бланклари қатъий Ҳисобда турадиган хужжатлар ҳисобланади. Лимитланган чек дафтарчаларидан берилган чеклар уларни хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиш учун 10 кун мобайнида амал қилади. Бунда улар ёзиб берилган кун ҳиобигас кирмайди. Чеклар тўлов суммаси белгиланган вақтда ёзиб борилади. Чек дафтарчаларининг эгалари уларни маҳсулот етказиб берувчилар (чек бўйича пул олувчилар)га бериши, шунингдек тулдирилмаган чек бланкларига имзо чекиб қўйиши такикданади.

Дафтарчадан чеклар берилаётганда маблағларнинг депонентга куйилиши 5521-“Чек дафтарчалари” ҳисобварағи дебетида ҳамда 5110-«Ҳисоб-китоб счёти», 5210-«Валюта счёти», 6810-«Қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварақлари ва шунга ўхшаш бошқа ҳисоб-варакларнинг кредит кисмида акс эттирилади. Банкдан олинган чек дафтарчалари бўйича суммалар корхона берган чеклар пули туланишига караб, яъни банк ўзига тақдим этилган чеклар пулини тулаган (банк берган кўчирмаларга мувофиқ) суммаларда 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварағи кредитидан ҳисоб-китоблар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақлар дебетига утказиб турилади. Берилган, лекин банк пулини туламаган чеклар бўйича суммалар 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварағида колади, 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварақлар бўйича сальдо банк берган кўчирмадаги сальдога мос келиши лозим. Банкка кайтар (фойдаланилмаган) чеклар бўйича суммалар 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварақ кредит кисмида 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ёки 5210-«Валюта счёти» ҳисобварақдари корреспонденцияда акс эттирилади.

5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварағи юзасидан таҳлилий ҳисоб олинган хар бир чек дафтарчаси бўйича юритилади. Корхоналарнинг алохўида баланс билан ажратилган ва жорий харажатлар қилиш учун маҳаллий банк муассасаларида жорий ҳисобварақлар оч филиаллари, унга кирувчи таркибий бўлинмалар юкорида айтилган маблағлар ҳаракатини 5500-«Банклардаги махсус ҳисобварақлар» ҳисобварағининг алоҳида аналитик ҳисоботида акс эттирадилар. Хорижий валютада пул маблағлари мавжудлиги ҳамда хар ҳисоби 5500-«Банклардаги махсус ҳисобварақлар» ҳисобварағида алоҳида юритилади. Мазкур ҳисобварақда таҳлилий ҳисоб юритилиши мамлакат худудида ва хорижда активлар, чек дафтарчалари ва шу кабилардаги пул маблағлари мавжудлиги ҳамда хар тўғрисида маълумот олиш имкониятини таъминлаши лозим.
5. Валюта муомалалари ҳисоби

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фақат миллий валюта - сумдан эмас, балки хар хил хорижий валюталардаги пул маблағларидан фойдаланмокда ва муомалаларни амалга оширмокда. Шу муносабат билан валюта бойликлари ва муомалалари бухгалтерия ҳисоби объектига айланмокда.

Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби:

Валюта муомалалари корхона фаолиятининг ташкил этувчилари сифатида эттирилишини;

корхонанинг ҳақикий валюта ахволи аниқ акс эттирилишини;

валюта битимларининг конунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги, валюта бойликлари-нинг борлиги, уларнинг бус-бутун сакланиши ва тўғри фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаши лозим.

Корхона валюта счётини Ўзбекистон Республикасининг худудида исталган ваколатли банкларда очиши мумкин. Корхонанинг чет элдаги хорижий банкда счёт очиши ва у бўйича муомалаларни амалга ошириши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг рухсати талаб қилинади. Бунинг учун корхона кўрсатилган счётлардаги маблағлар қолдиклари
тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда бошқа маълумотларни Марказий Банк белгилаган шакл ва муддатларда тақдим этиши шарт.

Валюта счётини очиш учун корхона банкка қуйидаги хужжатларни тақдим қилади: Валюта счётини очиш тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ариза;

устав ва таъсис шартномасининг нотариал тартибда тасдикланган нусхаси;

корхона тузилганлиги ёки руйхатга олинганлиги ҳақидаги Қарорнинг нотариал тартибда тасдикланган нусхаси;

корхона руйхатга олинган жойдаги солиқ инспекцияси ва Пенсия фондида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома;

имзолар намуналари ва мухр изи туширилган, нотариал тартибда тасдикланган (карточка);

Корхоианинг валюта счётларига қуйидаги манбалардан пул келиб тушади:

экспорт товарларига ҳақ тўлаш учун ваколатли банклар орқали чет элдан утказилган

ҳисобварақлар эгасидан сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун бошқа сохиблар (норезидентлар, биринчи воситачилар, транспорт, сугурта ва бошқа » ташкилотлар)нинг валюта счётларидан утказилган суммалар; * Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан рухсат этилган бошқа манбалар

Валюта счётидан маблағлар унинг эгаси кўрсатмаси бўйича қуйидаги максадларга учирилиши мумкин:



  • счёт эгасининг экспорт-импорт муомалалари бўйича қабул қилинган банк шаклида
    чет элга утказилиши;

  • кейинчалик импорт қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ҳақини тўлаш учун чет
    ўтказиш мақсадида ваколатли банк мижозлари ҳисобланган ташқи иқтисодий

ташкилотларнинг счётларига ўтказилиши;

- корхоналар ишлаб чиқарадиган товарлар хакини тўлаш учун бошқа соҳиблар (норениднетлар биринчи воситачилар, транспорт, сугурта ва бошқа ташкилотлар)нинг валюта

счётларидан ўтказилиши;

• банкнинг воситачилик ҳақини тўлаш мақсадида банкдан хорижий валютада олинган


кре'дитдар бўйича қарзни, почта-телеграф, хизмат сафари харажатларини тўлаш, валюта
бозорларида сотиш учун фойдаланилиши;

- конун рухсат этган бошқа максадлар учун фойдаланилиши мумкин.

Хорижий валюта маблағлари, қийматликлари ва муомалалари хўжалик муомалалари содир бўлган санага Марказий банк курси бўйича сум эквивалентида акс эттирилади.

кассадаги валюта маблағлари, банкдаги депозит ва ссуда счётлари, аккредитивлар,валюта ссуда қарзлари;

хорижий валютадаги дебитор ва кредитор қарзлар;

тузилган шартномалар бўйича юк бож декларациясини расмийлаштириш санасига импорт қилинган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларнинг кирими; божхона тўловларининг амалга оширилиши; хорижий валюта кўринишидаги пулли хужжатлар; хорижий валютадаги қимматли қоғозлар.

Хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида муомала содир ган санага бўлган Марказий банк курси бўйича акс эттирилади.

Хорижий валютани сотиш ва сотиб олишда содир бўладиган курсдаги фарк ижобий бўлса 9540-«Курс фаркларидан олинган даромадлар» ҳисобварағида, салбий бўлса - 9620-К'урс фаркларидан зарарлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Хорижий валютанинг сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: валюта счётидан хорижий валютани Марказий банк курси бўйича утказилиши: '<Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи

Д-т «Валюта ҳисобварағи».

- Марказий банк курси бўйича хорижий валютани «Блоксчет»дан чиқарилиши:

Д-т «Бошқа активларнинг сотилиши»

К-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи.



  • валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижий валютанинг сўм эквивалентининг ҳисоб-китоб ҳисобварағига утказилиши:

  • Д-т «Ҳисоб-китоб счёти»

  • К-т «Бошқа активларнинг сотилиши».

хорижий валютани сотишда хосил бўлган ижобий курс фарқини Марказий банк курсидан ортигининг акс эттирилиши:

Д-т «Бошқа активларнинг сотилиши»

К-т «Курс фаркларидан олинган даромадлар».

хорижий валютани сотишда хосил бўлган салбий курс фарқининг (Марказий Банк курсидан паст) акс эттирилиши:

Д-т «Курс фаркларидан зарарлар»

К-т «Бошқа активларнинг сотилиши».

Ўзининг маҳсулот (иш, хизмат)лари нархи (тарифлари)ни хорижий валюта эквивалентидан белгилайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюта - сумда олиб борадилар. Хизмат кўрсатган санада туланмаларни тушган санасигача Марказий банк курсининг ўзгариши натижасида содир бўладиган фарк молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромад (харажат) сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борилади.

Хорижий валютани сотиб олиш муомалалари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан расмийлаштирилади:

Валюта бозорида келишилган курс бўйича хорижий валютани сотиб олиш кунига:

хорижий валютани сотиб олиш учун ҳисоб-китоб счётидан сум кўринишидаги маблағларни валюта бозорида келишилган сотиб олиш кунига бўлган курс бўйича утказиб берилиши:

Д-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи

К-т «Ҳисоб-китоб счёти».

Марказий банк курси бўйича хорижий валютанинг валюта счётига утказилиши:

Д-т «Валюта счёти»

К-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи.

- хорижий валютани Марказий банк курсидан паст курсда сотиб олиш натижасида содир


бўлган ижобий курс фарқининг акс эттирилиши:

Д-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи

К-т «Курс фаркларидан олинган даромадлар».

- хорижий валютани Марказий банк курсидан юкори курсда сотиб олиш натижасида содир


бўлган салбий курс фарқининг акс эттирилиши:

Д-т «Курс фаркларидан зарарлар»

К-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи.

Мамлакат худудида ва унинг ташкарисида жойлашган банкдаги хорижий валюта счётларидаги пул маблағларининг харакати ва ҳолати тўғрисида умумлаштирилган маълумот қуйидаги Ҳисобварақларда амалга оширилади: 5210-«Мамлакат ичидаги хорижий валюта Ҳисобварақлари» 5220-«Хориждаги валюта ҳисобварақлари».

Корхонанинг валюта маблағлари ҳисобварақлари дебетида корхона валюта счётларига маблағларнинг тушуми, кредит томонида эса ушбу маблағларнинг чиқими акс эттирилади.

бухгалтерия ҳисобида валюта счётлари бўйича муомалалар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган пул-ҳисоблашишиш хужжатлари асосида олиб борилади. Корхона валюта маблағларининг таҳлилий ҳисоби хорижий валютада пул маблағларини саклаш учун банк муассасаларида очилган хар бир ҳисобварақ бўйича очилади.







Хўжалик муомалаларининг

мазмуни


Ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувларни асдиқловчи хужжатлар

Дебет

Кредит

1

Қарздор корхоналар томонидан уэоқ муддатлр қарзларнинг қайтарилиши

5210-5220

7820

Валюта счётидан кўчирма

2

Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган валюта киримининг акс эттирилиши

5210

4010

Валюта счётидан кўчирма

3

Асосий валюталар ва бошқа актиқвларнинг сотилишидан банкка келиб тушган валюта киримининг акс эттирилиши

5210

4010

Валюта счётидан кўчирма

4

Валюта маблағларининг кассадан валюта счётига берилиши

5210

5010

Пул топшириш эълони валюта Ҳисобварағидан кўчирма

5

Банкдан кассага валюта маблағларнинг келиб тушиши

5010

5210

Валюта счётидан кўчирма

6

Келиб тушган ТМБлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзнинг ўтказилиши

6010

5210

Тўлов топшриқномаси ва валюта счётидан кўчирма

7

Банкнинг уэоқ ва қисқа муддатли қарзларнинг ўзилиши

7810-6810

5210

Тўлов топшриқномаси ва валюта счётидан кўчирма

Хорижий валюта харакати тўғрисидаги маълумотни банк муассасаси корхонага валюта счётидан кўчирма бериш йули билан хабар беради. 5210-“Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари”нинг кредит обороти 2/1-журнал-ордерда акс эттирилади. Бу хисобварақларнинг дебет обороти 2/1-қайдномани юритиш билан назорат кўилинади. Валюта ҳисобварағи бўйича таҳлилий ҳисоб карточкаларда, валюталарнинг номлари бўйича юритилади.



6. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни юритиш

Корхонанинг ўз молиявий-хўжалик фаолиятида етказиб берилган бойликлар, бажа-рилган ишлар, олинган хизматлар учун бошқа корхоналар билан ўзаро пулли ҳисоб-китоб муносабатларига киришади.Ҳисоб-китоблар маҳсулот етказиб бериш, ишлар бажариш, хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича бажарилган мажбуриятлар учун кейин ҳақ тўлаш ёки

олдиндан тўлаш тарзида амалга оширилади. Халк хўжалигидаги ҳисоб-китоблар шакллари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади. Унинг

белгилашича, мулкнинг барча шаклидаги корхоналарнинг ўз мажбуриятлари бўйича бошқа корхоналар билан ҳисоб-китоблари, шунингдек товар-моддий бойликлар учун жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, одатда, банк муассасалари орқали накд пулсиз тартибида амалга оширилиши лозим.

Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан бўладиган ҳисоб-китобларни хисобга олишда 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағидан фойдаланилади.

6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағи пассив булиб, унинг кредит томонида ҳисобот даври охирида колган сальдо корхонанинг мол етказиб берувчи ва пудратчилардан бўлган қарзини кўрсатади. Кредит обороти ушбу қарзнинг кўпайишини, дебет обороти эса унинг ўзилишини англатади.


Мол етказиб берўъчилардан ишлаб чиқариш заҳиралари сотиб олинганила қуйидагича проводка берилади: Д-т 1010-1090, 1510

К-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар».

Мол етказиб берувчининг кдрзи ҳисоб-китоб счётидан туланганида қуйидагича проводка берилади:

Д-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Баъзи холларда мол етказиб берувчининг қарзи банк кредити ҳисобидан ҳам туланиши мумкин:

Д-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

К-т 6810, 7810.



7. Ҳисобдор шахслар билан бўладиган муомалалар ҳисоби

Корхона ўз амалий фаолиятида хар доим ҳам бевосита ўз кассасидан ёки ўз хисоб китоб варагидан ҳисоб-китобларни амалга ошира олмайди. Бундай холларда мансабдор, шахсларга ҳисобдорлик асосида бўнаклар навд пулларда берилади, улар тўловларни амалга оширадилар. Накд пуллар корхонанинг хизмат сафарларига, муомалалар ва хўжалик харажатларига ҳисобдорлик асосида берилади. Нақд пуллар хизмат сафарлари учун бунақлар тарзида кўпрок берилади.

Корхона раҳбарининг фармойиши билан ходимларнинг доимий иш жойидан ташкарида топшириқларни бажариш учун маълум муддатга қиладиган сафари хизмат сафари ҳисобланади. Хизмат сафари раҳбарнинг буйруги билан расмлйлаштирилади, унда ходим хизмат сафарига борадиган жойнинг номи, хизмат сафарининг муддати, максадлари ва давомийлиги кўрсатилади. Хизмат сафарига борадиган ходимга корхона раҳбари имзоланган мухр босилган сафар гувохномаси берилади. Хизмат сафари билан боғлиқ харажатларга шу максад учун белгиланган сумма миқдорида накд пул берилади.

Ҳисоб бериш шарти билан олинган пулни у кандай мақсадга берилган бўлса,уша максад учун сарфлашга рухсат этилади, уни бир шахсдан бошқа шахсга ўтказиш такикланади. Ҳисобдор шахс илгари унга берилган бунак юзасидан ту лик Ҳисоб-китоб берганидан ; кейингина унга янги бўнаклар берилади. Ходим хизмат сафаридан кдйтганидан сунг, 3кун ичида бухгалтерияга раҳбар томонидан тасдикланган хизмат сафари тўғрисидаги ёзма ҳисоботни ва хизмат сафарида сарфланган пул хақидаги бунак ҳисоботини тақдим этишга мажбур. Бунак ҳисоботига хизмат сафарига жунаб кетиш, тайинланган жойга етиб келиш.у ердан жунаб кетиш ва иш жойига етиб келиш саналари қайд қилинган хизмат сафар гувохномаси, ижарага уй олганлик ва ҳақикий йул харажатлари тўғрисидаги хужжатла илова қилинади.

Хизмат сафари бўйича ходимларга берилган бўнакларни ҳамда бошқа ҳисобдорликларни ҳисобга олиш учун қуйидаги Ҳисобварақлардан фойдаланилади: 4210-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича берилган бўнаклар» 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар» 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» 4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар».

Бу ҳисобварақларда корхона ишчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобдор шахс­ларга маъмурий-хўжалик ва муомалавий харажатлар бўйича, шунингдек хизмат сафарлариу чун берилган бўнаклар ҳисобга олпнади. Корхона ходимларига навд пул маблағларини бериш тартиби касса муомалаларини юритиш қоидалари билан тартибга солинади. Ходимлар берилганида бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар пул маблағларини хисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда дебетланади, ходимларга берилган шн ҳисобга олувчи ҳисобварақлар харажатлар ва харид қилинган бойликлар ҳисобга олинадиган ҳисобварақлар билан ёки сарфланадиган харажатларнинг турларига кўра бошқа ҳисобварақлар билан корреспонденцияда кредитланади.

Ҳисобдор шахслар билан хизмат сафари юзасидан ҳисоблашишишлар бухгалтерия ҳисобварақларида қуйидагича акс эттирилади: ;хисоб бериш шарти билан касса чиқим ордери асосида берилган суммаларга:

дт -4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар» Кт5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»;

хисобдор шахсларнинг бунак ҳисоботлари бўйича сарфланган суммаларга:

Д-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар»

Д-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

Д-т 9420)-«Маъмурий-бошқарув харажатлари»

К-т 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар»;

фойдаланилмаган ва кассага кайтарилган бўнаклар суммасига:

Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» '

К-т 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар»;

хисобдор шахслар ҳисоб берилувчи суммалар белгиланган муддатларда сарфлангани тўгрисида ҳисобот бермаганларида ёки фойдаланилмаган бўнак қолдигини кайтармаларида уларнинг иш ҳақидан ушлаб колинадиган суммаларга:

Д-т 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишишлар»



К-т 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар».

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашишувларнинг жамлама ҳисоби 7-журнал-ордерда

критилади. Ушбу журнал-ордерда ҳисоб бериш шарти билан берилган хар кайси суммага

бита сатр ажратилади ва бунак ҳисоботи тақдим этилиши, фойдаланилмаган суммаларнинг

кассага қайтарилиши ёки ортиқча харажатни коплаш учун олиниши билан ана шу

|муамоларга дойр суммалар уша сатрларнинг ўзида кўрсатилади.



8.Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар

Корхона ходимлари билан иш ҳақи ва депонентлар бўйича ҳисоб-китоблардан ташқари бошқа ҳисоб-китоб турларини ҳам олиб боришлари мумкин. Кредит ҳиобигас сотиб олинган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар, уй-жой қуриш учун олинган ссудалар, моддий бойликларнинг камомади бўйича зарарларни қоплаш учун берилган суммалар бўйича ҳисоб-китоблар ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоб муомалаларини ташкил этади. Ушбу ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар кўзда тутилган:

4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари»

4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»

4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари»

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари».

4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари» ҳисобварағида корхона ходимларига насияга берилган товарлар юзасидан ҳисоблашишишлар ҳисобга олинади. Насияга товарлар сотиб олган шахслар ишловчи корхона банк кредити ҳиобигас унинг ишчиларига берилган кредит суммаларини савдо корхоналарига тулалигича утказадилар.

Насияга товар сотиб олган ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинса, қуйидагича проводка берилади:

Д-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари»

К-т 6810-«Қисқа муддатли кредитлар»

К'-т 7810-«Уэоқ муддатли кредитлар».

Корхона ходимлардан насияга сотилган товарлар бўйича ҳақларни иш ҳақидан ушлаб колади:

Д-т 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан хисоблашишлар»

К-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари».

Сунгра ушлаб колинган суммалар банк кредитини сундириш учун йуналтирилади:

Д-т 6810-«Қисқа муддатли кредитлар»

Д-т 7810-«Уэоқ муддатли кредитлар»

К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари» ҳисобварағида корхона ишчиларига берилган қарзларига оид Ҳисоблашишишлар акс эттирилади. Масалан, уй-курилишига, дала ховлиларни харид қилиш ёки кўриш учун ва хоказо.

Ходимларга ушбу максадлар учун қарз берилганида қуйидагича проводка берилад:

Д-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»

К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Агар маблағлар корхонага берилган кредит ҳиобигас бевосита банк томонидан ходимга берилса, у ҳолда қуйидагича проводка берилади:

Д-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»

К-т 6810-«Қисқа муддатли кредитлар»

К-т 7810-«Уэоқ муддатли кредитлар».

Қарздор ходимлардан тўловлар тушиб келганида қуйидагича ёзув қилинади:

Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Д-т 6710-«Меҳнатга хдк тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишишлар»

К-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари». Банк кредитларини сундириш пайтида:

Д-т 6810-«Қисқа муддатли кредитлар»

Д-т 7810-«Уэоқ муддатли кредитлар»

К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

4730-«Ходимларнинг моддий зарарни коплаш бўйича қарзлари» ҳисобварақ корхона ходими томонидан пул ва товар-моддий бойликларнинг камомади ва талон-тарож қилиниши, яроксиз маҳсулот натижасида юзага келган моддий зарарни коплаш бўйича шунингдек зарарнинг бонща турларини коплаш бўйича ҳисоблашишишлар хисобга олинади

Айбдор шахслардан олинган суммалар 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроксиз маҳсулотлар материаллар, товарлар ва бошқа бойликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 4730-«Ходимларнинг моддий зарарни коплаш бўйича қарзлари» ҳисоюварағининг дебетига олиб борилади.

4730-«Ходимларнинг моддий зарарни коплаш бўйича қарзлари» ҳисоюварағининг кредити бўйича ёзувлар, туланган тўловлар суммасига - пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан, моддий зарарни коплаш учун меҳнат ҳақидан ушлаб колинадиган суммаларга - 6710-«Меҳнатга ҳак тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишилар ҳисобварағи билан корреспонденцияда амалга оширилади.

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари» ҳисобварағида юкорида кайд қилинган қарз лардан бошқа вужудга келган қарзлар юзасидан ҳисоблашишишларнинг ҳисоби корхонанинг хар бир ходими бўйича юритилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет