X касб-ҳунар мактаби


Амалиёт ва иш берувчилар билан ҳамкорлик бўлими



бет15/34
Дата27.05.2023
өлшемі109.67 Kb.
#474337
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й

Амалиёт ва иш берувчилар билан ҳамкорлик бўлими
16-§. Катта уста



т/р

Лавозим номи

ММСК
бўйича коди

Ходимлар тоифаси

Таълимнинг энг паст даражаси

2507

катта уста

1229

бошқарув

О/М


Лавозим вазифалари:
таълим стандартларининг замонавий талабларига мувофиқ ўқув амалиётлари ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкиллаштириш;
ишлаб чиқариш таълим усталарининг фаолиятини назорат қилиш ва бошқариш, уларни амалий ишларини режалаштириш;
ишлаб чиқариш таълим усталари билан йиғилишлар ўтказиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
ўқувчиларнинг касбий таълим тайёргарлигини махсус фанлар бўйича назарий таълим дастурларига уйғунлигини таъминлаш;
ўқув лабораториялари, ўқув амалий дастурларига мос хом ашёлар сарфини ҳисоблаш, амалий ўқув машғулотлар, амалиётлар ўтказишда ишлаб чиқариш таълими усталарига ёрдам бериш;
мехнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш;
таълим стандартлари талабларини бажарилишини, ўқувчилар амалий тайёргарлигининг талабларга мослигини таъминлаш;
билим ва кўникмаларни ўзлаштирилишини назоратини амалга ошириш, ишлаб чиқариш амалиётларини ўтказиш учун ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик олиб бориш ва шартномалар тузиш.
ўқувчилар томонидан ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётида (амалий ўқитиш жараёнида) ўзлаштирадиган фаолиятни бажариш ва (ёки) фаолият элементларини намойиш этиш: касбий вазифаларни ҳал этиш, айрим меҳнат функциялари, технологик операциялар ва технологик операцияларнинг баъзи усулларини бажариш;
ўқувчилар билан педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ муносабатларни ўрнатиш, таълим олувчиларнинг тарбияланиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, касбни эгаллашда уларнинг фаолиятинимотивациялаш (рағбатлантириш), мақсадларни белгилашга жалб қилиш, ўзини ўзи ташкил етиш ва назорат қилишни ўргатиш;
технологик жиҳоз ва ускуналарни созлигини текширишни ўтказиш, берилаётган моддий ресурсларни (хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар) миқдори ва сифатини текшириш, ўқув-ишлаб чиқариш жиҳоз ва ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун буюртмалар тузиш, бажарилган ишларнинг сифатини назорат қилиш.
ўқувчиларнинг машғулотга тайёрлигини, улар томонидан бажарилган ишларни кузатиш ва баҳолаш, ўқувчиларнинг тайёргарлиги ва мотивацияси динамикасини, касбни эгаллашдаги муваффақиятлар ва қийинчиликларини баҳолаш, уларнинг сабабларини аниқлаш, ўқув ва тарбия жараёнини индивидуаллаштириш ва тузатмалар киритиш;
ўқув амалиёти машғулотларнинг ўтказилишини, ишлаб чиқариш амалиётини (амалий ўқитишни) ташкил этилишини таҳлил қилиш, ишчи дастурга, амалий тайёрлаш машулотлари режасига, таълим технологияларига, шахсий касбий фаолиятга тузатишлар киритиш.
Билиши керак:
профессионал таълим тизимининг буйруқларини ва бошка ҳужжатларини, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини режалаштиришни, менежмент ва маркетинг ҳусусиятларини, меҳнатни илмий ташкил қилишни, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларини.
ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси (машғулот ўтадиган бошқа жой)нинг ишини ташкил этиш бўйича локал меъёрий хужжатларни;
касбий тайёргарликни ташкил етиш асослари ва усуллари, амалий ўқитишнинг замонавий технологияларини;
касб бўйича амалий тайёрлаш (машғулот ўтказиш) учун намунавий (таянч) дастурлар (агар мавжуд бўлса) ва ишчи дастурларнинг талаблари, тегишли дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг мазмунини;
меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий ишлаб чиқариш технологиялари, ишлаб чиқариш ускуналари ва уни ишлатиш қоидалари, касб бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, технологик операцияларни бажариш бўйича вақт меъёрларини (мавжуд бўлса);
ўқувчиларнинг ёши билан боғлиқ хусусиятлари, иқтидорли таълим олувчилар ва ривожланишида муаммолари ҳамда ўқишда қийинчиликлари бўлган ўқувчиларни ўқитиш (профессионал таълим бериш) хусусиятлари, ўқитишни индивидуаллаштириш масалаларини;
психологик ва жисмоний ривожланиш хусусиятлари, соғлиги жихатидан имконияти чекланган шахсларнинг индивидуалимкониятларини (соғлиги жихатидан имконияти чекланган шахсларниўқитиш учун).
Малака талаблари:
касб-ҳунар таълим йўналиши бўйича муҳандис-педагог ёки муҳандислик олий маълумот, махсус фан ўқитувчиси даражасида 2-йиллик иш стажи ёки
1-тоифали ишлаб чиқариш таълими устаси.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет