Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


ЎҚУВЧИЛАР МАЪНАВИЙ ОНГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА



Pdf көрінісі
бет19/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   164
1-секция

ЎҚУВЧИЛАР МАЪНАВИЙ ОНГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА 
АМАЛИЙ САНЪАТНИНГ ТУТГАН РОЛИ 
 
И.Камолов- п.ф.д
ҚаршиДУ 
Бугунги кунда эркин шахсни шакллантириш муаммоси таълим 
муассасаларида ўқув-тарбиявий ишларни замонавий педагогик технологияга 
ўтказишни тақозо этади. Бу жараѐн осон кечмайди, чунки ихтиѐрий 
қурилаѐтган ва жорий этилаѐтган ўқитиш тизимини қатъиян илмий 
асосланган педагогик тизимга айлантириш керак. В.П.Беспальконинг 
таърифига кўра «педагогик тизим маълум шахс сифатларини 
шакллантиришга тартибли, аниқ мақсадни кўзлаб ва олдиндан ўйлаб 
педагогик таъсир этишни вужудга келтириш учун зарур бўлган ўзаро боғлиқ 
воситалар, усуллар ва жараѐнлар йиғиндисидир».
Амалий – бадиий безак санъати – санъатнинг театр, кино, мусиқа, 
тасвирий санъат турлари қатори мустақил аҳамият касб этади. У ўз номига 
кўра амалиѐтда, яъни турмушда қўлланиладиган безак санъати маъносини 
англатади. Амалий – бадиий безак санъати турли хил буюмлар, кўчалар, 
майдонлар, ўқув-табиявий муассасалар, моддий иншоотларни безатиш билан 
боғлиқ. Шунингдек, у кийим-кечаклар, заргарлик буюмлари безагини ҳам ўз 
ичига олади. Амалий безак санъти кишилар турмушида шунчалик кенг 
қўлланиладики, усиз турмушни тасаввур этиш қийин.


36 
Абу Райҳон Беруний: "Кишининг энг биринчи ва зарур эҳтиѐжи 
меҳнатдир. Фақат ақл-идрок ва меҳнатнинг жонланишигина кишилар ҳаѐтини 
белгилаб берадиган инсоннинг асосий бурчи ва вазифаси-меҳнат қилишдир, 
чунки исталган нарсага меҳнат сарфлаш орқали эришилади», -дейди[1].
Беруний меҳнат ва касб-ҳунар кишилар томонидан эркин, яъни иҳтиѐрий 
равишда қобилиятига қараб танланиши зарурлигини таъкидлаб: «Бировни 
зўрлик билан ѐллаб ишлатиш доимий бўлмайди, тўғри ҳам келавермайди»,-
деган. Фикримизча, ушбу сатрларда олим мажбурий меҳнатнинг
самарасиз ва беқарорлигини кўрсатган. Чунки, эркин, ижодий меҳнат 
фойдали бўлиши билан бирга, касбни ҳам такомиллаштиради, ҳунармандни 
улуғликка кўтаради.
Маҳмуд Усмоновнинг «Санъатим-саодатим» номли китобида ганчкорлик 
санъати Ўзбекистон меъморчилиги салномасида муҳим ўрин тутиши ҳақида 
ѐзилган. Кўҳна тарих ѐдгорликлари бўлмиш осори атиқаларни кузатар 
эканмиз, ўймакорлик санъати оддий пахса деворлардан бошланиб, кейинроқ 
ганчкорий безакларга ўтганини кўрамиз. Бизнинг давримизга келиб 
ганчкорлик амалий безак санъатига талаб ва эҳтиѐж кун сайин ортиб 
бормоқда. Мазкур китобда атоқли санъаткор Маҳмуд Усмоновнинг ижодий 
йўли, шогирд тарбиялашдаги фаолияти, ҳаѐт тажрибалари ҳақида фикрлар 
билдирилган[2]. 
Ҳар бир жамиятда шахсни шакллантириш мақсади белгилаб олинади ва 
унга мос равишда педагогик тизим мавжуд бўлиши керак. Агар мақсад 
ўзгарса мавжуд тизим ҳам ўзгариши муқаррардир. «Кадрлар тайѐрлаш 
миллий дастури» жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис 
этадиган фуқароларни тарбиялашни бош мақсад қилиб қўйди. Чунончи, 
Миллий дастур таълим-тарбия соҳасидаги давлат буюртмаси ҳисобланиб, 
миллий истиқлол мафкурасининг моҳият-мазмунига тўлиқ мос келади. Фақат 
давлат буюртмасигина таълим-тарбиянинг умумий мақсад ва вазифаларини 
аниқ белгилаб беради ѐки олий таълим учун педагогик тизимнинг мавжудлик 
шартларини кафолатлайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет