МавЗу:“реал секторда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги” фанининг предмети ва вазифалари

бет6/6
Дата29.03.2024
өлшемі1.2 Mb.
#496916
1   2   3   4   5   6

Немис тадқиқотчилари сифатга қуйидагича: “Сифат – маҳсулот ёки хизматлардаги барча хусусиятларининг йиғиндиси бўлиб, улар ўз вазифаларини бажара олишларини кафолатлайди” деб таъриф берадилар. Фан-техника тараққиёти билан бирга, барча тараққиётларнинг сифат ҳақидаги фикрлари турли-туман бўлишига қарамай, улар доимо бир-бирларини тўлдириб келмоқда ва ҳеч қачон қарамақарши бўлмаган. Бозор рақобатчилиги даврида товар ва хизматлар турлари қанчалик кўпайиб борар экан, сифат тўғрисидаги тасаввуримиз ҳам ўзгариб бораверади.

Сифат ўзининг ҳақиқий мазмунини ва моҳиятини "сифат ҳалқаси" деб номланган, товар ва хизматларнинг ҳаётий жараёнида тўла ифодаланади.

Маҳсулот сифатини бошқариш – маҳсулот сифати даражасини жорий қилиш, таъминлаш ва зарурий даражада ушлаб туриш мақсадида лойиҳалаш, тайёрлаш ва фойдаланиш (ёки истеъмол қилиш) пайтида амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуасидир.

Маҳсулот сифатини таъминлаш – ишлаб чиқариш 15 босқичида амалга оширилади. Бу ерда маҳсулот сифати маҳсулотни тайёрлаш меъёрий-техникавий ҳужжатлар, жиҳозлар, ускуна ва асбоблар, олинадиган хомашё, материал ва жамловчи буюмлар сифати билан аниқланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини баҳолаш мезони сифатида амалдаги техникавий-иқтисодий кўрсаткичлар лойиҳа ҳужжатларда, яъни биринчи босқичда кўзда тутилган мос кўрсаткичларга мувофиқлик даражаси хизмат қилади.

1.3. Ўзбекистон реал сектор корхоналарида сифатни бошқариш

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифатини сақлаб туриш айланиш ва сотиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш босқичларида амалга оширилади. Маҳсулот айланиши ва сотилишида сифатни сақлаш ва транспортлаш сифатларидан йиғилади. Истеъмолчи томонидан фойдаланиш жараёнида маҳсулот сифатига келганда, фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатлари, фойдаланиш ва таъмирлаш жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материаллар сифатларига ҳамда фойдаланувчи ва таъмирловчи ходимлар малакасига боғлиқ. Фойдаланишда маҳсулот сифатини баҳолаш мезони унинг кўрсаткичлари илова қилинган техникавий ҳужжатларда қайд қилинган мос кўрсаткичларга, яъни қондириши зарур бўлган амалий эҳтиёжларга мувофиқлиги даражасидир, деб баҳоланади. Айтиб ўтилган босқичлар маҳсулотнинг ҳаётий циклини ташкил қилади. Унинг фойдаланиш босқичидаги муддати ҳар бир босқичда эришилган сифат даражасига боғлиқ.

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6

©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет