ДОРИВОР МАҲСУЛОТЛАРНИ ИДИШЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ (ҚАДОҚЛАШ)
Стандарт ҳолига келтирилган доривор маҳсулотлар турига қараб ҳар хил қадоқланади. Доривор маҳсулотларни идишларга жойлаштириш (қадоқлаш) уларни ташқи таъсирлардан ва тўқилиш, сочилишдан, ишлатиладиган муддати ичида унинг сифатини ва ташқи кўринишини ўзгартирмасдан сақланишини ҳамда транспорт воситаларида жўнатиш ва ташишни таъминлаши лозим.
Маҳсулотларни жойлаштиришга қоплар, халтачалар (пакетлар), тахтадан ва картон қоғоздан ясалган яшиклар ва қутичалар ҳамда тойлаш учун ясалган яшиклар ва бошқалар ишлатилади. Ишлатиладиган идишлар қуруқ, тоза, ҳеч қандай ҳиди бўлмаслиги ҳамда ҳар бир партия учун бир хил бўлиши керак.
Маҳсулотлар жойлаштириладиган идишлар, идишдаги маҳсулотларнинг оғирлиги доривор маҳсулотларнинг турига қараб аниқланади ва улар тегишли меъѐрий-техник ҳужжатлар (МТҲ) да масалан фармакопея мақоласи (ФС) ва ГОСТ ларда кўрсатилади.
Қуритилган доривор маҳсулотларни қадоқлаш учун қуйидаги идишлардан фойдаланилади:
Достарыңызбен бөлісу: |