Диссертация Илмий раҳбар: фил ф. д., проф. З. Исломов Тошкент 2012 мундарижа



бет1/4
Дата29.06.2016
өлшемі0.5 Mb.
#166524
түріДиссертация
  1   2   3   4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 894.375

ББК: 83.3(5)

Б-14



Забихуллаев Нуриддин Хусниддин ўғли

АРАБЧА ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАР ТАРЖИМАСИДА ШАКЛ ВА МАЗМУН БИРЛИГИ (ЎРТА АСР МАНБАЛАРИ АСОСИДА)
Мутахассислиги: 5A 220601- Таржима назарияси ва амалиёти

Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган

диссертация

Илмий раҳбар: фил.ф.д.,

проф. З. Исломов

Тошкент – 2012

МУНДАРИЖА

КИРИШ.....................................................................................................3-8

I-БОБ. Маҳмуд Замахшарийнинг ҳикматли сўзлар жанрида тутган ўрни....................................................................................9-26

1.1. Араб тилида ҳикматли сўзлар жанри.....................................................9-15

1.2. Маҳмуд Замахшарийнинг ҳаёти ва ижоди......................................... 15-21

1.3. Маҳмуд Замахшарийнинг ҳикматли сўзларга оид асарлари..............21-26



II-БОБ. “Атвоқ уз-заҳаб” асари таржималарининг қиёсий таҳлили.........................................................................................................27-61

2.1. “Атвоқ уз-заҳаб” асари таржималари....................................................27-33

2.2. “Атвоқ уз-заҳаб” асари таржималарининг қиёсий таҳлили................34-61

III. Хулоса.....................................................................................................62-64

IV. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.......................................65-68

Кириш

Мавзунинг долзарблиги:

Ўзбек халқи қадимий, бой маънавий меросга эга. Асрлар давомида халқимиз севиб мутолаа қилган қисса достонлар, шеърий девонлар, ҳикоят ва ривоят китоблари кўплаб қўлёзма ва тошбосма нусхаларда бизгача етиб келган. Уларнинг бир қисми ўрганилган бўлса-да, аммо ҳали илмий тадқиқ этилмаган ёзма адабий манбалар, қимматли ёдгорликлар мавжуд. Президентимиз Ислом Каримов “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарида ёзади: “Бешафқат давр синовларидан омон қолган энг қадимги ёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик ва деҳқончилика оид 10 минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибалари, диний, ахлоқий, илмий қарашларини ўзида мужассам этган бу нодир қўлёзмаларни жиддий ўрганиш даври келди.”1

Юртимизда азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган кўплаб алломалар етишиб чиққан. Айниқса ўрта асрларда бу диёрда илм- фаннинг турли соҳалари бўйича самарали ижод қилган Муҳаммад Мусо Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Лайс Самарқандий, Бурҳониддин Марғилоний, Абу Муъин Насафий кабиларнинг донғи бутун Мағрибу Машриққа тарқалган. Хоразм заминида туғилган буюк алломалардан бири Абу-л-Қосим Маҳмуд Замахшарий саналади. Маҳмуд Замахшарий етмишга яқин нодир асарлар ёзган. Уларни ичида “Атвоқ уз-заҳаб” асари алоҳида аҳамият касб етади.

Ўзбек халқи мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ўзлигини англаш даврини бошдан кечираётган кезда тарих ҳақиқатини билиш, аждодларнинг олам ва одам ҳақидаги тушунчалари, фалсафий-естетик, ахлоқий қарашлари акс этган адабий ёдгорликларни ўрганишда бирламчи қўлёзма манбаларни тадқиқ этиш, илмий истифодага олиб кириш ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятлироқдир. Президентимиз И.А.Каримовнинг: “Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибалари, диний-ахлоқий, илмий қарашларини ўзида мужассам этган бу нодир қўлёзмаларни жиддий ўрганиш даври келди”2,- деган сўзлари ҳам буни тасдиқлайди.

Ўтмиш аждодларимизнинг бой тарихий меросини чуқур ўрганиб, уни кўпроқ баркамол авлод тарбиясига йўналтирмоқ керак. Чунки, тарих ёшларни кўп нарсага онгли равишда муносабатда бўлишга ундайди. Уларнинг мурғак қалбида она-Ватанга меҳр туйғуларини, бугунги кун қадрига етиш ҳиссини уйғотади. Ёшларни юртга садоқатли қилиб тарбиялашда, уларда аввало, ишонч-эътиқод, меҳр-оқибат, диёнат, инсоф, орият ва ғурур каби эзгу фазилатларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Албатта бунда илму ирфон нурини сочган буюк аждодларимизнинг бебаҳо дурдона асарларини ўрганиш жуда қўл келади.

Маҳмуд ибн Умар Замахшарийнинг “Ал-Кашшоф”, “Муқаддаматул-адаб”, “Асосул-балоға” каби асарлари ўз даврининг даҳолари ёзган асарлар сингари шеършуносликка, адабнинг асосий соҳалари ҳисобланган тилшунослик, адабиётшунослик, балоғат каби соҳаларини юксалтирган. Бунда унинг “Атвоқ уз-заҳаб” асари алоҳида аҳамият касб этади.

Mаҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ уз-заҳаб” асарининг таржимасини қиёслаш, улар ўртасидаги фарқли ўринларни аниқлаш, ҳикматли сўзларнинг мавзу кўлами ва жанр хусусиятларини, бадиий маҳорати сирларини ўрганиш, ижодкор меросининг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрнини кўрсатиб бериш эҳтиёжи ҳам ушбу мавзунинг долзарблигини белгилайди.

Бу асарнинг тўлиқ номи "Атвоқ уз-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-хутаб" Ваъз ва хутбаларнинг олтин шодалари" бўлиб, Замахшарий уни Маккадалик пайтида ўзининг илмий фаолияти барқ урган даврида яратган. Асарнинг дастлабки номи "Ан-Насоих ас-сиғар" "Кичик насиҳатлар" деб аталиб, юз мақоладан иборат ибратомуз ҳикматлар, фойдали маслаҳат ва гўзал ахлоқий ўгитлардан иборат. "Атвоқ уз-заҳаб" га шарҳ ёзган Мирза Юсуфхон Аштиёний шундай ҳикоя қилади: "Замахшарий бу асарини Маккани "Байтуллоҳни" тавоф қилган вақтида ёзган. Чунончи Байтуллоҳни тавоф қилиб ҳар бир айланганидан кейин бир мақола ёзган. Мақолани ёзиб яна айланган ва шу тариқа юз марта тавоф қилганидан кейин юз мақола ёзилган". "Атвоқ уз-заҳаб" асари мазмуни билан танишар эканмиз, муаллиф унда ўз даврининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётига доир кўп масалаларини қамраб олганлигини кўрамиз. У мақолаларда золим ҳукмдорларни, порахўр қозиларни, адиблар, илм аҳллари ўртасида бўлган ашаддий кўчирмачиликни, мол-дунёга ҳирс қўйган уламоларни койиб, ижтимоий иллатлар ҳақида очиқ-ойдин ёзади. Шу нуқтаи назардан ҳам асарни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади ва уни таржима қилиш, маъноси билан ёш авлодни яқиндан таништириш, ўзбек тилидаги таржималарини қиёсий ўрганиб, улардаги маҳорат қирраларини таҳлил қилиш долзарблигини ифодалайди.



Мавзунинг ўрганилганлик даражаси:

"Атвоқ уз-заҳаб" бир қанча тилларга таржима қилинган. Жумладан Фон Жозеп фон Хаммер томонидан бажарилган немисча таржимаси арабча асли билан 1835 йилда Венада, ўша йили яна Лейпцигда босилган, шунингдек, Густав Файл 1863 баъзи адабиётларда 1836 йилда Штутгордда бошқа немисча таржимасини чоп эттирди. "Атвоқ уз-заҳаб" билан француз шарқшуноси Барбъе Мейнард ҳам қизиқиб, француз тилига қилинган таржимасини 1876 йилда Парижда бостирди. Шунингдек, бу асарнинг туркчага ағдарилган таржимасини 1288 ҳижрий йилда Константинополда чоп қилинди. Демак асарнинг нодир манба сифатида Европа ўрганишни XIX асрда бошлаган.

"Атвоқ уз-заҳаб"ни ўрганиш шарқда анча илгарироқ бошланган. Жумладан, XIII Шарофуддин Исфаҳоний "Атвоқ уз-заҳаб"дан таъсирланиб "Атвоқ уз-заҳаб" “Олтин шодалар” асарини, XVIII асрда Мавсилий Туркияда "Ахлоқ уз-заҳаб" “Олтин хулқлар”, XX асрнинг бошларида Мисрда Аҳмад Шавқий "Асвоқ уз-заҳаб" “Олтин бозорлар” асарларини яратган.

"Атвоқ уз-заҳаб"нинг 1314 ҳижрий йилда босилган Байрут нашри 1321 ҳижрий йилда Мирзо Юсуфхон ибн Иътисом Малик томонидан ёзилган шарҳ у "Қалоид ул-адаб фи шарҳ "Атвоқ уз-заҳаб" деб аталади. У Мисрдаги "Тамаддун" матбаасида, 1328 йилда Мисрдаги "Ас-Саодат" матбаасида, 1925 йилда яна қайтадан Мисрда "Ал-Маҳмудия" матбаасида нашр сифатида босмадан чиққан.



Диссертация мақсад ва вазифалри:

Маҳмуд Замахшарий ҳаётини, у яшаган даврни ва ижодий мероси манбаларини ўрганиш, аллома асарининг матний-қиёсий тадқиқини амалга ошириш, олимнинг бадиий маҳоратини аниқлаш ва ижодкор меросининг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрнини белгилаш.

Маҳмуд Замахшарий таржимаи ҳолига оид манбаларни тадқиқ қилиш орқали унинг илмий биографиясига оид янги маълумотларни аниқлаш;

Олим ижодий меросининг қўлёзма манбаларини аниқлаш ва илмий ўрганиш;

Ижодкор ҳикматларининг матний-қиёсий тадқиқини амалга ошириш;

Тадқиқотнинг асосий мақсади Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ уз-заҳаб” асаридаги ҳикматлар ҳақида маълумот бериш, ҳикматларнинг ўзбек тилидаги таржималари, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, таржимонларнинг шарҳлаш принциплари ва услубини, маънони қайта яратишдаги сўз қўллаш маҳоратларини очиб, қиёслаб беришдан иборат. Мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:



  1. Маҳмуд Замахшарийнинг ҳикматга оид асарларидан “Атвоқ уз-заҳаб”нинг ёзилиш сабаблари, номланиши тадқиқ этиш;

  2. “Атвоқ уз-заҳаб” асарининг ўзбек тилидаги таржималарини аниқлаш. Бунда ҳикматли сўзлар шакл ва маъно мазмунини таржима қилиш шартлари, ҳикматли сўзларни ўзбек тилига таржима қилган таржимонлар ва таржималарнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда таржиманинг яратилиш сабабларини ўрганиш;

  3. “Атвоқ уз-заҳаб” асарини таржима қилишдаги таржимонларнинг маҳоратини чуқур таҳлил қилиш. Таржимонларнинг таржима қилиш услубларини аниқлаш, қиёсий стилистика ёрдамида уларнинг шарҳлаш маҳоратларини белгилаш;

4) Услубни қайта яратишда таржимонларнинг сўз қўллаш маҳоратларини баҳолаш. Таржимонларнинг ўзбек тили луғат бойликларидан қанчалик кенг фойдаланиши, таржимада услубни қайта яратишда синономия, семантиканинг ролини мисоллар орқали таҳлил қилиш.

Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти:

Тадқиқот Маҳмуд Замахшарий асарини ўрганишнинг айрим назарий муаммолари ҳал этилгани билан илмий аҳамиятга молик. Ишдаги маълумотлар ва олим ижодиёти юзасидан билдирилган илмий умумлашмалардан олий ўқув юртларининг филология ва тарих факулътетлари учун дарслик, ўқув қўлланма ва хрестоматиялар тузишда фойдаланиш мумкин.



Тадқиқотнинг предмети ва объекти:

Маҳмуд Замахшарий “Атвоқ уз-заҳаб” асари нашри. Маҳкам Маҳмуд ва Назарбек Раҳим, Шайх Абдулазиз Мансур, Рашид Зоҳидларнинг ўзбек тилига қилган таржималари чоп этилган.



Тадқиқотнинг назарий методологик асоси ва асосий илмий метод:

Тадқиқотнинг методологик асосини, Президентимиз И.А.Каримовнинг асарлари ва маърузларидаги миллий маданий меросимиз ва адабиётимизни ўрганишда доир кўрсатмалар ҳамда адабий манбашунослик ва матншунослик соҳасида ўзбек ва жаҳон олимлари эришган илмий-назарий ютуқлар ушбу диссертация учун назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилди. Диссертацияда, хусусан, П.Шамсиев, В.Абдуллаев, М.Шайхзода, Ғ.Каримов, А.Қаюмов, С.Долимов, С.Ҳасанов, Ғ.Саломов, Ж.Жўраев, Н.Комилов, Қ.Мусаев, Ж.Шарипов, Э.Очилов, Ҳ.Караматов, А.Б.Кунин, каби таржимашуносларнинг бадиий таржима, таржимон маҳорати, таржимада муаллиф услуби, таржима ва илмий, бадиий таржимаси масалаларига бағишланган илмий тадқиқотлар ташкил этди.

Диссертатсияда асосан шакл ва маъно қиёсий стилистик методдан фойдаланилди.

Диссертациянинг илмий янгилиги:

Маҳмуд Замахшарий асарининг матний-қиёсий тадқиқи амалга оширилгани;

Замахшарий ҳикматли сўзларининг жанр хусусиятлари ва мавзу кўлами, уларда муаллиф дунёқарашининг ифодаланиши масалалари ўрганилгани;

Асарнинг ўзига хослиги ва уларда бадиий санъатларни қўллаш маҳорати тадқиқ қилингани.

Тадқиқот мобайнида “Атвоқ уз-заҳаб” асарига оид маълумотлар, асар мақолаларининг ўзбек тилидаги маъно таржималари илк бор қиёсланди. Асардаги ҳикматли сўзларнинг шакл, маъно мазмунининг ўрни, таржимонларнинг услуби, қайта яратишдаги маҳоратлари, ютуқлари илмий таҳлил қилинди.

Ишнинг тузилиши ва ҳажми:

Тадқиқот, кириш, икки асосий боб, хулоса, фодаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.



I-БОБ. Маҳмуд Замахшарийнинг ҳикматли сўзлар жанрида тутган ўрни

1.1.Араб тилида ҳикматли сўзлар жанри:

Юртимизда азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган кўплаб алломалар етишиб чиққан. Айниқса ўрта асрларда бу диёрда илм- фаннинг турли соҳалари бўйича самарали ижод қилган Муҳаммад Мусо Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Лайс Самарқандий, Бурҳониддин Марғилоний, Абу Муъин Насафий кабиларнинг донғи бутун Мағрибу Машриққа тарқалган. Хоразм заминида туғилган буюк алломалардан бири Абу-л-Қосим Маҳмуд Замахшарий саналади. Маҳмуд Замахшарий етмишга яқин нодир асарлар ёзган. Уларни ичида “Атвоқ уз-заҳаб” асари алоҳида аҳамият касб етади.

Араб маданияти қадим даврларда Яқин ва Ўрта Шарқдаги ўзга халқлар маданияти билан ўзаро боғланишда ривожланган. Жумладан, қадимги Миср ва икки дарё оралиғи халқлари маданияти, қадимги Финикия, Фаластин, Эрон ва бошқа халқлар маданиятлари билан араб маданиятининг туташ жиҳатлари йўқ эмас.

Араб ёзуви ҳам минтақадаги қадимий ёзувлар таъсирида шаклланган. Исломдан илгари икки аср давомида шаклланган шеърият ярим оғзаки, ярим ёзма адабиёт характерига эга бўлган.

Асли араб маънавиятидаги “адаб” сўзи Европа тушунчасидаги “литеро” (яъни ҳарф) сўзидан келиб чиққан “Литературе” тушунчасидан фарқ қилади. Чунки “литература” тушунчасида ёзма адабиётни (яъни ҳарф билан битилган) халқ оғзаки ижодидан фарқ қилиш тушунчанинг асоси қилиб олинган. Адабиёт тушунчасидаги “адаб” эса инсонни камолотга етказиш масаласи билан боғлиқ бўлган. Шунинг учун арабларда оғзаки ижод умумлашган ҳолда муайян атамага эга бўлмаган.

Оғзаки ижоднинг халқ орасида энг урф бўлган турларидан бири “масал” (кўпликда “амсал”) деб аталган бўлиб, унинг ўрни араб маънавиятида алоҳида ажралиб туради. Ўтказилган махсус текширишларга қараганда, Арабистоннинг шарқий ўлкаларда, Уммон ва Нажд ораларида, Баҳрайн ва Фрот дарёси атрофларида келиб чиқиши ва тарқалишига кўра “масал” жанри ёдгорликлари кўпроқ учрайди.

Асли ўзи жоҳилия шоирларнинг ҳам кўпчилиги ушбу ўлкадан бўлган. 660 йилгача бу ерда энг биринчи масаллар тўплами Саҳар ибн Айём томонидан яратилган. Хира ҳукмдори ан-Нуъмон араб шеърларини ҳам ёзиб олишни буюрган. Қадим дунёнинг ҳикматли сўзлари, мақол ва маталлар, билағони Аксам ибн Сайфи ат-Тамимий (540-640) ҳисобланган ва унга мансуб ўнлаб мақол ва маталлар кейинги асрларда тузилган тўпламлардан жой олган.3 Энг биринчи масал тўплами тузувчилар қаторидан ўрин олган Абид ибн Шариба 67 ҳижрий йилда эллик саҳифалик мақоллар тўплами тузган. Абу Умар ибн Ала аш-Шарқий ибн ал-Қутамий каби бир қатор “масал” тўпламлар тузувчиларнинг номларини зикр қилиб ўтади. Лекин уларнинг тўпламлари бизгача етиб келмаган.

Ҳижрий II-асрда Куфа ва Басра шаҳарлари “масал” тўпламлари тузишнинг марказига айланди, унда яшаган ҳар бир Ровий бу ишга ўз ҳиссасини қўшди. Куфа шаҳрида адибларнинг биринчи мактаби шаклланган бўлиб, бири Шарқий ибн ал-Қутамий 158 ҳижрий йилда бошчилигида тузилган “қалбийя” мактаби бўлса, иккинчиси Муфаддал Даббий раҳбарлигида тузилган “Даббия” мактабидир.Муҳаммад Қалбий 150 дан ортиқ асар яратган. У тарихий асар ёзишдан ташқари, халқ оғзаки ижодининг турли жанрларига оид асарлар яратган. Унинг масаллар тўплами жуғрофий асосда тузилган энг қадимги асарлардан ҳисобланади.

Ҳозирга қадар тўла ҳолатда сақланиб қолган масал тўпламларининг биринчиси 178 ҳижрий йилда ал-Муфаддал Даббий қаламига мансуб “Китаб ал-амсал” (“Масаллар китоби”)дир. Ушбу китоб 1300 ҳижрий йилда Истамбулда ва 1327 ҳижрий йилда Қоҳирада чоп этилган. Бундан келиб чиқадики, масал тўпламларини тузиш Уммавийлар сулоласи даврига мос келса-да, фақат Аббосийлар сулоласи даврида тузилган масаллар тўпламларигина бизгача етиб келган. Тарихчиларнинг кўрсатмасига кўра ал-Муфаддал ад-Даббий 97-103 ҳижрий йиллар оралиғида Куфа шаҳрида таваллуд топган.

Маълумки, ХII- асрдан бошлаб араб мумтоз адабиёти таназулга юз тута бошлади. Шу сабабли масал илми, жумладан масалларни ўрганиш ҳам сусайди. Маҳмуд Замахшарийдан сўнг уч аср давомида фақат аш-Шайбий ва ат-Тарабулисий асарларгина диққатга сазовор бўлди. Бу соҳада ишлаган кўпгина ҳозирги замон Европа ва араб олимлари, ҳатто бу икки кейинги мусаннифларни тилга олмай ўтишади.

Янги давр Европа олимлари ичида ХХ аср немис олими Р.Зелхеймнинг номи араб дунёсида машҳур.4

Немис шарқшуноси Р.Зелхеймнинг “масал” ва уларни ўрганиш тарихи ҳақида қимматли фикрларни ўз ичига олган “ал-Амсол ал-Қадима” китоби 1954 йилда чоп этилган бўлиб, Рамадон Абду ат-Таввоб томонидан араб тилига таржима қилинади, ва 1977 йили Байрутда чоп этилади.

Р.Зелхеймнинг ушбу китоби муқаддима ва 5 бобдан иборат. Қадимги араб масалларни ўрганиш тарихини ушбу тадқиқот мақсадларидан келиб чиқиб, уч босқичга ажратиш мумкин.

1.ал- Жоҳизгача ва унинг даврида яратилган асарлар.

Улардан бизгача етиб келган тўртта мусанниф: ал-Муфаддал ад-Даббий, Абу Файд ал-Муарриж, Абу Акрама Умрон ад-Даббий ва бошқаларнинг тўпламларидир. Ал-Жоҳизнинг “Китабул-ҳайван” асари қадимги араб масалларини ўрганишда ал-Жоҳиз асарининг аҳамияти жуда катта.

2. Арабларда “Масал” жанрини ўрганишда ал-Жоҳиздан кейин ат-Тарабулусийгача ўндан ошиқ масалшунослар бу жараёнда фаол қатнашганлар.

3. Учинчи босқич ҳозирги замон (ХIХ-ХХ аср) олимларининг бу соҳадаги фаолиятларини ўз ичига олади.

Араб “Масал” илмини ўрганиш тарихи кўрсатадики, “Масал” деганда араблар бугунги кунда кенг тарқалган, Европа анъаналарга мос келувчи мақол ва матал тушунчалардан кенгроқ маънода қамраб олишган.

Ҳикмат билан масалнинг фарқи бор; деб ёзади Абу Дайн:

ادب الحكمة اعم من ادب المثل كل مثل حكمة و كيس كل حكمة مثلا

(Ҳикматли сўзнинг маъноси (ибратли хулосаси) масалнинг маъносига нисбатан умумийроқ. Ҳар бир масал ҳикматли сўздир, аммо ҳар бир ҳикматли сўз масал эмас.

Араблар масални шеърдан ҳам, батафсил “сюжетга” эга бўлган насрий асарлардан ҳам фарқ қилишган. Масал кейинги “тур” бадиий ижод намуналари таркибида ҳам кўп ишлатилади. Аммо масалнинг мустақил равишда турли сабаблар билан, турли шароитларда қўлланилиши уни алоҳида жанр сифатида ажратиб кўрсатишга асос бўлади.5

“Асас ал-балаға”, “ал-Кашшаф фи тафсир ал-Қуран”, “ал-Муқддима”, “ал-Мақамат”, “ал-Муфассал” ва шулар каби машҳур асарлар муаллифи Замахшарий “ал-Мустақса фи Амсал ал-араб” асарини яратади. Бу китоб ўзининг икки хусусияти билан ажралиб туради:


  1. У масалдаги биринчи сўзнинг уччала ундошини назарда тутган ҳолда алифбо тартибида тузилган.

  2. Ҳар бир масалдан сўнг шу масал иштирок этган шеърий байтлар келтирилган.

Китобнинг муқаддимасида у: “Мен Абу Убайда, Абу Убайд, Асмаи, Абу Зайд каби олимларнинг китобларини ўқиб чиқдим, ал-Муфаддал ибн Муҳаммад ва ал-Муфаддал ибн Салама яратган тўпламларга назар солдим, умуман, элликдан ошиқ китоб варақладим”, деб ёзади. Ушбу китобнинг зикр қилиб ўтган ютуқларидан ташқари, бир қатор камчиликлари ҳам бор:

1. Ҳажми кичик.

2. Унда муваллад масаллар йўқ.

3. Ундаги ривоятлар қайта ишланиб тузатилган.

Маҳмуд Замахшарий ўзининг ушбу китобини ёзиб бўлгандан кейин ал-Майдонийнинг “Мажмаъ ал- амсал” асари ҳақида дарак топади.

У билан танишиб чиққач, ўз тўпламини ёзганидан афсус қилади, ҳатто ал-Майдоний тўпламининг икки уч нусхасидаги “Майдоний” сўзи олдига “На” ҳарфини қўшиб қўяди (яъни форсчасига “Намидони” билмайди деган сўзни ҳосил қилади).

Маҳмуд Замахшарийнинг ушбу китоби 1962 йили Ҳиндистонда ва 1977 йили Байрутда чоп этилди.

Каъбанинг хизматчилари сулоласидан Муҳаммад ибн Али Абдарий Шайбининг (837 ҳ.й.в.э.) кўп сонли асарлари қаторида Забид ва Таъиз ва Адан ва бошқа ўлкалар ҳокими Малик Носир Аҳмад ибн Малик Ашраф Исмоил Расулига тақдим этган “Тимсал ал-Амсал” китоби салмоқли ўрин эгаллайди. Масалларнинг ёзилиш тарихини у ўз китобида учга бўлади.



  1. Муфаддал Даббий ва Абу Акрама ва Муаррижларнинг тўпламлари каби кичик асарлар ёзиш даври. Шайби Муфаддал Даббийнинг масаллар тўпламига алоҳида тўхталиб ўтган.

  2. Масалларни маълум бир мавзулар асосида ёзиш даври. Бу бобда Абу Убайд Қосим ибн Салом тўплами ҳақида гап юритади. Нима учун келгуси даврдаги масаллар тўплами бу услубда ёзилмаганлигининг сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилади.

  3. Аскарий, Майдоний ва Замахшарий каби масалларни алифбо тартибида ёзиш даври.

Аш-Шайбий ўзининг бу тўпламида берилган ҳар бир масални ва унинг шарҳини Майдоний ва Замахшарийларнинг тўпламларида ёзилган ушбу масал билан солиштирган ҳолда беради. Аш-Шайбий бу тўпламларнинг иккаласида ҳам бўлмаган 97 масални келтиради ва бундан ташқари, у ана шу икки тўпламнинг фақат биттасидагина бор бўлган бир қатор масалларни келтиради. Бундай машаққатли ишни амалга оширишда у қайд этилган масал тўпламларидан ташқари, бу Фараж Исфаҳонийнинг “Китаб ал-Афғани”, Абу Убайд Бакрийнинг “Шарҳ ал-Амали”, ал-Мубарраднинг “ал-Камил”, ал-Ҳаририйнинг “Дуррат ал-ғаввос” асарларидан фойдаланган. Шунингдек, муаллиф ал-Майдонийдан то ўзигача бўлган даврда янги пайдо бўлган “муваллад” масалларини ҳам тўпламига киритади. Тўплам алифбо тартибида ёзилган бўлиб, “ҳамза” товуши билан бошланган масаллар китобнинг ярмини ташкил этади. Бу тўплам ҳақида немис шарқшуноси О.Ресчер кўп фикрлар айтган. Аш-Шайбийнинг мазкур тўплами 1312 ҳижрий йилда Байрутда икки жилдда чоп этилган.6

Илми, салоҳияти ва тақвоси билан Сурия ва Ливанда машҳур бўлган аш-Шайх Иброҳим ал-Аҳдаб ат-Тарабулусий ал-Ҳанафий 1242 ҳижрий йилда Суриянинг Тарабулс шаҳрида туғилди. Тўққиз ёшида Қуръон ва унинг аҳкомларини ёд билган Тарабулсий келгусида сарф ва наҳв, фиқҳ, баён, мантиқ фанлари бўйича кўзга кўринган олим ҳисобланган.

Бадиий жиҳатдан гўзал, маъно жиҳатидан кенг 80 минг байт шеър муаллифидир. Унинг кўплаб адабий асарлари ва шеърий девонлари қаторида “Фараид ал- лаал фи мажмаъ ал-Амсол” тўплами муҳим аҳамият касб этади. Ушбу асарнинг муқаддимаси икки шаклда (шеърий ва насрий) берилгандир. Тўплам ичидаги ҳар бир масал бирор байт шеър тарзида берилиши муаллифнинг илм ва шеър ёзиш иқтидоридан дарак беради.

Шу билан бирга, Тарабулсий масалларнинг айтилиш сабабини баъзи бир қизиқ қиссалар билан тушунтиради ва қийин, номаълум сўзларнинг маъносини ва келиб чиқишини шарҳлайди. Бу асар 1311 ҳ.й.да Байрутда икки жилдда нашр қилинган.

Маълумки, ХII асрдан бошлаб араб мумтоз адабиёти таназзулга юз тута бошлади. Шу сабабли, араб илми, жумладан, масалларни ўрганиш ҳам сусайди. Маҳмуд Замахшарийдан сўнг уч аср давомида фақат Шайби ва Тарабулсий асарларигина диққатга сазовор бўлди. Бу соҳада ишлаган кўпгина ҳозирги замон Европа ва араб олимлари бор.7

Демак, араблар масални шердан ҳам, батафсил “сюжетга” эга бўлган насрий асарлардан фарқ қилишларини билдик. Умуман олганда “масал” тур бадиий ижод намуналари таркибида ҳам кўп ишлатилар экан. Аммо масалнинг мустақил равишда турли сабаблар билан, турли ҳодисаларда шароитларда қўлланилиши уни алоҳида жанр сифатида ажратиб кўрсатишга асос бўлади. Араб маьнавиятидаги “адаб” сўзи Европа тушунчасидаги “литеро” (яьни ҳарф) сўзидан келиб чиққанлигини, “Литература”



1.2. Маҳмуд Замахшарийнинг ҳаёти ва ижоди

Замхшарийнинг исми Маҳмуд, отаси Умар, бобосининг номи Аҳмад, куняси Абул-Қосим, нисбаси Замахшарий бўлган.

Замахшарий ҳижрий 467 йил8 ражаб ойининг 27-сида Хоразм вилоятининг Замахшар қишлоғида туғилди. 9Бу таърихий милодий 1075 йил мартининг 18 ига тўғри келади. “Шўро” журналининг 1917 йил 1- сонида Змахшарийга бағишланган мақолада унинг туғилган йили 1075, март ойи деб берилган, лекин баъзи шарқшунослар, жумладан, Б.З.Холидов Замахшарийнинг туғилган йилини 1074 йил деб беради10. Ҳақиқатда эса 467 ҳижрий йилнинг биринчи тўрт ойигина 1074 йилга киради, еттинчи ой бўлмиш ражаб ойи эса 1075 йил февралининг 20-сидан бошланади11.

Тарихий маълумотларга қараганда, Замахшарий қишлоғи Х асрдаёқ атрофи девор ва ҳандақ билан ўралган, темир дарвоза ва кўтарма кўприклик бир кент бўлган. Бу қишлоқ ҳозир ҳам бор бўлиб, маҳаллий аҳоли уни “Измихшир” деб атайди.

Урганчнинг асл номи Гурганч, арабчаси Журжониядир. Кўхна Урганчнинг жанубида Гурганчнинг харобалари ҳозир ҳам учрайди. Урганч номи Гурганчнинг биринчи товуши тушиб қолиши натижасида вужудга келган.

Хоразм узоқ тарихга эга бўлган қадимий ўлкадир. Хоразм милоддан олдинги олтинчи асрда подшолик қилган Доро томонидан ёздириб қолдирилган машҳур Беҳистун12 ёдгорлигида ва қадимги зардуштийлар (оташпарастлар)нинг муқаддас китоби “Авесто”да тилга олинади. Хоразмни араблар Қутайба ибн Муслим саркардалигида 712 йилда истило қилади. В.В.Бартолд, Я.Ғ.Ғуломов, С.П.Толстов, А.Ю.Якубовский ва бошқа машҳур тарихшунос олимлар тадқиқотларидан маълумки, Ўрта Осиё, жумладан Хоразм исломгача ҳам жуда юксак маданиятга эга бўлган.

Хоразмликларнинг дини асосан зардушт дини бўлган, тили қадимги туркий ва эроний тиллари ўртасида бўлиб, бу тил “Хоразмий тил” ёки “Хоразмча” деб аталади. Оромий алифбосига асосланган хоразмий ёзуви ҳам бўлган. Кўҳна Хоразмда ҳайкалтарошлик ва рассомлик жуда ривожланган, мўғуллар истилоси даврида Хоразмнинг қадимий маданияти вайрон қилинади.

Хоразмда янги маданият Сомонийлар (874-999) давридан бошлаб ривожлана бошлайди. Лекин илму фан ва адабиётнинг асосий маркази Бухоро эди. Бу даврда Хуросон ва Мовароуннаҳр Фирдавсий, Рудакий ва Дақиқий сингари улуғ шоирларни, Абу Жаъфар Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Муҳаммад Фаробий, Абу Али ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний каби буюк фан доҳийларини етиштиради.

Хоразм Сомонийлар даврида Жанубий ва Шимолий вилоятдан иборат бўлиб, Жанубий Хоразмнинг пойтахти Қиёт, Шимолий Хоразмники Урганч (Гурганч, Журжония) эди. Х аср охирида Қорахонийлар истилоси натижасида Сомонийлар давлати емирилгач, Хоразм тўла мустақилликка эришади ва унинг янада ривожи учун замин яратилади.

996 йилда Шимолий Хоразм ҳокими Маъмун ибн Муҳаммад (995-997) Жанубий Хоразмни ҳам ўзига бўйсундириб, ягона Хоразм давлатини вужудга келтиради ва Урганчни пойтахт қилиб, ўзини Хоразм шоҳи деб эълон қилади. Маъмун ибн Муҳаммад сўнг унинг ўғли Али ибн Маъмун (997-999), Али вафотидан сўнг унинг укаси Маъмун шоҳ бўлади. 1017 йилда Хоразмни Султон Маҳмуд Ғазнавий, 1043 йилда эса Салжуқийлар босиб олади. XII аср охирида Хоразм яна мустақилликка эришиб, хоразмшоҳларнинг янги сулоласи пайдо бўлади ва хоразмшоҳ Отсиз (1127-1156) даврига келиб Хоразм яна кучаяди.13

Хоразм иқтисодий жуҳатдан бой ўлка эди. Х асрда Хуросон, Мовороуннаҳр, жумладан Хоразмни кезиб чиққан географ Абдуллоҳ Мақсудий ўзининг “Аҳсану-т-тақосим фи маърифати-л-ақолим” асарида Хоразмда деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо ишларининг ғоятда ривожланганлигини таъриф қилиб, аҳолисининг маданий савияси юксаклигини ҳам таъкидлаб ўтади14. Сосонийлар давлати емирилгандан сўнг хоразмшоҳлар пойтахтига айланган Урганч Ўрта Осиёда энг йирик илм марказига айланади. Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Ибн Мискавайҳ, Абу Ҳаср Арроқ, Абу Саҳл Масиҳий, Абулхайр Ибнул-Хаммор сингари кўпгина олимлар Урганчда тўпланиб, Маъмун ибн Маъмун саройида Хоразм академияси ташкил топади. Маҳмуд Ғазнавий Урганчни босиб олгандан кейин (1017) академия тарқаб кетади: Ибн Сино Эронга ҳижрат қилади, Абу Райҳон Беруний Ғазнага Маҳмуд Ғазнавий саройига кетишга мажбур бўлади. Бироқ шунга қарамасдан, Хоразмда илмий ҳаёт тўхтамайди, кетиб қолган устозлар ишини шогирдлар давом эттирадилар.

Маҳмуд Замахшарийнинг туғилиб, балоғатга етган даври Султон Маликшоҳ Салжуқий (1072-1092) подшоҳ, Низомулмулк (1017-1092) вазирлик қилган даврга тўғри келади. Низомулмулк давлат арбоби сифатида маориф ва илму фанни кучайтириш соҳасида катта ишлар қилади. У Бағдод, Басра, Балх, Нишопур, Тус, Ҳирот, Исфаҳон каби шаҳарларда мадрасалар қурдиради. Исфаҳондаги Умар Ҳайём илмий иш олиб борган расадхона ҳам Низомулмулк даврида бунёд қилинган.

Маҳмуднинг отаси Умар ибн Аҳмад ўқимишли киши бўлиб, дастлабки таълимни ўғлига ўзи беради. Маҳмуднинг илмга бўлган қобилияти ва иштоёқини кўрган отаси унинг ўқишини давом эттириш ниятига тушади. Бироқ Маҳмуд йиқилиб, бир оёғидан ажрайди, ёғоч оёқ билан юришга мажбур бўлади. Шундан сўнг Умар ибн Аҳмад ўғли Маҳмудга тикувчилик хунарини ўргатмоқчи бўлади.

Маҳмуднинг бу жисмоний камчилигини унинг юзига солувчилар кўп бўлган бўлиши керак, чунки у ўзининг “Навобиғу-л-калим” асарида “Кам раъайту ман аъраж фидаражи-л-маъолий аъраж ва ман саҳиҳу-л-қадам, лайса лаҳу фи-л-хайр қадам”, яъни “Олийжаноблик сўқмоғидан чаққон (ўрлайдиган) юрадиган оқсоқларни ва эзгулик йўлида оёқ босолмайдиган оёғи соғларни кўп кўрганман”, дейди. Бу ерда Замахшарий “Аъраж” (яхши ўрловчи) ва “Аъраж” (оқсоқ) сўзларининг шаклдошлигидан моҳирона фойдаланган. “Қадам” сўзининг такрорланиши ҳам жуда ўринли қўлланилган. Мана шу бир гапнинг ўзи, биринчидан Замахшарийнинг забардаст услубшунос ва моҳир сўз устаси эканлигига, иккинчидан, араб тилини аъло даражада билганлигига, учинчидан, соғлом фикрли олим эканлигига яққол далил бўла олади.

Маҳмуд Замахшарий тикувчи бўлишни истамайди ва отасидан Урганч мадрасаларидан бирига киритиб қўйишини илтимос қилади. Бу илтимос бажарилади ва Маҳмуд сабр қаноат билан илм ўргана бошлайди, хат санаътини яхши эгаллаган Маҳмуд Урганчда моддий эҳтиёжи учун хаттотлик ҳам қилади.

Урганчда Маҳмуд Замахшарий Абу Музар Маҳмуд ибн Жарир Заббий Исфаҳонийдан дарс олади. Абу Музар кучли тилшунос бўлиб, у тил илмида “Фариду-л-аср” ва “Ваҳиду-д-даҳр” (ягонайи даврон) эди. Бу олим бир қанча вақт Хоразмда истиқомат қилади, ўзининг чуқур ва ҳар тарафлама билими, хушфеъллиги, олийжаноблиги билан шуҳрат қозонади ва кўплаб адиб, тилшунос олимларни етиштиради. Абу Музар муътазилачи бўлиб, муътазийлиликни Хоразмга ҳам ёяди. Муътазиллик (ёки эътизол) ислом фалсафасидаги бир йўналиш бўлиб, XII асрда Ироқда вужудга келади. Муътазилиларнинг пешвоси Мадинада туғилиб, Басрада турғун бўлиб қолган Восил ибн Ато (699-748) дир. Муътазилийларнинг ақидасига кўра инсоннинг қилмиши қадарда белгиланган тарзда мажбуран эмас, балки эркин равишда унинг ўз ихтиёри билан содир бўлади. Муътазилийликка фикр эркинлиги, ақл ва ҳужжатга ишониш хосдир.15Маҳмуднинг ўткир зеҳни ва тиришқоқлигини кўрган Абу Музар буни ўзига шогирд қилиб олади ва ундан илмий ва моддий ёрдамини сира аямасдан ҳар тарафлама тарбиялайди. Маҳмуд ҳам ўз устозига қаттиқ ихлос қўйиб, унинг билим ва ахлоқий фазилатларини мукаммал ўзлаштиришига ҳаракат қилади ва ундан муътазилиликни ҳам қабул қилади. Устоз вафот этганида шогирд марсия ёзади.

Замахшарий Урганчда таҳсил имкониятларидан фойдаланиб бўлгач, янги илм қидириб ас-Саолибий (961-1037) “Илм толибларининг каъбаси, ер юзидаги адиблар юлдузининг порлаши ва фозиллар макони” деб атаган Бухорога боради. Бу ерда Замахшарий шайҳулислом Ҳаср Ҳорисий, Абу-Саъд Шакконий ва Абул-Хаттоб ибн Абул-Бадр сингари олимлардан дарслар, таълим олади.

Шундан кейин Замахшарий Хуросонга сафар қилади. Исфаҳонга боради, Салжуқийлар саройида хизмат қилади. Шоҳ Муҳаммад ибн Нўштагин (1097-1127) даврида Замахшарий Хоразмга қайтади, унга қасида ёзади ва хизматида бўлади. Замахшарий ўзининг машҳур “Муқаддиматул-л-адаб” асарини Муҳаммад Нўштагининг ўғли Алоиддин Отсизнинг илтимоси билан ёзади.

Маҳмуд Замахшарий 512 ҳижрийда (1118-1119) қаттиқ касал бўлади ва бундан кейин шоҳ ва амалдорлар ҳузурида хизмат қилмасликка, илмий иш билан шуғулланишига қарор қилади. Замахшарий тузалгандан кейин Бағдодга боради, уни томоша қилади ва олимлар суҳбатида бўлади. Замахшарий Бағдоддан Маккага сафар қилади, Ҳижоз ва умуман Араб ярим оролининг ҳамма ерини кезиб чиқади. Маккада икки йилча тургандан сўнг ўз юртига қайтади. Замахшарий Хоразмда бир қанча вақт тургандан кейин Шомга, Дамашққа, сўнгра Маккага боради. Маккада Замахшарий ўзининг “Ал-Кашшоф” асарини тугатиб, яна ўзининг она ватанига келади ва қолган умрини ўз юртида ўтказади.

Замахшарий Урганчда 538 йил зулҳижжа ойи арафасида (4 июн 1144) оламдан ўтади. Ибн Батутанинг айтишича, Замахшарийнинг қабри шаҳар ташқарисида бўлиб, устида қубба ўрнатилган.16

Демак, Замахшарий ўзининг баракали ҳаёти давомида кўплаб шогирдлар етиштиради. У қаерда бўлмасин, унинг илмидан баҳраманд бўлишга муштоқ бўлган толиби илмлар йиғилишар эди. Замахшарий олимлик даражасига кўтарилган шахсларнинг ҳам илмий жумбоқларини ҳал қилар эди.

Замахшарлик Омир Ибн Ҳасан, табаристонлик Исмоил ибн Абдуллоҳ, Абивардлик (Хуросон) Абдурраҳим ибн Абдуллоҳ, самарқандлик Аҳмад ибн Маҳмуд ва бошқа кўплаб машҳур олимлар Замахшарийнинг шогирдлари.

Замахшарий инсоният илми хазинасига етмишга яақин қимматбаҳо асарлар қўшди. Ва шу мерос туфайли абадий тирик ва бугунги илмий ҳаётда фаол иштирок этмоқда.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет