Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет2/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177
1- (1)

КИРИШ


Ушбу китоб Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг илтимосига биноан тўпланган илмий мақолалардан ташкил топган. Китоб муаллифи фалсафа фанлари доктори, профессор Тўраев Бахтиёр Омонович табиатшуносликнинг фалсафий муаммолари, фалсафадаги онтологик, гносеологик ва логикага оид масалаларга Тошкент давлат университетида ўқиб юрган пайтларидан (1968–1973 йиллар) буён қизиқади ва бу соҳада кўплаб мақолалар ёзган.
Айниқса, Б.О. Тўраевнинг «Фан ва турмуш» журналида ўтган асрнинг 80-йилларида босилиб чиққан оммабоп мақолалари кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортган эди. Бу мақолаларда вақтнинг парадоксал хусусиятлари ҳақида, коинотнинг ривожланиши, фазо ва вақт ҳақидаги релятивистик нуқтаи назарнинг моҳияти оммабоп тарзда тушунтириб берилган. Б.О. Тўраевнинг илмий ва илмий-оммабоп мақолалари орқали космологик сингулярлик, қора туйнуклар ва Зенон апориялари ҳақида қизиқарли маълумотлар китобхонларнинг эътиборини тортади. Айниқса унинг 1978 йили босилиб чиққан «Фазо-вақт» тушунчасининг шаклланишида абстрактлик ва конкретлик диалектикаси»1 номли илмий мақоласи фазо ва вақт табиатини изоҳлашга янгича ёндашувнинг тимсоли бўлди. Б.О. Тўраев 1979 йил 19 сентябрда «Фазо ва вақт ҳақидаги концепциялар ривожланишида диалектик зиддиятлар» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Бу мавзу тадқиқотчидан ҳам фалсафий, ҳам табиий-илмий муаммоларни яхши билишни талаб қилади. Тошкент давлат университетининг фалсафа бўлимини имтиёзли диплом билан битирган Б.О. Тўраев, ўзининг илмий раҳбари, истеъдодли файласуф-олим, профессор Омонулла Файзуллаевнинг маслаҳати билан ТошДУ физика факультетида проф. Л. Арифовнинг ва Тошкент давлат педагогика институтида проф. Р. Х. Маллиннинг назарий физика курсидан маърузаларини тинглайди. Бу имконият китоб муаллифига нисбийлик назарияси асосларини ва квант механикаси мантиғини янада яхшироқ тушуниб олишига қулай шароит яратади. Б.О. Тўраев фазо ва вақт ҳақидаги изланишларини мантиқий умумлаштириб, 1987 йили «Вақт муаммолари»1 номли рисола ёзди. Бу рисола ҳам китобхонларнинг эътиборини қозонди. Б.О. Тўраев фалсафага оид кўплаб ҳозирги замон ўзбек тилидаги «боғланганлик», «тартибланганлик», «эгилганлик», «қора туйнук», «оқ туйнук», «кулранг туйнук» каби илмий атамаларни истеъмолга киритди. Ижтимоий фанлар доирасида қўлланиладиган «қадрият мўлжаллари», «миллий нигилизм» каби тушунчаларни ҳам у истеъмолга киритган. Унинг табиатшунослик фалсафаси, онтология, гносеология ва логика соҳаларига оид кўплаб мақолалари нафақат Ўзбекистонда, балки Англия, Германия, АҚШ, Хитой ва Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Ростов, Новосибирск, Қозон, Уфа, Харьков, Хабаровск, Владивосток шаҳарларида ҳам босилиб чиққан. Муаллифнинг илмий ва илмийоммабоп мақолалари сони 500 дан ошган. Биз Ўзбекистон файласуфлари илмий жамоатчилиги, Имом Бухорий халқаро маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университети файласуфлари илмий жамоалари ҳамкорлигида профессор Бахтиёр Омонович Тўраевнинг фалсафа ва ижтимоий фанлар йўналишдаги бир қатор мақолаларини тўплаб, танланган асарлар кўринишида китобларга айлантиришга қарор қилдик. Чунки муаллифнинг кўпчилик файласуфларга, ёш тадқиқотчиларга керак бўладиган қимматли мақолалари турли журналларда, тўпламларда сочилиб ётгани, уларни керакли пайтда топиб ўрганишда қийинчилик туғдиради. Ушбу тўплам бу муаммони ҳал этиш учун ташланган бир қадам деб ўйлаймиз.
Б.О.Тўраевнинг борлиқ ва унинг мавжудлик шакллари, оламнинг фазо вақт манзараси, фазо ва вақтнинг атрибутив хусусиятлари, микро, макро ва мегаоламларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг бир-бирига ўтиш қонуниятлари ҳақидаги фалсафий концепциялари ҳозирги замон жаҳон фалсафий тадқиқотлари оламида ўзига хос салмоқли ўринга эгадир.
Б.Р.Каримов, Халқаро ахборотлаштириш академияси академиги, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Ж. Яхшиликов, Самарқанд давлат университети кафедра мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор
1986


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет