Сценарийлар тўплами 2 Кириш



Pdf көрінісі
бет11/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

Олиб борувчи
Раҳмат!.Ҳурматли талабалар. Бугунги иштирокингиз давомида айрим 
саволларга жавоблар ўта босиқлик билан топилади, айримларига шиддат 
керак бўлади. Яна кайсидир савол кучли мулоҳазани талаб қилса, яна бир 
саволда тассавурни ишлатиш фойда беради. Хар бир саволга жавоб топишда 


14 
сизга омад тилаган ҳолда беллашувимизни шартлари билан таништириб ўтсак: 
.
Шартлар 
1.Беллашувда иштирок этаётган гурухнинг аъзолари 6-нафардан бўлиши 
талаб этилади.
2. Саволлар ҳар бир гуруҳга умумий берилади. Жавоб учун бир дақиқа 
вақт ажратилади. 
3.Агар биронта гурухда жавоб тайёр бўлса, “жавоб тайёр” деб айтилиши 
лозим. 
4.Агар бирон гурухда жавоб белгиланган вақтдан илгари тайёр бўлса, 
ва бу жавоб тўғри деб топилса, ажратилга 1-дақиқа вақт бу гуруҳга заҳира 
сифатида берилади. Гуруҳ лозим топилган вақтда беллашув давомида ундан 
қўшимча равишда фойдаланиши мумкин.
5. Ҳар бир гуруҳдан берилган саволга 1-та жавоб қабул қилинади. 
6. Беллашув гуруҳларнинг бири 6 балл тўплагунига қадар қадар давом 
этилади. Ва шу гуруҳ ғолибликни қўлга киритади. 
Энди жюри хайъати аъзолари билан таништиришга рухсат берсангизлар.
Хайъат раиси:_____________________________________________ 
Хайъат аъзолари _________________________________________ 
Бугунги тадбиримизга истеъдодининг яна бир қиррасини намойиш 
этиш учун рассом ёшларимиз ҳам ташриф буюришган. Улар бугунги 
тадбиримиз давомида “Озод юртнинг обод оиласи” мавзуси бўйича расмлар 
чизиб боради. Келинг, уларни даврага таклиф этиб, яқиндан танишсак. 
Марҳамат.... Раҳмат. Энди эса сизларни махсус ажратилган жойга таклиф 
этамиз. Ўз ўрнингизни эгаллаб олинг, марҳамат. 
 
Олиб борувчи: 
Юртбошимиз Ислом Каримов “Фахру ғурур соҳиби бўлиш учун инсон 
интеллектал бойликка эга бўлиши керак. Одам қанча чуқур билимга эга бўлса, 
дунёни яхши билса, ён атрофда бўлаётган воқеларни фалсафий жиҳатдан 
тўғри англай олса, шундан кейингина, унда фахр-ифтихор бўлади.” деб 
таъкидлайди. Бугунги тадбиримиздан ҳар бирингиз ўзингиз учун янги билим 
ва маълумотларни оласиз ва тадбиримиздан хурсанд бўлиб чиқиб кетасиз 
деган умид билан саволларимизни беришни бошласак. Марҳамат!
1-савол : 
Бир йилда кун билан туннинг ўзаро нисбати билан боғлиқ тўрт нуқта 
бўлса, шунинг биринчиси Наврўздир. Бу баҳорги эътидол, яъни тенгкунлик 
дейилади. Диққат савол: Ушбу тўрт нуқтанинг учинчиси 21 сентябр 
ҳисобланади. Бу куннинг ўзига хос ҳусусияти нимада? 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет