198
томонидан берилган ушбу насиҳатларни тингла, шу насиҳатларга имкон
борича амал қил….
Тез кунлар ичида уй бекаси бўласан. Эътиборга олишинг лозим бўлган
нарсалар бор: эрингни яқин кишиларини, хусусан, қайнота ва қайнонангни
ҳурмат қил, уларни ўз отанг ва онанг қаторида кўр, болаларини ака, ука, опа-
сингилларинг ҳисобла, қайнотанг, қайнонанг насиҳатларини
яхшилаб тинг-
лаб, уларга амал қил. Оила аъзоларининг хулқ ва табиатларини яхши ўрга-
ниб, уларга муомала эт. Улар билан оранг бузилишидан сақлан, чунки бунинг
оғирлиги эринг устига тушади. Сени деса уларнинг кўнгиллари қолади,
уларни деса сени қизғонади. Шу сабабли эринг икки ўт орасида қолиб, жуда
қийналади, эрингни азоб ичида қўйма, унинг оила аъзолари билан тотувликда
яша.
Эрингдан ҳеч бир сирингни яширма, эрингдан бошқа ҳеч кимга сир
сўзлама. Эринг ѐнида бир киши ўтирган бўлса, эрингга қарши бир оғиз ҳам
сўз айтма…. Агар эрингни бирор ножўя одати бор бўлса, ѐнида ҳеч ким бўл-
маган вақтда ўзига айтиб, унинг яхши йўлдан юришига ҳаракат қил.
Эринг севмайдиган ишлардан, кўнгли тўлмайдиган, рашкини келтира-
диган одатлардан узоқ бўл.
Қайнонангга
қараб турмасдан, кучинг етадиган ишларни бажар, унинг
дуосини ол. Уйинг топ-тоза, бежирим ва ҳар нарса ўз ўрнида бўлсин. Болала-
рингни эрингга, эрингни болаларингга муҳаббатли бўлишларига ҳаракат қил.
Болаларини севган эрлар кўп вақт тавфиқли бўладилар….
Эрингдан бир нарсани сўрасанг, уни бир-икки марта эсига тушир.
Шундан ортиқ даражада эрингни безор этиб, ҳадеб қистама.
Эрларнинг энг севган нарсалари хотинларининг ўйнаб-кулиб ишларини
қилиб юришларидир. Эринг ишга кетишга отланса, ҳамма нарсани тайѐрлаб,
кейин эрингни шодлик билан кузатиб қўй, ишдан
қайтганда очиқ юз билан
қарши ол.
Турмуш ҳамма вақт бир хил кечмайди. Турмушнинг шод кунлари бўл-
гани каби заҳарли, тиканли кунлари ҳам бўлади. Эринг билан орангга совуқ-
лик тушса, ўзингни оғир тут, совуққонлик билан сўзлаб қизишма, юзингни
буриштириб, бақириб-чақириб сўзлама. Яхши муомала қил. Сўзингда ҳақли
бўлсанг, мулойим сўзлаб, ѐтиғи билан тушунтир, эринг бу гўзал муомалангни
кўриб, дарров ғазабдан тушади, муҳаббати сенга яна ҳам зиѐда бўлади.
Болаларингни яхши тарбиялаб ўстир, яхши хулқларга одатлантир. Айт-
ган ҳамма сўзларимни бажо келтириш ақлли ва тадбирли хотинлар учун оғир
иш эмас. Куч-қувват билан қилиб бўлмайдиган ишларни хотинлар ўз ақллари
билан қила оладилар‖.
Хулоса қилиб айтганда, оилада қизлар тарбиясида
асарда келтирилган
насиҳат, маслаҳатлардан фойдаланилса, келажакда бўлажак оиласининг
мустаҳкам бўлиб шаклланишига аѐлнинг оила олдидаги мажбуриятларини
эгаллашга катта омил бўлиб хизмат қилишга ишончимиз комил.
Достарыңызбен бөлісу: