Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет37/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Кўздан кечириш - беморнинг умумий холати қониқарли қолади, тил сатҳи 
одатда тоза, нам. 
Пальпация. Хасталикнинг зўрайиш даврида яра меъданинг олдинги ѐки ѐн 
деворида ѐки ўн икки бармоқ ичак ичида жойлашган бўлса қорин пардасининг 
таъсирланиши натижасида қорин мушакларининг таранглашиши (тўгри 
мушакнинг юқори қисми дефанси) кузатилади. Гохида наҳорда «шовуллаш» 
шовқини аниқланади, бу ҳолат меъда ширасининг гиперсекрецияси билан 
чақирлиши мумкин ѐки меъда чиқиш қисмининг торайиши белгиси (спазм, 
стеноз) ҳисобланади. 
_________________________ 
Harrison’s Principles of Internal Medicine 19/E (Vol. 1 Vol2) - USA 2015 English.,Р.-2045
 
Лаборатория текширишлари. 
Секрецияни кучайтирувчилардан (гистамин) фойдаланиб меъдани
фракцион усулда зондланганда, кўпинча шира миқдорининг кўпайганлиги ва 
унинг юқори кислоталилиги аниқланади. Меъда ширасининг гиперсекрецияси 
адашган нерв қўзғалувчанлигининг ортиши ва кўп миқдорда гастрин
ажралиши натижасида чақири-лади. 
Меъда шиллик пардасининг морфологик ва функционал ўзгаришлари - париетал 
хужайралар микдорининг кескин кўпайиши, юборилган гистаминга жавобан 
меъда секретор фаоллигининг кучайиши кузатилади. 
Нажасда яширин қон аникланиши, периферик қонда ретикулоцитоз топилиши 
қонаѐтган яра мавжудлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади. 
Сийдикда кўпинча протеолитик фермент - уропепсин микдорининг кўпайиши 
аниқланади. Уропепсинни текшириш усулида меъда ширасининг кислоталик 
даражаси тўррисида зондлашсиз маълумот олинади. 
Рентген текширишлари
Морфологик (бевосита) белгилар: яра «токчаси», яранинг чандиқ билан 
битиши натижасида ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак шаклининг барқарор 
ўзгариши. 
Функционал (билвосита) белгилар: ярага («токчага») йўналган меъда 
танасининг катта эгрилигидаги регионар спазми, перисталтика кучайиши, наҳорги 
гиперсекреция. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет